Iymonli QalblaR
141 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#биласизми?

Биласизми, азон билан иқомат орасидаги дуо ижобат қилинади. Шунинг учун бу фурсатни қўлдан бой бермай, дуони узун қилинг!

Биласизми, намозда гуноҳларингиз бошингиз устига, кейин курагингиз устига қўйилади. Кўпгина гуноҳларингиз тўкилиб кетиши учун рукуъ ва саждани узоқроқ қилинг!

Биласизми, агар ҳар фарз намоздан кейин оятул курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлимгина тўсиқ бўлади.

Биласизми, уйқудан олдин мулк сурасини ўқиш сизни қабр азобидан қутилишингизга сабаб бўлади.

ЭЙ АЛЛОҲ! ушбу айтилганларга ихлос билан амал қилиб боришимизни насиб этгин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🌐 Hidoya.uz | Ⓜ️ Hidoyauz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
🚪Каналга уланиш:

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#БИЛАСИЗМИ?

1) 100 грамм асал йиғиш учун асалари 46 минг километр масофани учиб ўтади. Бу бутун ер шарини экватор бўйлаб кезиб чиқиш билан тенгдир.

2) Капалаклар таъмни оёқлари орқали ҳис қилишади.

3) Тошбақалар думи орқали ҳам нафас олиши мумкин экан.

4) Энг тез учадиган ҳашарот ниначи ҳисобланади. Унинг ҳаракати тезлиги соатига 57 км.

5) Дунёдаги энг йирик капалак Аттаcус Алтас. Қанотлари ёйилганда 30 см га етиши боис кўрганлар уни қуш деб ўйлайди.

6) Сариқ ўрмон чумолилари дарахтларга зиён етказувчи ҳар хил ҳашаротларни қиради. Битта чумоли оиласи 0,25 дан 1 гектаргача ўрмонни зараркунандалардан ҳимоя қилади.

7) Қундузлар ухлаганларида оқим олиб кетмаслиги учун бир-бирининг қўлларини ушлаб олишади.

БУЛАРНИНГ ҲАММАСИ АЛЛОҲНИНГ ҚУДРАТИДАНДИР.
Атроф-олам сир-синоатларга бой. Уларни ўрганишга инсон умри етмайди. Лекин самимий табиат туҳфаларидан боҳабар бўлиш ёқимли, кайфиятни кўтаради.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланишинг!

⬇️⬇️⬇️ обуна бўлинг

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#БИЛАСИЗМИ?

Жума кунининг фазилати ҳақида.

1) Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир.
2) Жума куни Одам яратилган ва жаннатга киритилган ҳамда жума куни у ердан чиқарилган.
3) Жумадан жумагача агар кабира (улкан) гуноҳлардан сақланилган бўлса, бўлиб ўтган кичик гуноҳларга каффоратдир.
4) Чиройли таҳорат қилиб, кейин масжидга келиб, ваъзга жим қулоқ тутиб турса, икки жума ўртасидаги ва яна уч кунни қўшиб, ҳаммаси бўлиб, ўн кун ичидаги гуноҳи кечирилади.
5) Жума намозига келганда, ювиниб (ғусл қилиб) келиш.
6) Жума куни ювиниб, имкони борича тозаланиб, хушбўй ёғлардан, (атирлардан) суртиб, кейин масжидга борса, у ерда икки киши орасидан суқилиб ўтмаса, насиб қилганича намоз ўқиса, имом хутбада ваъз қилаётганда жим туриб эшитса, ўша жума билан кейинги жума орасидаги гуноҳлари кечирилади.
7) Жума намозига эртароқ яъни биринчилардан бўлиб масжидга боришлик, гўёки бир туяни қурбонлик қилишдек, кимки иккинчи соатда, яъни иккинчи бўлиб масжидга борса, гўё бир сигирни, кимки учинчи соатда масжидга келса, гўё шохли бир қўчқорни, кимки тўртинчи соатда масжидга келса, гўё товуқни қурбонлик қилгандек, кимки бешинчи соатда масжидга келса, гўё бир тухумни эҳсон қилиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилгандек бўлади. Агар имом хутба айтиш учун жойидан чиқса, фаришталар зикр эшитиш учун ҳозир бўлишади.
8) Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган бир соат бор. Агар мусулмон банданинг Аллоҳдан бирор нарсани сўраши ўша пайтга мувофиқ келса, Аллоҳ у сўраган нарсани беради.
9) Жума кунида салавот айтишни кўпайтириш. Зеро, Набий алайҳиссалом: «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», деганлар
»

Mehrob.uz матбуот хизмати

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Биласизми?

ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

1. "Мўмин қавм дилларга шифо - ором беради". (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Манба: Mehrob.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#БИЛАСИЗМИ?

 Қуръони каримда тиббиёт, фалакиёт, география каби кўпгина аниқ фанларга оид жуда тўлиқ маълумотлар мавжуд. Булар борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Шулардан бир жиҳати Қуръони каримда ададга оид мўъжизалардир. Биз шулардан баъзи бирларини эслаб ўтмоқчимиз:

1) Кунлар (айём) сўзи 365 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги кунлар ададидир.
 
2) Алоҳида кун (ёвм) сўзи эса 30 маротаба зикр қилинган, бу эса бир ойдаги кунлар ададидир.
 
3) Ой (қамар) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса қамарий ойлар ададидир.
 
4) Ой (шаҳр) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги ойлар ададидир.
 
5) Имон сўзи 25 маротаба зикр қилинган, куфр ҳам 25 маротаба зикр қилинган.
 
6) Дунё сўзи 115 маротаба зикр қилинган, охират ҳам 115 маротаба.
 
7) Фаришталар (малоиклар) 88 маротаба зикр қилинган, шайтон ҳам 88 маротаба.
 
8) Одамлар сўзи 50 маротаба зикр қилинган, Пайғамбарлар ҳам 50 маротаба.
 
9) Эркаклар сўзи 24 маротаба зикр қилинган, аёллар ҳам 24 маротаба.
 
10) Ҳаёт сўзи 145 маротаба зикр қилинган, ўлим сўзи ҳам 145 маротаба.
 
11) Яхшилик сўзи 167 маротаба зикр қилинган, ёмонлик ҳам 167 маротаба.
 
12)  Осмонлар (самовот) 7 маротаба ўзининг ададига мос равишда зикр қилинган.
 
13)  Жазо сўзи 117 маротаба зикр қилинган бўлса, мағфират сўзи эса 234 маротаба яъни, ундан икки баробар кўп.
 
Мазкур мўъжизалар яна бир карра Қуръони каримнинг улуғлигига далолат қилади.

 Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
#Биласизми?

Ҳожатхонага  кириш,  ўтириш  ва  чиқиш одоблари🚽       

       1) ҳожатхонага  чап  оёқ  билан  кирилади;

       2) ҳожатхонага  “Аллоҳумма  инний  аъузубика  минал  хубси  ва  хобаиси” (маъноси: “Аллоҳим,  сендан  эркак  ва  аёл  шайтонларнинг  ёмонлигидан  паноҳ  тилайман”) деб,  кейин  кириш  керак;

       3) ҳожатхонада  узоқ  ўтирмасдан  ҳожатни  тез чиқариб,  чиқиш  керак; 

       4) тик  турган ҳолда бавл  қилиш  мумкин  эмас.  Чунки  сийдикнинг  кўзга  кўринмайдиган  заррадек  томчилари  кийимнинг  тиззадан  пастки  қисмларига  сачраб,  уларни  ифлослантириб  қўяди.  Сийдик ва  бошқа  ифлос нарса  теккан  либосда  намоз  ўқиш ножоиз. Шунинг  учун  кичик  ҳожатга  кирганда  ҳам,  ўтириб  сийиш  керак;

       5) ўтирганда  иккала  оёғи  ораси  кенг  қўйилади;

       6) ўтирганда  чап  томонга  мойил  бўлиб  ўтирилади;

       7) ҳожат чиқараётганда  қиблага  юзланиб  ё  орқасини  ўгириб  ўтирилмайди;

       8) биров  билан  саломлашиш,  саломига  алик  олиш,  гаплашиш  мумкин  эмас;

       9) аксирса  “Алҳамдулиллаҳ”ни  фақат  қалбидан  ўтказади,  лекин  тили  билан  айтмайди.  Аксирган  кишига  ҳам  жавоб  бермайди;

       10) азонни  эшитганда  азон  жавобини  айтмайди;

       11) авратига  ва  ахлатига  қарамайди;

       12) тупурмайди,  йўталмайди,  бурнини  қоқмайди;

       13) ҳар  тарафга  алангламасдан,  осмонга  қарамай  ўтиради;

       14) ҳожатхонадан  ўнг  оёғи  билан  чиқади;

       15) чиқаётганда  “Ғуфронака” (“Ўзинг  кечир”)  дейди.

⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Audio
#БИЛАСИЗМИ

Ўзга сайёраликлар мавжудми?

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бугун Жума!!!

✳️ ЖУМА КУНИДАГИ 14 БАРҚАРОР СУННАТ.

#биласизми

🚿– ғусл қилиш.

– хушбўй сепиб, безаниш.

– мисвок ишлатиш.

👕 – энг яхши либосларини кийиш.

🕌 – масжидга барвақт бориш.

🕌......🚶🏻‍♂– масжидга пиёда бориш (ҳар қадам учун савоб умидида).

⚡️– масжидда бошқаларни сиқиб қўймаслик, одамларнинг елкасидан ошиб ўтиб, озор бермаслик.

– таҳиййатул масжид намозини ўқиш.

👂– имомга қараб, уни тинглаб ўтириш.

🤫 – хутба пайтида жим туриш.

💰 – Садақани кўпайтириш.

📖 – Каҳф сурасини ўқиш.

🤲 – дуо ижобат бўладиган фурсатни қидириш.

💭 – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.


#Улашинг

👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Audio
#БИЛАСИЗМИ

Ўзга сайёраликлар мавжудми?

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​#Биласизми

Саҳобаларнинг исломга кирган пайтдаги ёшлари.

Али ибн Абу Толиб –8 ёш.
Зубайр ибн Аввом – 8 ёш
Арқам ибн Абу Арқам -12 ёш
Абдуллоҳ ибн Масъуд -14 ёш
Саъд ибн Абу Ваққос - 17 ёш
Масъуд ибн Рабиъа – 17 ёш
Абдуллоҳ ибн Мазъун –17 ёш
Жаъфар ибн Абу Толиб - 18 ёш
Қудома ибн Мазъун – 19 ёш
Сайд ибн Зайд – 20 ёшга етмасдан.
Суҳайб Румий – 20 ёшга етмасдан
Зайд ибн Ҳориса – 20 ёш атрофида.
Усмон ибн Аффон –20 ёш атрофида.
Тулайб ибн Умар –20 ёш атрофида.
Ҳаббоб ибн Арат –20 ёш атрофида.
Соиб ибн Мазъун – 20 ёш.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ - 21ёш.
Амир ибн Фуҳайра – 23 ёш
Мусъаб ибн Умайр – 24 ёш
Миқдод ибн Асвад – 24 ёш.
Абдуллоҳ ибн Жаҳш - 25 ёш
Умар ибн Хаттоб – 26 ёш.
Абу Убайда ибн Жарроҳ – 27 ёш
Утба ибн Ғазвон – 27 ёш
Абу Хузайфа ибн Утба – 30 ёш атрофида.
Билол ибн Рабоҳ – 30 ёш атрофида.
Иёш ибн Рабиъа – 30 ёш атрофида.
Амир ибн Рабиъа – 30 ёш атрофида.
Нуайм ибн Абдуллоҳ – 30 ёш атрофида.
Усмон ибн Мазъун – 30 ёш атрофида.
Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдул-Асад Махзумий - 30ёш
Абдурраҳмон ибн Анвар –30 ёш атрофида.
Аммор ибн Ёсир 30 ва 40 ёш орасида.
Абу Бакр Сиддиқ – 37 ёш.
Ҳамза ибн Абдул Мутталиб – 42 ёш.

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ