"Шунча нарса кетганидан кейин бет кетмасинми?"
#ўгит
#мулоҳаза
#тафаккур
Эркак билан аёл ўртасидаги пардалар кўтарилиб кетди-да...
Бугун бир бўйи етган қиз – турмушга чиққандир-чиқмагандир – бир нарса сўради, аммо гапига умуман тушунмадим. Шунинг учун юзимни терс буриб ўтиб кетавердим. Балки унинг нима деганини сизлар тушунтириб берарсизлар, дўстлар?
“Туалет қаерда, билмайсизми?” деб сўради! Гапга ҳам, эгасига ҳам умуман тушунмадим?! Тушунганим шу бўлдики, чиройи бор экан-у, Худойим шармдан, фаросатдан қисган экан!
Одам қаҳат чўлдамас эдим, қадам етмас ўрмонда эмасдим, балки мижоз сони бўйича бозордан кейинги ўринда турадиган касалхонадай жойда эдим. Ўша ерда ойдай бир ожиза мендан ҳожатхонанинг қаердалигини сўраб турибди-я. Нима дейишни билмай довдираб, “мандараж“ бўлиб қолдим. Бир нарса дейишга бетим чидамай, ерга қараб бошимни силкитдим-у, ўтиб кетавердим.
😔 Ёқа кетди – индамадик.
😔 Енг кетди – юзни буриб ўтдик.
😔 Енгга қўшилиб, елкадан ҳам бир парча кетди – кўзни юмиб, ерга қарадик.
😔 Кейин этак кетди лахта-лахта бўлиб, ўрнига майка-футболка келди –замонавийликка, маданиятга йўйдик, шу билан ўзимизни овутдик...
😔 Шунча нарса кетганидан кейин бет кетмасинми? Бет-кетди – битта эт бўлиб қолди.
©Абдуғофур ИСКАНДАР
Эй орияти бор, ҳамиятли, ўзини Эркак деб билувчи, даюсликдан ҳазар қилувчи Мусулмон диндошим! Онангиз, аёлингиз, опа-синглингиз, қизингиз булар барчаси Сизнинг орингиз, ғурурингиз, маҳрамингиз, бегона кўзларнинг назари тушиши асло мумкин бўлмаган Хазинангиздир! Минг афсуслар бўлсинки, бугунга келиб буни аксарлар эсдан чиқарди...
Онаси, аёлию, қизлари мода дея очиқ, сочиқ кийинсада индамайдиганларни бир четга сурайлик, Сизчи?! Уларни ўрантирдим дейсизми? Ҳижоб ўзи нима? Кийган аёлни бутун баданига ёпишиб турадиган зорманда кўйлакми? Ёки нозик хилқатнинг вужудини ҳеч кимга билинтирмайдиган кўйлакми?
Эркаклар, маҳрамларингиз рўмол ўраган ҳолларида, тор танқис , калта кўйлаклар кийиши, бўяниб, атирларни гупиллатиб юриши сизга ёқадими?! Ҳижобланишдан мақсад- аёлни барча гўзалликларини номаҳрамлардан тўсишдир! Ҳижоб-тўсиқ демакдир! Тарбияни ёшликдан бошлайлик, ҳали кичкина деманг! Қизингиз 1 синф бўлса ҳам тиззасидан тепа турадиган, попка осганида кўтарилиб кети очилиб ётадиган юбка, сарафанларни кийгазманг! Сиз қўл остингиздагилардан масъулсиз! Тарбияни ширинсўзлик ила ҳозирдан бошланг! Аёлингиз, қизингиз, опа, синглингиз... Эртани кутсангиз кеч бўлиб қоляпти!
Бир маъноли ибора ўқиган эдим, нақадар тўғри ва ҳақиқат... «Аёл кишининг кийимлари - отасининг тарбияси, ака-укаларининг ғурури ва эрининг эркаклик ҳамияти ҳақида ҳикоя қилади»
Бир аёл ва қизнинг кийими унинг отаси ва эрининг қанчалар ҳамиятли, ғурурли ёки қанчалар даюс эканлигини билдириб туради!
Хулоса сиздан