Iymonli QalblaR via @like
Iymonli QalblaR via @like
📝ИБОЛИ СИНГИЛ
Қадим замонда подшоҳ бир йигитни айби учун оиласи билан ўлимга ҳукм қилибди. Подшоҳ маҳбусларни охирги сўзларини эшитмоқчи бўлиб зиндонга борибди. У биринчи бўлиб йигитни отасидан сўрабди:
- Охирги сўзингизни айтинг?
Йигитни отаси:
- О, подшоҳим, биз ўлганимиздан сўнг бир ҳовуч фотиҳа ўқинг, сизни дуоингиз ижобат бўлади, иншааллоҳ. "Подшоҳлар Аллоҳнинг ердаги соясидир” деганлар, - дебди.
Подшоҳ йигитни онасини ёнига келиб сўради:
- Эй, онаизор, охирги сўзингиз нима? Она:
-Подшоҳим, онага дунёда энг ёмони фарзандини жон беришини кўриш,мен учун у дунёю бу дунё бундан ортиқ азоб йўқ. Олдин мени осишсин, зероки, фарзандимни ўлимини кўрмай, - деб йиғлабди.
- Навбат йигитни яккаю ягона синглисига келибди. Подшоҳ:
- Айт, охирги тилагингни бажараман? Сингил:
- Подшоҳи олам, менга игна-ип келтиришсин, илтимос, кўйлагимни этаги йиртилибди, шуни тикиб олай.
Подшоҳ:
- Сен эрталаб саҳарда шаҳар ўртасидаги дорга осиласан-у, нима қиласан этагингни тикиб, энди нима фарқи, фойдаси бор буни? Сингил:
- Эй, подшоҳим, мен акамни синглисиман. Акам менга: "Ҳаёли, иболи қиз бўлгин" деганлар. Мени ҳамиша тергаб, юриш туришими назорат қилиб бегона кўзлардан сақлаганлар...
Эртага халойиқни олдида дор остига қандай этаги йиртилган кўйлак билан чиқаман, ахир "УЯТ ЎЛИМДАН ЁМОН". Акам, майли, жиноят қилгандир, лекин умримни охиригача акамга муносиб сингил бўлай, ижозат беринг.
Подшоҳ кўзига ёш олиб:
- Ҳаммаларингни озод этдим, гуноҳларингдан ўтдим. Шундай сингилга ака бўлган йигитни кечирмай бўладими, авф этдим! - деган экан.
✍ #муслима
Сингилларимиз доим шундай булсинлар уларни авайлаб асранг