Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#тил_офатлари

Тилдан етадиган улкан хатар ва жим юриш фазилати

Билгин!
Тил туфайли жуда катта хатарлар етади. Бундан сақланишнинг ягона йўли жим юришдир. Шунинг учун шариатимиз жим юришни мақтайди ва жим-ликка ундайди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисса-лом айтган эдилар:
«Жим юрган киши нажот топди»
(Термизий ривояти).

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жим юриш - ҳикмат. (Аммо)
бунга амал қилувчилар кам» деган эдилар.
(Дайламий ривояти)

Абдуллоҳ ибн Суфён отасининг шундай деганини ривоят қилади: «Эй Оллоҳнинг расули! Менга Исломдаги шундай бир иш ҳақида хабар берингки, бу ҳақда Сиздан бошқасидан сўрамайин.
- Оллоҳга иймон келтирдим, дегин. Сўнг тўғри бўл, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
- Нимадан сақланай, эй Расулуллоҳ? - дедим.
Шунда Расулуллоҳ қўли билан тилларига ишора қилдилар»
(Термизий ривояти).

Ақаба ибн Амр айтади:
«Нажот нимада, эй Расулуллоҳ? - деб сўрадим.
- Тилингни тий, уйингни кенг қил ва хатоларинг учун йиғла, дедилар Расули акрам»
(Термизий ривояти).

Саҳл ибн Саъд Соъидий дейди: «Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки менга иккала жағи ва оёқлари орасидаги нарсанинг
кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман»
(Бухорий ривояти).

Расули акрам дедилар: «Кимки қобқоб, забзаб ва лақлақнинг ёмонлигидан сақланса,
у барча ёмонликдан сақланибди»
(Дайламий ривояти).

«Қобқоб» - қорин, «заб-заб» - фарж, «лақлақ» -
тил. Шаҳватга ундовчи бу учта аъзо кўп одамларни ҳалокатга етаклайди.

«Расулуллоҳдан сўралди:
- Одамларнинг жаннатга киришига нима кўпроқ сабаб бўлади?
- Тақво ва гўзал хулқ, дедилар.
- Дўзахга киришларигачи?
- Иккита бўшлиқ: оғиз ва фарж, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам»
(Термизий ривояти).

«Оғиз» дейилганда
тил ва қорин назарда тутилган. Чунки,
оғиз-тилнинг макони. Шунингдек, қоринга ту-шадиган нарса ҳам фақат оғиз орқали ўтади.

«Муоз ибн Жабал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламдан сўради:
- Эй Оллоҳнинг расули, гапирганларимизга ҳам жазоланамизми?
- Сен ўлиб, онанг боласиз қолгур, эй Жабалнинг ўғли! Ахир, фақат
тилларидан унган ҳосиллар туфайли одамлар жаҳаннамга юзлари билан қуламайдими?!»
(Термизий ривояти)

Абдуллоҳ Сақафий дейди: «Расули акрамга шундай дедим:
- Эй Оллоҳнинг расули, маҳкам ушлашим керак бўлган нарсани айтинг.
- Раббим Оллоҳ, дегин, сўнг тўғри бўл, дедилар.
- Эй Расулаллоҳ, мен учун нимадан кўпроқ хавфланасиз? сўрадим.
Тилларини ушладилар, сўнгра:
- Мана бу! дедилар»
(Термизий ривояти).

Ривоят қилинади: «Муоз Пайғамбар алайҳиссаломдан:
- Эй Оллоҳнинг расули! Амалларнинг энг афзали қайси? дея сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилларини чиқардилар, сўнгра унга бармоғини қўйдилар»
(Табароний ривояти).

"
Тил офатлари" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#тил_офатлари

Қанча сўзлар бор, улар туфайли жаннатда қасрлар бино қилинади! Наҳотки инсон, шу сўзлар туфайли хазиналарни қўлга киритиши мумкин бўлгани ҳолда, бу боқий бойликларни ўрнига бефойда, турган-битгани зиёндан иборат, увадаланиб йўқ бўлиб кетадиган гувалаларни йиғиш билан овора бўлса?!

Бу мисол Оллоҳ таолоннинг зикрини тарк этиб, беҳуда гапларга умрини сарфлаётганларга тегишли. Гарчи уларнинг беҳуда сўзлари гуноҳ саналмасада, зиён кўраётганлари аниқ. Чунки улар улуғ фойдани Оллоҳ таолонинг зикрини бой беряаптилар. “Албатта мўминнинг жимлигида фикр, назарида ибрат, нутқида зикр бўлади деганлар. Пайғамбаримиз ( Муҳаммад ибн Закариё ривойати).

Вақт мўминнинг сармояаси. Уни қанчалик беҳуда нарсаларга сарфласа, у билан охират савобини ғамламаса, сармояаси куяди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз айтганлар: “Эр кишининг Исломи беҳуда нарсаларни тарк қилиш билан гўзал бўлади” (Термизий ривояти).

"Тил офатлари" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU