#ФАРОСАТ
• ИНСОФ
• Ҳазрат раҳимаҳуллоҳ ҳаж сафарида бўлганларида араблардан айрим аҳли илмлар зиёратга келишибди. Суҳбат асносида зиёратга келганлар орасидан бириси тўсатдан Ҳазратга:
- Сиз томондаги одамлар «Аллоҳ қаерда?» деган саволга, «Осмонда» деб жавоб берган кишини ваҳобий, деб таъна қилишар экан. Шу инсофданми, тақсир?! - дея эътирозли оҳангда савол бериб қолибди.
• Ҳазрат унга қараб:
- Агар осмонда демаса, у кишини сизлар нима деб атайсизлар?!- дебдилар.
- Кофир, деймиз!- дебди ҳалиги киши шошилиб.
Шунда Ҳазрат:
- Мусулмонни ваҳобий деб таҳқирлаш инсофсизлик бўлар, балки. Лекин ваҳобий ҳам мусулмонку! Аммо сиз мусулмонни кофир деяпсиз. Ҳақиқий инсофсизлик шу эмасми?! - дебдилар.
• Берган саволидан ўзи кутмаган жавобни олган ҳалиги киши мум тишлагандек жим қолибди.
Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ