Iymonli QalblaR
141 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Улуғларнинг «деди-деди»га муносабатлари

Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:
- Палончи сизни ҳақорат қилди, деди.
- Ўзининг китоби, уни хоҳлаган нарса билан тўлдирсин.

Ваҳб ибн Мунаббиҳга бир киши палончи сизни сўкди, деди. Ваҳб айтди:
- Шайтон сендан бошқа элчи тополмадими?!

Али ибн Ҳусайннинг ҳузурида палончи сиз ҳақингизда ёмон сўзларни айтди, деди. У зот:
- Агар уни мен ҳақимда айтганлари рост бўлса мени, ботил бўлса уни Аллоҳ гуноҳларини кечирсин, дер эди.

Бир кишига палончи сизни ҳақорат қилди дейилди.
- У менга найза отган эди менга тегмади. Сен нима учун ярим йўлда қолган найзани олиб юрагимга санчмоқдасан?! деди.

Деди-дедиларга бизнинг муносабатимиз қандай?!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Улуғларнинг қилиғи қилиғларнинг улуғи

Умавийлардан Сулаймон ибн Абдулмалик ҳажга борди. У Байтуллоҳни зиёрат қилар экан, Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобни кўриб қолди. Унинг қўлида йиртиқ шиппак, эгнида эса уч дирҳам турадиган кийим бор эди. Сулаймон унга яқинлашиб, салом берди. Айтдики: эй Солим, менга нима ҳожатинг бор? Солим унга ҳайрон бўлиб, ғазаб билан қараб, шундай деди:
- Байтуллоҳда туриб, ҳожатимни Аллоҳдан бошқага айтишимдан ҳаё қилмайсанми?! Сулаймон қаттиқ хижолат бўлди. Солим эса тавофни давом эттирди.
Уни кузатиб юрган Сулаймон у Ҳарамдан ташқарига чиққанда ортидан борди.
- Эй Солим! Ҳарам ичида ҳожатингни айтишдан бош тортдинг. Энди, Ҳарамдан ташқарига чиқдик, балки, бирор нарса сўрарсан?
Солим айтди:
- Сендан дунё ҳожатини сўрайми ё охират?!
Сулаймон:
- Албатта, дунё ҳожати-да! Охират ҳожати эса Аллоҳдангина сўралади, деди.
Солим:
- Ҳой Сулаймон! Аллоҳга қасамки, мен дунё ҳожатларини дунёга Молик бўлган Зотдан сўрамайман, қандай қилиб унга эга бўлмаган кишидан сўрай?!

Дунё орифлар наздида шундай ҳеч бир қийматга эга эмас. Бугун бизнинг ҳолимиз қандай? Дунё учун дўст бўламиз, у учун душман бўламиз.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Улуғларнинг ҳаёти мана шундай бўлган.

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

Куфада уч киши бор эди. Агар уларга эртага вафот этасиз дейилса, кунлик амалига ҳеч нарса зиёда қилмасдилар.

Улар:
Муҳаммад ибн Сувқоҳ
Абу Ҳайён Тамимий
Амр ибн Қайс Мулоийлар эди. Аллоҳнинг уларга раҳмати бўлсин.

Биз-чи, биз. Эртага .... дейилса нималар қилардик?!

Э воҳ, Ўзинг ҳиммат бергин.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ