Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#ибрат

Ҳақиқий яхши ҳаёт фақатгина Иймон ва Қуръон аҳли учун бўлади.

Аллоҳ таоло айтади: "Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз"
Наҳл 97-оят

👉
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Ибрат_вақти

Фозил Қори - Ғазаб шайтондандир.эшитинг ва яқинларингиз ҳам улашинг!

«Каналимизга объуна бўлиш учун босинг»👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Тилдан қолган кар-соқов муслима аёл, қалблари билан Қуръонни ўқияпти. Қуръон ўрганмасликка соғломларда қандай узр қолди?!

Каналга обуна бўлинг!
↙️↙️↙️↙️↙️↙️↙️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ибрат

"Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир."
Бақара сураси 153-оят.
Катта
ибрат!

Каналга уланиш👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#ибрат

Тошбақанинг зуҳди

• Овқат кетидан югурмайди.
• Эртанги кун учун озуқа сақлаб қўймайди.
• Бошқа жонзотларга нисбатан ваҳшийлик қилмайди.
• Моддий буюмга эга бўлиш илинжида ҳеч ким билан мусобақага киришмайди.
• Шеригининг ҳис-туйғуларини менсимасдан, уни оёқлари билан тепкиламайди.
• Қидирадиган нарсаси — яшириниш учун жойдир.
• Уйини лозим тутиб, уни ўзи билан кўтариб юради.
• Қаноати шу даражадаки, битта салат барги унинг хурсанд бўлишига сабаб бўлади.

Тошбақанинг баъзан 150 йил умр кўришининг сабабларидан бири шу зуҳди эмасмикин?!

Аллоҳ таоло бизни қаноатли, зоҳид бандаларидан айласин!

Nozimjon Xoshimjon

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

وَجَاءَتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّ ۖ ذَٰلِكَ مَا كُنْتَ مِنْهُ تَحِيدُ

   Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен қочиб юрган нарса шулдир..

وَنُفِخَ فِي الصُّورِ ۚ ذَٰلِكَ يَوْمُ الْوَعِيدِ

   Ва сур ҳам чалинди. Бу қўрқитилган кундир..

وَجَاءَتْ كُلُّ نَفْسٍ مَعَهَا سَائِقٌ وَشَهِيدٌ

   Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди. (Яъни, қиёматда ҳар бир жон билан уни маҳшаргоҳга ҳайдовчи фаришта ва бу дунёда қилган ишларга гувоҳлик берувчи фаришта бирга келади. Эҳтимол, бу дунёда унга вакил қилинган икки фаришта шулардир.).

(Қоф сураси 19-21 оятлар)

Аллоҳ таоло хотимамизни гўзал қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
​​#Ибрат

«ӼАҚИҚИЙ СОДИҚЛИК»

Бир киши кӯчада ӽусни-жамоли ниӽоятда чиройли бир аёлни учратиб қолибди ва у аёлнинг орқасидан кузатиб борар экан, буни сезган аёл:
Аёл: - Сизга нима керак? Нимага орқамдан келаяпсиз?
Эркак: - Менга турмушга чиқишингизни ӽоӽлайман.
Аёл: - Нима сабабдан менга уйланмоқчисиз?
Эркак: - Чунки сизнинг ӽусн-жамолингиз мени ӽайратлантирди, сиздай аёлни ӽаётимда учратмаганман.
Аёл: - Агар сиз мени гӯзаллигимдан ӽайратланган бӯлсангиз, ӽали сиз менинг синглимни кӯрмапсиз. Унинг ӽусн-жамоли олдида мени чиройим ӽеч нарса эмас. Синглимни кӯрганингизда эди, ӽолингиз нима бӯлар экан. Ана ӯзи ӽам келиб қолди.
Эркак бошини ӯнг тарафга қаратган пайт…

Аёл: - «ЛАВ СОДАҚТА, МАЛ ТАФАТТА» Гапингизга содиқ бӯлганингизда қарамас эдингиз.
Айтадиларки, сиддиқ киши бир нарсага қарор берганидан кейин, ӯнга чапга анқаймайди. Ӽеч қандай нарсанинг Аллоӽ тарафга боқишидан ӯнга ёки чапга чалғитиб қӯймаслиги ӽақиқий сиддиқликдир.
Инсоннинг Робби томон юришида сидқини бузмасдан, ӯнга чапга ӯгирилмасдан тӯғри юра олиши содиқликдир.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
#ибрат

Имом Термизий Амр ибн Оснинг ўғилларидан қилган ривоятда Набий алайҳиссалом:

«Раҳмлиларга Аллоҳ таоло раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади», деганлар.

Расмда оёқларида бироз нуқсон билан дунёга келган жонзотнинг қийналмай юриши учун қилинган чора акс этган.

Нозимжон Ҳошимжон

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#ибрат

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида киши бир сўзни айтиб қўйиб мунофиққа айланарди. Ҳозир эса сизлардан бундай сўзни бир кунда ё бир ўтиришда ўн марталаб эшитяпман!"

Буни саҳобий ўз даврларида айтяптилар. Бугунчи?!!
Аллоҳ тилимизни асраш билан бизни ризқлантир!!

Mubashshir Ahmad

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#ИБРАТ

• Бир жанозада Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ёнида сафда турган киши сўради:
- Тобутдаги ким?

• Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:
- Сен! Агар бу гапимдан ҳафа бўлсанг, мен!- дея жавоб берди.

• Ҳа, бир кун келиб, навбатимизга қараб, тобут ичида сиз ҳам, мен ҳам бўламиз!
• Аллоҳим!
Ўша кунда Ўзинг раҳм қил!
Бу фитна дунёдан гавхари иймонимизни саломат сақлаб ўтишимизга Ўзинг мадад бер!
• Омин!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​#ибрат

«УСТОЗЛАРГА ЭӼТИРОМ»


Ўнг тарафдаги расмда бошига қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиб юрган киши 15 йилдан ортиқроқ вақт ўз мамлакатида бўлмагандан сўнг уни шарафлаш учун Ироққа чақирилган Британиянинг Лондон шаҳридаги юрак касалликлари бўйича катта маслаҳатчи кардиолог доктор Зиё Камолуддин бӯлади.
Доктор фахрий залга кирмоқчи бўлиб турганида бир чолнинг йўлакка газеталарни қўйиб, газета сотаётгани уни тўхташга мажбур қилди. Доктор газета сотувчининг ёнида бир муддат турди-да, сўнгра залга кирди. Доктор залга оёқларини судраб, зўрға кирди. У ўтирди, лекин унинг фикри-ӽаёли газета сотувчисида эди.
«Ижодкорлик» нишонини тақиш учун шифокорнинг номи чақирилганда, у ўрнидан турди. Лекин у минбарга чиқмай, залдан чиқиб кетар экан, ҳамма ҳайрат билан докторга қараб қолди!!!
Доктор ўрнидан туриб газета сотаётган қариянинг олдига борди ва унинг қўлидан ушлаган эди, у қўлини тортиб олди.

Газета сотувчи қария:
“Мени қўйиб юбор ўғлим, мен бу ерга бошқа газета ёймайман”, деди.

Доктор бўғиқ овоз билан унга шундай деди:
“Сиз бундан кейин асло газета ёймайсиз. Илтимос, мен билан бирга юрсангиз..”.

Газета сотувчи қаршилик кўрсатар, доктор эса унинг қўлидан ушлар эди. Қария доктор кўзларидан ёш оқаётганини кўргандан кейин қаршилик қилмай қўйди. Шунда қарияни залга олиб кирди.

Газета сотувчи: - Ўғлим, сенга нима бўлди?
Доктор гапирмасдан у билан минбар сари юришда давом этди.
У ерда тӯпланганлар ҳайрон эди, лекин доктор йиғлар, газета сотувчисини қучоқлаб, бошидан ўпар экан, шундай дер эди:

Сиз мени танимадингиз-а, устоз Халил????
Газета сотувчи эса: - Йўқ, Аллоҳга қасамки, мен сени танимадим. Айбга буюрмайсан, бу ёғи қаричилик, дея жавоб берди.


Шунда доктор:
Мен марказий ўрта мактабдаги ўқувчингиз Зиё Камолуддинман, мен доим биринчи бўлганман, сиз эса мени рағбатлантириб, мени кузатиб турар эдингиз. Ӯшанда 1966 йиллар эди...
Ундан кейин сотувчи шогирдини бағрига босди. Шунда доктор ўзига берилган нишонни олиб, бир вақтлар араб тилидан ўқитувчи бўлган газета сотувчисининг кўксига тақиб қўйди. Кейин доктор катнашчилар олдида ўз нутқини сўзлади:

«Мана шулар ҳурматга лойиқ зотлардир. Аллоҳга қасамки, бизнинг қолоқллик ва жаҳолатга юз тутишимиз қачон юз берди. Қачонки устозларни хорлаб, ҳуқуқларини поймол қилиб, уларни ўзларига муносиб мавқеларга қўймай ва юксак даражаларига мос равишда ҳурмат-эҳтиром кўрсатмай, қадрламай қўйганимиздан кейингина мана шундай қолоқлашиб, илмсиз ва нодон кимсаларга айландик».

Ушбу ӽикоядан хулоса чиқариш ӽар кимнинг ӯзига ӽавола.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ИБРАТ...

Маълум бўлишича, тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, кам гапирадиган одамнинг сўз таъсири кўп гапирадиган одамникидан кучлироқ бўлар экан.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ибрат

Ҳаётини туну кун мол-дунё йиғиш билан ўтказди. Ва тўсатдан ўлим олиб кетди.

У ё қўлидаги дунёсидан фойдаланмади ва ё Охирати учун амал қилиб қолмади. Энди мол-дунёси бошқаларники, ҳисобни эса у беради.

Анас Солиҳ

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳақиқий дўст...

Зилзила асносида жароҳатланган дўстини унутмаган йигит ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан олқишланмоқда. Ёш бўлсада садоқатли йигит экан.

Сизнинг ҳам шундай фидоий дўстингиз борми?

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#ибрат

БУ ҚАРЗОВИЙ...
  "Аллоҳга шукр Қатарда қоматимни тик тутиб, бошимни кўтариб, обрўйимни сақлаган ҳолда яшадим. Бирор киши мени ҳаётимда бир кун бўлсада мунофиқлик қилганим билан айблай олмайди. Агар мен мунофиқлик қилишни истаганимда эди, султоннинг ортидан юришни хоҳлаганимда эди ватаним(Миср)да қолган бўлар эдим. Озгина ортга чекинганимда катта мансабларга эга бўлар эдим. Кўпгина мендан паст инсонлар бу мансабларга эришди. Аммо мен динимни сақлашни устун билдим, асосларимни сақлашни устун билдим, ўз ўрнимда собит туришни устун билдим. Золимларга қарши чиқиб дедим:
  "Мана қўлларим, боғланг, орқамни дарра билан ёндиринг, бўйнимга пичоқ уринг. Аммо ҳаргиз менинг фикрларимни бир он бўлсада, чегаралай олмайсиз. Иймонимни суғуриб ололмайсиз, ишончим нурини тортиб ололмайсиз. Нур менинг қалбимда, қалбим Роббимнинг қўлида. Роббим менинг ёрдамчим, кўмакчимдир. Мен ақидам арқонини қаттиқ тутиб яшайман. Диним яшаши учун табассум қилиб ўламан!".

   Золимларга ана шундай дедим. Мана шу мавқеимдан силжиганим йўқ. Динимда бировга лаганбардорлик, хушомадгўйлик қилмайман!".

Юсуф ибн Абдуллоҳ Қарзовий роҳимаҳуллоҳнинг ваъзидан.

Abdulqodir Samarqandiy

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#ибрат

Океанларнинг қаърида бир жонивор яшайди. Товус қушига ўхшаган, номи денгиз узумидир. Унинг мияси бор, фикрлайдиган бир ҳайвондир аслида. У ҳайвон бир ин қуриб, ҳаётини тинчгина яшаб ўтиш учун қояликларнинг тагидан ҳар доим жой қидиради. Қачонки кўнгилдагидек қояни топса, ўзини қояга уради ва бундан кейин мияга эҳтиёжим йўқ деб таҳмин қилади. Шу тақлидда ўз миясини ўзи ейишга тушади. Натижада ҳайвон секин-аста ўсимликка айланади.
Жуда қизиқ, шундай эмасми?

Аммо ишонингки, Ислом умматининг бугунги аҳволи шу ҳолатда. Ўз миямизни ўзимиз емоқдамиз. Аллоҳ мия каби бир неъматни берган. Аммо биз ундан фойдаланмаймиз. Биз нега ўйланайлик, қайғурайлик, бошлиқлар ўйласин буни деймиз. Иродамизни ижарага бериб, миямизни ейишда давом этмоқдамиз.

Икки юз йилдир Ислом умматида ихтиро, кашфиёт йўқ. Илм ва билим тўхтади гўё. Андалусдек тажрибага эга бир уммат, ҳозир бошқаларнинг иродасига бўйсунишга маҳкум. Вақтию-замонида бутун дунёдан роҳиблар Андалусга илм ўрганиш учун келар эди. Бир кун бир роҳиб Андалусни тарк этар экан, қўйнида бир нарса ўғирлаб қўлга тушади. У нарса «Абакус» яъни, ўша даврнинг компьютери эди. Компьютерни ижод қилган бир умматнинг болалари, компьютер программаларида чўққиларни забт қилиши керак эмасмиди? Биз фойдаланаётган бутун программа, ижтимоий сайтларнинг ижодкори баъзан биз қарғаб қўядиган қарши тарафдаги умматникидир.

Миямизни ейишдан тўхтайлик. Аллоҳ бу мияни бизга егин деб эмас, фойдалангин, ишлатгин деб берган. Уни ишлатганимиз сари янада кўп ишлайди аслида.

©️ Марзия Сайдам

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ