Iymonli QalblaR
142 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Рамазон_1443_2022

Солиҳ салафлар рамазон ойини Қуръон мадрасаси, яъни Қуръонни тиловат қилиш, эшитиш, англаш ва тафаккур қилиш ойи деб эътиборга олардилар. Агар Рамазон ойи кирса Суфён Саврий барча ишларини ташлаб, Қуръон тиловатига киришардилар. Имом Бухорий ҳазратлари Рамазонни кундузида битта хатми тугатардилар. Кечқурунги таровеҳнинг уч кечасида ҳам битта хатми тугатардилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Рамазон_1443_2022

Таровеҳ намози 3-кун

"Ҳасанбой" жоме масжиди

Абдулбосит қори қироати

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Рамазон_1443_2022

Бу ойдаги улуғ ибодат мавсумларида инсон ибодати, намози ва рўзалари билан ҳар қанча Аллоҳ томон юзланмасин, ўзи одамларга нисбатан нафрат, адоват ва худбинлик ёки Аллоҳнинг бандаларига макру ҳийлали бўлса, Аллоҳ таоло у кимсанинг ибодатларига қарамайди ҳам, дуосини ижобат ҳам қилмайди. То аҳволи ўзни ўнглаб, яхши бўлгунича дуосини музлатиб, қабул бўлишини ортга суради.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Рамазон_1443_2022

Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга қизиқтириш:
«Илгари Шом аҳли ёш болаларга рўза тутишни ўргатиб, уни «миноранинг зинаси» деб аташарди. Демак, ёш бола аввал бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан бирга оғиз очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни бола учун махсус дастурхон ёзилади. Бу дастурхон «ифторлик дастурхони» деб номланади. Дастурхонга турли хил таомлар, шарбатлар ва ҳар хил ширинликлар, ўша пайтда пишган мева-чевалар қўйилади. Ҳамма боланинг атрофига тўпланиб, уни мақтаб, олқишлайди. Сўнг унга қандай қилиб Аллоҳга ҳамд айтишни ўргатиб, Аллоҳнинг ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтиришади. Ифтор бўлганини билдирувчи замбарак отилгунича шундай қилишади. Бундай байрам дастурхони ёш болаларни рўзага қизиқтиришнинг муҳим воситаларидан биридир».

Али Тантовий.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Рамазон_1443_2022

Таровеҳ намози 14-кун

"Ҳасанбой" жоме масжиди

Абдулбосит қори қироати

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_1443_2022 #видеолавҳа

Моида сураси 90-93-оятлар

Абдулбосит қори

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
#Рамазон_1443_2022

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта бу ой сизларга келди. Унда минг ойдан яхши бўлган қадр кечаси бор. Ким у кечадан маҳрум бўлса, яхшиликларни барчасидан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумларгина бебаҳра қолади", дедилар.
Ибн Можа ривояти.

Лайлатул қадр кечаларини ғанимат билиб бу кечаларнинг барчасида қоим бўлайлик!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU