Iymonli QalblaR
141 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Муфассал_фиқҳ №1

📚Рўза китоби

Рўзанинг фойдалари
Рўзанинг руҳий ва моддий жиҳатдан кўпгина фойдалари бор. Жумладан;
Рўза тутиш Аллоҳ таолога тоатдир. У билан мўмин Аллоҳ таолонинг чексиз савобларига эга бўлади. Чунки уни фақат Аллоҳ учун тутилади. Шу сабаб савобини ҳам Аллоҳнинг Ўзи беради. Аллоҳнинг эса карами кенгдир.
Рўза – мўминни кўпгина хислатларга ўргатадиган катта хулқий мадрасадир. У нафсга қарши жиҳод, ҳамда ҳаво ва шайтон хуружларига қарши курашдир. У билан инсон маҳрумликларга, қийинчилик ва машаққатларга сабр қилишга ўрганади. Зеро рўзадор олдида пишаётган ёқимли таомга, иштаҳасини қитиқлайдиган исларга ва кўзини қувонтирадиган зилол сув шарқирашига чидаб беради ва раббоний изн вақтигача ўзини тияди.
Рўза яширин ва ошкора Аллоҳни муроқаба этишга ва омонатдорликка ўргатади. Зеро у ўзини ҳаловатдан Аллоҳнинг назорати туфайлигина маън этади.
Рўза иродани кучайтиради, азму-қарорни мустаҳкамлайди ва сабрга ўргатади. Луқмон ўғилларига: “Эй ўғлим, агар ошқозон тўлса тафаккур ухлайди, ҳикмат ўчади ва аъзолар ибодатдан тўхтайди”, деганлар.
Рўза низом ва тартиботга ўргатади. Чунки у рўзадорни муайян вақтда ейиш ва ичишга мажбурлайди.
Рўза инсонда раҳмдиллик ва биродарлик туйғуларини ўстиради. Мусулмонлар ўртасида бирдамлик ва ўзаро ёрдам робиталарини боғлайди. Унда очлик ва эҳтиёжмандликни ҳис қилишни пайдо этади.
Рўза амалда ҳужайраларни янгилаб, эскиларини ташлаб, ошқозон ва ҳазм қилувчи аъзоларни тозалаб ва ортиқча чўкинди, ҳамда ботмаган таомлардан халос қилиб, инсон ҳаётини янгилайди. Шундан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳси ва саллам: “Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар”, деганлар.
Рўза нафсга қарши жиҳод, дунё ва унинг гуноҳларига боғлиқ бўлиб қолишдан халослик ва ҳаво, ҳамда шаҳват шиддатини синдиришдир.
У нафси амморани сўндиради ва кўз, қулоқ, тил ва фарждаги шаҳватини синдиради.
Рўзанинг бундан бошқа саноқсиз фойда ва манфаатлари борки, бу ҳақда махсус китоблардан батафсил маълумот олишингиз мумкин.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Муфассал_фиқҳ №2

Рўзанинг ҳукми ва вақти
Рамазон рўзасини тутиш фарз. Аллоҳ таоло: “Сизларга рўза фарз қилинди”, дейди. Унинг фарзлигига ижмо собит бўлган. Шунинг учун уни инкор қилган кофир ҳисобланади.
Назр рўзалар эса вожибдир. Аллоҳ таоло айтади: “Улар назрларига вафо қилсинлар!”.
Рўза луғатда тийилиш маъносида келади. Шаръий маъноси эса, тонгдан қуёш ботгунча рўзани бузувчи нарсалардан ният билан тийилишдир.
Таърифдаги тонгдан мурод субҳи содиқдир. Субҳи содиқ – уфқда ёйилган ёруғлик бўлиб, у осмоннинг кунчиқар томонини ёритади. Субҳи козиб эса, бошида думга ўхшаган узун шуъладек пайдо бўлиб, сўнг кўздан йўқолади ва яна зулмат чўкади. Бундан тахминан ўн икки дақиқа ўтиб субҳи содиқ пайдо бўлади. Бомдод намозининг ва рўза тутишнинг вақти айнан ана шу субҳи содиқ билан бошланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Билолнинг азони ва чўзилган тонг сизларни саҳарлигингиздан маън қилиб қўймасин. Балки (вақт) ёйилган тонгдир”*. Билол розияллоҳу анҳу тонг яқин қолганини билдириш учун азон айтардилар. Бу билан тун намозига қойимлар бироз дам олсинлар ва ухлаётганлар бомдод намозига тайёргарлик учун уйғонсинлар деган мақсадни кўзлаганлар. Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Билол тунда азон айтади. То Ибн Умму Мактум озон айтгунча еб-ичаверинглар”**.
Аллоҳ таоло айтади: “Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичаверинг” (Бақара сураси, 187-оят).
Таърифдаги “.. қуёш ботгунча” бўлган вақт қуёш жисмининг машриқ томонда кўздан ғойиб бўлиш замонидир. Бунда атрофни қоронғулик чулғай бошлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Тун бу томондан келиб, кун бу томондан кетса ва қуёш ботса, рўзадорнинг рўзаси очилади”. Яъни оғиз очиш вақти бўлади ёки ҳукман оғзини очган ҳисобланади. Чунки тун рўзага вақт бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: “Сўнгра рўзани кечгача мукаммал тутингиз!”.
Рўзадор тонг ва қуёш ботар пайтларида ўзи турган жойдаги ибодат вақтларини риоя қилиши керак. Агар баланд жойда бўлса, назарида қуёш ботмагунча оғиз очмаслиги лозим. Агар рўзани бир жойда бошлаб, сўнг сафар қилса, борган жойида қуёш ботар вақтда рўзасини очади.
Шимолий ёки жанубий қутбга яқиндаги киши рўзани чамалаб тутади. Чунки бу жойларда қуёш ботаётган вақтда ёки озгина вақт ўтиб тонг отади. Бунда рўзадор ифторлик қилишга улгурмайди. Вақтни чамалаш ўзига энг яқин мамлакатнинг вақтига қараб бўлиши маъқулроқ. Бу ҳукм кеча ва кундузи олти ойдан давом этадиган қутбий мамлакатларга ҳам тегишли.
---
* Муслим ва Термизийлар ривояти.
** Муттафақун алайҳ.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Муфассал_фиқҳ №22

3 – Рўзадор ўпиш, қучоқлаш ва эркалаш каби жимодан олдинги ва унга чақирадиган ишларни қилиши макруҳдир. Бунда инзол ёки жимо каби рўзани бузувчи ишлардан омонда бўлмаслик шарт қилинади. Агар бузилмаслигига ишонса жоиздир. Саҳиҳайнда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят этилишича шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор бўлганлари ҳолларида ўпардилар, рўзадор бўлганлари ҳолда мубошарат қилардилар. Лекин у зот сизлардан кўра шаҳватларига молик эдилар”.
Саййида Оиша сўзларининг маъноси, сизлар ўпишишдан эҳтиёт бўлишингиз лозим, ўзингизни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдекман деб ўйламанг, чунки у зот ўзларини босиб олгандилар, деганидир.
Мубошаранинг маъноси – тананинг танага ёпишишидир. Агар у ўта қаттиқ бўлса, яъни кийимни тўлиқ ечиб қучоқлашиш билан бўлса макруҳдир. Бу ҳолда ўзларига рўзани бузувчи ишлардан хотиржаммилар ёки йўқми, фарқсиздир. Чунки бундай мубошарат кўпинча жимо билан тугайди.
Абу Довуд яхши иснод билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этишларича, бир киши Пайғамбар алайҳис солату вассаломдан рўзадорга мубошарат ҳақида сўраганда, унга рухсат бердилар. Бошқаси шу масалада келганда, қайтардилар. Рухсат берганлари ёши катта қария эди, наҳий қилганлари эса ёш йигит эди.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Муфассал_фиқҳ №26

Рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган узрлар (давоми)

Ҳомиладорлик ва эмизиш:
Ҳомиладор ёки эмизикли аёл агар ўзлари ё болаларига зарар етишидан қўрқишса рўза тутмасликка ислом рухсат берган. Бунга Насаий ва Ибн Можжалар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган қуйидаги ҳадис далолат қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзидан қўрқадиган ҳомиладорга ва боласи учун хавф қиладиган эмизикли аёлга рўза тутмасликка рухсат бердилар”.
Тўртта “Сунан” эгалари Анас ибн Молик Каъбийдан ривоят этишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Албатта Аллоҳ таоло мусофирдан рўза ва намознинг ярмини олиб қўйди. Ҳомиладор ва эмизикли аёлдан эса рўзани”.
Эмизикли аёл гўдагининг муолажаси учун дори ичиш мақсадида ҳам рўза тутмаслиги мумкин, қачонки табиб бунинг зарурлигини айтса. Бу бизга Исломнинг раҳмати, ҳукмларининг енгиллиги ва таклифотларининг кенг, ҳамда воқеъий эканига далолат қилади.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Муфассал_фиқҳ №28

Рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган узрлар (давоми)
Икки муҳим мулоҳаза:


1 – Узр эгалари агар Рамазонда рўза тутмасалар кундузи, ошкора овқатланмасликлари вожиб бўлади. Агар рўза тутмасликни мубоҳ этадиган узр кўтарилса, Рамазоннинг ҳурмати учун то қуёш ботгунча оғизни очадиган нарсалардан тийилиб туришлари лозим бўлади. Мусофир муқим бўлса, касал тузалса, ҳайзли ва нифосли аёл пок бўлиб қолса ва оғиз чайқагандаги сув тўсатдан кетиб рўзаси бузилса, ҳамда биров тундаман деб гумон қилиб еса, кейинроқ тонг отгандан кейин егани аниқ бўлиб қолса, буларнинг ҳаммаси Рамазон ойининг ҳурматидан куннинг қолган қисмида ҳам емакдан тийилишлари вожиб бўлади.
Шунингдек кун асносида балоғатга етган бола ҳам ва мусулмон бўлган кофир ҳам таомдан тийилишлари керак. Уларга ўша кун ва Рамазондан ўтган кунларнинг рўзасига қазо вожиб бўлмайди. Чунки улар ҳали рўза тутишга аҳл бўлишмаганди.
Агар бола иҳтилом бўлиб чошгоҳдан олдин балоғатга етса, рўзани ният қилган бўлса, рўзаси саҳиҳдир. У ихтиёрий рўза ҳисобланади. Агар фасод қилса қазосини тутади. Чунки боланинг нияти саҳиҳдир. Чунки у ихтиёрий рўза тутишга аҳл саналади. Кофир эса чошгоҳдан олдин мусулмон бўлган ҳолда олдин ният қилган бўлса, унинг нияти саҳиҳмас. Чунки у мусулмон бўлмасдан олдин ихтиёрий рўзага аҳл эмас эди.
2 – Олдин зикрлари ўтган мусофир, хаста, ҳомиладор, эмизикли ва хатарни ҳайдаш учун рўза тутмаган кишилар, ҳамда ҳайзли ва нифосли аёллар Рамазондан тутмаган кунлари сонича қазо тутишлари вожибдир. Улар узрли ҳолларида вафот этишса, ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Аммо қазони тутиш имкони бор кунларни ўтказишган бўлса, лекин тутмаган бўлишса ва вафот этишса, қазо қилишга имконлари бўлиб, қазо тутмаган ҳар бир кунлари учун фидя чиқаришни васият этишлари лозим бўлади.
Ҳар кун учун фидянинг миқдори фитр закотининг миқдорига тўғри келади. Агар вафот топганнинг меросхўри бўлса, васият молининг учдан бири доирасида фидяни адо қилади. Агар васият қилмаган бўлса, меросхўрлар унинг номидан фидя чиқаришлари вожиб эмас. Чунки фидя тўлаш ибодат бўлиб, унинг амри билангина адо этилади. Агар меросхўрлар ўзлари чиқаришса, жоиз бўлади, иншааллоҳ
.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Муфассал_фиқҳ №24

Рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган узрлар
Рўзада ислом ҳукмларининг енгиллиги ва таклифларининг мосланувчанлиги каби катта хусусиятлар намоён бўлади. Рўза ояти ислом енгиллигини қуйидагича эълон этади: “Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди” (Бақара сураси, 185-оят).
Шунинг учун рўза машаққатли ва узрли ҳолатлар рўза тутмасликни машруъ қилинди. Бу ҳолатларни биз иккига бўламиз:


1 – Рўза тутмасликни мубоҳ ва қазони вожиб этадиган узрлар.
2 – Рўза тутмасликни мубоҳ ва фидяни вожиб этадиган узрлар.
Рўза тутмасликни мубоҳ ва қазони вожиб этадиган узрларга келсак;
1 – Сафар:
Ислом ўзининг шаҳридан узоқ жойга сафар масофаси қадар кетган мусофирга рўза тутмасликни мубоҳ қилган. Шаҳридан саксон икки километрдан ўтса сафар масофаси ҳисобланади. Демак у сафарда экан, Рамазонда рўза тутмаслик мубоҳ бўлади. Сафар тугаши билан мубоҳлик ҳам тугайди. Сафар эса ё ундан сафар қилган шаҳрига қайтиш билан ёки унга сафар қилган шаҳрида ўн беш кун ёки ундан ортиқ туришни ният қилиш билан тугайди.
Сафарга тонг ўтгандан кейин, яъни рўза бошлангандан кейин чиққан куни рўза тутмаслик ҳалол бўлмайди. Чунки у сафарга рўзага киришгандан кейин чиқди. Шунинг учун уни охирига етказиш вожиб бўлади. Сафар рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди, балки рўзага киришмасликни мубоҳ қилади. Агар шу ҳолда рўзасини бузса, фақат қазо вожиб бўлади.
Мусофирга Рамазонда рўза тутмаслик мубоҳлигининг далили Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидир: “Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунларда тутади” (Бақара сураси, 184-оят). “Саҳиҳайн”да Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда шундай дейилади: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафар қилганимизда бизлардан рўза тутганлар ва рўза тутмаганлар бўларди. Рўзадор тутмаганни, тутмаган рўзадорни айбламасди”.
Агар зарар қилмаса мусофир рўза тутгани афзалдир. Чунки у бундан кейин қазо тутишга буюрилган. Рамазондаги рўза ундан бошқадагидан афзалдир. Чунки Аллоҳ таоло умумий қилиб: “Рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир” (Бақара сураси, 184-оят) дейди. Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас”, ҳадислари ва яна Макка фатҳига чиққанларида рўза тутган асҳоблари тўғрисида “Улар гуноҳкорлардир”, дейишлари зарар ва машаққат ҳолатига ҳамл қилинади.
Мусофир рўза тутмасдан чошгоҳдан олдин муқим бўлиб қолса, агар унгача оғиз очадиган иш қилмаса, унга рўза тутиш лозим бўлиб қолади. Чунки бунда ният қилиб олиш мумкин бўлган пайтда, рўза тутмасликка рухсат берадиган узр кўтарилди.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Муфассал_фиқҳ

Рўзадор учун рўзага ҳолсизлантирадиган ишларни қилиш макруҳ бўлади.

Бунга қон олдириш, ҳижома, машаққатли меҳнат, ёзда иссиқ ҳаммомда узоқ туриш каби ишлар мисол бўлади. “Саҳиҳайн”да Анас розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: “Рўзадор учун ҳижомани қийналишни кариҳ кўрганимиз учун тарк этган эдик”. Агар у рўзага заифлаштирмаса макруҳ эмас. Рўзадор ҳўл кийимни совуниш учун баданига ўраб олиши макруҳ бўлмагани каби. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор бўлганлари ҳолда очликдан ё иссиқдан бошларига сув қуярдилар.
Рўзадорга таҳоратдан ташқарида бўлса ҳам, сув билан оғиз ва бурун чайиш макруҳ эмас. Лекин ичга сув кетиб қолиб рўзани бузиб қўймаслиги учун чайишда муболаға этмаслик керак. Тишларни мисвок қилиш, гарчи у сув билан ҳўлланган бўлса ҳам, макруҳ эмас. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Рўзадорнинг яхши хислатларидан бири мисвокдир”, деган ҳадислари далил бўлади. Рўзадор ва берўзанинг ўртасини фарқламай мутлақ мисвокка тарғиб қилинган бошқа кўпгина ҳадиси набавийлар мазкур ҳадисни қувватлантиради.
Рўзадор тишини тиш пастаси билан тозалаши макруҳдир. Чунки бунда пастанинг сўлакка қўшилиб ичга кетиб қолиш эҳтимоли борлиги учун, рўзасини хатарга қўйиш мавжуд. Ҳожат бўлмаса овқатнинг таъмини кўриш макруҳ эканини олдин ўтдик. Паста ишлатиш макруҳлиги янада авло ҳисобланади. Чунки унинг таъми овқатникидан кучли.
Эрли аёл эрининг изнисиз нафл рўза тутиши макруҳ. Аммо эр касал, ё мусофир, ё эҳромда бўлгани каби унга зарарсиз вазиятлар бўлса макруҳ эмас. Вожиб бўлишига аёли ўзи сабабчи бўлган ҳар қандай ибодатдан эр хотинини маън этиши мумкин. Ихтиёрий рўзалар, назр ва қасам каффорати рўзалари бунга мисол бўлади. Аммо вожиблиги Аллоҳ томонидан бўлган Рамазон рўзаси ва унинг қазоси кабиларда эрнинг маън қилишга ҳаққи йўқ. Чунки Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат этилмайди. Агар аёл ихтиёрий рўзаларни очиб юборса, эрнинг изни билан уларнинг қазосини тутади.
Айтганларимизга Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоят далолат этади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Эри олдида бўла туриб, аёл киши унинг розилигисиз рўза тутиши ҳалол бўлмайди”. Бир жамоа муҳаддислар Оиша розияллоҳу анҳонинг бундай деганларини ривоят қилишган: “Менинг зиммамда Рамазоннинг қазолари бўларди. Уларни фақат шаъбонга келибгина қазосини тутишга имкон бўларди”.
Эслатиб қўйиш керакки, бировнинг қўлида ишлаётган ишчининг рўзаси иш эгасининг фойдасини камайтирса, ихтиёрий рўзаларни фақат унинг изни билан тутади. Агар унинг рўзасининг фойдага таъсири бўлмаса, иш эгасининг уни рўзадан маън қилишга ҳаққи йўқдир.
Шунингдек, ота-оналардан бири хасталаниб қолишидан қўрқиб фарзандини ихтиёрий рўзадан маън қилса, унга итоат қилган афзалдир.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Муфассал_фиқҳ

Рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган узрлар (давоми)

Ҳомиладорлик ва эмизиш:
Ҳомиладор ёки эмизикли аёл агар ўзлари ё болаларига зарар етишидан қўрқишса рўза тутмасликка ислом рухсат берган. Бунга Насаий ва Ибн Можжалар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган қуйидаги ҳадис далолат қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзидан қўрқадиган ҳомиладорга ва боласи учун хавф қиладиган эмизикли аёлга рўза тутмасликка рухсат бердилар”.
Тўртта “Сунан” эгалари Анас ибн Молик Каъбийдан ривоят этишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Албатта Аллоҳ таоло мусофирдан рўза ва намознинг ярмини олиб қўйди. Ҳомиладор ва эмизикли аёлдан эса рўзани”.
Эмизикли аёл гўдагининг муолажаси учун дори ичиш мақсадида ҳам рўза тутмаслиги мумкин, қачонки табиб бунинг зарурлигини айтса. Бу бизга Исломнинг раҳмати, ҳукмларининг енгиллиги ва таклифотларининг кенг, ҳамда воқеъий эканига далолат қилади.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Муфассал_фиқҳ

Касаллик аломати:

Касал агар хасталиги ортишидан ёки тузалиши кечикишидан бирор белги ё тажриба туфайли қўрқса, рўза тутмаслиги мубоҳ бўлади. Гарчи тажриба касалнинг ўзидан бўлмаса ҳам, касаллик бир хил бўлгани туфайли ёки табобатдан яхши хабардор ва фосиқлиги ошкор бўлмаган мусулмон хабар бериши билан ҳам собит бўлади. Агар бу шартлар топилмаган табибнинг сўзини олиб рўза тутмаса, ғолиб гумон йўқлиги учун каффорат лозим бўлиши керак, худди белгисиз ва тажрибасиз рўза тутмагани каби.
Ҳамма касаллик ҳам Рамазонда рўза тутмасликни мубоҳ қилавермайди. Гоҳида рўза касалнинг тузалишига сабаб бўлиши мумкин. Рўза кўпгина касалликларга шифо бўлиши ўз илмий исботини топган. Касаллиги рўза билан аниқ чиқишолмайдиган хасталикгина рўза тутмасликни мубоҳ қилади. Касаллиги рўза билан мувофиқ келмайдиган хасталарга рўза тутмаслик мубоҳ бўлишининг далили Аллоҳ таолонинг: “Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунларда тутади”

(Бақара сураси, 184-) оятидир.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
═══════════════════

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣
@IYMONLI_QALBLAR_UZ