Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
“ПИРИМ ҚЎЛЛАСИН” ДЕБ ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#дуо

125-CАВОЛ:
Бир танишим овқатдан сўнг дуо қилаётган вақтда ишларимизни “Довуд пирим қўлласин”, баъзан эса “йигит пирим қўлласин” деб дуо қилади. Шундай деб дуо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бундай дуо қилиш жоиз эмас. Мусулмон киши барча ҳожатларини сўрашда фақат Аллоҳ таолодан сўрашга ва унинг Ўзигагина ибодат қилиши лозим. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай дейди:

فمن كَانَ يَرْجُوا لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا (سورة الكهف/110)

яъни: “...Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Каҳф сураси, 110-оят).

Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, вафот этган авлиёлар ҳожатларни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)

яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).

Пир тасаввуфда устоз маъносини билдиради. Баъзи илмсиз кишилар ўтган пирларга нисбатан нотўғри эътиқод қилиб, уларни турли ғойибона ёрдамларни бериш қобилиятига эга деган хаёлга борадилар. Шу маънода “Ё пирим!” дейиш шаръан дуруст эмас. Қолаверса, бундай деб дуо қилиш Аллоҳ таолога нисбатан одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌹 ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ
🌹 ВА БАРАКАТУҲУ
#дуо
🤲Эй Роббим!

🌹Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма!
🌹Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма!
🌹Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма!
🌹Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма!
🌹Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма!
🌹Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма!
🌹Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма!
🌹Агар мен Сени унутсам, Сен мени унутма!


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Хулқи Қуръон эди...

Тарихга бир назар...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатлаган сийрат уламолари у зотни: «Юрадиган Қуръон эди», дейдилар. Яъни Қуръони каримни амалий ҳаётларида тўла гавдалантирган эдилар.

#Панд...

Одамларга Қуръондан қанча ёдлаганингизни айтманг!!! Балки улар сизда Қуръонни кўрсинлар. Очга таом беринг, кийими йўққа либос кийдиринг, етимга меҳрибонлик қилинг, хато қилганни кечиринг, ота-онангизга яхшилик қилинг, ҳаммага табассум қилинг...

Қуръондан қаерга етганингиз эмас, Қуръон сиздан қаерга келгани муҳим.

#Дуо ва илтижо

Ё Роббий, бизларни ҳам Қуръонни ўқиб, амал қиладиган бандаларинг сафидан айла.

Бизларни хулқи Қуръон бўладиганлардан қил.


Ўринбоев Равшанбек саҳифасидан

🔊 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Мақтовми, даъвоми?

Биз бутун ҳаётимиз мобайнида Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этсак, лекин у зотнинг суннатларига амал қилмасак, бу мақтов семиртирмас, очликни кетказмас.

Фаразан, бир жоҳил боланинг отаси катта олим. Мана шу бола умр бўйи отасини катта олим эканини айтиб, мақтаб ўтса ҳам ўзи жоҳил бўйича қолверади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

#Ибрат...

Дарҳақиқат, ҳақиқий муҳаббат ила даъвонинг ўртасини амал ажратиб туради.

#Дуо ва илтижо

Ё Роббий! Бизларни ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббат қўйган, суннатларига амал этувчи, ҳаётларини ўрганувчи, кўпроқ саловот айтувчи умматларидан қилгин!


Уринбаев Равшанбек сахифасидан...

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Дуо

Роббим бизни ўз йўлингдан адаштирмагин 🤲🤲🤲

Илм канали⤵️⤵️👍↙️↙️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз

#дуо #тонг
Дўстларингизга ҳам улашинг!

🔊 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Дуо

Қуръонга мухаббатимизни фақат ўлим ажратсин😔🤲

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

👉
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Дуо

Роббим бизни ўз йўлингдан адаштирмагин 🤲🤲🤲

Илм канали⤵️⤵️👍↙️↙️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Дуо...

Ичингизга алам тутуни тўлса, ҳавони янгилаш учун «Ё Роббим» деб
дуо эшигини очинг!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇


📡
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU