Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Ҳикмат

Баъзилар ҳаром нарсани ейишдан парҳез қилади да, аммо тилини ғийбатдан тийиши қийин кечади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!

🔊👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Фойдали_маълумот
#Савол_жавоб:

Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?

Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?

Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.


Савол:Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?

Жавоб: Муддассир сураси.

Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?

Жавоб: Бақара сураси.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?

Жавоб: Нур сурасини.

Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?

Жавоб: Соф сураси.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

Савол: Видолашув сураси қайси?

Жавоб: Наср сураси.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?

Жавоб: Нисо сураси.


Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?

Жавоб: Фотиҳа сураси.

Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?

Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.

Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?

Жавоб: Талоқ сураси.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?

Жавоб: Ар‑Роҳман сураси.

Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?

Жавоб: Таборак, Мулк сураси.

Дўстларингизга ҳам юборинг☝️

🔊Каналимиз манзили📲👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
#Ҳазил

@IYMONLI_QALBLAR_UZ канал аъолари бироз кайфиятни кўтарамиз!

Коранавирус тоғрисидаги ҳазилимиз☺️👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзанинг тўртинчи куни. 27-апрел Оғиз очиш вақти ва дуоси.

Тошкент вақти билан 19:16

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий я ғоффару ма қоддамту ва маа аххорту».

Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлар (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН олдин:

Қўқон-7, Наманган -10, Фарғона -10, Марғилон -10, Андижон -11.

ТОШКЕНТДАН кейин:

Бекобод +4, Жиззах +6, Гулистон +2, Денов +7, Жомбой +7, Самарқанд +9, Шаҳрисабз +10, Қарши +12, Каттақўрғон +12, Нурота +14, Навоий +19, Бухоро +21, Хива +35, Нукус +42.

♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from TILOVAT_AL_FURQON📖
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон
#Рамазон_тухфаси!

👳‍♂ Яссер Ал Дуссари.
🛐 Таровеҳ 1441 хижрий 2020 мелодий йил
📖 ''Бақра'' сурасидан (''Оятал курси'')
☝️ Қуръон даги энг буюк оятни тингланг!

Дўстларингизга ҳам юборинг!

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••

🔊
https://t.me/TILOVATALFURQON

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
Рўзанинг бешинчи куни 28-апрел.

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлар (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН олдин:

Қўқон-7, Наманган -10, Фарғона -10, Марғилон -10, Андижон -11.

ТОШКЕНТДАН кейин:

Бекобод +4, Жиззах +6, Гулистон +2, Денов +7, Жомбой +7, Самарқанд +9, Шаҳрисабз +10, Қарши +12, Каттақўрғон +12, Нурота +14, Навоий +19, Бухоро +21, Хива +35, Нукус +42.

♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
088 Al-Ghashiyah
Maher Al-Muaiqly
#Қуръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳар куни бир сурадан ташлаб борамиз.

Маҳер Ал-Муақлй

88- ''Ғошия'' сураси.

Дўстларингизга ҳам улашинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ҲИКМАТЛАР.

Уч нарса қалб қорайганининг аломатидир:
1. Худбинлик,
2. Такаббурлик,
3. Риёкорлик.

*
Фақат пушаймонлик ҳисси, биргина сажда ва намли кўзлар! Аллоҳим нақадар осон Сенинг розилигингни топмоқ!!

*

Икки кишига нарсалар кичик кўринади, аслида эса кичик эмас! Бири узоқдан қараган кишига, иккинчиси такаббурлик билан боқганга.

*
Ёмон одамларнинг суҳбати яхши одамлардан бадгумон қилиб қўяди. Бугун худди шундай бўлмоқда!

*

Нодонларнинг сўзига сабр қилиб таҳаммул этиш ақлнинг закотидир.

*
Ҳақ китоби Қуръонни очиб ҳам кўрмасдан, қанча инсонлар бу дунёдан имтиҳон топшириш учун кетдилар.

*

Бугунги кунда «ҳалол» га жуда катта эътибор берилади. Ҳалол ширинлик, ҳалол гўшт, ҳалол ресторан, ҳалол бергер, ҳалол шоколад.. ва ҳоказо.. ва ҳоказо.. Лекин ҲАЛОЛ КАСБ ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Ҳаром ё шубҳадан топган пулга сотиб олган ҳалол нарсаларни эйиш ҳалол бўлиб қоладими ?!

*
Сен бомдод намозини ўқиган кун, шайтонга қарши ўша кунги биринчи ғалабангдир.

*

Унутма! Уйда ун қолмаганида, чорасиз қолганингда Аллоҳдан йиглаб дуо қилиб ун сўрашингдан кўра, уйинг унга тўлганида ризқ бергувчи СEН ЎЗИНГСАН" дея йиғлаб дуо қилишнинг лаззати бошқача.

*
Хатоларингни тан олиш ва гуноҳни тарк этишни асло кечиктирма. Чунки гуноҳ сафари нақадар узун бўлса ортга қайтиш ҳам ўшанчалик машаққатлидир.

*

Қариганда тавба қиламан деган хаёлда гуноҳ қилган инсонлар қанчалар нодондир.
Ахир қийшиқ ўсган дарахтни тўғирлаб бўлмайдику!

*
Агар дунёда иззат истасанг, ўзгаларнингмас, ўз Пайғамбарингнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) йўлини маҳкам тут!

*

Инсон ўз душманини қўлга олганда, биринчи бўлиб ундан хавфли қуролини тортиб олганидек, шайтон инсонга ғолиб келган пайтда илк қилган иши, Аллоҳни ёд этишдан ғофил қилади.

*
Доимо Роббингдан сўра! Берса раҳмати, бермаса ҳикматидир.
Бандасидан сўрама! Берса миннатдир, бермаса зиллат (хорлик).

*

ИЙМОН Жаннатга олиб кирадиган калит, СОЛИҲ АМАЛ эса калитнинг тиши кабидир. Агар калитнинг ҳамма тишлари соғлом бўлмаса қулф очилмайди.

*
Аллоҳнинг зикрини қила-қила ўлмоқ ва ўла-ўлгунимизча зикр қилмоғимиз даркор.

*

Агар Қиёматда Аллоҳга рўпара бўлиш хавфи инсонда пайдо бўлса, ҳаётидаги бутун амаллари тузалиб кетади.

*
Нафс истак-хоҳиши уни паришон қилган кишига, рўза кучли даводир.

*

Истиғфор ва тавба ўртасида фарқ бор. Истиғфор ўтган гуноҳларга пушаймон бўлиш, тавба эса гуноҳ қилмасликни ният қилишдир.

*
Гапиришни билган, эшитишни ҳам билмоғи лозим!

*


МАҲБУБУЛ-УЛАМО ВАС-СУЛАҲО ШАЙХ ЗУЛФИҚОР АҲМАД НАҚШБАНДИЙ насиҳатлари.

Урду тилидан АБДУЛВОҲИД ИБРОҲИМ таржималари.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
@IYMONLI_QALBLAR_UZ

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
#БИЛАСИЗМИ?

 Қуръони каримда тиббиёт, фалакиёт, география каби кўпгина аниқ фанларга оид жуда тўлиқ маълумотлар мавжуд. Булар борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Шулардан бир жиҳати Қуръони каримда ададга оид мўъжизалардир. Биз шулардан баъзи бирларини эслаб ўтмоқчимиз:

1) Кунлар (айём) сўзи 365 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги кунлар ададидир.
 
2) Алоҳида кун (ёвм) сўзи эса 30 маротаба зикр қилинган, бу эса бир ойдаги кунлар ададидир.
 
3) Ой (қамар) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса қамарий ойлар ададидир.
 
4) Ой (шаҳр) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги ойлар ададидир.
 
5) Имон сўзи 25 маротаба зикр қилинган, куфр ҳам 25 маротаба зикр қилинган.
 
6) Дунё сўзи 115 маротаба зикр қилинган, охират ҳам 115 маротаба.
 
7) Фаришталар (малоиклар) 88 маротаба зикр қилинган, шайтон ҳам 88 маротаба.
 
8) Одамлар сўзи 50 маротаба зикр қилинган, Пайғамбарлар ҳам 50 маротаба.
 
9) Эркаклар сўзи 24 маротаба зикр қилинган, аёллар ҳам 24 маротаба.
 
10) Ҳаёт сўзи 145 маротаба зикр қилинган, ўлим сўзи ҳам 145 маротаба.
 
11) Яхшилик сўзи 167 маротаба зикр қилинган, ёмонлик ҳам 167 маротаба.
 
12)  Осмонлар (самовот) 7 маротаба ўзининг ададига мос равишда зикр қилинган.
 
13)  Жазо сўзи 117 маротаба зикр қилинган бўлса, мағфират сўзи эса 234 маротаба яъни, ундан икки баробар кўп.
 
Мазкур мўъжизалар яна бир карра Қуръони каримнинг улуғлигига далолат қилади.

 Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
Кучли шамол эсганда айтиладиган дуо

اللهمَّ إني أسألك خيرَها ، وخيرَ ما فيها ، وخيرَ ما أُرسلت به . وأعوذُ بك من شرِّها ، وشرِّما فيها ، وشرِّ ما أُرسلت به

«Аллоҳумма, инний ас`алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа ва хойро маа урсилат
биҳи, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа
фииҳаа ва шарри маа урсилат
биҳи».


Маъноси:«Аллоҳим мен Сендан бу (шамол)нинг ва ундаги нарсанинг, у билан юборилган нарсанинг яхшилигини сўрайман.
Унинг ва ундаги нарсанинг, у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».
(Муслим ривояти)

Дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
MashaAlloh albatta Alloh har narsaga qodir zot. Allohning mo‘jizasi. Nimani ko‘rdingiz
Tulpor 👍
Hech narsa ko‘rinmadi 👎🏻
Yaqinlar bilan ham bo‘lishing..👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Рўзанинг бешинчи куни. 28-апрел Оғиз очиш вақти ва дуоси.

Тошкент вақти билан 19:17

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий я ғоффару ма қоддамту ва маа аххорту».

Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлар (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН олдин:

Қўқон-7, Наманган -10, Фарғона -10, Марғилон -10, Андижон -11.

ТОШКЕНТДАН кейин:

Бекобод +4, Жиззах +6, Гулистон +2, Денов +7, Жомбой +7, Самарқанд +9, Шаҳрисабз +10, Қарши +12, Каттақўрғон +12, Нурота +14, Навоий +19, Бухоро +21, Хива +35, Нукус +42.

♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Катталарнинг_сўзлари

Ким ўзини дунёга бағишласа дунё унга дафни учун бир парча ер беради.
Ким ўзини Аллоҳга бағишласа Аллоҳ унга кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатни беради.

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонлик бу кичкинтой коронавирусни енгиб шифохонадан югуриб чиқмоқда👏

Болакайни хурсандчилигини кўринг...
Барча шифокорларга раҳмат! Беморларга эса Аллоҳ шифо берсин.
Рўзанинг олтинчи куни 29-апрел.

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлар (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН олдин:

Қўқон-7, Наманган -10, Фарғона -10, Марғилон -10, Андижон -11.

ТОШКЕНТДАН кейин:

Бекобод +4, Жиззах +6, Гулистон +2, Денов +7, Жомбой +7, Самарқанд +9, Шаҳрисабз +10, Қарши +12, Каттақўрғон +12, Нурота +14, Навоий +19, Бухоро +21, Хива +35, Нукус +42.

♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
087 Al-A'la
Maher Al-Muaiqly
#Қуръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳар куни бир сурадан ташлаб борамиз.

Маҳер Ал-Муақлй

87- ''А'ла'' сураси.

Дўстларингизга ҳам улашинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Яхши кўрган кишиларингизнинг қўлидан қаттиқ ушланг. Уларга уларни яхши кўришингизни билдириб қўйинг. Қилган хатоларини кечиринг. Чунки бир кун келиб ёки Сиз уларни ташлаб кетасиз, ёки улар Сизни тарк этишади. Қалбда эса уларнинг ёди ва соғинчигина қолади.

Жароҳатнинг ичи тозаланмай туриб унинг устини тикиб қўйманг. Яқинларингиз билан (беҳудага эмас, ҳақни топиш) учун баҳслашинг, уларнинг гапларини қабул қилинг, (гапингиз уларга тушунарсиз бўлса) тушунтириб беринг, (улар ҳақ бўлсалар буни) эътироф қилинг, (керак бўлганда) уларга ён беринг.

Ҳаёт жуда ҳам қисқадир. У одамларнинг ўзаро бир-бирларини ёмон кўриши, ҳасад қилиши, адоватлашиши, қариндошчилик алоқаларини узишига арзимайди…

Эртага… биздан хотирагина қолади… Ўлим ҳеч кимдан рухсат сўраб келмайди…

Сизга ёмонлик қилганларга ҳам табассум қилинг, уларнинг қилган ишларини кечириб юборинг…

Шайх Али Тонтовий (1909-1999) роҳимаҳуллоҳ.

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Хикмат

Агар рўза қалбингни покламаса демак сен ҳақиқий рўзани топа олмабсан!

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг улар ҳам билишсин!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

🔊
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••

🔊
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
#савол_ва_жавоб :

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, излаш хизматидан излаб, Узтозимиз берган жавобларни ўқиб чиқдим. Лекин тўлиқ жавоб ололмадим. Саволим пора ҳақида. Бир қариндошим мендан қарз сўради, сабабини сўрасам, пора бериш учун эканлигини гапининг мазмунидан тушундим. Агар мен ўша пулни қарзга берсам, ўша порахўрликка шерик бўламанми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сизларга мададкор бўлсин. Саволда камчилик ва хатолар бўлса олдиндан узр сўрайман.

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! — Пора араб тилида«ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда, адолатни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага айтилади.
Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки, лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳ таолодан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум.
Содруш Шаҳийдоннинг «Адабул қозий» номли китобида бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
«Пора тўрт хил бўлади:
1. Қози бўлиш учун пора бериш. Олганга ҳам, берганга ҳам ҳаром. Бу ҳолда у қози бўлмайди.
2. Қозилик қилгани учун пора олиш. Олганга ҳам, берганга ҳам ҳаром ва агар ҳақ бўлса ҳам, ҳукми ўтмайди.
3. Ўзига ёки молига бўлган хавфни қайтариш учун берилган пора. Бу олганга ҳаром, берганга эмас.
4. Султоннинг ҳузурида ҳоли яхшиланиши учун берилган пора. Олганга ҳаром».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган.
Пора араб тилида ришва деб аталиб, шаръий истилоҳда, ҳақни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага айтилади. Мисол учун бировнинг бир нарсада ҳақи бор, ўша ҳақни олиш учун ҳокимнинг ҳукмига қараб турибди. Иккинчи бир одам келиб ўзи ҳақдор бўлмаса ҳам ҳокимга пул бериб, ўз фойдасига ўша нарсани беришни сўрайди. Ҳоким ўша ишни қилса, ҳақдорнинг ҳақи поймол қилиб, ноҳақдан биров фойдасига ҳукм қилган бўлади. Кўриниб турибдики, бу ҳолатда пора берувчи ҳам, пора олувчи ҳам ноҳақ иш қилмоқда, бировнинг ҳаққига хиёнат қилиб ўз фойдасини кўзламоқда. Ушбу ҳаром ишни қилганлари учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам икковларини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки, лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум.
Одатда пора олувчини қоралаш маъносида кўп гапирамизу, пора берувчи тўғрисида гапирмаймиз. Ҳолбуки, ушбу ҳадиси шарифди пора берувчи олдин зикр қилинмоқда. Чунки, пора деб номланган иқтисодий, ахлоқий, ижтимоий жиноятни бошловчи пора берувчидир. Бошқа ҳолларда кўпроқ тамаъ қилгани учун пора берувчи мажбур бўлиб берганини этиборга олганга ўхшаб кўринамиз. Аммо ўша «мажбур» бўлиш ҳам икки хил бўлади. Бу ҳолда пора берувчини қандоқ қилиб узрли дея олишимиз мумкин? Ҳеч мумкин эмас. Ундоқ пора берувчи пора олувчига қўшилиб лаънатга дучор бўлишида ҳеч шубҳа йўқ.
Иккинчи ҳолатда пора берувчи порахўрнинг таҳнаси туфайли ўз ҳаққига эришиш учун пора беришга мажбур бўлади. Баъзи тобеинлар ва уламолар ушбу ҳолатда пора берувчи узрли ҳисобланади, лаънатга учрамоқлиги умид қилинади, деганлар. Лекин, бошқа баъзи уламоларимиз бу ҳолатда ҳам пора берувчи узрли ҳисобланмайди, деганлар.
Ушбу масалада келган бошқа ҳадиси шарифда учунчи бир шахс-пора берувчи билан пора олувчи ўртасида турган воситачи ҳам лаънатланган.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари.
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг
шафоатлари.

844 КБ🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ