Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
👶БОЛАЖОНЛАР УЧУН👶
#хар #ЖУМА

Xурматли ота-оналарга мана шу 1-дарсни бир xафта асносида фарзандларнинг тетик бўлиб турган вақтини билиб, xамда ўзлари xам эринмасдан турли ширин йўллар ва чиройли услублар билан ургатишлари тавсия қилинади.
--------------------------------
1. Савол: Болажоним, сени ким яратган?

Жавоб: Аллоҳ яратган.
--------------------------------
2. Савол: Еру-осмонларни ким яратган?

Жавоб: Аллоҳ яратган.
--------------------------------
3. Савол: Ёмғирни осмондан ким ёғдиради?

Жавоб: Аллоҳ ёғдиради.
--------------------------------
4. Савол: Сенга ким ризқ беради (мана шу ўринда ризқнинг нималигини савол билан бирга тушунтириб ўтинг)?

Жавоб: Аллоҳ ризқ беради.
--------------------------------
5. Савол: Аллоҳ сени кўриб, гапларингни эшитиб турибдими?

Жавоб: Аллоҳ мени xам, бошқа барча-барча нарсаларни хам кўриб, эшитиб туради.
--------------------------------
6. Савол: Оғриб касал бўлиб қолганингда ким сени тузатади?

Жавоб: Мени яратган Роббим мени тузатади.
--------------------------------
7. Савол: Қуёшни ким яратган?

Жавоб: Қуёшни Аллоҳ яратган.
--------------------------------
8. Савол: Қуёшни ким чиқариб, ким уни боттиради?

Жавоб: Аллоҳ уни чиқариб, Аллоҳ уни боттиради.
--------------------------------
9. Савол: Ким кундузини қоронғи қилиб, ким қоронғини ёритади?

Жавоб: Кундузни қоронғи қилиб, қоронғини ёритувчи Аллоҳдир.
--------------------------------
10. Савол: Болажоним, мен xам, онанг xам мусулмонмиз. Сени xам мусулмонлигингни қандай биламиз?

Жавоб: Ла илаxа иллаллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ деган гапимдан.
--------------------------------
11.Савол: Бунинг маъноси нима?

Жавоб: Аллоxдан бошка бирон худо йўқ, Муҳаммад Унинг пайғамбари.


🌸 صَلَّى اللّٰهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

Ⓜ️muslimuzportal

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Жума

ЖУМАГА ШОШИЛИШ ҲАҚИДА

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жумага барвақтроқ боринглар, имомга яқинроқ ўтиринглар. Бир киши жаннат аҳлидан бўлади. Лекин жумага кеч қолганлиги сабабли жаннат аҳли бўлса ҳам, жаннатга кириши кечиктирилади», – дедилар».

Табароний ва Асбаҳоний ривоят қилишган.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#жума_муборак

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#жума_муборак

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”

Дўстларингизга ҳам юборинг ! 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак.

Шаъбон ойининг сўнги Жумаси,
Моҳи Рамазонни очиб берувчи Муборак Жума барчамизга қутлуғ бўлсин!🌙

Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бўлсин! Аллоҳ ҳар биримизга оила аъзоларимизга Жамики Уммати Муҳаммадга келаётган РАМАЗОН ойини муборак қилсин…!

Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Бу Рамазоннинг СЎНГГИ ЖУМАСИ қутлуғ бўлсин!

Келаси Рамазонларнинг Жумаларида хам бир биримизни қутлаш насиб қилсин😢🤲🌙

Яқинларни Саййид-ул айём
билан қутланг

👇👇
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته.
#Жума
#Илтижо

🌙 Бугун жума кечаси.

🔸Ё АЛЛОҲ!
🔸 Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
🔸 Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
🔸 Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
🔸 Жаннатинг билан ризқлантир!
🔸 Эй оламлар робби!

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик алаа саййидинаа Муҳаммад.

أللَّهُم صَلِّ وَسَلِم وَبَارِك عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّد
,••••━━━❉🌺🔮🌺❉━━━••••

➡️
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU