AF "I-Immunitet"
149 subscribers
277 photos
475 videos
11 files
77 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хожели районында болып атырган екен маглыуматларга караганда
👏2
Forwarded from ANTIKORRUPSIYA
Қорақалпоғистондаги шубҳали иш бўйича маълумотларнинг давоми

ЎҒРИЛАР ОМОН ҚОЛДИ, ТЎҒРИЛАР ТАМОМ БЎЛДИ
Ушбу «Антикоррупция» каналида «Ўзэнергоинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда «Hududgaz Qoraqalpogʻiston» газ таъминоти филиали (ГТФ) ходимларига нисбатан «ТЕКШИРУВЧИЛАР МУЛКИМИЗНИ ЎҒИРЛАБ КЕТИШДИ» сарлавҳали мақолам эълон қилинган эди. Бундан сўнг «ЎҒИРЛАНГАН ИГНАНИ АЙТИБМАН, ТУЯ ҲАМ КЕТГАН ЭКАН» мавзусида давоми ҳам ёритилди.
Ушбу идораларнинг ўзи ёки юқори турувчи раҳбарлари томонидан «Биз ўғри эмасмиз!» дея оммавий ахборот воситалари (ОАВ) орқали ҳеч қандай раддия берилмади. Бир томондан, сукут сақлаш айбни тан олишни англатса, иккинчи томондан, суд «Domino Classic» МЧЖ мансабдор шахсларини тўлиқ оқлагани боис, улар ўзлари ўғри, ўзлари туҳматчи экани аён бўлди.
Сабаби, айнан улар томонидан қалбакилаштирилган ҳужжатлар «Domino Classic» МЧЖ мансабдор шахсларини миллиардлаб сўмлик табиий газни ўғирлашда, солиқ базасини яшириб тўламасликда, катта миқдорда оғир жиноят содир этганликда айблашга, тўлов ундиришга, асоссиз ҳибсда сақлашга, инсон ўлимига ва бошқа оғир оқибатларга асос бўлди.
Бу ерда жаҳлим чиқиб, «ўзлари туҳматчи», «қалбакилаштирилган ҳужжатлар» деган сўзларни ҳам очиқ айтдим, агар кимдир: «Йўқ, биз туҳматчи эмасмиз, ҳужжатларни қалбакилаштирмадик», деб важ келтирмоқчи бўлса — «Антикоррупция» канали ва бошқа ОАВлар очиқ. ОАВ ҳеч кимдан яширин иш қилмайди. Гапдан гап чиқиб, уларни яширин иш қилишда ҳам айблаб қўйдим, агар буни ҳам «туҳмат» десалар, «ишимиз шаффоф, очиқ ишлаймиз», дея даъво қилмоқчи бўлсалар — аксинча эканини, улар фақат ишлаб чиқаришга, тадбиркорликка кўп қиррали сунъий тўсиқлар яратишгагина қодир эканини ҳужжатлар билан исботлаб беришга тайёрман!
Мард бўлса — ОАВ орқали очиқ майдонга чиқсинлар!
Раҳбарларимиздан бири ўлиб оқланди, бири эса ўлим тўшагида (оғир касалликка чалиниб) оқланди — бунга ҳам шукур. МЧЖ банкрот бўлди, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси мажбурий сотилди, бир жамоа йўқ бўлди, тарқалди. Давлат бюджети доимий тушум келтириб турган бир объектдан айрилди, лекин ҳақиқий ўғрилар ҳеч қандай чора кўрилмасдан омон қолди. Сабаби — улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилган. Агар мазкур органлардан бирортаси: «Йўқ, биз улар билан ҳамкорлик қилмаганмиз», деб важ келтирмоқчи бўлса — марҳамат, «Антикоррупция» каналида учрашайлик!

(Давоми бор)

Алпысбай Ибадуллаев
Журналист, «Domino Classic» МЧЖ маслаҳатчиси

Каналимизга обуна бўлинг
👇
http://t.me/antikorruz
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Неге олар жууапкершиликке тартылмайды?
Нызам устинлиги, жынаят ушын жаза шартлилиги принциплери кане?
@IBimmunitet