❓ #savol Иш ҳақини хато ҳисоблашда ходимга етказилган зарарни қоплаш мумкинми?
2020 йил июнь ойида ишхонамиз бухгалтерининг ўз иш фаолиятига масъулиятсизлиги ва доимий тарзда ойликларни хато ишлашлиги билан Меҳнат таътилига тўланадиган маблағ ошиғи билан ҳисобланиб берилган. 2021 йили феврал ойида ошиғи билан тўланган меҳнат таътил маблағи аудит назорат бошқармаси (КРУ) томонидан текширув натижасида аниқланди ва бу пулларни қайтариш талаб этилди. Қонунчилигимизда Бухгалтер хатоси билан менга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун қандай йўл тутсам бўлади? Бу хатолик битта менда эмас, балки 12 нафар ходимда кузатилган.
☑️ Жавоб: Ассалому алайкум, ҳурматли Мижоз! Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 279-моддасига кўра, Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно. Яъни Бухгалтер ҳисоб-китобда йўл қўйган хато туфайли ортиқча тўланган иш ҳақи қайтариб олиниши мумкин. Хатоси учун Бухгалтернинг жавобгарлиги эса, бошқа масала, Раҳбар унга интизомий жазо (ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш) қўллаши мумкин.
Кодекснинг умумий қоидаларига кўра, меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимга етказилган ҳар қандай зарарни (шу жумладан, маънавий зарарни) иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши, кераклиги айтилган. Бу кўпроқ соғлиққа етказилган зарар ва вафот этганлик билан боғлиқ зарарни назарда тутади. Шундай бўлсада, Сиз иш берувчидан - бошлиқдан зарарни қоплашни кўпчилик бўлиб ҳам, якка бўлиб ҳам сўрашингиз мумкин.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi