Huquqshunos yordami
61K subscribers
767 photos
75 videos
78 files
1.04K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 5 yil staji bor xotin-qizlarga tavsiyanoma olish uchun arizalar qabuli boshlandi


Mutaxassisligi bo‘yicha kamida 5 yil mehnat staji mavjud, biroq oliy ma’lumotga ega bo‘lmagan xotin-qizlar davlat oliy ta’lim muassasalariga alohida qabul parametrlari (jami 500 ta kvota) doirasida to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga qabul qilinishi belgilangan.

Ushbu imtiyozdan foydalanmoqchi bo‘lgan xotin-qizlar Oila va xotin-qizlar qo‘mitasining tavsiyanomasiga ega bo'lishlari lozim.

📝 Talabgorlar joriy yilning 1-iyuniga qadar (shu kuni ham) ariza bilan doimiy yashash yoki vaqtincha ro‘yxatda turgan joyidagi tuman (shahar) Ishchi guruhlariga quyidagi hujjatlarni taqdim etishi kerak:

fuqarolik pasporti yoki ID karta nusxasi;
mehnat daftarchasi (elektron mehnat daftarchasi)dan ko‘chirma;
o‘rta-maxsus yoki professional ta’lim bo‘yicha diplom.

BU MUHIM: tavsiyanoma oldim, degani o‘qishga kirdim, degani emas. Buning uchun siz yetarli darajada balandroq ball to‘plashingiz ham kerak. Ushbu tavsiyanomani olgan xotin-qizlar mabodo o‘qishdan yiqilsa, yana bir marta imkoniyatga ega bo‘ladi va barcha yiqilgan tavsiyanomalilar orasida 500 ta o‘rindan biri orqali kontraktga o‘qishga kirishi mumkin.

❗️ESLATMA: 2022 hamda 2023-yillarda tavsiyanoma olgan, lekin o‘qishga kira olmagan xotin-qizlar yana hujjat topshirishi shart emas. Oxirgi 2 yilda olingan tavsiyanoma haliyam kuchga ega, o‘sha bilan topshirishlari mumkin.

‼️ESLATMA-2: O‘tgan yillarda tavsiyanoma olib, o‘qishga kirganlarning tavsiyanomasi esa o‘z kuchini yo‘qotgan, yaʼni kuygan bo‘ladi.

ℹ️ Tavsiyanoma olish uchun talabgorlar quyidagi mezonlarning barchasiga muvofiq kelishi kerak:

o‘rta maxsus yoki professional ta’lim bo‘yicha mutaxassislikka ega bo‘lishi;
tavsiyanoma olgunga qadar oliy ta’lim olmaganligi yoki olmayotganligi;
o‘rta maxsus yoki professional ta’lim mutaxassisligi bo‘yicha kamida 5 yillik mehnat stajiga ega bo‘lishi.

Talabgorlar tomonidan taqdim etilgan ariza va hujjatlar tuman (shahar) Ishchi guruhlari tomonidan o‘rnatilgan tartibda 1-7-iyun kunlari ko‘rib chiqiladi va tavsiyanoma berish yoki tavsiyanoma berishni rad etish to‘g‘risida xulosa qabul qilinadi.

❗️Tavsiyanoma ball qo‘shib bermaydi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

Субсидия кимларга берилади?

👉 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

👉 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:

● Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (3 млн 150 минг сўм) 6,9 бараваригача (7 млн 245 минг сўмгача);

● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (3 млн 150 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўмгача);

● Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (3 млн 150 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлган оилалар.

🔹Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

👉 2024 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

🔹Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

👉 Йиллик 18 фоизлик ставкада ажратилади.

➡️ Субсидиялар:

квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 30 миллион сўм;
2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

🔹Субсидия олиш учун қачон ва қаерга мурожаат қилиш керак?

👉 Субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

👉 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

🔹Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

@Oylikhisoblaydibot

@Bank_yangiliklari1
СУБСИДИЯ ЎЗИ НИМА?

🟢 Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар.

🟢 Бошланғич бадал — бу бирламчи бозордаги (яъни, янги қурилган) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган пуллар. Сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 30 миллион сўмни ташкил қилади.

🟢 Субсидия, шунингдек ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилади.

🟢 Бунда сотиб олинадиган квартира жойлашувидан қатъи назар биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;

🟢 Фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилди;

🟢 Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликка қарши курашиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлари томонидан оммавий ахборот воситаларида маълумот берилади.

🟢 Субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда бериш мумкин.

Субсидиялар кимга берилади?

🔴 Эслатиб ўтамиз, мазкур маблағлар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

🟢 Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Агар фуқаро меҳнат мигранти бўлганда, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.

❗️ Субсидиялар фақатгина ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича берилади.

Субсидия ва арзон уйлар — бир хил тушунчами?

🔴 Эътибор беринг! Субсидиялар уйларни БОЗОР НАРХИДА харид қилишга берилади. Яъни, субсидия билан арзон уй-жойлар иккита бир бирига умуман алоқаси йўқ бўлган тоифадаги тушунчалар.

🟢 Шунингдек, субсидияларга тегишли Фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилгани йўқ! Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилмаган.

🟢 Арзон уй-жой учун НАВБАТларингиз ДХМлар орқали ўзгартирилмайди. Ушбу масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.

Субсидия олишда баллар... бу нима?

🟢 Субсидия бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилмайди. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим.

🟢 Субсидия берилиши учун авваламбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.

🟢 Масъул органлар — ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари. Буларнинг ҳаммаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳаққоний эканлигини текшириш учун керак.

🟢 Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва (ёки) унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо), шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.

Субсидия тартиб бўйича юқори балл тўплаганларга берилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
⚡️Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қандай?

Савол: Мактаб ўқувчиларига олтин медаль бериш шартлари қандай? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

Унга кўра:

➡️ Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

➡️ Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

👉 @Oylikhisoblaydibot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Меҳнат Кодексига оид барча ҳақиқатларни билмоқчи бўлсангиз,

Қўлингизни кўтаринг 👋


🙅‍♂️ Кадрлар билан ишлаш бўйича махсус конференцияга келмаганингиз учун ўзингизни айблашингиз аниқ. Бунга йўл қўйманг!

🚀 Кадрлар бўлими ходимлари учун конференция: кадрларни ҳисобга олиш ва меҳнат ҳуқуқига оид мураккаб, баҳсли ва чалкаш масалаларга ечимлар

👉 Чиптани банд қилиш 👈
ёки @mcfr_uz орқали менежерга ёзиш

🔹 Ходимлар билан ишлайдиганлар учун (раҳбарлар, кадрлар билан ишлайдиган ходимлар, ҳисобчилар, ҳуқуқшунослар)

💡 Тасаввур қилинг:
📌 меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ барча мураккаб масалаларни бартараф эта оласиз
📌 кадрлар соҳасидаги барча баҳсли вазиятлар учун сизда тайёр ечимлар бор
📌 Қўлингизда МКни ишлаб чиққанлар ва Бандлик вазирлиги раҳбарларининг аниқ тавсиялари мавжуд

ФАҚАТ БИЗНИНГ КОНФЕРЕНЦИЯДА БУ — РЕАЛ ҲОЛАТДА ЮЗ БЕРАДИ❗️

👉 Чиптани ҳозирнинг ўзида олиш 👈
ёки @mcfr_uz орқали менежерга ёзиш

🧐 Ўзгаришларга ойдинлик киритиш ва энг мураккаб саволларга аниқ жавоб олишда ёрдам бериш мақсадида етакчи мутахассисларни жамладик.

Шунингдек мутахассисга бевосита савол бериш ҳам мумкин

⚡️ Меҳнат таътили беришни тўғри амалга ошириш, ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа кўплаб мавзулар сир-асрорларини кадрларни ҳисобга олиш соҳаси юлдузлари ⭐️ Михаил Юсупович Гасанов ва Бобамуратов Отабек Эркиновичдан ўрганинг.

Сиз ўша заҳоти иш фаолиятингизда қўллаш мумкин бўлган амалий маслаҳатларни олиш имкониятига эгасиз.

Кадрлар соҳасидаги йирик тадбирда иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг!

👉 Чиптани ҳозирнинг ўзида олиш 👈
ёки @mcfr_uz орқали менежерга ёзиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Firma nomi nima va firma nomiga bo‘lgan huquqni himoya qilish usullari qanday?

— Firma nomi yuridik shaxs bo‘lgan tijorat tashkilotining individual nomi bo‘lib, unga doir mutlaq huquq yuridik shaxs davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan vaqtda yuzaga keladi.

Yuridik shaxs to‘liq firma nomi bilan birga qisqartirilgan firma nomiga ham ega bo‘lishi mumkin.

Yuridik shaxsning firma nomida uning tashkiliy-huquqiy shakli ko‘rsatilishi kerak.

Qonunda nazarda tutilgan hollarda firma nomida yuridik shaxs faoliyatining xususiyati ko‘rsatilishi kerak.

Firma nomiga bo‘lgan mutlaq huquqni undan noqonuniy foydalanishdan himoya qilish:
▫️yuridik shaxsning ishchanlik obro‘sini himoya qilish maqsadida sud qarori to‘g‘risida ommaviy axborot vositalarida e’lon qilish;
▫️noqonuniy foydalanilgan firma nomini kontrafakt tovarlar, yorliqlar, idishlar va o‘rovlardan huquqbuzar hisobidan olib tashlash;
▫️ noqonuniy foydalanilgan firma nomini kontrafakt tovarlar, yorliqlar, idishlar va o‘rovlardan olib tashlash mumkin bo‘lmagan taqdirda, ularni huquqbuzar hisobidan yo‘q qilib tashlash;
▫️kontrafakt tovarlar, yorliqlar, idishlar va o‘rovlarni firma nomiga bo‘lgan huquqqa egalik qiluvchi yuridik shaxsga berish orqali amalga oshiriladi.

Firma nomiga bo‘lgan mutlaq huquqni undan noqonuniy foydalanishdan himoya qilish qonunchilikka muvofiq boshqacha usullar bilan ham amalga oshirilishi mumkin.

Asos: O‘zbekiston Respublikasining 2006-yil 18-sentabrdagi O‘RQ-51-son Qonuni


@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
Pedagog kasbiy sertifikatlash imtihonida ishtirok etmasa yoki ishtirok etib oʻta olmasa nima boʻladi?

Hukumat qarori (12.02.2024 №87) bilan tasdiqlangan reglamentga koʻra kasbiy sertifikatlash jarayoniga talabgor oʻz muddatida jalb etilishi uchun u faoliyat koʻrsatayotgan davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining rahbari masʼul hisoblanadi.

Nazorat sinovida ishtirok etish uchun roʻyxatdan oʻtib, nazorat sinovida uzrli sabablarga (vaqtincha mehnatga qobiliyatsizligi, davlat yoki jamoat vazifalarini bajarayotgan, respublika va xalqaro musobaqalarda ishtirok etganligi, vaqtincha xorijiy mamlakatda safarda boʻlib turganligi, yaqin qarindoshi vafot etgan, vakolatli davlat organi yoki taʼlim tashkilotlari rahbarlarining maʼlumotnomasida koʻrsatilgan asoslar) koʻra ishtirok etmagan talabgor nazorat sinovidan oʻtmagan hisoblanadi hamda nazorat sinovida ishtirok etish uchun qaytadan roʻyxatdan oʻtishi talab etiladi.

Uzrli sabablarga koʻra nazorat sinovida ishtirok etmagan talabgordan navbatdan tashqari nazorat sinovida ishtirok etish uchun takroran toʻlov undirilmaydi.

💵 Nazorat sinovida qayta ishtirok etish uchun talabgor tomonidan BHMning bir baravari miqdorida toʻlov toʻlanadi.

❗️Talabgor belgilangan nazorat sinoviga kechikkan yoki uzrsiz sababga koʻra kelmagan hamda nazorat sinovi qoidalarini buzganlik uchun jarayondan chetlatilgan taqdirda, toʻlangan toʻlov qaytarilmaydi.

🗓 Uzrli sabablarga koʻra nazorat sinovida ishtirok eta olmagan hamda birinchi marotaba nazorat sinovida ishtirok etib, undan oʻta olmagan talabgor uchun navbatdan tashqari nazorat sinovi har yili yangi oʻquv yili boshlangunga qadar tashkil etiladi.

Navbatdan tashqari nazorat sinovida ishtirok etish uchun roʻyxatdan oʻtish sanasi va nazorat sinovini oʻtkazish muddati Vazirlikning rasmiy veb-sayti orqali eʼlon qilinadi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Subsidiya olish uchun arizalarni qabul qilish davom etmoqda!

Xabaringiz bor, joriy yilning 15-may sanasidan ipoteka kreditiga subsidiya olish uchun arizalarni qabul qilish boshlandi.

O‘tgan 1 hafta davomida 162 117 ta ariza qabul qilindi.

Ariza berish usuli 2 xil:

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali (https://my.gov.uz/oz/service/325) – 113 003 ta;
Davlat xizmatlari markazlari orqali – 49 114 ta

Eng ko‘p ariza qabul qilingan hududlar:
Samarqand viloyati – 21 171 ta
Andijon viloyati – 21 105 ta
Farg‘ona viloyati – 18 308 ta
Toshkent shahri – 15 769 ta
Namangan viloyati – 13 703 ta

Arizalar tuman (shahar) hokimining birinchi o‘rinbosari raisligidagi komissiyalar tomonidan ko'rib chiqiladi.

Ko'rib chiqish natijasi bo'yicha subsidiya ajratish yoki rad etish to'g'risida fuqarolarning telefon raqamlariga sms-xabar yuboriladi.
---------------------------------------------------------
! Eslatib o‘tamiz, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 30-apreldagi PF-70-son Farmoniga asosan, arizalarni qabul qilish maqsadli ko'rsatkichlar doirasida 2024-yil 1-noyabrgacha davom etadi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
❗️Ўқувчилар ижарага берилган дарсликларни йўқотиб қўйса етказилган зарар қандай қопланади?

“Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни ҳудди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини тўлаши шарт.

Ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди:

👉 1 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;

👉 2 - 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;

👉 5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
⚡️Qabul 5-iyundan boshlanadi!!!

2024/2025 o‘quv yilidan boshlab davlat oliy va professional ta’lim muassasalariga (kasb-hunar maktabi bundan mustasno) qabul qilish bo‘yicha imtihonlar “avval test, so‘ng tanlov” tamoyiliga muvofiq bir vaqtda o‘tkazilishi belgilansin. Bunda:

a) abituriyentlar o‘z tanloviga ko‘ra test sinovi natijasida to‘plagan balidan kelib chiqib, dastlab oliy ta’limning bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga, so‘ng professional ta’lim muassasalariga o‘qishga kirish uchun tanlovda ishtirok etadi;

b) davlat oliy ta’lim muassasalari bakalavriatiga qabul jarayoni quyidagi ikki bosqichda amalga oshiriladi:

birinchi bosqichda abituriyentlar har yili 5-iyundan 25-iyunga qadar (25-iyun kuni ham) test sinovi topshirish uchun ro‘yxatdan o‘tadi hamda test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, ta’lim tili va test topshirish hududini hamda kirish imtihonlari tarkibida kasbiy (ijodiy) imtihon bo‘lsa, ushbu imtihonni topshiradigan davlat oliy ta’lim muassasasini tanlaydi. Bunda bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha yagona kasbiy (ijodiy) imtihonlar dasturlari va baholash mezonlari tegishli vazirliklar (idoralar) tomonidan Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi;

o‘qishga qabul qilish bo‘yicha kirish imtihonlari iyul–avgust oylarida o‘tkaziladi;

ikkinchi bosqichda abituriyentlar test sinovlari to‘liq yakunlanganidan so‘ng 15 kun davomida oliy ta’lim muassasasi, bakalavriat ta’lim yo‘nalishi va ta’lim shaklini tanlaydi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
Magistratura va doktorantura uchun qaysi darajadagi til bilish sertifikati talab etiladi?

Magistratura mutaxassisliklari va oliy ta’limdan keyingi ta’lim ixtisosliklariga qabul qilishda xorijiy tilni bilish darajasini belgilovchi milliy yoki xalqaro sertifikatlar quyidagi darajalarda talab etiladi:

©️1️⃣ xorijiy tillar yo‘nalishlari bo‘yicha – kamida C1 darajasida;

🅱️2️⃣ gumanitar, biologik va turdosh fanlar, matematika va statistika, biznes va boshqaruv, huquq, xizmat ko‘rsatish, ijtimoiy va ta’lim sohalari bo‘yicha – kamida B2 darajasida;

🅱️1️⃣ boshqa ta’lim sohalari hamda madaniyat va sport mutaxassisliklari (ixtisosliklari) bo‘yicha – kamida B1 darajasida.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Уй-жой сотиб олиш учун СУБСИДИЯга ариза бериш тартиби билан қуйидаги видеороликни кўриш орқали батафсил маълумотга эга бўласиз 👇👇

https://youtu.be/E9u2NVjaExg

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 Uzrli sabablarga koʻra malaka (test) sinovlarida ishtirok eta olmagan pedagoglar 30-31-may kunlari attestatsiyadan oʻtkaziladi

Xabaringiz bor, joriy yilning 15-aprelidan 20-may kuniga qadar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim muassasalari pedagog kadrlari attestatsiyadan oʻtkazildi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-sonli qarori bilan tasdiqlangan Nizomda pedagog kadrlar attestatsiyaning biror bosqichida uzrli sabab (vaqtincha mehnatga qobiliyatsizligi, davlat yoki jamoat vazifalarini bajarganligi, respublika va xalqaro musobaqalarda ishtirok etganligi, vaqtincha xorijiy mamlakatda safarda boʻlganligi, yaqin qarindoshining vafoti, vakolatli davlat organi yoki taʼlim tashkilotlari rahbarlarining maʼlumotnomasida koʻrsatilgan boshqa asoslar)ga koʻra ishtirok eta olmagan boʻlsa, ularning attestatsiyasi boshqa muddatga koʻchirilishi belgilangan.

❗️ Shu munosabat bilan, uzrli sabablarga koʻra malaka (test) sinovlarida ishtirok eta olmagan pedagoglar uchun joriy yilning 30-31-may kunlari attestatsiya sinovlari oʻtkazilishini maʼlum qilamiz.

✔️ Ushbu pedagoglar malaka (test) sinovlarida ishtirok etishlari uchun vazirlikning hududiy boshqarmalarida tashkil etilgan Ishchi guruhlarga yuqorida keltirilgan sabablardan birini asos qilgan holda ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.

👉 Malaka (test) sinovlari quyidagi manzillarda oʻtkaziladi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
🏘 16,5-17,5 % li ipoteka kreditlari mavjud.

Hozirda "O'zbekiston ipotekani qayta moliyalashtirish kompaniyasi" AJ muvofiq talablari asosida Xalq banki aholiga ikkilamchi bozordan uy-joy sotib olish uchun aholiga 16,5-17,5 %li ipoteka kreditlarini ajratmoqda.

Unga ko'ra:

Qarz oluvchiga nisbatan quyidagi talablar belgilangan:

▪️qarz oluvchi 18 yoshdan 60 yoshgacha bo'lishi;

▪️ qo'shimcha qarz oluvchilar bir xo'jalik vakili bo'lishi;

▪️ qarz yuki 50% dan oshmasligi;

▪️ joriy ipoteka krediti bo'lmasligi;

▪️ so'nggi 6 oy ichida barqaror daromadga ega bo'lishi.

❗️Batafsil ma'lumotlar uchun bankka murojaat qilish mumkin.

Xalq banki telefon raqami: 1106

@Bank_yangiliklari1
⚡️Endi ta'lim krediti faqat kunduzgi ta'lim shaklida o'qiyotgan talabalarga ajratiladi

Prezident Farmoniga koʻra, 2024/2025 o'quv yilidan oliy va professional ta'lim tashkilotlarining talaba va o'quvchilariga ta'lim kreditlari quyidagilarni nazarda tutgan holda ajratiladi:

— oliy va professional ta'lim tashkilotlarida tahsil olish uchun ta'lim krediti faqat kunduzgi ta'lim shaklida o'qiyotgan talaba va o'quvchilarga ajratiladi;

— ta'lim krediti:

▫️oliy ta'lim tashkilotlarining birinchi bosqich talabalari hamda professional ta'lim tashkilotlari o'quvchilari uchun to'lov-kontrakt summasi miqdorida;

▫️oliy ta'lim tashkilotlarining ikkinchi va undan yuqori kurs talabalari uchun fanlarni o'zlashtirishning o'rtacha ko'rsatkichi “3” dan past bo'lgan taqdirda to'lov-kontrakt summasining ko'pi bilan 80 foizi miqdorida ajratiladi (Bundan “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilgan oilalar farzandlari mustasno).

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 2024 йилнинг энг яхши Кадрлар бўлими ходими СИЗМИСИЗ?

Шошилинг! “2024 ЙИЛ КAДРЛАР БЎЛИМИ ХОДИМИ” ноёб тадбирида иштирок этиш учун ҳали вақтингиз бор! 🏆

📌 Кимлар иштирок этиши мумкин?
🔸 Кадрлар бўйича ходимлар, бухгалтерлар, HR-менеджерлари ва компания директорлари

📌 Иштирок этиш қанча туради?
🔸 Иштирок этиш мутлақо бепул!

📌 Нима учун унда иштирок этишингиз керак?
🔸 2024-йилнинг энг яхши кадрлар бўйича ходими бўлиш ёки республиканинг энг яхши кадрлар бўйича ходимлари рейтингига кириш имконияти.
🔸 Соврин жамғармаси 18 миллион сўмдан ортиқ!
🔸 Катта Кадрлар Конференциясида тантанали тақдирлаш маросими.
🔸 Олимпиада мустақил экспертлар ва МК ишлаб чиқувчилари томонидан ишлаб чиқилган.

🌐 Бепул аъзо бўлинг >>

🤌Барчаси сиз учун:
❇️ Карьерангизни янада ривожлантиришга ёрдам берадиган қимматли ечимлар ва тажрибага эга бўлинг.
❇️ Онлайн форматдаги Олимпиада, сиз учун қулай вақтда ишдан таътил олмасдан топшириқларни бажаринг.
❇️ Вазифалар амалий билим ва тажрибангизни қўллай оладиган тарзда тузилган.
❇️ Бизнинг жамоамиз Олимпиада давомида юзага келадиган ҳар қандай техник муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришга доим тайёр.

🔸 Профессионал тадбирда иштирок этинг ва ўз карьерангизда кўтарилиш ёки ҳамкасбларингиз орасида эътирофга эришиш имкониятини қўлга киритинг!

🌐 Бепул аъзо бўлинг >>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Qonunchilik_yangiliklari

❗️Taʼlim krediti olish uchun arizalar my.gov.uz orqali topshiriladi

📝 “Oliy va professional taʼlim tashkilotlari talabalari va oʻquvchilariga byudjet mablagʻlari hisobidan taʼlim kreditini ajratish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Prezident Farmoni (PF-82-son, 27.05.2024-y.) qabul qilindi.

👉 Unga koʻra, 2024/2025-oʻquv yilidan oliy va professional taʼlim tashkilotlarining talaba va oʻquvchilariga taʼlim kreditlari quyidagilarni nazarda tutgan holda ajratiladi:

🔴oliy va professional taʼlim tashkilotlarida tahsil olish uchun taʼlim krediti faqat kunduzgi taʼlim shaklida oʻqiyotgan talaba va oʻquvchilarga ajratiladi;

🟣taʼlim krediti:

↪️oliy taʼlim tashkilotlarining birinchi bosqich talabalari hamda professional taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari uchun toʻlov-kontrakt summasi miqdorida;

➡️oliy taʼlim tashkilotlarining ikkinchi va undan yuqori kurs talabalari uchun fanlarni oʻzlashtirishning oʻrtacha koʻrsatkichi “3” dan past boʻlgan taqdirda toʻlov-kontrakt summasining koʻpi bilan 80 foizi miqdorida ajratiladi.

Bundan “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilgan oilalar farzandlari mustasno.

💰 2024/2025-oʻquv yili boshlangungacha taʼlim krediti olish uchun arizalarni “Taʼlim krediti” axborot tizimi (taʼlim-krediti.mf.uz) va YIDXP (my.gov.uz) orqali topshirish imkoniyati yaratiladi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 5 yil staji bor xotin-qizlarga tavsiyanoma olish uchun arizalar qabuli tugashiga 2 kun qoldi


Mutaxassisligi bo‘yicha kamida 5 yil mehnat staji mavjud, biroq oliy ma’lumotga ega bo‘lmagan xotin-qizlar davlat oliy ta’lim muassasalariga alohida qabul parametrlari (jami 500 ta kvota) doirasida to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga qabul qilinishi belgilangan.

Ushbu imtiyozdan foydalanmoqchi bo‘lgan xotin-qizlar Oila va xotin-qizlar qo‘mitasining tavsiyanomasiga ega bo'lishlari lozim.

📝 Talabgorlar joriy yilning 1-iyuniga qadar (shu kuni ham) ariza bilan doimiy yashash yoki vaqtincha ro‘yxatda turgan joyidagi tuman (shahar) Ishchi guruhlariga quyidagi hujjatlarni taqdim etishi kerak:

fuqarolik pasporti yoki ID karta nusxasi;
mehnat daftarchasi (elektron mehnat daftarchasi)dan ko‘chirma;
o‘rta-maxsus yoki professional ta’lim bo‘yicha diplom.

BU MUHIM: tavsiyanoma oldim, degani o‘qishga kirdim, degani emas. Buning uchun siz yetarli darajada balandroq ball to‘plashingiz ham kerak. Ushbu tavsiyanomani olgan xotin-qizlar mabodo o‘qishdan yiqilsa, yana bir marta imkoniyatga ega bo‘ladi va barcha yiqilgan tavsiyanomalilar orasida 500 ta o‘rindan biri orqali kontraktga o‘qishga kirishi mumkin.

❗️ESLATMA: 2022 hamda 2023-yillarda tavsiyanoma olgan, lekin o‘qishga kira olmagan xotin-qizlar yana hujjat topshirishi shart emas. Oxirgi 2 yilda olingan tavsiyanoma haliyam kuchga ega, o‘sha bilan topshirishlari mumkin.

‼️ESLATMA-2: O‘tgan yillarda tavsiyanoma olib, o‘qishga kirganlarning tavsiyanomasi esa o‘z kuchini yo‘qotgan, yaʼni kuygan bo‘ladi.

ℹ️ Tavsiyanoma olish uchun talabgorlar quyidagi mezonlarning barchasiga muvofiq kelishi kerak:

o‘rta maxsus yoki professional ta’lim bo‘yicha mutaxassislikka ega bo‘lishi;
tavsiyanoma olgunga qadar oliy ta’lim olmaganligi yoki olmayotganligi;
o‘rta maxsus yoki professional ta’lim mutaxassisligi bo‘yicha kamida 5 yillik mehnat stajiga ega bo‘lishi.

Talabgorlar tomonidan taqdim etilgan ariza va hujjatlar tuman (shahar) Ishchi guruhlari tomonidan o‘rnatilgan tartibda 1-7-iyun kunlari ko‘rib chiqiladi va tavsiyanoma berish yoki tavsiyanoma berishni rad etish to‘g‘risida xulosa qabul qilinadi.

❗️Tavsiyanoma ball qo‘shib bermaydi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM