Huquqshunos yordami
59.8K subscribers
775 photos
76 videos
78 files
1.05K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
#Таълим #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш белгиланган.

▶️ Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (340 минг сўм);

🔹қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (170 минг сўм).

❗️Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

📝 Ариза бериш учун талаба белгиланган шаклдаги анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки ОТМининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топшириши лозим.

     @Huquqshunos_yordami

     Савол юбориш учун 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot
#Таълим

Қонунчиликка кўра, иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

@Huquqshunos_yordami

     Савол юбориш учун 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot