#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳукумат қарори (263-сон, 26.06.2023 й.) билан Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди.
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii

❗️Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон бекор қилинади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–200-сон, 03.07.2023 й.) қабул қилинди
📝 Қарорга кўра, олий таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори 200 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари дастури асосида қайта ишлаб чиқилади.
❕Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими жорий этилади. Бунда:
🔹 комплекс давлат аккредитацияси ҳар 4 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;
🔹лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида ўқиётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига кўчириш ҳуқуқи берилади.
☑️ Шунингдек, таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш амалиёти жорий этилади. Бунда:
📊 Вазирлик томонидан тан олинган халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 1 000 таликка кирган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.
📁 Олий таълим ташкилотларининг рейтинги таълим ташкилотининг фаолияти ва таълим жараёнига аралашмаган ҳолда маълумотларни ахборот тизими орқали олиш йўли билан юритилади.
🗓 2024 йил 1 январдан:
➖рейтинг давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бўйича умумий аниқланади;
➖сўнгги 5 йил давомида рейтингда биринчи 10 талик ўринни эгаллаган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.
🗒 2025 йил 1 январдан:
➖нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади;
➖олий таълим ташкилотларининг таълим соҳалари кесимидаги рейтингини юритиш йўлга қўйилади.
🔘 2023/2024 ўқув йилидан:
▫️академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинади;
▫️коллеж ва техникумларнинг таълим дастурларига давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 бараварга оширилади;
▫️абитуриентларга “давлат гранти” ёки “таълим йўналиши” устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;
▫️талабанинг таълим йўналишига мос стартап лойиҳаси ҳамда рационализаторлик ғоясини битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси сифатида ҳимоя қилиш амалиёти жорий этилади;
▫️олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этилади.
🔘 2024/2025 ўқув йилидан:
🔸ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;
🔸умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.

❗️Жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун меҳнат арбитражи фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3449, 26.07.2023 й.)
🔰 Намунавий низомга кўра, жамоавий меҳнат низоси (низо) қуйидаги ҳолатларда меҳнат арбитражида кўриб чиқилиши мумкин:
🔹низо медиатор томонидан кўриб чиқилиб томонлар келишувга эриша олмаганда;
🔹низони медиатор томонидан кўриб чиқишда томонлар медиатор номзоди бўйича келишувга эришиш муддати тугаган бўлса;
🔹тарафлар низони медиатор билан ҳал этишни рад этса.
🔢 Меҳнат арбитражи республика даражасида 7 нафар, тармоқ даражасида 5 нафар ҳамда бошланғич ва ҳудудий даражада 3 нафар арбитрни ўз ичига олади.
✅ Арбитрлар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари орасидан шакллантирилади. Арбитрлар олий маълумотга ҳамда меҳнат соҳасида камида 3 йиллик стажга эга бўлиши керак. Арбитрлар низони ҳал этишга жалб қилинганда ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниб асосий ишидан озод қилинади.
📄 Тарафлар меҳнат арбитражига ариза беришдан аввал арбитраж қарорларини бажариш мажбурийлиги тўғрисидаги шартни ўз ичига олган келишув тузади.
▶️ Меҳнат арбитражи низони қуйидаги муддатларда кўриб чиқади:
➖бошланғич ва ҳудудий даражада – 5 иш кунигача;
➖республика ва тармоқ даражасида – 10 иш кунигача.
📝 Меҳнат арбитражи низо бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
▫️тарафлар низони ҳал қилиш бўйича келишувга эришганлиги тўғрисида;
▫️тарафлардан бири низо бўйича талабдан воз кечганлиги тўғрисида;
▫️низони тарафлардан бирининг фойдасига ҳал қилиш тўғрисида.
❗️Меҳнат арбитражи қарори тарафлар учун мажбурий кучга эга ҳисобланади.
Маълумот учун: меҳнат арбитражи – яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда тарафлар ўртасидаги жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) учун тузиладиган доимий асосда фаолият кўрсатувчи орган.

❗️Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди
“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун (ЎРҚ–862, 09.08.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:
▶️ Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.
❕Илгари: талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

❗️Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш киритилди
“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ (396-сон, 10.08.2023 й.) ички ишлар вазири томонидан имзоланди.
🔰Шунга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланди:
1️⃣ Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
2️⃣ Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида;
3️⃣ Транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи миқдорида;
4️⃣ Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
5️⃣ Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида.
☑️ Шунингдек:
🔹йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
🔹йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;
🔹РЎДРБни 12 ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.
Мазкур буйруқ 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради.

❗️Балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун гаровсиз кредит берилади
“Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–281-сон, 18.08.2023 й.) қабул қилинди
🌐 Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:
🔸давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;
🔸табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.
🔰Қарорга кўра, 2024 йилда республикада:
➖900 минг тонна балиқ етиштириш;
➖35 240 гектар сунъий сув ҳавзаларини интенсивлаштириб, 513 600 тонна балиқ етиштириш;
➖9 000 хонадонда интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш назарда тутилган.
💰2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

❗️Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади
Ҳукумат қарори (516-сон, 29.09.2023 й) билан “Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди
🔰Низомга кўра, коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун талаб этиладиган давлат гранти маблағлари республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган тегишли вазирлик ва идораларга ажратилади.
📝 Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар ўқув йилининг 10 октябрига қадар ушбу коллеж ёки техникум директори номига давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилади.
🏢Аризалар тааллуқлилиги бўйича коллеж ва техникумлар томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда, ҳудудлардаги олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларига тақдим этилади.
📁 Ҳудудий бўлинмалар ҳар йили 15 октябргача умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.
🗓 Вазирлик ҳар йили 20 октябргача умумлаштирилган маълумотлар асосида давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилган хотин-қизлар рўйхатини тааллуқлилиги бўйича тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга тақдим этади.
✅ Вазирлик ва идоралар мазкур рўйхат асосида хотин-қизларнинг давлат гранти асосида таълим олишлари учун зарур маблағ ажратиш юзасидан ҳар йили 25 октябргача Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.
📋 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш куни ичида тегишли маблағларни мазкур вазирлик ва идораларга ажратади.
📌 Коллеж ва техникумлар директорлари 2023/2024 ўқув йилидан давлат гранти асосида таълим оладиган хотин-қизлар учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

❗️“Яшил” истеъмол кредити фоизи учун компенсация ажратилади
Ҳукумат қарори (517-сон, 29.09.2023 й.) билан “Яшил” истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди
🔰 Унга кўра, Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан қиймати БҲМнинг 500 бараваридан (165 млн сўм) ҳамда фоиз ставкаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун 3 йил муддатгача компенсация ажратилади.
▶️ Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг “яшил” истеъмол кредитлари бўйича ажратилади.
📝 Ҳужжатлар жамғармага тушган санадан 2 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.
✅ Компенсация ажратиш рад этилмаган буюртма кўриб чиқилгандан сўнг 3 иш кунида тижорат банкига компенсация ўтказиб беради.
🔘 Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация ажратишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:
➖фоиз тўловлари компенсация қилинадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда;
➖қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш мажбуриятларини 3 ой ичида кетма-кет бажармаганда;
➖қарз олувчидан кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар муддатидан олдин ундирилганда;
➖тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
➖қарз олувчининг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;
➖қарз олувчининг ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда.
📁 Компенсация ажратилган жисмоний шахснинг янги “яшил” истеъмол кредити бўйича қуйидаги ҳолларда такроран компенсация ажратилиши мумкин:
🔹амалдаги кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;
🔹“яшил” истеъмол кредитини ажратиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
🔹жамғарма томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.
📌Изоҳ: “яшил” истеъмол кредити – қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредит.

❗️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мурожаатларини тезкор кўриб чиқувчи “ишонч телефони” ишга туширилади
“Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (539-сон, 14.10.2023 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 15 октябрдан:
➖ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади;
➖ижтимоий ходимларга фуқаролардан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича аризаларни қабул қилиш ваколати берилади.
🗓 2024 йил 1 январдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба ўрганилади ва ўрганиш маълумотлари “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юритиб борилади.
🎓 2024/2025 ўқув йилидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ижтимоий ходимлар давлат олий таълим муассасаларига “Ижтимоий иш” мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
▶️ 2024 йил 1 июлдан моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида “Ижтимоий ҳимоя” АТда ҳисоби юритилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади.
🏢 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан:
🔹2023 йил 1 ноябрдан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади;
🔹2023 йил 15 ноябргача ўзининг тизимига кирадиган ташкилотларга тегишли бино ва иншоотларга ижтимоий ҳимоя йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини, заруратга кўра, текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чоралари кўрилади;
🔹2023 йил 1 декабргача тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш натижасига кўра ногиронлиги бўлган шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги маълумотлар интеграцияси таъминланади;
🔹2024 йил 1 январгача ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган “ишонч телефони” ишга туширилади.

🔰Қонун билан Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, сайлов комиссиялари тизимига қуйидагилар киради:
▫️Марказий сайлов комиссияси;
▫️ҳудудий сайлов комиссиялари;
▫️туман ва шаҳар сайлов комиссиялари;
▫️халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари;
▫️участка сайлов комиссиялари.
🏢 Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис палаталари томонидан 9 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ва доимий асосда фаолият юритади (илгари 15 нафар эди).
📌 Марказий сайлов комиссиясининг 1 нафар аъзоси Қорақалпоғистон Республикаси вакили бўлади.
🗓 Қонунга кўра шунингдек, Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида 5 йил муддатга ўтказилади.
☑️ Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:
🔹аҳоли сони 2 миллион нафаргача бўлган ҳудудларда – 30 тадан 40 тагача;
🔹аҳоли сони 2 миллиондан 3 миллион нафаргача бўлган ҳудудларда – 40 тадан 50 тагача;
🔹аҳоли сони 3 миллион нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда – 50 тадан 60 тагача.
▶️ Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:
➖аҳоли сони 30 минг нафаргача бўлган ҳудудларда – 10 тадан 15 тагача;
➖аҳоли сони 30 мингдан 100 минг нафаргача бўлган ҳудудларда – 15 тадан 20 тагача;
➖аҳоли сони 100 мингдан 300 минг нафаргача бўлган ҳудудларда – 20 тадан 25 тагача;
➖аҳоли сони 300 минг нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда – 25 тадан 30 тагача.