Hongbao.uz | Barchasi Xitoy haqida
48 subscribers
93 photos
3 videos
126 links
Барчаси Хитой ҳақида

Админ: @Zm_admin
Download Telegram
​​🏯 Тақиқланган шаҳарни тавсифловчи 10 та рақам

1️⃣ Тақиқланган шаҳар 14 йил давомида қурилган (1406 йилдан 1420 йилгача).

2️⃣ Уни 1 000 000 дан ортиқ ишчилар, шу жумладан 100 000 дан ортиқ ҳунармандлар қуришган.

3️⃣ Бу 492 йил (1420–1912) давомида Хитойнинг императорлик саройи бўлган.

4️⃣ Бу ерда 24 та, 14 та Мин сулоласи императорлари ва 10 та Цин сулоласи императорлари яшаган.

5️⃣ Унинг ҳудуди 72 гектарни ташкил этади, шундан 15 гектари умумий майдон.

6️⃣ Унинг таркибида 8 700 дан зиёд хонадан иборат 70 дан ортиқ сарой мажмуаларида 980 та бино мавжуд.

7️⃣ Унинг узунлиги жанубдан шимолга 961 метрни, кенглиги 753 метрни ташкил қилади.

8️⃣ Узунлиги 3,4 км бўлган 10 метр баландликдаги девор билан ўралган.

9️⃣ Унинг атрофида 52 метр кенгликдаги хандақ бор.

🔟 Бу ерга йилига ўртача 15 миллион атрофида меҳмонлар ташриф буюради, 2015 йилдан бошлаб, ташриф буюрувчиларнинг кўплиги сабабли, қадимий обидага зиён етказмаслик мақсадида кунига энг кўпи билан 80 000 та меҳмонларни кириши учун чеклов жорий этилган.
​​🌐 Хорижий оммавий ахборот воситалари Хитойнинг октябр ойидаги товар айланмаси статистикасини қизғин муҳокама қилмоқда

🏢 7-ноябр куни ХХР Бош божхона бошқармаси мамлакатнинг октябр ойидаги савдо статистикасини эълон қилди. Хитой экспорти 237.18 миллиард долларни ташкил этиб, 11.4 фоизга ўсган, бу эса 2019 йил мартидан бери энг катта ўсиш кўрсаткичини бермоқда. Ушбу факт чет эл оммавий ахборот воситаларининг эътиборини ўзига қаратмоқда.

📺 7-ноябр куни АҚШнинг CNBC телеканали веб-сайтида “Кучли савдо кўрсаткичлари Хитой иқтисодиётининг тикланишини тезлаштиришга ёрдам беради” деган экспертларнинг фикридан иқтибос келтирилган.

📰 7-ноябр куни Reuters ахборот агентлиги ХХР Бош божхона бошқармасининг маълумотларидан иқтибос келтирган ҳолда, Хитойнинг ташқи савдо айланмаси октябр ойида 8.4 фоизга ўсиб, 415.92 миллиард АҚШ долларини ташкил этган, шу жумладан экспорт ҳажми 11.4 фоизга ва импорт – 4.7% га ўсганлиги тўғрисида маълумот берилган.

🗞 8-ноябр куни Американинг The Wall Street Journal газетаси апрель ойидан бери кетма-кет 7 ой давомида Хитойнинг экспорт ҳажми ижобий ўсишни сақлаб қолганлиги, шу билан бирга импортнинг ўсиши ҳам икки ой давомида ижобий кўрсаткичга эга бўлганлиги тўғрисида маълумот бермоқда. Жорий йил бошида тўсатдан авж олган COVID-19 эпидемияси Хитойнинг ташқи савдосига сезиларли таъсир кўрсатди, аммо Хитой бу таъсирни аста-секин юмшатмоқда.

📂 CNBC веб-сайтининг таҳлилига кўра, эпидемия пайтида дунёнинг турли мамлакатларида тиббий маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиб бориши сабабли, ушбу товарларни асосан Хитойдан экспорт қилиш мослашувчан бўлиб қолмоқда. Экспертларнинг фикрига кўра, 2020 йилнинг қолган даврида Хитой экспорти кучли ўсишда давом этиши мумкин, чунки Хитой корхоналарида ишлаб чиқаришнинг тикланиши уларнинг глобал рақобатчиларига қараганда анча тезроқ. Бундан ташқари, Хитойда COVID-19 эпидемиясининг олдини олиш ва унга қарши курашиш учун кўпроқ маҳсулотлар, тиббий ҳимоя воситалари ва маскалар кўпроқ сотиб олинмоқда.
Пекиннинг ғарбий чеккасида жойлашган “Ёзги сарой” Хитойда энг яхши сақланиб қолган қадимий императорлик боғи ҳисобланади. У 1750 йилда қурилган ва "Императорлик боғи музейи" деб номланган. Маҳаллий куз манзаралари Интернетда жуда машҳур бўлиб, кўплаб сайёҳларни суратга олиш учун жалб қилмоқда.
​​🇨🇳 14-Беш йиллик режа: Хитой дунёга кўпроқ ишонч келтиради

Бугунги кунда дунёда сўнгги юз йил ичида мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй бермоқда, бу янги коронавирус пандемияси билан кучаймоқда. Иқтисодий глобаллашув жадал давом этмоқда, протектсионизм ва бирёқламалик янада кескинлашмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, эпидемия сабабли келиб чиққан муаммолар ва қарама-қаршиликлар узоқ вақт давом этади. 14-Беш йиллик режа давомида Хитой учун ташқи дунё билан ўзаро алоқалар янада қийинлашади, хатарлар ва муаммолар сезиларли даражада ошади. ХКП Марказий Қўмитасининг 19-чақириқ 5-пленумининг аҳамиятидан кўриниб турибдики, ушбу жараён ўзига хос тарихий бурилиш ясайди.

ВВС маълумотларига кўра, ХКП Марказий Қўмитасининг 19-чақириқ 5-пленумида ишлаб чиқилган 14-Беш йиллик режа Хитойнинг мўътадил фаровон жамият қурганидан кейинги биринчи давр бўлади. Бу социалистик модернизация мамлакатнинг ҳар томонлама қурилиши даври бўлиб, келажакда ривожланиш учун алоҳида аҳамиятга эга.

Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШ билан зиддиятлар ва коронавирус эпидемияси туфайли глобал иқтисодиётнинг қулаши фонида, Хитойнинг ички ресурсларидан кейинги прогрессив иқтисодий ўсиш учун фойдаланиш стратегияси учрашувнинг асосий масалаларидан бири эди.

Reuters маълумотларига кўра, 14-Беш йиллик режани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ХХР учун "ўрта даромад" тузоғига тушиб қолмаслик учун муҳим саналади.
Сингапурнинг New Straits Times газетаси таъкидлашича, ХКП Марказий Қўмитасининг 19-чақириқ 5-пленуми Хитойнинг яқин ва узоқ муддатли иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш йўналишини белгилаб берган.

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабарларидан кўриниб турибдики, ушбу учрашув Хитой иқтисодиётининг ривожланишини диққат билан кузатиб борадиган халқаро ҳамжамият эътиборини тортди. Дунё Хитойнинг 14-Беш йиллик режаси дунёга кўпроқ ишонч келтиради ва кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилади деб умид қилмоқда.
​​🇨🇳 Хитой "Бир камар бир йўл" лойиҳасида ҳамкорлик бўйича 138 та давлат билан ҳужжатларни имзолади

COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган муаммолар олдида, "Бир камар бир йўл" лойиҳасидаги ҳакорликда олиб борилган ишлар етарлича чидамлилик кўрсатди, дейди, ХХР Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитасининг расмий вакили Мэн Вэй.

Ҳозиргача Хитой 138 мамлакат ва 31 халқаро ташкилот билан "Бир камар бир йўл" лойиҳасида ҳамкорлик бўйича 201 ҳужжатни имзолади, деди Мэн Вэй.

Унинг ҳисоботига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч чорагида Хитойнинг "Бир камар бир йўл" лойиҳасидаги мамлакатлар билан савдо ҳажми 963,42 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, шу билан бирга, ушбу мамлакатларга Хитойнинг тўғридан-тўғри молиявий бўлмаган сармоялари ҳажми 29,7 фоизга ошиб, йиллик ҳисобда 13,02 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Хитой-Европа темир йўллари орқали юк ташиш алоҳида даврийлигини кўрсатди. Жорий йилнинг 1 январидан 5 ноябригача ушбу темир йўл йўналишларида поездлар қатнови сони 10 180 тани ташкил қилиб, бу эса ўтган йилга нисбатан сезиларли равишад ортганини кўрсатмоқда. Шунингдек, Хитой-Европа йўналиши бўйича юк ташиш доирасида поездларда тиббиёт буюмларидан иборат 8 миллион жўнатмалар етказтиб берилган.

Шунингдек, у "Бир камар бир йўл" доирасида, жумладан, Хитой-Лаос темир йўли, Хитой-Таиланд темир йўли, Жакарта-Бандунг тезюрар темир йўл ва Венгрия-Сербия темир йўлларида қатор янги ютуқларга эришилган ва йирик лойиҳаларни амалга оширилган тўғрисида гапириб ўтди.

COVID-19 авж олганидан бери, Хитой дунёдаги энг йирик эпидемияга қарши дори етказиб берувчиси сифатида, 150 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотларга 280 дан ортиқ шошилинч тиббий ёрдам етказиб беришни таъминлади, деди Мен Вей.
​​🇨🇳 Си Цзиньпин келажак авлодни тарбиялашдаги ғамхўрлиги учун пенсионерларни қўллаб-қувватлашга чақирди

Си Цзиньпин ХКП Марказий Қўмитасининг Бош котиби ва Марказий ҳарбий комиссиянинг раиси сифатида, Хитойнинг Ёш авлодлар билан ишлаш қўмитаси ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 17-18 ноябр кунлари Пекиндаги бўлиб ўтган конференцияда ушбу чақириқ билан чиқиб, керакли кўрсатмаларни берди.

Си Цзиньпин ёшлар мамлакатнинг келажаги ва миллатнинг умиди эканлигини, мазкур қўмита ташкил этилганидан бери 30 йил ичида, айниқса, 2012 йилги ХКПнинг 18-чақириғидан сўнг, пенсионерларни бирлашишида, шу жумладан, нафақага чиққан кадрлар, мутахассислар, ўқитувчилар, ўрнак бўлган инсонлар ва фахрийларни ёш авлодларнинг соғлом ўсишига кўмаклашишда муҳим рол ўйнаганлигини таъкидлади.

У пенсионерларни партия ва давлат хазинаси, шунингдек, ёш авлодга ғоявий-сиёсий тарбия бериш соҳасидаги ишларни чуқурлаштириш учун муҳим куч деб атади.

Конференцияда ушбу йўналишдаги ишлари учун жами 593 та жамоа ва 1907 киши мукофотланди. Конференцияда 300 дан ортиқ киши иштирок этган.
Тибет Янги йил байрами ёки Лосар

Тибет Янги йил байрами ёки Лосар (罗皇节) хитойликлардан бир ой олдин нишонланади. Бу байрам тибет халқининг энг севимли байрамларидан бири.
Ҳозирги кунда Лосар энг кўпи билан 2 ҳафта нишонланади - бир жойда кўпроқ, бир жойда камроқ. Икки ҳафталик Янги йил байрами буддистларнинг Чотрул Дючен байрами билан тугайди.

Одатда бу кунларда жуда кўп қизиқарли нарсаларни томоша қилиш мумкин - ҳайвонлар ва скелетларнинг маросим рақслари, қора қалпоқча рақси, қилич билан рақс, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги саҳна жанги, машъалалар намойишлари ва турли хил тарихий ва мифологик белгилар иштирок этадиган Янги йил Цам сирлари намойиш этилади.

Буддавийлар учун Лосар - бу оила даврасида бўлиб, байрамга бағишланган муқаддас даврни биргаликда ўтказишдир. Келгуси йил муваффақиятли бўлиши учун, тугаётган йилнинг охирида, бошқа жойларда бўлгани каби, уйларда умумий тозалашни ишларини олиб борилади ва янги бўёқ билан бўяш одатий ҳолга айланган. Уйлар гулчамбарлар, томлари эса декоратив соябон ва байроқлар билан безатилади. Уйнинг деворлари, устунлари, ҳатто ҳовли саҳниси ҳам ун ёки хамирдан тайёрланган махсус нақшлар билан безатилади. Уларда ой, қуёш, ваза ёки гул каби яхшилик рамзлари билан тасвирланади. Эшикларга боғланган кичик чироқлар ва арча новдалари ҳам безатиш учун ишлатилади. Ўтган йилдан қолган чиқинди ва сарқитлар уйлардан чиқариб ташланади - янги йилга эски чиқинди ва сарқитлар билан кириш ёмонлик белгиси белги ҳисобланади.

Тибетликлар қариндошлари ва дўстларини меҳмон қилиш учун жуда кўп пишириқларни тайёрлашади. Шу билан бирга, турли хил нарсалар: ўтин чиплари, кўмир бўлаклари, қоғоз парчалари, қўтоснинг (як) жунлари, шифобахш илдизлар, ҳатто гўнг ёки туз бўлаклари билан ўралган булочкаларни пиширишади. Агар бирор киши фол очадиган махсус булочкаларни ичидан қоғоз топса, келгуси йилда у ўқишга киради, агар ёғоч бўлаги топса - қашшоқлик, гўнг бўлса - фаровонлик ва омад, доривор илдиз бўлса - соғлиқ ва ғалабалар келтиради. Худди шу "башоратли" булочкалар храмларда ҳам тақдим этилади.

Янги йил байрамлари жуда муҳим вақт бўлганлиги сабабли, эркаклар ёвуз кучларни, қайғуларни, муваффақиятсизликларни ва касалликларни ҳайдаш учун махсус маросимларни ўтказадилар - бунинг учун ёнаётган машъални одамларни бошидан айлантиришади ва мушакларни отишади. Ёмонликни қўрқитишдан ташқари, яхшиликни жалб қилиш керак, шунинг учун улар йилни мўл-кўл, қизиқарли ва яхши ишлар билан бошлаш керак деб ҳисоблашади. Албатта, Янги йил киришидан олдин қарзларни тўлаш, муҳим масалаларни ҳал қилиш ва ҳуқуқбузарликлар учун кечирим сўраш одат тусига кирган.

Янги йилнинг биринчи кунида эрта азондан бутун оила тонг отмасдан туриб, сузишни, янги кийимда кийинишни ва тақинчоқларни тақишни афзал кўришади. Уй қурбонгоҳида рамзий қурбонлик келтирилади – ёши улуғларга сариёғ, шакар ва йогурт билан аралаштирилган арпа уни таклиф этилади. Совға тарқатиш мўл дон ҳосили олинишига умид билдиради. Храмга ташриф буюргандан сўнг, ҳамма Янги йил дастурхонида овқатланишни бошлайди. Бу албатта, ичкиликсиз тугамайди - улар сакени эслатувчи, чанг деб номланган гуручдан тайёрланган махсус ароқни ичишади.
Тибет тақвими бўйича 10-ойнинг 1-куни, яъни бу йил 16-ноябр куни Тибет автоном провинциясинининг (Жанубий-Ғарбий Хитой) Ньингчи шаҳар аҳолиси Гонгбо ҳудудининг анъанавий Янги йилини - Тибет тақвимидаги Янги йилни нишонладилар