Hongbao.uz | Barchasi Xitoy haqida
47 subscribers
93 photos
3 videos
126 links
Барчаси Хитой ҳақида

Админ: @Zm_admin
Download Telegram
Жорий йилнинг январ ойидан буён Хитой Халқ Республикасининг Маданий меросни муҳофаза қилиш давлат бошқармаси дипломатлар ва божхона ходимлари билан яқин ҳамкорликда ҳамда Буюк Британиядаги Хитой элчихонасининг фаол кўмаги билан Хитойдан Буюк Британияга 25 йил олдин олиб кетилган 68 та маданий ва тарихий ёдгорликлар муваффақиятли қайтариб олиб келинди.
​​🏯 Тақиқланган шаҳар ҳақида сиз билмаган 15 та қизиқарли факт

1️⃣ Тақиқланган шаҳар - бу дунёдаги энг йирик императорлар саройи.

2️⃣ Тақиқланган шаҳар - бу Хитой меъморчилигининг дурдонаси.

3️⃣ Ҳашаматли ушбу шаҳарнинг ташқи ҳовлисида дарахтлар йўқ.

4️⃣ Тақиқланган шаҳарда 24 та Хитой императори яшаган.

5️⃣ Ушбу Сарой музейи дунёдаги энг йирик маданий музейлардан биридир.

6️⃣ Музейнинг аввалги коллекциясининг бир қисми Тайванда жойлашган.

7️⃣ Тақиқланган шаҳар - бу Хитойда энг машҳур сайёҳлик жойи.

8️⃣ Тақиқланган шаҳарнинг 40% ҳанузгача тақиқланган.

9️⃣ Тақиқланган шаҳарга саёҳат Цзиншань (景山 公园) боғига ташриф буюрмасдан тугамайди.

1️⃣0️⃣ Тақиқланган шаҳарга визасиз ташриф буюришингиз мумкин!

1️⃣1️⃣ Тақиқланган шаҳарнинг барча бинолари хитой меъморчилигига тегишли эмас.

1️⃣2️⃣ Тақиқланган шаҳарда ёнғиндан ҳимоя қилиш тизими жуда муҳим ҳисобланади.

1️⃣3️⃣ Тақиқланган шаҳар дарвозасида 81 та мих бор.

1️⃣4️⃣ Тақиқланган шаҳар томларига қушлар қўна олмайди.

1️⃣5️⃣ Тақиқланган шаҳарда махсус қўриқчи мушуклар мавжуд.
​​🇨🇳 Хитой визаларининг турлари

Одатда, Хитойга борадиган сайёҳлар учун Хитой визаси талаб қилинади, бу эса олдиндан олиниши керак.Визани қайси турини олишингиз Сизни ташрифингиз ва саёҳат сабабларига боғлиқ бўлади.

Хитой визасининг 12 та асосий тури мавжуд

Визаларнинг ҳарфлар билан кўрсатиладиган 12 асосий тури мавжуд:

• L (сайёҳлик визаси): диққатга сазовор жойларни кўриш, оиласи ёки дўстлариникига ташриф буюриш ёки бошқа шахсий масалалар бўйича Хитойга саёҳат қилувчи ариза берувчи фуқарога берилади.

• М (ишбилармонлик визаси): Хитойга тижорат ва савдо фаолияти учун борадиган ариза берувчи фуқарога берилади.

• F (алмашиш ва ташриф буюриш учун виза): Хитойга алмашиниш, ташриф буюриш, ўқув сафари ва бошқа фаолият учун таклиф қилинган аризачи берувчи фуқарога берилади.

• Z (ишчи виза): Хитойдаги лавозимни эгаллаши ёки ишлаши керак бўлган ариза берувчи фуқарога берилади.

• Х (талабалик визаси): Хитойда ўқимоқчи бўлган абитуриентларга берилади.

• G (транзит виза): Хитой орқали транзит ўтувчиларга берилади.

• C (экипаж визаси): халқаро ҳаво, навигация ва ер усти ташишларини амалга оширувчи экипаж аъзоларига, шунингдек улар билан бирга бўлган оила аъзоларига берилади.

• D (резидент визаси): Хитойда доимий яшаши лозим бўлган ариза берувчи фуқарога берилади.

• J (журналист визаси): J-1 Хитойда яшовчи чет эллик мухбирларга берилади; J-2 чет эллик мухбирларга Хитойдаги вақтинчалик иш фаолияти учун берилади.

• R (истеъдодлар учун виза): юқори даражадаги истеъдод эгаларига ёки маҳорати Хитой учун жуда зарур бўлган фуқароларга берилади.

• S (шахсий ташрифлар учун виза): Хитойда яшовчи чет элликларнинг оила аъзоларига ишлаш, ўқиш ва бошқалар учун берилади.

• Q (оилани бирлаштириш учун виза): Хитой фуқароларининг қариндошларига ёки Хитойда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет элликларга берилади.
​​🇨🇳 Бир, икки ва кўп марталик визалар

Бир марталик кириш визалари визанинг амал қилиш муддати давомида Хитойга бир марта киришга имкон беради. Икки марталик кириш визалари мамлакатга икки марта киришга имкон беради. Кўп марталик кириш визалари эса Сизнинг визангиз амал қилиш муддати давомида хоҳлаганингизча келиб кетишингизга имкон беради.

Бу визаларнинг ҳар бир тури 3, 6 ёки 12 ой давомида амал қилади. Хитойда бўлишнинг давомийлиги одатда 30-60 кунни ташкил қилади.
​​🇨🇳 10 йиллик Хитой визаси

Хитой ҳукумати томонидан 2014 йилдан буён қуйидаги 5 та давлат фуқароларига 10 йиллик кўп марталик виза жорий қилинган ва улар қуйидаги тоифалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин: L (туристик), M (бизнес) ва (Q2 ва S2) оилавий ташриф. Мамлакатлар қаторига Аргентина, Канада, Исроил, Буюк Британия ва АҚШ киради.

Ушбу виза 10 йил ичида Хитойга истаганча кириш ва чиқиш имкониятини беради.
📱 Хитой планшетларни етказиб бериш бўйича 2014 йилдаги рекордни янгилади

2020 йилнинг учинчи чорагида Хитойнинг компютерлар бозорида планшет етказиб бериш ҳажми 21,7 фоизга ўсиб, йиллик ҳисобда 6,9 миллион донага етди. Бу ҳақда International Data Corporation Бозорларни таҳлил қилиш бўйича ҳалқаро корпорацияси томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилган.

Кўрсаткичнинг бундай ўсиши 2014 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткични қайд этган.

Ушбу даврда Хитойнинг технологик гиганти Huawei планшетлар бозорида 2,6 миллион дона сотиш кўрсаткичига эришиб, бозор улуши 37,7 фоизини эгаллаган.

Планшетлар бозорида иккинчи ўринни 2,59 миллион дона билан Apple эгаллаган бўлса, Lenovo 320 минг ва Microsoft 170 минг дона сотиш кўрсаткичи билан кейинги ўринларни эгаллаган.
​​🚚 Хитой ва Қозоғистон янги мунтазам юк авторейсини йўлга қўйди

Сешанба куни қувур материалларини олиб кетаётган иккита юк машинаси Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Чунцин шаҳридан Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрига жўнаб кетди ва бу икки мамлакат ўртасида мунтазам юк ташиш хизмати пайдо бўлганлигини кўрсатмоқда, деб хабар бермоқда Синхуа янгиликлар агентлиги.

Чунцин-Павлодар йўналишининг умумий узунлиги 5900 км. Автотранспорт воситалари Шинжон-Уйғур автоном туманидаги Алашанкоу чегара пунктидан ўтиб, белгиланган манзилга 12 кун ичида этиб боради.

Янги йўлнинг ишга туширилиши Ғарбий Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлашни янада осонлаштиради, деди Chongqing Highway Logistics Base бош директори Лю Гунгфэн.

Унинг фикрига кўра, бундан ҳам кўпроқ товарлар Қозоғистон ва қўшни мамлакатларга Чунцин орқали етказиб берилади.

Чунцин биринчи марта трансчегаравий юк ташиш хизматини 2016 йилда ишга туширган. Бугунги кунга қадар 4500 дан ортиқ юк машиналари Камбоджа, Таиланд, Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларига 2,67 миллиард юанга (тахминан 407 миллион доллар) яқин юкларни ташиган.

Божхона маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч чорагида Чунцин шаҳрининг ташқи савдо ҳажми 11,4 фоизга ўсиб, йиллик ҳисобда 461,4 миллиард юанни ташкил қилган.
​​🖥 Хитойнинг янги суперкомпютер маркази фойдаланишга топширилди

Яқинда Хенан (Марказий Хитой) нинг пойтахти Чжэнчжоуда янги миллий суперкомпютер маркази расмий равишда фойдаланишга топширилди ва бу мамлакатнинг янги инновацион ҳаракатлантирувчиси, дея хабар бермоқда маҳаллий ҳокимият вакиллари.

Бу Хитойдаги Тяньцзин, Чанша, Шэньчжэн, Цзинань, Гуанчжоу ва Уси шаҳарларидаги шунга ўхшаш марказлардан сўнг еттинчи миллий суперкомпютер марказидир, дея таъкидлади Хенан Фан ва технологиялар бошқармаси.

Марказ энг охирги моделдаги юқори маҳсулдор компютерлар билан жиҳозланган.
Миллий суперкомпютер маркази провинцияда илмий ва технологик янгиликларни ривожлантириш, саноатни модернизация қилиш ва трансформацияни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни сифатли ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.

Марказ Хенан ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун рақамли иқтисодиёт, ижтимоий бошқарув, атроф-муҳитни бошқариш, юқори технологик ускуналар ишлаб чиқариш ва сунъий ақл соҳаларида дастурларни ишлаб чиқади.
​​🛫 Пекиндаги янги Дасин аэропортида кенг қамровли эркин савдо ҳудуди ташкил этилади

Яқинда Пекиндаги Дасин халқаро аэропортида эркин савдо ҳудудини яратиш лойиҳаси Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши томонидан маъқулланди.
Комплекс лойиҳа майдони 4,35 кв.кмни ташкил қилиб, бу ҳудуд икки қисмга – чегарани кесиб ўтиш ва эркин савдо ҳудудига бўлинади.

Аэропортнинг мазкур ҳудудида замонавий логистика, халқаро савдо ва божхона кўриги каби устувор тармоқларни ривожлантириш режалаштирилган.
Ҳозирда яхлит боғланган ҳудуднинг қурилиши жадал давом этмоқда.

Жорий йилнинг сентябр ойи охирида Дасин халқаро аэропорти фойдаланишга топширилганлигининг бир йиллиги нишонланди ва ушбу давр давомида умумий ҳажми қарийб 39 минг тонна бўлган юк ва почта алоқалари амалга оширилди.
​​🇨🇳 Хитойнинг глобал шаҳар тармоғига қўшилган энг яхши 10 та шаҳри

GaWC (Globalization and World Cities Research Network) нинг “2020 йилдаги шаҳарлар классификацияси” тадқиқотига кўра Хитойдаги 10 та шаҳар жаҳон шаҳарлари рўйҳатининг энг яхши 100 талигига киритилган. Ушбу тадқиқот натижалари 21 август куни Globalization and World Cities Research Network томонидан нашр этилди.

Ҳисоботда шаҳарлар ўзаро боғлиқ тармоқ деб номланган модел асосида илғор ишлаб чиқариш хизматлари нуқтаи назаридан баҳоланади. Шаҳарлар глобал шаҳар тармоғининг алфа, бета, гамма ва етарлилик деб номланган тўртта асосий даражаларига бўлинган. Ҳар бир даража бир нечта кичик тоифаларга эга.

Натижалар дунёнинг 707 шаҳрида замонавий ишлаб чиқариш хизматларини кўрсатувчи 175 та етакчи фирмаларнинг хулосаларига асосланган.

Ҳисоботда Хитойдаги 34 та шаҳар номи қайд этилган. Хитойнинг Шанхай ва Пекин шаҳарлари Альфа + тоифасида киритилган.

Мазкур тадқиқот натижаларига кўра, илғор ишлаб чиқариш хизматларини кўрсатувчи фирмалар, шаҳарлар жаҳон иқтисодиётининг асосий таркибий қисмлари сифатида қандай вазифаларни бажараётганилиги бўйича баҳолаган.

“Илғор ишлаб чиқариш хизматларига эга компаниялар, дунё бўйлаб жойлашган офисларини бир-бирига боғлаб турадиган кундалик амалиётлари орқали, глобал шаҳарлар тармоғини шакллантиришга ёрдам берадиган тизимни барпо этмоқда. Бу тармоқнинг бошқа тури - ўзаро боғлиқлик тармоғини белгилайди », - дейилади тадқиқот ҳисоботида.

Қуйида глобал шаҳарлар тармоғига киритилган Хитойнинг 10 та шаҳарлари рўйхати келтирилган:

10. Ухань
9. Чунцин
8. Ханчжоу
7. Нанкин
6. Тяньцзинь
5. Чэнду
4. Шэньчжэнь
3. Гуанчжоу
2. Пекин
1. Шанхай
​​⁉️Пекин ва Шанхайда ўқишнинг фарқи нимада?

Пекин ва Шанхай - бу ҳаёт сифати ва тил ўрганиш имкониятлари жиҳатидан жуда яхши ўқиш жойлари ҳисобланади. Иккала шаҳарда ҳам жуда яхши университетлар ва тил мактаблари, кўрадиган жойлар, ажойиб ресторанлар мавжуд бўлиб, улар хитой тили ва хитой маданияти ҳақида кўпроқ билиш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Лекин ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос хусусияти бор. Қайси шаҳарни танлашингиз эса, сизнинг турмуш тарзингиз ва тил ўрганиш мақсадингизга мос келиши бўйича ўзинга ҳавола. Сизнинг муҳим қарорни қабул қилишингизда ёрдам бериши учун Пекин ва Шанхай ўртасидаги асосий фарқларнинг хулосасини ўқинг.

‼️ Яшаш нархи: Пекин ва Шанхай бир хил яшаш нархига эга

Ҳозирги кунларда Пекин ва Шанхай озиқ-овқат жиҳатидан нисбатан ўртача яшаш нархига эга. Сиз оддий маҳаллий овқатларни ҳар иккала шаҳарда 15 юандан, хорижий ресторанларда эса 35 юандан 45 юангача сотиб олишингиз мумкин.

Ижара нархи деярли фарқ қилмайди. Иккала шаҳарда ҳам умумий квартирадаги бир хона учун 2500-3500 юанни ташқил қилади. Бу жойлашган ҳудудига қараб, бир ёки икки хонали квартирадан анча юқори.
Илгари Шанхай яшаш учун энг қиммат шаҳар деб ҳисобланган бўлса-да, инфляция икки шаҳар ўртасидаги позицияни янада кучайтирди. Чунки одамлар шаҳарга кўчиб келиши сабабли Пекиндаги уй-жой бозорига босим кучаймоқда.

👉Батафсил бу ерда: https://bit.ly/364IeF9
​​🏢 Пекин ва Шанхайда дунёга машҳур университетлар бор.

❗️Шанхайда ҳам, Пекинда ҳам чет элликларга хитой тилини ўрганиш учун яратилган ажойиб университетлар мавжуд, айниқса, Пекиндаги Пекин тил ва маданият университети (北京语言大学) ва Шанхайдаги Шанхай халқаро тадқиқотлар университетлари (上海外国语大学) хитой тилини ўрганиш учун 10 та энг яхши университетлар рўйхатида юқори ўринни эгаллаган.

Бу университетларда хитой тилини ўрганиш учун Хитойга келган чет эллик талабаларга махсус синфлар ва алоҳида жойлар ташкил қилинган. Уларда айнан хитой тилини чет тили сифатида ўқитишга ихтисослаштирилган тил мактаблари мавжуд.

Алалоқибат, Сизни хитой тилини ўрганишингизда Пекин ва Шанхайдаги университет ёки мактаб қанчалик фарқ қилиши унчалик аҳамиятли эмас, балки бу сизнинг дарслардан ташқари тилни ўрганишга бўлган иштиёқингиз ва ҳаракатингизга боғлиқ бўлади.

Тил амалиёти имкониятлари: Пекин хитойликлар учун яхшироқдир

Хитой лингвистик ландшафти туфайли Пекин Шанхайга қараганда хитой тилини ўрганиш учун яхшироқ. Бунинг сабаби шундаки, Пекиндаги кўпчилик Мандарин (Путунхуа) диалектида гаплашса, Шанхайда маҳаллий одамлар Шанхай диалектида гаплашадилар. Бу уларнинг Шанхайда Мандарин тилида гаплашмаслигини англатмайди. Агар сиз Шанхайда суҳбатни эшитган бўлсангиз, уларнинг хитой тилида гапириш эҳтимоли Пекинга қараганда камроқ.

Натижада, Пекинда Мандарин диалектини олиш бироз осонроқ бўлиши мумкин, у ерда сиз кун давомида кўчада ёки саёҳатда бўлсангиз хитойликларни кўпроқ эшитасиз ва агар иш жойингизда хитойча машқ қилмоқчи бўлсангиз, маҳаллий аҳоли ва ҳамкасбларингизни тушунишингиз осонроқ бўлади.

Бошқа томондан, Шанхайда одамлар Пекинга қараганда кўпроқ инглиз тилида гаплашишади. Агар сиз хитойликларга янги таниш бўлсангиз, бу сизга бироз осонроқ бўлади. Ҳаммаси сизга керак бўлган тажрибага боғлиқ.

👉Батафсил бу ерда: https://bit.ly/364IeF9
​​Пекин ва Шанхай иқлими

🔸Шанхайнинг иқлими Пекинга қараганда илиқроқ, қишда Шанхайдаги ҳаво ҳарорати Пекинга нисбатан бир оз юқори бўлади. Шанхай одатда йил давомида илиқроқ бўлади.

🔸Пекиндаги об-ҳаво кўпроқ Нью-Йорк ва Лондонникига ўхшайди, аммо қуруқроқ, Шанхайда эса Даллас ёки Лос-Анжелес каби субтропик жойлардаги об-ҳаво билан солиштириш мумкин.

🔸Пекиндаги кўп қаватли хонадонларда умумий иситиш тизими мавжуд ва қишда ёпиқ жойларда биноларда иссиқ бўлади. Шанхайда айрим жойларда совуқроқ бўлиши мумкин. Чунки эски кўп қаватли уйларда умумий иситиш мавжуд эмас ва жуда совуқ бўлади.

❗️Атроф муҳит шароитидаги яна бир фарқ ифлосланишдир: ҳар иккала шаҳарда ҳам ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса-да, Пекиндаги ҳавонинг ифлосланиши Шанхайга қараганда ёмонроқ ва бу кўпинча бу муаммо. Агар нафас олишида муаммолар бўлса ёки ҳар куни очиқ ҳавода узоқ вақт югуришдан завқланувчилар учун буни ёдда тутишингиз керак бўлган муҳим омил. Шуниси қувонарлики, Пекинда жуда катта ўзгаришлар юз бераётгани сабабли мамлакат бўйлаб ҳаво сифати яхшиланмоқда ва мусаффо осмонли кунлар сони тобора кўпаймоқда.

👉Батафсил бу ерда: https://bit.ly/364IeF9
​​🇨🇳 2020 йил биринчи уч чорагида ЯИМ кўрсаткичи энг юқори бўлган Хитойнинг ўнта шаҳри

Маҳаллий ҳокимият томонидан эълон қилинган расмий статистик маълумотларга кўра, Шанхай яна 2020 йилнинг биринчи уч чорагида ЯИМ кўрсаткичи юқори бўлган шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Шанхайнинг ялпи ички маҳсулоти 2,73 триллион юанни (тахминан 411 миллиард АҚШ доллари) ташкил қилиб, бу ўтган йилга нисбатан 0,3 фоизга пасайган. Пекинннинг ялпи ички маҳсулоти 2,58 триллион юанни ташкил қилиб, иккинчи ўринни эгалланган ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,1% га кўп. Шэньчжэннинг ялпи чики маҳсулоти 1,98 триллион юанни ташкил этиб, учинчи ўринни эгалаган, бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 2,6 фоизга ўсган.

2012 йилдан буён кучли учлик ўзгармаган бўлса-да, қолган ўриндагиларда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз ўзгаришлар бўлган.

10. Ухан
Ухан Ахборот бюросининг 27 октябрдаги маълумотларига кўра, шаҳарнинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилнинг дастлабки уч чорагида ўтган йилга нисбатан 90 фоизга (1,15 триллион юан) яқинлашган.

9. Нанкин
Январдан сентябргача Нанкиннинг ЯИМ 1,06 триллион юанни ташкил этган, бу ўтган йилга нисбатан 3,3% га кўп. Бу кўрсаткич Хитойнинг энг яхши 10 та шаҳри орасида энг юқори ўсишдир.

8. Ханчжоу
Январдан сентябргача Ханчжоу ЯИМ 1,16 триллион юанни ташкил этган, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 3,2% га кўпдир.

7. Ченгду
Расмий статистика шуни кўрсатадики, Ченгду ЯИМ жорий йилнинг дастлабки уч чорагида 1,29 триллион юанни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6% га кўпдир.

6. Сучжоу
Сучжоу шаҳрининг ялпи ички маҳсулоти январ-сентябр ойларида 1,42 триллион юанни ташкил этган. Бу ўтган йилга нисбатан 2,4 фоизга ўсган бўлиб, 2020 йилнинг биринчи ярмидаги ўсишдан 1,6 фоизга кўпдир.

5. Гуанчжоу
Гуанчжоу статистика бюроси маълумотларига кўра, шаҳарнинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилнинг тўққиз ойида 1,75 триллион юанни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1% га кўпдир.

4. Чунцин
Чунцин Гуанчжоудан ўзиб кетиб, рейтингда тўртинчи ўринни эгаллаган. Шаҳарнинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилнинг дастлабки уч чорагида 1,77 триллион юанни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6% га кўпдир.

3. Шенчжен
Шаҳарнинг ялпи ички маҳсулоти 1,98 триллион юанни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6% га кўпдир.

2. Пекин
Пекин Хитойнинг шимолидаги биринчи ўнталикка кирган ягона шаҳар эди. Биринчи тўққиз ой ичида Хитой пойтахтининг ялпи ички маҳсулоти 2,58 триллион юанни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 фоизга кўпдир.

1. Шанхай
Кутилганидек, Шанхай ушбу рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган. Шаҳарнинг ялпи ички маҳсулоти 2,73 триллион юанни ташкил қилиб, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 фоизга кам.
​​📡 Хитойда 700 мингдан ортиқ 5G таянч станциялари қурилди

Октябр ойи охирига келиб Хитойда 700 мингдан ортиқ 5G базавий станциялари фойдаланишга топширилди ва 180 миллиондан ортиқ терминал қурилмалари бешинчи авлод мобил тармоқларига уланди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Саноат ва ахборотлаштириш вазирининг ўринбосари Лю Лехун Хитойнинг жанубидаги Гуандун провинсиясининг маъмурий маркази Гуанчжоуда очилган Бутунжаҳон 5G конферентсиясида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, мамлакатда 5G технологиясининг реал иқтисодиёт билан интеграциясини тезлаштириш ва терминаллар сонини кўпайтириш тенденцияси кузатилмоқда. Ушбу технология ақлли ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга тадбиқ этилишини ўз ичига қамраб олади.

Бугунги кунгача Хитойда 253 турдаги терминаллар ва 218 турдаги мобил телефонлар 5G тармоғига уланиш учун рухсат олинган.

Ноябр ойининг ўрталарига келиб, 49 та мамлакат ва минтақалардаги 122 та алоқа операторлари бешинчи авлод тармоқларини ишга туширди, деб хабар бермоқда GSMA.

GSM Aссоцияцияси мутахассисларнинг тахминларига кўра, жорий йил охирига қадар 5G глобал тижорат тармоқлари сони 180 тага етади.
​​🛰 Хитой Ойда тадқиқот станциясини қуради

Хитой ой дастурининг тўртинчи босқичи доирасида Ойда тадқиқот станциясининг прототипини қуришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда дастур бош дизайнери Ву Вайрен.

Прототип Ой орбитасида ва Ой юзасида бир нечта зондлардан иборат бўлиб, Ернинг табиий сунъий йўлдошида илмий ва технологик тадқиқотлар олиб боришга, шунингдек Ой ресурсларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш технологияларини синовдан ўтказишга мўлжалланган, деди у Хайнан оролидаги Венчангда бўлиб ўтган халқаро аэрокосмик форум - 2020 йиғилишида.

Хитойлик олимлар Ойни тадқиқ қилиш бўйича халқаро станцияни яратиш учун чет эллик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилишга тайёр, деди у. Ву Вайрен Хитой муҳандислик фанлари академиясининг аъзоси ҳисобланади.

Хитой сешанба куни Ой сиртидан тупроқ намуналарини йиғиш ва етказиб бериш учун “Чанъэ-5” ой зондини ишга туширди. Бу Хитойда Ой дастурининг учинчи босқичини якунлашни англатади.

Хитойнинг ой дастурининг тўртинчи босқичига кўра, "Чанъэ-7" космик кемаси Ойнинг антарктик топографиясини, моддий таркиби ва космик муҳитини ҳар томонлама ўрганади, деди хитойлик олим.

“Чанъэ-8” зондининг вазифаси тадқиқот ва тажриба синовларини ўтказиш ва асосий технологияларни синовдан ўтказишдир, дея қўшимча қилди у.
​​🏎 Tesla Хитойда суперкласс зарядловчи қурилмалар заводини қуради

Tesla China компанияси Шанхайда 2021 йилнинг биринчи чорагида ишга тушиши кутилаётган суперкласс зарядловчи қурилмалар заводини қуришни режалаштираётганини эълон қилди.

Тесла ушбу завод қурилишига қарийб 42 миллион юан (тахминан 6,4 миллион АҚШ доллар) сармоя киритишни режалаштирмоқда. Дастлаб, завод йилига 10 мингта қувват олиш станциясини, асосан В3 моделларини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Компаниянинг таъкидлашича, ушбу русумдаги қурилма 15 дақиқада автомобил аккумуляторини қувватлантириш захирасини 250 километрга оширишга қодир бўлади.

Ҳозирда Хитойда фойдаланилаётган барча Tesla суперкласс зарядловчи қурилмалари АҚШдан келтирилган.

Маълумотларга кўра, Tesla октябр ойида Хитойнинг 18 шаҳрида 219 суперкласс қувватлантириш қурилмаларига эга бўлган 30 та зарядлаш станциясини ишга туширган. 2020 йил охирига келиб Хитойдаги Tesla тармоғининг 5000 дан ортиқ суперкласс зарядловчи қурилмаларга эга бўлган 650 га яқин зарядлаш станцияларини ишга туширилиши кутилмоқда.
Шанхай: Ўзини-ўзи бошқарувчи вагон-ресторан маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатмоқда

Масофадан бошқариш тизими ёрдамида ҳаракатланадиган ва ўзи овқат сотадиган ўзини-ўзи бошқарувчи вагон-ресторан Шанхайдаги Чжанцзян илмий ишлаб чиқариш шаҳарчасида намойиш этилди.

Ноу-хау тезкор равишда офис ходимлари ва аҳоли учун овқатланиш хизматларини тақдим этади.

Ўзини ўзи бошқарувчи вагон-ресторан кўп тармоқли индукцион радар ва камера билан жиҳозланган бўлиб, улар масофадан туриб бошқариш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди.

Мижоз қўлини кўтариб вагон-ресторанга қарата силкитиши биланоқ, у дарҳол тўхтайди. Вагон корпуси экранидаги тугмаларни босиш орқали истеъмолчи озиқ-овқат турларини танлаши ва QR коди билан тўловни амалга оширгандан сўнг харидни олиши мумкин.