Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
42.8K subscribers
1.08K photos
771 videos
29 files
556 links
Ҳуқуқий-информацион канал. Каналдан маълумотлар кўчирилганда канал номини кўрсатишни унутманг. Мурожаатларни шу иловага юборишингиз мумкин.
@Himoyachi1981Ketmonov_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мушоҳада учун дақиқа

“Эркак киши улғайганда..”

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍21👏53🔥2❤‍🔥11💯1
Кун ҳикмати:

“Агар қонунлар қатъий бўлмаса, одамлар ҳақсизликни одат қилиб олади.”

©️ Цицерон

🌱Кунингиз хайрли бўлсин!

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍28👏54💯2❤‍🔥1🤔1
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 37,7 млн кишини ташкил этган.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 % га ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2025 йил бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 51,5 минг кишига ошган.

2025 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда.

@generalissimo_marshal

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍18🔥3👏2
#Муҳокама

“НАЖОТ ФАРИШТАСИ“ БЎЛА ОЛМАЁТГАН РАДАРЛАР

2024-йил давомида Ўзбекистонда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси расман қайд этилган бўлиб, шундан 3045 таси (32,5 фоиз) юк ва йўловчи ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари билан боғлиқ. Бу ҳақда 24-январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.

Бу ҳалокатларда болалар ўлими ҳам кескин ошган. Ўлим рақамлари ошса ошяптики, лекин камайгани йўқ!

Масъуллар эса бу ўлимлар ва ЙТҲнинг олдини олишда радарларни “нажот фариштаси“ сифатида кўрмоқда.

Аммо ўлим рақамлари бунинг аксини кўрсатмоқда. Шу ўринда андижонлик ҳайдовчини суҳбатга тутдик:
– Ҳар куни оила боқиш учун киракашлик қиламан. Олтинкўлдан Андижон шаҳрига қатнайман. Ёқилғи қуйиш шоҳобчалари ёпиқ бўлган пайтда, бир амаллаб бензин қуяман. Бензин ҳам "отни калласидек" нархда – 8.000- 11.000 минг сўмдан қуямиз. Етмаганига тадбиркорлар ва давлат ўрнатган радарлар жонимизни ҳалқумга келтирган. Куни кеча ҳам 800 минг сўм жарима келди. Ўша пул болаларимнинг ризқи эди. Рози эмасман, – дея нолиди киракаш.

Шунингдек, биргина Бўстон-Шаҳрихон-Асака йўлидаги радарлар сони тўққизтага етгани ва улар меъёрий тартибда эмаслигини ҳам аниқладик.

Радарлар махсус таянчларга ўрнатилиб, 3 метр чиқиб туриши лозим. Агар бундай тартибда бўлмаса, ҳайдовчи жаримани тўламасликка ҳақли.

Транспорт вазирлигига бир саволимиз бор. Шунча радарлар ўрнатилса ҳам нега ЙТҲлар камаймаяпти? Радарлар "Нажот фариштаси" бўла олмаяпти?...

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
"Муштум“нинг махсус мухбири

@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг!”

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍22💯3🤔1
МИБ қарори устидан.docx
16.5 KB
Алиментда хорижга чиқиш чеклови бўйича МИБ ноқонуний қарори

Алимент тўлайман. Мен чет элга чиқолмайман деган гаплар қонунга тўғри келмайди. Нега ?


“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-1-моддасига кўра, суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Бунда алимент тўловларини ундириш бўйича қўзғатилган ижро иши юзасидан алимент тўловчининг қарзи мавжуд бўлмаганда, давлат ижрочиси мазкур қонун нормасига асосан алимент тўловчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин эмас.

Сизда алиментда қарздорлик йўқми, тамом. Сизга нисбатан чеклов қўйилиши ноқонуний. Сиз шу ҳолатда чекловга сабаб бўлган қарорни аниқлайсиз. Ўша қарор устидан маъмурий судга ариза киритасиз. Юқорида аризани намунасини жойладик.

Суд жараёнларида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун яхшиси адвокатлар хизматидан фойдаланишингизни маслаҳат берамиз

👉@bahodirahmedoff👈

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍22🙏3🔥1👌1
Фарзандингизни бир амаллаб хорижга ўқишга жўнатдингиз, лекин ўғлингизга “военкомат”дан повестка келди....

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилишни кечиктиришга қандай асосда рухсат берилади ?
12.12.2002 йилдаги 436-II-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 21-моддасига кўра :

-"Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.

Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш туман (шаҳар) ҳудудий комиссиясининг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун амалга оширилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади.

Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади.

Бугунги кунда кўплаб фарзандларимиз хорижда таҳсил олишмоқда ва албатта уйларига муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви келади, сафарбарлик чақирувини кечиктириш учун, бу ҳолатларда фарзандингизни хорижда ўқиётганлигини тасдиқловчи хужжати билан худудий йиғин пунктларига мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

Дўстларга улашамиз 📊
👉 @Himoyachi1981
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🔥7👏32❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мушоҳада учун дақиқа

“Кўзимизга кўринмас, лекин ўйлашга мажбур қиладиган одат..”

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍17🔥4🤔21
Кун ҳикмати:

“Қонунлар одамлар учун, одамлар қонун учун эмас.”

©️ Аристотель

🌱Кунингиз хайрли бўлсин!

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍23👏6🔥32❤‍🔥1🥰1
Кучли терговчи бўлиш учун нима қилмоқ керак?

Аксарият кучли терговчилардан кучли адвокат чиқиши кўпчиликка маълум.

Хўш, кучли терговчи бўлиш учун нималарга эътибор бериш керак.

1. Энг биринчи шарт, Олий ўқув юртида таҳсил олиш пайтида назарий билимларни чуқурроқ эгаллаш керак.
Амалиёт ва назария тўғри келмайди деган гаплар сафсатадан бошқа нарса эмас. Фарқ қилиши мумкин. Лекин кўп эмас. Пойдеворсиз баланд иморат қуриб бўлмайди.

2. Терговчиликни бошлаган заҳоти малакали, тажрибали терговчига шогирд тушиш керак.
Унинг дастидан маҳкам тутиш керак. Ишонинг, сизни биринчи устозингиз қандай бўлса, сиз ҳам келгусида шундай терговчи бўлиб етишасиз. Агар устозингиз “грамотный” бўлса, сиз ҳам шундай бўласиз, аксинча бўлса...

3. Иш давомида ҳам ўқиб, изланишдан асло тўхтамаслик керак.
Чунки, эгалланган назарий билимларни амалиётда қўллаш чоғида яна ўша назарий билимлар керак бўлади. Чунки иш давомида ўқиб-изланишдан тўхтамаган терговчигина назария ва амалиётни аъло даражада бирлаштира олади.

4. Билмаганини сўрашдан асло уялмаслик лозим.
Кўпчилик ёш терговчилар ишни энди бошлаган вақтда ўзи учун мураккаб туюлган, аслида эса ечими осон бўлган масалаларни ўзидан олдин иш бошлаган ҳамкасбларидан сўрагани уялади ёки ғурури йўл қўймайди. Бу ҳолат ёш терговчиларнинг энг катта хатосидир. Зеро, "билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим", деб бежизга айтишмаган.

Давоми бор.....

@Advokat_Esonaliev

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👏19👍102👌2❤‍🔥1🔥1
Қадимги Рим ҳуқуқи ўгитларидан📊

"Occasio facit furem. " (лот. "Шароит одамни ўғри қилади ").

Қадимги Рим ҳуқуқига кура шундай вазиятлар бўладики, улар одамларни аввал қилмаган ишларни содир этишга мажбур бўлиб қолади. Бу иборада таъкидланишича, баъзида ташқи омиллар инсон хулқ-атворини шакллантиришда асосий рол ўйнайди.

Масалан, одамлар иқтисодий қийинчиликларга ёки бошқа ҳаётий муаммоларга дуч келадиган вазиятларда улар қийин вазиятдан чиқиш йўлини излаш учун хавфли қадамлар, шу жумладан ўғирлик қилишлари мумкин.

Ахлоқ ва ахлоқ қоидалари, агар улар муайян шартлар туфайли юзага келган бўлса, одамни ўз хатти-ҳаракатлари учун қанчалик қоралаш кераклиги ҳақида чуқурроқ саволларни туғдиради.

Шундай қилиб, бу ибора нафақат инсон табиати ҳақидаги баёнот, балки қийин ҳаёт шароитларига тушиб қолганларни тушуниш ва раҳм-шафқатга чақириш сифатида ҳам кўрилган.

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21👏2🙏1
Айтингчи, хонадонингизда Узбекистон Республикаси Конституцияси борми..
Anonymous Poll
54%
Албатта бор
21%
Йук, иш кабинетимда бор
29%
Хонадонимда йук
👏15👍4🤔3🔥1
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов pinned «Айтингчи, хонадонингизда Узбекистон Республикаси Конституцияси борми..»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ Кам таъминланган оилалар учун давлат томонидан бериладиган фоизсиз 18.700.000 сўмгача қарз ҳақида билармидингиз?

➡️ Ушбу видео орқали батафсил билиб олинг.

🌐 @verumlf_uz

@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг!”

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍19🤔4🙏21
Янги тартибга асосан Болалар нафақаси ва Моддий ёрдам тайинлаш қуйидаги ҳолларда рад қилинади.

@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг!”

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍24👏21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мушоҳада учун дақиқа

“Бумеранг....”

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍294🔥2🙏2🏆1
Кун ҳикмати:

“Энг яхши қонун — халққа хизмат қилувчи қонундир.”

©️ Наполеон Бонапарт

🌱Кунингиз хайрли бўлсин!

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍19👏53🔥3❤‍🔥1
Кучли терговчи бўлиш учун нима қилмоқ керак?

5. Меҳнатдан қочмаслик.
Кўпчилик ёш терговчилар иш юритувида “дело” кўпайиб кетганда бундан нолишади ва иложи борича камроқ “дело” олиш пайида бўлади. Бу нотўғри. Терговчи қанча кўп жиноят ишларини тергов қилса, шунчалик кўп малакаси, тажрибаси ошади. Ўша соҳалар бўйича маълум кўникмага, тасаввурга эга бўлади. Бошида қийин туюлган жиноят иши кейинги сафар оддий бўлиб қолади.

6. Тергов соҳасида камида 7-8 йил ишлаш.
Олдинлари малакали терговчи бўлиш учун 5 йил ишлаш етарли ҳисобланган. Ҳозир ундай эмас. Чунки, сўнгги йилларда ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка жуда кўплаб қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Ҳар қандай жиноят иши бўйича мустақил тергов ҳаракатларини ўтказа оладиган, ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетадиган, барча тан оладиган кучли терговчи бўлиш учун бугунги кунда камида 7-8 йил терговчи бўлиб ишлаш керак. Чунки, профессионализм тажрибага, тажриба эса стажга боғлиқ.

7. Ҳар қандай процесс иштирокчиси шахсиятини ҳурмат қилиш.
У хоҳ ўта оғир жиноятни содир қилган шахс бўлсин, хоҳ арзимаган жиноят содир қилган шахс. Уларга тергов жараёнида қўпол муносабатда бўлиш, сўкиш, ҳақорат қилиш ёки атайин содир қилган жинояти учун оғирроқ модда билан айблов эълон қилиш мутлақо тўғри эмас. Унутманг, ўша жиноят содир қилган инсон сиз унга ноинсоний муносабатда бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам қонун олдида, суд олдида жавоб бериб, жазосини олаверади. Лекин, сиз томонингиздан унга нисбатан қилинган ноҳақликни ҳеч қачон унутмайди.

Яна бир муҳим эслатма?

Унутманг, терговчилик бу — касб. Тергов соҳасида ишлашдан асло оғринманг. Унинг машаққатига сабр қилинг. Терговчи ҳар қандай соҳада ишлаб кетиши мумкин. Лекин ҳар ким ҳам терговчилик қила олмайди. Сизнинг терговчи сифатида олган билимларингиз сизга бир умрга асқотиши доим ёдингизда турсин !

@Advokat_Esonaliev

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍284🤔2🔥1
“Андижон турмаси” шаҳар чеккасига кўчирилади

Давлат раҳбари Андижон шаҳри бўйича муҳим бир ташаббусни айтди. Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди.

Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍26🤔4🙏32👎2
Эрингиз ишсиз ва унинг бошқа даромади аниқланмаса, алимент тўлаш қандай тартибда бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддаси иккинчи қисмига кўра:

Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Бундай ҳолда :

📌 бир бола учун -1 592 039 сўм;
📌 икки бола учун - 2 122 719 сўм;
📌 Уч ва ундан ортиқ бола учун - 3 184 079 сўм алимент ундирилади!

Алимент тўловларини ўзингиз мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюросининг сайтидаги алимент хисоблаш калькулятори орқали хисоблаб олишингиз ҳам мумкин.

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍204🤔2🙏2❤‍🔥1
Айтингчи, хонадонингизда Узбекистон Республикаси Конституцияси борми..
Anonymous Poll
54%
Албатта бор
21%
Йук, иш кабинетимда бор
29%
Хонадонимда йук
🔥6👍53🏆1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мушоҳада учун дақиқа

“Эркакча йиғлаш..”

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍216🙏4🥰1