Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
41.1K subscribers
1.1K photos
783 videos
29 files
567 links
Ҳуқуқий-информацион канал. Каналдан маълумотлар кўчирилганда канал номини кўрсатишни унутманг. Мурожаатларни шу иловага юборишингиз мумкин.
@Himoyachi1981Ketmonov_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Мушоҳада учун дақиқа

«Орамиздаги одамлар»

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍3313😍6😘4🥰2🤔2🙏2🔥1💯1
📖 Кун ҳикмати

Барча қўрқувлар учун битта жумла етарли:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм».

© Кунингиз хайрли булсин.

Дўстларга улашинг
@Himoyachi1981
👍3310😍6😘5🥰3🤔2🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚖️ Оилавий (маиший) зўравонлик — жиноят ҳисобланади!

👊 Хотин (эр), собиқ турмуш ўртоқ, ёки бирга яшовчи шахсга енгил бадан шикасти етказиш, агар аввал бундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилган бўлса —
👉 20 дан 30 бараваргача жарима,
👉 ёки 160–300 соат жамоат ишлари,
👉 ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

📚 Асос: Жиноят кодекси 126¹-модда. Оилавий (маиший) зўравонлик

📢 Дўстларингизга улашинг!
👉 @Himoyachi1981
👍31😘10🥰43😍3🔥1👏1🤔1
17.04.2026 йилда қабул қилинган янги қонунга кўра Жиноят кодекси 179 (сохта тадбиркорлик) ва 184 (солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) моддалари тубдан ўзгарди.

Суд маслаҳатхонага киргунча солиқларни тўлаган шахс тўлиқ жавобгарликдан озод қилинади.

Дўстларингизга улашинг
@Himoyachi1981
👍21😍8😘65🥰3🙏3🤔2🔥1👌1
Солиқдан қочиш жинояти оғир жиноятлар туркумига ўтказилмоқда

2026 йил 17 апрель кунги қонун билан солиқларни тўлашдан жуда кўп миқдорда (БҲМнинг 1000 бараваридан, ҳозирда 412 млн. сўмдан ортиқ) бўйин товлаганлик учун жарима билан бирга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.

Қонун 2026 йил 18 июлдан кучга киради.

Демак, ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни 2026 йил 18 июлдан кейин содир этган ва ушбу жиноятни содир қилганликда айбланиб, ОМҚ жазоси тайинланган тақдирда, маҳкумлар жазони умумий тартибли колонияда (аввалгидек манзил-колонияда эмас) ўтайдилар.

Шунингдек, ОМҚ жазоси унинг ярми ўталган тақдирдагина бошқа енгил жазога алмаштирилиши мумкин (аввалгидек 4дан 1 қисми эмас).

Дўстларингизга улашинг
@Himoyachi1981
👍295🥰5😍4😘3🔥2😁2👌2🙏1
Солиқларни тўлашдан бўйин товлашдаги миқдорларнинг ҳуқуқий чегаралари янгиланмоқда

ЖКнинг 8-бўлимига кўра: анча миқдор - БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (41 млн. 200 минг сўмдан 123 млн. 600 минг сўмгача); кўп миқдор - БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача (123 млн. 600 минг сўмдан 206 млн. сўмгача; жуда кўп миқдор - БҲМнинг 500 баравари (206 млн. сўм) ва ундан ортиқ бўлган миқдор.

ЖКнинг 184-моддасида кўрсатилган жиноят (солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) таркиби учун эса 2026 йил 19 июлдан янгича миқдорлар асос бўлади.

Солиқларни тўлашдан кўп миқдорда (БҲМнинг 600 бараваридан 1000 бараваригача ёки 247 млн. 200 минг сўмдан 412 млн. сўмгача) бўйин товланганида, ЖК 184-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазолари билан бирга 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Мазкур жиноят учун жуда кўп миқдор БҲМнинг 1000 баравари (412 млн. сўм) ва ундан ортиқ бўлган миқдор ҳисобланмоқда ҳамда юқоридаги постда таъкидланганидек, жарима билан бирга 5 йилдан 7 йилгача ОМҚ жазоси назарда тутилмоқда.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳуқуқбузарлиги (жинояти) учун анча миқдор БҲМнинг 100 бараваридан 600 бараваригача ёки 41 млн. 200 минг сўмдан 247 млн. 200 минг сўмгача этиб белгиланмоқда ва бу миқдордаги ҳуқуқбузарлик МЖтКнинг 174-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади.

Яъни, жиноят қонунининг орқага қайтиш кучидан келиб чиқиб, 2026 йил 19 июль куни ҳолатига қолдиқда бўлган, 247 млн. 200 минг сўмгача миқдордаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят ишлари реабилитация асослари билан тугатилиши, суддаги ишларда эса (айблов ҳукми чиқарилиб, қонуний кучга кирмаган бўлса) оқлов ҳукмлари чиқарилиши керак бўлади.

Хулоса: солиқни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши билан бирга янги ўзгаришлар орқали айрим ҳолатлар жиноятдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтмоқда.

Дўстларингизга улашинг
@Himoyachi1981
👍278🥰6😘5😍3🔥1😁1🙏1👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мушохада учун дакика.

Фожиамиз.

Дўстларингизга улашинг
@Himoyachi1981
👍288😘8😍3🥰2🔥1🙏1💯1
📌 Кун ҳикмати

Яхшилар масъулият билан иш қилишлари учун қонунларга муҳтож бўлмайдилар.

Ёмонлар эса қонунларга чап бериш учун йўл топадилар.

— Афлотун.

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍336😘5🥰3😍2🔥1🙏1💯1
"Мен кўрмадим, эшитмадим ва гапирмадим" фалсафаси — уч маймун тимсоли билан ифодаланадиган маънавий-ахлоқий ғоя.

Унинг илдизлари Шарқ фалсафасида кенг тарқалган. Асосий ғоя — ёмонликни кўрмаслик, ёмон сўз эшитмаслик ва ёмон гапирмаслик орқали ўз қалб поклигини асраш.

🔍 Бир неча талқинлари бор:


1. Ахлоқий талқин – Ёмонликдан узоқ туриш, бўҳтон, ноҳақлик ва шовқин-суронга аралашмаслик. Бу вариантда у маънавий тозалик рамзи.

2. Прагматик талқин – "Ишинг бўлмаса аралашма", яъни ўзини хавфдан асраш учун кўрмаганга, эшитмаганга, билмаганга олиш.

3. Танқидий талқин – Жамиятдаги адолатсизликка кўз юмган, ҳақиқатни айтишдан қўрққан одамларнинг фалсафаси сифатида. Бу ҳолда у салбий маъно олади.

🗿 Уч маймун рамзи

🙈Мен кўрмадим ( Mizaru) – ёмонликка кўз юммоқ.

🙉Мен эшитмадим (Kikazaru) – ёмон сўз эшитмаслик.

🙊Мен гапирмадим (Iwazaru) – ёмон гап айтмаслик.

Бу фалсафа ё яхши ҳаёт учун ҳимоя механизми, ёки ҳақиқатдан қочишнинг баҳонаси сифатида турлича қабул қилинади.

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍336😍6🔥3👏3😘3🥰2🕊2🙈1🙉1🙊1
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
"Қонунга беш кетмадим, қонун ҳам мошенникларни ҳимоя қилар экан", — бугун уйидан ва бор пулидан фирибгарга алданган жабрланувчиларнинг ноласи... Тугриси, жабрланувчиларга булаётган муносабатни куриб, бу саволга жавоб топа олмадим.. Шунақа гаплар, ҳуқуқ билимдонлари...…
Мана бугун жавоб бердим: адолат бор… гарчи кечикиб келса ҳам, у албатта қарор топади.

Бир неча фуқароларни алдаб, ишончини суиистеъмол қилган фирибгарга нисбатан ниҳоят қонун адолат улчовини бошлади.

Терговдан яширингани сабабли унга сиртдан айб эълон қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланди ва қидирувга берилди.

“Хавфсиз шаҳар” тизими доирасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида у шахар четидаги кафелардан бирида кузатув камералари орқали аниқланиб, қўлга олинди.

Ҳар қандай қилмиш жазосиз қолмайди. Адолат барибир қарор топади.

Дўстларингизга улашинг
@Himoyachi1981
👍297😍5😘5🥰3🙏2💯2🔥1
Шавкат Мирзиёев: Наркобизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин

Президент наркобизнесга қарши курашишда янги ёндашувни илгари сурди: уни қурол билан эмас, молиявий манбаларини узиш орқали енгиш мумкин.

Давлат раҳбари крипто-биржаларни қатъий назорат қилиш, “номаълум маблағлар”ни автоматик блоклаш ва халқаро “рақамли қора код” тизимини жорий этишни таклиф қилди.

👉 https://kun.uz/kr/41337541

Дўстларингизга улашинг
@Himoyachi1981
👍3111🥰5😍4🔥1👏1🤔1😘1
➡️ Бойлар билан ўтирсангиз — дунёга ҳавасингиз ортади;

➡️ Фақирлар билан ўтирсангиз — шукр қилишингиз ортади;

➡️ Аёллар билан ўтирсангиз — уларга мойиллик ортади;

➡️ Болалар билан ўтирсангиз — ўйинга қизиқиш ортади;

➡️ Гуноҳкорлар билан ўтирсангиз — гуноҳга журъат ортади;

➡️ Солиҳлар билан ўтирсангиз — ибодатга муҳаббат ортади;

➡️ Олимлар билан ўтирсангиз — илм ва тақвогиз зиёда бўлади.

Айни вактда Сиз ким билан хамсухбатсиз...

Дўстларингизга улашинг
@Himoyachi1981
👍34🥰96😍5🤔4🔥3😘3🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мушоҳада учун дақиқа…

Қассоб! 🤝

Дўстларингизга улашинг!
@Himoyachi1981
👍337🥰6🙏2🔥1😍1💯1😘1
⚖️ Кун ҳикмати

"Танқид ва ошкоралик тўхтаган жойда — ҳамду сано, маддоҳлик ва пинҳоналик бошланади."

© Озод Шарафиддинов

📚
@Himoyachi1981
👍309😍6🕊3🥰2👏2😘2🔥1
МЖТК, ЖК ва ЖПКга бугун бир қатор янги нормалар киритилди!

Хусусан, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш Интернетдан фойдаланган ҳолда содир этилса, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган бўлди.

Вояга етмаган тасвирланган порнографик маҳсулотни сақлаш, тарқатиш, тайёрлаш, олиб кириш, намойиш қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.

Дўстларингизга улашинг
@Himoyachi1981
👍23😘86😍4🥰3🤔1🙏1👌1
Сурхондарёда 2 миллион сўм пора олган мактаб директори 4 йилга қамалибди.

Мен эса Тошкентда 2500 доллар пора олаётганда қўлга олиниб, худди шу модда билан иши судга чиқарилган экспертиза идораси раҳбарини биламан. Ишни кўриб чиққан судья унга 15 миллион сўм жарима тайинлади. Тамом!

Тергов давридаям, суд кетаётган пайтдаям, ҳукм чиққанидан кейин ҳам фаолиятини тўхтатган эмас.

Дўстларингизга улашинг
@Himoyachi1981
👍22😘14🥰43😍3🤬2🙉2🤔1🙈1🗿1
Қамоқда ўтган кун қандай ҳисобланади

Судда жазо тайинланганда, қамоқда ёки уй қамоғида ўтган ҳар бир кун қуйидагича ҳисобланади:

🔹 1 кун – озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклашнинг 1 кунига тенг.
🔹 1 кун – ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг 3 кунига тенг.
🔹 1 кун – мажбурий жамоат ишларининг 4 соатига тенг.

👉 Агар суд жарима тайинласа, қамоқда ўтган ҳар бир кун БҲМнинг ярмига ҳисобланади.

Манба: ЖКнинг 62 моддаси.

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍229😘4🥰3😍3🔥2👏1🤔1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ретроханда

Фирибгарликда илк ишонтириш усули — аввало, ҳаммани ўз оғзига қаратa олиш..

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍17😘10😁5😍53🥰3🔥2👏1
⚠️ ТАЙЁР ТУРИНГ!

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг — барча огоҳ бўлсин!
@Himoyachi1981
👍18🤬119😘4🥰3😍3👎2🤔1🌚1😭1😡1
📌 Меҳр ва адолат орасида...

Бир пайтлар Шомаҳмудовлар оиласи бутун дунёга инсонпарварлик намунасини кўрсатган эди. Улар уруш йилларида турли миллатга мансуб ўнлаб етим болаларни бағрига босиб, уларга меҳр, тарбия ва уй берган.

Бу — ўзбек халқининг бағрикенглиги ва юксак инсоний фазилатларининг ёрқин тимсоли эди.

Аммо бугун...

Афсуски, айрим ҳолатларда нафақат бегона инсонлар, балки энг яқин қариндошлар ўртасида ҳам меҳр ришталари узилиб бормоқда.

Яқинда фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судида кўрилган бир иш бунга ёрқин мисол бўлди.

Даъвогар суддан ўз бувисини уйдан кўчиришни сўради. Унинг таъкидлашича, уй унинг номида расмийлаштирилган.

Жавобгар — кекса онахон эса, соғлиғи ёмонлашгани сабаб набирасига ишониб, уйни унинг номига ўтказиб берганини айтди. Аммо бугун унинг бошқа борар жойи йўқ...

⚖️ Суд адолатли қарор қабул қилди: кекса, меҳнатга қобилиятсиз ва бошқа турар жойи бўлмаган шахсни мажбурий тартибда уйдан кўчириш ҳақидаги даъво рад этилди. Бу қарор — нафақат қонун устуворлиги, балки инсонпарварлик тамойилларининг ҳам устуворлигини кўрсатди.

Ушбу ишда “Verum Law Firm” адвокатлик фирмаси адвокати — Джумабоев Фазлиддин томонидан самарали ҳимоя амалга оширилди ва яна бир адолатли ғалабага эришилди.

❗️ Бир ўйлаб кўрайлик: Кечаги Шомаҳмудовлар каби инсонлар бегона болаларга уй берган замонда, бугун нега айримлар ўз яқинларига жой топа олмаяпти?

Инсон қадри — мулкдан устун бўлмасми?

Дўстларга улашамиз
@Himoyachi1981
👍1413😍5😘4🥰3🙏2🔥1