Hilol Nashr
82.3K subscribers
17.7K photos
1.2K videos
8 files
9.24K links
☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

«Hilol-Nashr» nashriyot-matbaasining telegramdagi rasmiy kanali

Ish vaqtimiz: 09:00 - 18:00

🌐 hilol.uz
Download Telegram
#янгилик

🎉 Кутилган янгилик! «Сиз излаган ечим» китоби нашр қилинди

Абдулбосит Абдулвоҳид, Абдуссамиъ Хайруллоҳ, Неъматуллоҳ Ислом томонларидан нашрга тайёрланган «Сиз излаган ечим» китоби сотувга чиқди.

📚 «Сиз излаган ечим» — тез-тез сўраладиган бир қатор ҳаётий ва фаразий саволларга жавоб берувчи китобдир. Албатта, қўлланма жавоб излаганлар учун жуда фойдали бўлиш билан бир қаторда, ғам чекканлар учун зарурий малҳам ва ҳамроҳдир.

☝️ Муаллифга йиллар давомида жуда кўплаб саволлар келиб тушган ва у киши имкони қадар уларни жавобсиз қолдирмаган. Саволлар турли касб эгалари томонидан берилгани боис, турфа мавзуларни қамраб олади.

Жавоблар эса батафсил, Қуръони карим, ҳадиси шарифлар ва улуғ имомларимизнинг манҳажларига мувофиқ тарзда берилган. Асар бир қатор ижтимоий масалалар, шахсий ривожланиш, касбга бўлган ёндошув, пухталик, илмга чанқоқ бўлиш, руҳий баркамоллик, ўзгаларга ёрдам бериш каби инсоний фазилатларга доир мавзуларни кенг баён қилади.

Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 42 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

🎉 «Ҳикматли дунё», «Ижтимоий мавзу» ва «Дарслар» аудиокитоблари сотувга чиқди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг ақийда, иймон ва бошқа мавзулардаги китоблари, суҳбатлари, ҳазрат билан савол-жавобларнинг аудионашри жамланган махсус флешкарталар сотувга чиқарилди.

«Ҳикматли дунё» номли флешкартада ҳазратнинг турли саволларга берган жавоблари жамланган.

«Ижтимоий мавзу» номли флешкартада шайх ҳазратларининг «Мукаммал саодат йўли», «Бахтиёр оила», «Яхшилик ва силаи раҳм» ва «Ижтимоий одоблар» китобларининг аудионашри жойланган.

«Дарслар» номли флешкартада эса ҳазратларининг «Иймон», «Сунний ақийдалар», «Васатия — ҳаёт йўли», «Қуръон илмлари», «Ҳаж», «Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар» номли китобларининг аудионашри жамланган.

Китобларни ҳазратнинг ўзлари ўқиганлар.

👉 «Ҳикматли дунё» – 107 000 сўм

👉 «Ижтимоий мавзу» – 107 000 сўм

👉 «Дарслар» — 107 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

«Сунний ақийдалар» китоби қайта нашр қилинди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Сунний ақийдалар» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

☝️ Ақийда масаласи мусулмон инсоннинг яшаш тарзи, ҳаёт низоми бўлиб, динимизнинг моҳиятини, эътиқодимизнинг асосини белгилаб берувчи пойдевордир. Мазкур китоб ана шу муҳим ва улкан мавзуни кенг оммага осон ва лўнда тарзда етказиш мақсадида ёзилган бўлиб, Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳабининг асл ҳақиқатларини очиб беради.

Асар ақоид илмининг мақсади, ақийдавий мазҳаблар, ақоиднинг бош мавзулари, хусусан, илоҳиёт, нубувват, кавниёт, ғайбиёт ҳақидаги кенг маълумотларни ўзида жамлайди.

👉 Нархи: 80 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

«Ёлғон» китоби қайта нашр қилинди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламлаарига мансуб «Ёлғон» деб номланган китоблари қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

☝️ Китоб разил сифатлардан бўлмиш ёлғон ҳақида бўлиб, унда ёлғоннинг гуноҳи кабира экани, ёлғон ишлатган кимса нафақат ўзига, балки бутун жамиятга зарар келтириши ҳақида сўз боради. Китоб бу иллатдан сақланишга, ростгўйликка чақиради.

Ҳазратнинг ушбу китоблари ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, динимизнинг ёлғон иллати ҳақидаги қарашларини тўлиқ ёритриб берган китоб ҳисобаланади.

👉 Нархи: 14 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

«Амаллар ниятга боғлиқдир» китоби қайта нашр қилинди

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Амаллар ниятга боғлиқдир» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

☝️ Ушбу китоб орқали динимизда ниятнинг қанчалар улуғлиги, ҳар бир иш олдидан албатта яхши ният қилиш, қалбни Аллоҳ таолога боғлаш кераклиги ва ният ҳақидаги бошқа керакли маълумотларни билиб оласиз.

Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 23 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

🎉 «Одоблар хазинаси» китоби қайта нашр қилинди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг тўрт жилддан иборат «Одоблар хазинаси» деб номланган китоблари еттинчи марта қайта нашр қилиниб, сотувда чиқди.

📚 Ушбу китоб Имом Бухорийнинг «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган шарҳларидир. Китобда одоб-аҳлоқ масалаларига оид ҳадислар жамланган.

Асарни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 225 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

«Тўхта...» китоби нашр қилинди

Абдулкарим Ҳасан қаламларига мансуб «Тўхта» китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Бас қил, эй ҳавойи нафс! Қачон тўхтайсан? Мен қийналиб кетдим. Ортиқ бунга тоқат қилолмайман. Ешим бир жойга бориб қолди. Қилган ишларимга жавоб бериш онлари тобора яқинлашаётганини сезмоқдаман. Энди мени тинч қўй. Шунча йил давомида қилган гуноҳларимнинг ўзи менга етарли. Сен мени тинч қўй, шоядки шунда қалбимда уйғонган кичкина бир умид нажот топишимга сабабчи бўлса. Тўхта, эй нафс!

Китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 22 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

🎉 «Мотуридийлик ҳақиқати» китоби нашр қилинди

Обид Хурсандов қаламларига мансуб янги «Мотуридийлик ҳақиқати» китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди.

📚 Ушбу рисола мухтасар бўлишига қарамай, унда мотуридийлик ақидавий йўналишининг асл моҳияти ёритилган. Рисолада нафақат Имом Мотуридийнинг асарларида келган масалалар, балки унинг издошлари ривожлантирган мотуридийлик мактабининг асл мақсади ҳақида маълумотлар келтирилган.

Китобда аввал илм сабаблари баён этилган бўлиб, сўнг Яратувчининг яккаю ягоналиги ҳақидаги далиллар келтирилган. Баъзи адашган тоифаларнинг хато эътиқодига раддия берилган.

Асарни «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 24 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

🎉 Намозни янги ўрганмоқчи бўлганлар учун ажойиб янгилик! «Намоз диннинг устуни» китоби қайта нашр қилинди!

Ушбу китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Намоз – диннинг устуни» ҳадиси шарифларига биноан, иймондан кейинги улуғ ибодат – намоз ўқишга кириш, таҳорат ва унинг ҳукмлари, намоз ҳақидаги енгил шаръий масалалар, намозда ўқиладиган баъзи суралар, зикр ва дуолар, қирқ фарз, диний калималар ва уларнинг маънолари осон ва содда тарзда тушунтириб берилган.

Намоз ўқиш тартиб-қоидалари суратли тарзда ёритиб берилгани, намоздаги сура ва дуоларнинг арабча матни билан бирга лотин ёзувида (кирилл алифбосидагида кирилл ёзувида) ҳам берилгани ўрганувчи учун бир мунча қулайлик яратади.

☝️ Китоб ҳам кирилл, ҳам лотин алифбосида нашр қилинганини ҳам эслатиб ўтамиз.

👉 Нархи: 27 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

«Мавлиди Барзанжий» китоби нашр қилинди

«Hilol Nashr» нашриётида навбатдаги янги китоб нашр қилинди. Абдулбосит қори Қобилов томонидан тайёрланган «Мавлиди Барзанжий» китоби сотувга чиқди.

✔️ Ушбу китоб Имом Жаъфар Барзанжийнинг қаламларига мансуб «Иқдул-жавҳар фи мавлидун-Набиййил-Азҳар» («Порлоқ юзли Набийнинг мавлидлари хусусидаги гавҳар маржон») асарининг ўзбек тилидаги таржимасидир.

Шунингдек, замонамиздаги бор имконият ва қулайликлардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга яна ҳам енгил бўлиши учун ҳар бир атрнинг овозли шакли ҚР-код орқали илова қилинди.

😊 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари, насл-насаблари, ахлоқлари ҳақида гўзал байтларни жамлаган мазкур китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Шу билан бирга hilol.uz саҳифасидан буюртма беришингиз ҳам мумкин. Буюртмалар уйингизга етказиб берилади.

Нархи: 18 000 сўм

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

☎️ +998712175999

Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM