Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
ОСМОНЎПАР ИНШООТ! Меъморлардан бири осмонўпар бино атрофини айланиб юрган эди. Ўша ерда учта ишчининг бир тошни синдираётганини кўриб қолди. Уларнинг биринчисидан сўради: -- Нега тошни синдираяпсизлар? -- Бошлиқ шуни талаб қилгани учун синдиряпмиз! Сўнгра…
Агар воқелик сизга бўйсунмаса, уни ўзгартиринг. Кўриниш сизга ёқмаса, уни алмаштиринг. «Менинг қўлимдан нима келар эди?!» - деб ожизликни бўйинга олманг. Агар ҳар бир инсон зиммасидаги вазифани бажарганда, инсонлар тузалар эди. Аммо биз бошқаларнинг бузилганидан овунамиз. «Биз жамоат билан биргамиз», деймиз.
Бир подшоҳнинг хотини бемор бўлганда, уни шаҳарнинг барча шифокорларига кўрсатди. Улар маликани кўриб, унга ҳар куни сут билан чўмилиб туриш лозимлигини айтишди. Подшоҳ фуқароларига кечаси қасрдаги ҳовузга бир челакдан сут тўкишини амр қилди. Бир киши деди: «Мен бир киши бўлсам. Ҳовузга бир челак сув ташласам ким билиб ўтирибди. Битта мен билан нима ўзгарар эди?! Подшоҳ билиб ўтирибдими?!»
Малика эртаси куни тонгда ҳовузнинг олдига чўмилгани келганда кўрдики, ҳовуз сувга тўла эди. Сабаби, ҳамма бошқадан сут тўкишини кутиб, ўзи сув тўккан эди. Сут тўкишни бошлаб беришни ҳеч ким истамаган эди!
Ўзимизга бўлган қарашимиз ҳаётдаги йўлимизни белгилаб беради. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳунинг кўзи кўр эди. Аллоҳ таоло унинг учун Ўз пайғамбарини итоб қилган. У киши бир ғазотга чиқди. Унга: «Кўзларинг кўр бўлса, мусулмонларга нима ҳам қилиб бера олар эдинг?!» - дейишди. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум деди: «Уларнинг кўзига мусулмонларни кўп кўрсатаман!».
Бундан ортиқ ҳиммат бўладими! Масъулиятни бундан ҳам ортиқ ҳис қилиб бўладими!
Ибн Умму Мактумдан далил билан жиҳод соқит аслида. Аммо у олийҳимматлиги туфайли ўзидан жиҳодни соқит қилмаяпти. Баъзилар ўзларини Исломга мансуб деб билишади. Бошқалар эса уни ўзларининг хос аҳволи, масъулияти ва кечаю-кундуз қиладиган вазифаси деб билади.
Давоми бор
@HIKOYANEW

Агар воқелик сизга бўйсунмаса, уни ўзгартиринг. Кўриниш сизга ёқмаса, уни алмаштиринг. «Менинг қўлимдан нима келар эди?!» - деб ожизликни бўйинга олманг. Агар ҳар бир инсон зиммасидаги вазифани бажарганда, инсонлар тузалар эди. Аммо биз бошқаларнинг бузилганидан…
Ўзимизга бўлган қарашимиз ҳаётдаги йўлимизни белгилаб беради. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўзининг ёрдамчиларига шундай деган эди:
«Мусулмонлар диёрида қушлар оч қолибди дейилмаслиги учун тоғ-тошларга дон сочинглар!»
Булар Ислом буюклигини бино қилишган. Оқимни ана шулар пайдо қилган. Улар тайёр оқимга қўшилиб оқишмаган. Улар бошқалар томонидан тайёрланган, кишилар ундан юрадиган йўлдан эмас, ўзлари янги йўл очиб ундан юришади. Уларнинг ўзларига нисбатан ўзгача қарашлари оламни ўзгартирган!
Юқоридаги тош кесаётган учта киши айнан бир хил иш қилишаяпти. Аммо уларнинг ўзларига бўл- ган қарашлари, бу оддий ишда ўз қарашларига эга бўлишларига сабаб бўлди. Биринчиси ўзини оддий ишчи деб билаяпти. Бу кишига ўхшаганлар агар катта мансабга кўтарилса, у мансабни кичик қи- либ қўяди. Бошқарувда бир қоида бор: «Агар буюк мансабни барбод қилмоқчи бўлсанг, унга паст инсонни қўй. Агар кичик мансабни кўтармоқчи бўлсанг, унга буюк инсонни қўй!»
Иккинчи ишчи: «Тошга чиройли шакл бера- япман!» деди. Бунақалар ўз ишини пухта қилади. Уларга нафақат ишни бажариш, балки уни пишиқ ва чиройли суратда бажариш муҳимдир. Ишимизга тирикчилик воситаси деб қараш билан, унга рисолат деб қараш ўртасида фарқ бор. Тасаввур қилинг, бир мударрисдан мадрасада нима қилаяпсан, деб сўрадингиз. У сизга: «Абу Бакр ва Умарларни етиштираяпман», деди. Тасаввур қилинг, жарроҳлик амалиёти ўтказаётган бир шифокордан: «Нима қилаяпсан?» - деб сўрадин- гиз. У сизга: «Мен бир оилани зое бўлишдан қутқа- раяпман», деди. Тасаввур қилинг, бир деҳқондан нима қилаяпсан деб сўрадингиз. У сизга: «Умматни очликдан қутқараяпман», деди.
Учинчи ишчи эса: «Мен осмонўпар иншоот қураяпман», деди. Бу кишининг кичкина вазифаси ўзининг ҳажмини белгилашига йўл қўймаяпти. У ўзини буюк натижанинг зарурий бир қисми деб фараз қилаяпти. Шунинг учун солиҳ бир ўғилни тарбия қилар экансиз, мен бир аёлга турмуш ўртоғи тайёрлаяпман, денг. Солиҳа қиз тарбия қилар экансиз, мен она тайёрлаяпман денг!
Тамом
Адҳам Шарқовий

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

УЧ МУҲИМ НАРСА
Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.
🍃
Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни.
🍃
Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.
🍃
Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.
🍃
Уч нарсани булғаманг:
– қалбни;
– тилни;
– кўзни.
hikmatli_dunyoingiz
@HIKOYANEW
Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.
🍃
Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни.
🍃
Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.
🍃
Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.
🍃
Уч нарсани булғаманг:
– қалбни;
– тилни;
– кўзни.
@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йиғлаябсанми?
Сўрашди мендан...
🍃
Қалбидан дуода йиғловчи,оиласига ҳалол ризқ топиб келгувчи эркакларимиз сиз учун ажр ва мукофoтлар бор...
hikmatli_dunyoingiz
@HIKOYANEW
Сўрашди мендан...
🍃
Қалбидан дуода йиғловчи,оиласига ҳалол ризқ топиб келгувчи эркакларимиз сиз учун ажр ва мукофoтлар бор...
@HIKOYANEW
СОВҒА
Бир киши хотини билан совға олгани дўконга борди. У хотинига деди:
- Мен онамга совға олмоқчиман. Совғани сен танлаб берсанг!
Хотиннинг рашки келди. У эрига энг оддий ва арзон совғани танлаб берди. Эри унинг пулини бериб, чиройли қилиб қоғозга ўраттирди. Кечқурун хотининг олдига келиб, ўша совғани унинг ўзига бериб деди:
-- Совғангни ўзинг сотиб олишингни истаган эдим!
Дунёда қалбнинг ибодати ҳам бор. Унга аъзоларнинг ҳеч қандай дахли йўқ. Аммо қалб ибодати аъзоларнинг машаққатини йўқ қилиб юборади, уларни қўллаб-қувватлайди. Қалбнинг саломатлиги ҳам ибодатдир. Агар унга эришилса, соҳибини юқори даражаларга кўтаради. Агар у қўлдан бой берилса, ўз соҳибини энг пастга тушириб юборади.
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан бирга ўтирган эдилар. Шунда уларга дедилар:
Ҳозир ҳузурингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши киради!
Шунда уларнинг ҳузурларига оддий бир мусулмон кириб келди. Иккинчи куни ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўша гапларини такрорладилар. Иккинчи куни ҳам ўша кимса кириб келди. Учинчи куни ҳам шундай бўлди. Саҳобалар ҳайрон қолиб, бунинг сирини билмоқчи бўлишди. Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ўша кимсанинг уйига бориб, отаси билан уришиб қолганини, уйидан бир неча кун жой беришини сўради. У дарров рози бўлди. Абдуллоҳ унинг нималар қилишини кузатди. У бошқалардан бирор нимаси билан фарқ қилмас эди. Кундузлари нафл рўза тутмас эди. Кечалари бедор бўлмас эди. Од- дий инсонлардек рўза тутар, оддий инсонлардек намоз ўқир эди. Уч кундан сўнг Абдуллоҳ унга рост гапни айтди ва ундан: «Мен билмайдиган бирор-бир амалинг борми?» - деб сўради. У: «Менда сен кўрганингдан бошқа амал йўқ. Аммо ухлайдиган пайтимда қалбимда бирор-бир кимсага нисбатан ёмонлик қолмайди. Менга зулм қилганни авф қиламан, инсонларга яхшилик соғинаман!» деди. Абдуллоҳ: «Сени буюк мартабага кўтарган нарса мана шу экан!» деди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ҳасад худди ўтинни олов егани каби яхшиликларни еб битиради».

СОВҒА Бир киши хотини билан совға олгани дўконга борди. У хотинига деди: - Мен онамга совға олмоқчиман. Совғани сен танлаб берсанг! Хотиннинг рашки келди. У эрига энг оддий ва арзон совғани танлаб берди. Эри унинг пулини бериб, чиройли қилиб қоғозга ўраттирди.…
Боши 👈
Ҳасад Аллоҳга қилинган биринчи гуноҳдир. Иблис Одам алайҳиссаломга ҳасад қилди. Ҳасад олови қалбини еб битирди. Ана шу нарса уни Аллоҳга итоат қилмасликка ундади. У Аллоҳнинг раҳматидан абадий қувилди.
Ҳасад Аллоҳга қилинган биринчи гуноҳдир. Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Қобил ва Ҳобил улғайиб, уйланиш ёшига етишгач, Одам алайҳиссалом уларга Аллоҳнинг шариатини айтдилар. Улар бир-бирларининг синглисига уйланиши лозим эди. Ҳаво онамиз ҳар сафар бир ўғил ва бир қиз эгизак дунёга келтирар эдилар. Ҳобил Қобилнинг синглисига уйланиши лозим эди. Аммо Қобилнинг синглиси Ҳобилнинг синглисига қараганда чиройлироқ эди. Шунинг учун Қобилнинг қалбини ҳасад эгаллади. Аллоҳнинг амрига бўйсунишдан бош тортди. У ўзининг эгизаги бўлмиш синглисига уйланмоқчи бўлди. Аллоҳ уларга қурбонлик йўли билан ҳукм қилмоқчи бўлди. Ҳобилнинг қурбонлиги қабул қилингач, Қобил Ҳобилни қатл қилди. Бу башарият қилган биринчи жиноят эди.

Боши 👈 Ҳасад Аллоҳга қилинган биринчи гуноҳдир. Иблис Одам алайҳиссаломга ҳасад қилди. Ҳасад олови қалбини еб битирди. Ана шу нарса уни Аллоҳга итоат қилмасликка ундади. У Аллоҳнинг раҳматидан абадий қувилди. Ҳасад Аллоҳга қилинган биринчи гуноҳдир. Одам…
Боши 👈
Ҳасад инсонни ҳалок қилади. Уни ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Аммо баъзи ҳолларда уни тушуниш мумкин. Баъзи кишилар бошқалар бир нарса олса, ўзларининг ҳам уни олишга имконлари борлиги учун унга ҳасад қилишади. Қобилнинг ҳолати шундай эди. Бир мансабга номзод бўлган икки кишининг ҳоли ҳам шундай. Аммо баъзилар бошқаларга ўзлариники бўлмаган ва ҳақлари бўлмаган нарсаларда ҳасад қилишади. Ҳасад қилинаётган киши гарчи ўша нарсани ололмаса-да, ҳасадгўй унга ҳасад қилаверади. Чунки у аслида инсонларга яхшилик етишини истамайди.
Аслида қайнонасига тегадиган совғанинг чиройли бўлишидан келин нима зарар кўриши мумкин?! Агар совға кундош учун бўлганда, буни тушуниш мумкин эди. Аммо ўзингизга рақобат бўлмаган ҳолатларда ҳасад қилишингизни асло тушуниб бўлмайди. Хусусан, буни оқлаб бўлмайди. Қалб саломатлигини Аллоҳ яхши кўради ва бунга ажр беради.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларни садақа қилишга даъват қилганларида, ҳамма қўлидан келгунича садақа қилди. Улба ибн Зайд розияллоҳу анҳу фақир ва йўқсил киши эди. У шундай деди:
«Эй Аллоҳим! Менда ичига пўстлоқ тўлдирилган ёстиқ ва сув ичадиган идишдан бошқа нарса йўқ. Эй Аллоҳим! Мен бандаларингга ўз обрўйимни садақа қиламан!»
Бу билан кишилар менинг обрўйимга тажовуз қилишса, мен улардан розиман демоқчи эди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам жарчи қўйдилар. Жарчи: «Обрўсини садақа қилган киши қани?» - деб жар солди.
Улба ибн Зайд розияллоҳу анҳу келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Аллоҳ сенинг садақангни қабул қилди!» -- дедилар.

АЛБАТТА ЎҚИНГ
Аёл ҳар куни бомдод намозига эрини уйғотар, эри намозни жамоат билан адо этиш учун масжидга чиқар эди. Бир куни хотини уйғотганига қарамай масжидга кеч қолиб борган эркак фарз намози жамоатига етиб улгурди.
Намоздан сўнг имом эркакка:
– Сен фалончи аёлнинг эримисан? – дея сўради. Эркак ҳайрон бўлди:
– Ҳа, аммо сен аёлимни қаердан танийсан?
– Бугун тушимда суннат намозида жамоатга тўпланганларни жаннатга кирганини, улар билан бирга бир аёл ҳам борлигини кўрдим, – деди имом. – Унинг кимлигини сўраганимда сенинг аёлинг эканини айтдилар. Эркак бу муждани хотинига етказиш учун уйига ошиқди.
Остонадан кирганида жуфти ҳалолининг саждага бош қўйганича Роббисига жон таслим қилган ҳолатида учратди.....
Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.
Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!
Қасамки, банда учун Аллоҳдан ўзга марҳаматли ва меҳрибон Зот йўқ!
Саждага бош қўйган бандага Аллоҳ таоло томонидан қанчалик раҳмат ёғилганини кўрганида, қасамки, саждадан бош кўтармас эди инсон!
Бомдод намозини доимий жамоат билан адо этувчиларнинг юзлари ойдин, чеҳраси нурли ва вақти баракотли бўлади. Агар улардан бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг! Улардан бўлмасангиз, Аллоҳга дуо қилингки, сизни ҳам бомдод намозига ҳар доим қоимлардан қилсин.

#Хайрли_тонг
⛅️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.
Дунёнинг ташвишлари сизни асло тушкунликка солмасин.
Ҳар бир оғирлик ортида бир енгиллик бордир.
Ҳар бир инсоннинг энг катта бахти унинг иймони ва оиласининг саломатлигидир.
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин.

🧕🏻Аёлларга фойдали маслаҳат...
Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг!
Доимо шариатимиз буюрганидек кийининг! Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин!
Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин!
Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг!
Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг!
Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг!
Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: «Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир».
Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг.
Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг.
Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир.
Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг.
Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳ-қаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг!
Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг!
Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган.
Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг.
Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг.
Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин!
Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, наситҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин!

Жуфтларга ўрнак бўладиган мухаббат ...
Хазрати Оиша р. анхо Пайгамбаримиз с.а.в
дан сўрадилар: -"Эй Aллохнинг Росули, мени севасизми?"
-"Ха Оиша, севаман!"
-"Meни қанчалик севасиз?"
Пайгамбаримиз с.а.в жавоб бердилар:
-"Илк кунги каби, илк кўрганим каби
севаман"...
Бу жавобдан Хазрати Оиша р.анхо онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар...
Хазрати Оиша р. анхо айтадилар:
" Пайгамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар. Meнга: " Oиша кел, қара" деди.
Oёгимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг,
"Tўймадингми Оиша?" дедилар...
Meн хам менга бўлган ҳурматларини кўриш учун "йўқ" деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини". (Бухорий ривояти).
Росулуллох с.а.в Хазрати Оиша онамиз билан овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини ҳохлар ва сўнгра Уларнинг огзилари теккан жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган пайтларида хам Оиша онамизнинг eган парчадан олиб ердилар..
Пайгамбаримиз с.а.в жуфтига доим хурмат билан муомала қилар эдилар .. Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаат қилар эдилар..
Oиша онамизни "Kўзимнинг қароси" дер эдилар..
Баъзан " Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин" дер эдилар...
Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт эдилар.. Баъзан, огир кунларида, сиқилган вақтларида, Oиша онамизга: "Қўлингни бер Oиша ичимиз ёришсин" деб қўлларидан тутар эдилар..
Уларни доим химоя қилардилар.. Ёмонлардан, ёмон кўзлардан химоя қилардилар.. Хеч қаттиқ гапирмас эдилар.. Хафа қилмас эдилар.. Хеч йиглатмас эдилар.. Хеч ерга уриб хақоратламас эдилар..
Уй ишларида хам жуфтларига ёрдам берар, кийимларини тикар, оёқ кийимларини таъмирлатардилар..
Aёлларига хар томонлама хурмат кўрсатар, хамма ишларини аёллари билан маслахатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида хам доим бирга бўлар эдилар..
Aллох барчамизга жуфтларимизни шундай севиб, эъзозлашни насиб айласин... амиийн.

#Ўгит
Ўзини доим мақтайдиган кимсалардан ўзингни йироқ тут, чунки улар атрофидагиларни ишларини хеч қачон кўрмайдилар.
Ўзига ўзи баҳо беришга журъатли одам атрофидагиларга паст назар беришга одатланиб қолган оламлардир.
Сен бундай кимсалардан узоқ юр чунки сен ҳам маҳоратли инсонсан.
Kamoliddin_Muhammad

Қуръон ёдлашни осонлаштирувчи омиллар...
1. Холис ният.
2. Дуо.
3. Истиғфор айтиш ва маъсиятларни тарк қилиш.
4. Сабр ва улкан қатъият.
5. Ёдлаш учун муайян бир вақт ажратиш.
6. Дунё билан камроқ машғул бўлиш.
7. Ёдлаш учун кунлик тартиб.
8. Қироатни бардавом қилиш, узиб қўймаслик.
9. Ёдлашда эрталабни танлаш ва тиловатни мудом қилиш.
10. Қуръон аҳлини дўст тутиш ва қориларга ўқиб бермоқ.
11. Ортиқча вақтларда қироатни кўпайтириш.
12. Ёдланган қироатни намозда қўшиш.
13. Ёдланган сураларни фарз ёки нафлга зам қилиш.
14. Доимий равишда ёд олинган оятларни қайтариб, такрорлаб туриш.
15. Масжид ва илм мажлисларига бориш.
Allohumma solli a'la Sayyidina_Muhammad

#ибрат
Бир масжид пештахтасидаги ёзув
"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир терорчи бўлиб етишиши мумкин…"

Аёл киши Роббиси билан орасини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг эри ва фарзандларини ислоҳ қилиб қўяди. Натижада у тақводор фарзандларни дунёга келтира бошлайди. Аммо уй бекаси кино ва сериалларга муккасидан кетган, бозор ёки йиғилишларга бориш унинг севимли ишига айланган бўлса, улар бизга солиҳ ўғиллар, солиҳа қизларни дунёга келтира олишармиди?!
Келинг бу тўрт кунлик дунёда яхши экинлар экиб, икки дунё саодатига эришиб олайлик. Йўқса, поезд ўтиб кетади. Аллоҳ сақласин!
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила — бахт-саодат маскани"
@HIKOYANEW
Келинг бу тўрт кунлик дунёда яхши экинлар экиб, икки дунё саодатига эришиб олайлик. Йўқса, поезд ўтиб кетади. Аллоҳ сақласин!
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила — бахт-саодат маскани"
@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг.
Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!
Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!
Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини, мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини, орзулар рўёбини, солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!
Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!

КЎПРИК
Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…
Азизлар, икки қадрдон аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди.
Ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак.