Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29.5K subscribers
3.13K photos
3.75K videos
18 files
4.56K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
#Ishq
Оташин муҳаббатга фақатгина Роббим ҳақли эканлигига иймон келтирган онимдан инсоний муҳаббат мен учун аҳамиятсиз туйғуга айланди.

Инсонлар мени ҳар қанча кўп севмасинлар Аллоҳнинг эмас менинг ишқимда телбаликлари мени ҳурсанд этмайди.

Чунки мен ўзим каби қуллар учун оддий бир дунё матоҳиман. Шуни билганим ҳолда дунёвий муҳаббатингиз қаҳрамонларидан бири эканлигим мени қандай севинтирсин?!

Ишқингиз ягона Аллоҳга ва бандаларига қўйган муҳаббатингиз ҳам Аллоҳга тобе бўлсин.

Кимнидир ҳар қанча ёниб севманг муҳаббатингиз Роббингизга тобе бўлмас экан севгингизнинг охири муқаррар азиятдир.
©️Muzdalifa


@HIKOYANEW
Бошингга келаётган азиятлар ортиб бормоқда, шундай эмасми?!
Буғдойни бошоқ бўлсин дея, тупроққа отдилар.
Ун бўлсин дея, тегирмонда янчдилар.
Нон бўлганда эса, тишлари билан эздилар...
Эзилгин-ки жон бўласан, жон бахш этасан...

Мавлоно


@HIKOYANEW
#ал_Азкор_119

عن عوف بن مالك رضي اللّه عننه قال‏:‏ قمتُ مع رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم فقام فقرأ سورة البقرة لا يمرّ بآية رحمة إلا وقف وسأل، ولا يمرّ بآية عذاب إلا وقف وتعوّذ، قال‏:‏ ثم ركع بقدر قيامه، يقول في ركوعه‏:‏ ‏»‏سُبْحانَ ذِي الجَبَرُوتِ وَالمَلَكوتِ والكِبرِياءِ وَالعَظَمَةِ‏»‏ ثم قال في سجوده مثل ذلك‏. ‏


Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқишга турганимда, у зот туриб, Бақара сурасини ўқидилар. Раҳмат ояти келса, тўхтаб, раҳмат сўрардилар, азоб ояти ўтса, тўхтаб паноҳ тилардилар. Сўнг қиёмда турганларича рукуъ қилдилар. Рукуъларида:

سُبْحَانَ ذِي الْجَبَرُوتِ وَالْمَلَكُوتِ وَالكِبْرِيَاءِ وَالعَظَمَةِ

«Субҳана зил жабарути вал малакути вал кибрийаи вал ъазомат» (Жабарут, малакут, кибриё сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман), деб ўқирдилар. Сўнг саждаларида ҳам худди шундоқ қилдилар».

(Абу Довуд, Насаий, Термизий "Шамойил" да ва шу йўл билан имом ан Нававий ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

HADISLAR_TOPLAMIII

@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Кунимиз Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.


@HIKOYANEW
​​Нишонга урилган гаплар:

Биринчи мартада хатосини унут.
Иккинчи мартада хатосини кечир.
Учинчи марта хато қилганда эса кетгин ва орқангга қарамагин.
Иброҳим Фиқий

Онам фақир аёл эди. У доим: “Фақирлик айб эмас. Аммо бой бўлиб, бошқаларни назарга илмаслик, менсимаслик айбдир” дер эди.
Феодор Достоевский

Агар муваффақиятсиз бўлишни истасанг, ҳамма одамларни рози қилишга урин.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Агар уча олмасанг, югур.
Агар югура олмасанг, юр.
Агар юра олмасанг, судрал.
Нима қилсанг ҳам фақат ва фақат олдинга ҳаракатланишни давом эттир!
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Агар ҳар биримиз бошқанинг қалбига кириб кўрганимизда унга раҳмимиз келган, ҳасад, гина, манманлик ва ғурур қилмаган бўлардик.
Доктор Мустафо Маҳмуд

Икки нарса ҳаётга бўлган қарашинг ўзгаришига сабаб бўлади:
Беморлик;
Мусофирлик.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Шундай шахслар борки, уларга мана бу гапни айтгинг келади: “Сиз билан бошқа кўришмасликни орзу қиламан”.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Оғир вазиятда сени чиндан яхши кўрувчилар ким-у, танлов (идишинг остига тушиб қолган) қуйқимлар ким, билиб оласан.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Муваффақиятли инсонларда режа ва дастурлар бўлади. Муваффақиятсизларда эса ўзини оқлашлар.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Газета сотувчининг “Ватан” бир динор, “Жумҳурият” бир динор, “Халқ” бир динор деб бақираётганини эшитганимда, “Газеталар нархини назарда тутяпти” деб ўйладим.

@HIKOYANEW
​​#Ҳасад

Янги келинлигимда ойижон раҳматли билан кўп бора бозорга айлангани чиқардик.

Биринчи сафар Дубай қатор деган томонларда бир қизил рангли чиройли кўйлакни ушлаб узоқ туриб қолдилар. Кўйлакни ўзларига кўряптиларми десам,  ранги тўқ қизил! Ҳайрон бўлиб сўрадим. Овсинимга кўраётган эканлар. "Жуда чиройли кўйлак экан олайликми, ойижон!" дедим.  Нарҳини сўрадик, тоза маҳсулот эканлигига баҳоси баландлик қилди.  Қўлимиздаги пул шу кўйлаккагина етарди. Камина "олайлик келинг" деб турсам, ойижон бош чайқаб, чит бозор томонга қараб юрдилар.

Чит бозоридаги арзон трикотаж кўйлакни ушлаб туришларини кўриб, ҳайрон бўлдим. "Ойижон бу мато чўзилиб кетади, юринг ҳалиги кўйлакни оламиз, сифатли яхши, кўримли нарса эди!" дедим.

Юзимга синчков тикилиб қолдилар.

Кейинги бозор улар мен билан эмас, бошқа биров билан чиқиб кетдилар.

Ундан кейингисида яна камина билан худди ўшандаги каби воқеа такрорланди.

Орадан маълум бир пайт ўтиб, ўшанда ойижон мени синаб кўрганликларини айтдилар.

"Бунда хасад йўқ экан, бировга тиласа энг яхшисини тилар экан!" дедилар ҳаммага эшиттириб...

На қобилиятларимдан,  на қўлимдан кўп иш келишидан,  на яхши бир оиланинг бекаси эканлигимдан, на сабримдан ва на эришган ютуқларимдан бу сўздан қувонганимчалик қувонолмайман...

Аллоҳ таоло менга қалб касалини бермади!

Ҳар оқшом бошимни ёстиққа қўйганимда шу сабабли ҳотиржам уйқуга кетаман.

Ҳар тонг бошимни ёстиқдан кўтарганимда ўзим билан ўзимни оввора қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд айтаман!

Ҳасадгўйликни билмаганим учун Алҳамдулиллаҳ!

Дунёдаги энг хунук юз - ўзи душман деб билган одамининг бири-икки бўлганини эшитиб, лаби оқариб,  юзи қорамтир тусга кирган юздир!

Бир кун юзимиздаги ажинлар ҳам бизни оқлаб ёки қоралаб гувоҳликка ўтадиган кун қадаримизда бор!

Дин ғамида, эл ғамида оқарган соч билан ҳасад, иғво, кўролмаслик дардида кумуш тортган сочлар ҳам гувоҳликка ўтади ана ўша кунда!

Бу дунёда сизни қайнонангиз,  қўшнингиз,  дугонангиз ёки етти ёт синаб-синашта этса бу оддий ҳол.  Ишонаверинг!

Сизни баъзи бир жойларда Аллоҳ ҳам синайди,  душманингизга ҳам яхши нарсани илинаверинг!  У ҳам сизни яратган Зотнинг бандаси-да!

Бошига иш тушганда гўштини чўқиш учун биринчи бўлиб учиб борган қузғун-Сиз бўлманг...

Ана ўшанда Ҳазрати Инсон мақомини топган бўласиз!

Умму Зайнаб

Halovatuz


@HIKOYANEW
#нимадир

Инсон зотига боғланиб қолиб бўлмайди.

Онамизга боғландик...  Кўзимизни очиб қарасак,  ҳовлининг қайсидир четида нималар биландир куймаланиб юрган онамиз бор эди... Чақирсак,  ҳув дейдиган...

Этагидан тутиб катта бўлдик...

Ўлим эсв ўша этакни қўлимиздан сидирди ва  олди кетди...

Отамизга боғландик...
Бошимизда осмонларга қулоч ёзиб турган улкан чинор мисол отамиз бор эди.  Гурс-гурс қадам босиб юрганларида ернинг кўксига ўйиқ тушарди...

Чапдаст ажал...
Курагини ерга бир босди-ю олди кетди...

Кўзларингиз қачондир яқин бир қадрдон қидириб атрофга изғиганми?!

Онангиз сиймосини,  отангиз овозида фақат ўзингизгагина сезиладиган ширани кимдандир қидирганмисиз?!

Ким ўшалар?!

Жигарларми?!

Афсуски,  уларга ҳам боғланиб қолиб бўлмайди...

Ҳамманинг чироғини ёруғи ўзига тушади бу дунёда...

Суянинг майли,  елка тутишса...

Аммо билингки,  бир қориндан эгизаги билан талашиб тушганлар ҳам чўбин отга ёлғиз минади...

Қабр деб аталмиш ғарибхонага  ёлғиз киради...

ЁЛҒИЗга ёлғиз рўпара бўлади...

Ўзингизни асранг!

©️Азизахон Исмоилова


@HIKOYANEW
Эр-хотинлар учун 10 та маслаҳат

1. Ҳеч қачон бир-бирингизни алдаманг. Оила бузилишига олиб келиши мумкин.
2. Кучли эр бўлинг ва кучли эрга нозик аёл бўлинг.
3. Бўш вақтингизни кўпроқ ижтимоий тармоқ ва интернетдан кўра бир-бирингизга сарфланг. Бунда албатта сифат керак миқдор эмас.
4. Арзимаган нарсага урушаверманг. Бу оилада доимо муросасизликка сабаб бўлади.
5. Оилада эр бошлиқ, аёл эса вазир бўлишини ўзаро таъминланг. Акс ҳолда, бахтиёр оила барпо бўлмайди.
6. Фарзандлар олдида бир-бирингизни ҳақорат қилманг.
7. Фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор беринг, ота онасини мақтасин, она эса отасини мақтасин. Шундагина фарзандингиз сизларни ҳурмат қилади.
8. Аёлингиз ҳақида яқинларингизга кўп ҳам гапирманг. Зеро аёл сиру-асрор бўлиши мувофиқроқ.
9. Аёлингизни пул топиб келишига мажбурламанг. Аллоҳ оилани моддий таъминотини сизга вазифа қилган.
10. Эрингиз топиб келганига қаноат қилинг, кам санаманг.


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарқатинг
40 мингта Истиғфор айтишнинг фойдалари.

Мушкулингиз борми ?
Истиғфор айтинг !
Бефарзандмисиз ?
Истиғфор айтинг !
Ишиз юришмиябдими ?
Истиғфор айтинг !
Астағфируллоҳ.
Астағфируллоҳ ва Атуби Илайҳ.

sisters_uz


@HIKOYANEW
Аёлни жазолаш учун урушиш, бақириш шарт эмас. Уй бошлиғининг биргина ғазаби билан аёлнинг намозлари қабул бўлмайди. Шунинг ўзи жазонинг энг каттаси эмасми?

Қиз отасига йиғлаб: "Кеча эрим билан орамизда жанжал бўлиб ўтди. Эрим менинг айтган бир гапим учун ғазабланди. Уни ғазабланганини кўриб, қилган ишимга пушаймон чекдим, кечирим сўрадим. У эса менга гапиришни ҳам истамас, юзини мендан буриб олган эди. Мен эса у табассум қилиб, мендан рози бўлсин учун атрофида гирдикапалак бўлдим», — деди қиз. Отаси: «Қизим, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сен эрингни рози қилмай ўлсанг, мен ҳам сендан рози бўлмайман. Ахир билмайсанми, эрини ғазаблантирган аёл Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Қуръонда ҳам лаънатланган. Ундай аёлга вафот этганида ўлим мастлиги қаттиқ бўлади, қабри уни сиқади", — деди.

Бас, эрини рози қилган аёлларга жаннат бўлсин!

Halovatuz


@HIKOYANEW
ҚУРБАҚА ВА ЧАЁН

Ҳикоя қилинишича, бир чаён инидан чиқиб, кичкина анҳор томон боради. У анҳорнинг нариги қирғоғига ўтмоқчи бўлади. Нариги қирғоқ жуда ҳам чиройли кўринар эди. Аммо у сузишни билмас эди. Нариги ёққа қандай ўтишни ўйлаб, бир кичкина тошнинг устига ўтирди. Шунда дарёнинг қирғоғида сакраб юрган қурбақани кўриб қолди.

Унга яқинлашиб деди:

-- Хайрли тонг, эй қурбақа!

Қурбақа бироз эҳтиёт бўлиб деди:

-- Хайрли тонг! Нима қилаяпсан бу ерда, эй чаён?

Чаён деди:

-- Нариги ёққа ўтмоқчи эдим. Аммо мен сузишни билмайман.

-- Унда қандай қиласан?

Чаён деди:

-- Менга елкангга миниб, нариги томонга ўтишга рухсат берсанг!

-- Нега бундай қилишим керак? Менга бундан нима фойда?

Бечора бир чаёнга яхшилик қилган бўлар эдинг. Куни келиб менга эҳтиёжинг тушса, мен ҳам сенга яхшилигингни қайтарар эдим!

-- Аммо устимда турганингда мени чақишингдан қўрқаман-да!

Бундай қилмайман. Агар мен сени чақсам сен чўкиб кетасан-ку! Сенга қўшилиб ўзим ҳам чўкиб кетаман! Шунинг учун сени чақишдан менга фойда йўқ!

Қурбақа озгина ўйлаб кўрганидан сўнг чаённинг таклифига рози бўлибди. Табиийки, чаён қурбақанинг орқасига миниб олибди. Қурбақа сувдан ўта бошлабди. Сувнинг ярмига етиб боришганида чаён қурбақани чақиб олибди. Заҳар таъсир қилиб қурбақанинг оёқ-қўллари ишдан чиқа бошлабди. Даҳшат ва ишончсизлик уни адойи тамом қилибди. Ҳаётни тарк қилишидан олдин чаёнга қараб дебди: Нега бундай қилдинг?

Чаён дебди:

Бу менинг табиатим. Мен уни ўзгартира олмайман!

Биринчи дарс:

Ҳар бир махлуқотнинг ўз табиати бўлади. Гарчи ҳаракат қилса-да, уни ўзгартира олмайди. Аммо табиатларни тарбиялаш ва унга йўналиш бериш мумкин. Ана шунда табиатингиз ё сизнинг фойдангизга ёки зарарингизга ишлайди. Чаён ўзидаги чақиш табиатини душманга йўлиққанда ишлатиб, дўстига йўлиққанда уни ҳимоя қилишга ишлатса бўлар эди. Аммо ундаги бу хислат ноўрин ишлатилгани учун бошқалардан олдин ўзига зарар бўлди. Ҳар бир яхши иш аввало соҳибига фойда келтиради. Худди шунингдек ёмон иш ҳам!

Давоми бор

@HIKOYANEW
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
ҚУРБАҚА ВА ЧАЁН Ҳикоя қилинишича, бир чаён инидан чиқиб, кичкина анҳор томон боради. У анҳорнинг нариги қирғоғига ўтмоқчи бўлади. Нариги қирғоқ жуда ҳам чиройли кўринар эди. Аммо у сузишни билмас эди. Нариги ёққа қандай ўтишни ўйлаб, бир кичкина тошнинг устига…
Иккинчи дарс:

Сафарга чиқмоқчи бўлсангиз, зиммангизда юк бўладиган кишини эмас, сизга ёрдамчи бўладиган кишини танланг. Сизнинг тойилишингизга сабаб бўладиганни эмас, тойилишингизни кечирадиганни танланг. Яхши йўлдош билан сафарга чиқсангиз, гарчи сафар узоқ ва машаққатли бўлса-да, у етиб боришдан-да гўзал ва лаззатли бўлади!

Агар ҳамсафарингиз ёмон инсон бўлса, у билан босган ҳар бир қадамингиз минг чақиримга тенг бўлади. Чунки ичида тоши бор пойабзал билан юргандан, ялангоёқ юрган яхшироқдир. Шуни билингки, ҳаёт йўли энг қийин ва энг хатарли йўлдир!

Давоми бор

@HIKOYANEW
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Иккинчи дарс: Сафарга чиқмоқчи бўлсангиз, зиммангизда юк бўладиган кишини эмас, сизга ёрдамчи бўладиган кишини танланг. Сизнинг тойилишингизга сабаб бўладиганни эмас, тойилишингизни кечирадиганни танланг. Яхши йўлдош билан сафарга чиқсангиз, гарчи сафар…
Учинчи дарс:

Ишонч хатарли қуролдир. Уни танимаган кишингизга берманг. Уни бир дафъада бериб юбориш мумкин эмас. Ишонч бир неча босқич орқали пайдо бўлади. У тажриба ва қийинчиликлар билан ўсиб боради. Ўта кучли ишончга фақат нодир ҳолатлардагина етиб бориш мумкин. Баъзи кишиларнинг замиридаги яширин мақсадларини улар билан бир неча танг ҳолатларга кирсангиз билиб оласиз. Ин- сонларнинг комил суратларини билиб, уларга баҳо бермоқчи бўлсангиз, улар билан оралиқ масофа- ни сақланг. Биров билан ўта яқин бўлиш, худди ўта узоқлашиш кабидир. Бундай ҳолатда жуда кўп муҳим тафсилотлар очилмасдан қолаверади. Соддаларча ишонманг. Шу билан бирга, ваҳима билан эҳтиёткорлик ҳам қилманг!

Тўртинчи дарс:

Инсонлар қадрини ўрнига қўйишни, уларга баҳо беришни ниятларингиз орқали эмас, уларнинг феъли ва сифатлари орқали ўрганинг. Яхши инсон бўлиш мақтовли сифатдир. Аммо ахмоқликка олиб борадиган яхшилик ёмон ҳисобланади. Ақлингизни ишлатиб, қалбингизни қандай покиза қилишни ўрганинг. Баъзи дарсларни баҳоси қиммат бўлгани учун яхши ўзлаштирасиз. Чунки сиз бунинг учун ҳаётингизни тикасиз. Танимайдиган кишингизга ханжар бериб, сўнгра унга орқангизни ўгирсангиз, демак ўзингизга ўзингиз ханжар урибсиз!

@HIKOYANEW
Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
— Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоҳу анҳу: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар. Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим.

Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди. Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қатнашмоқчилигини ва 8 минг доллар ажратганини, унинг 4 минги беморга, қолган 4 минги эса ҳалиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5 минг доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.

Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошлашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.

Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:
"Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади".

@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг.

Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


@HIKOYANEW
УЙГА КИРАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО.

Манзилга кираётганда «Бисмиллаҳ»ни айтиб, зикрни кўпайтириб, уйда одам бўлсин-бўлмасин, салом бериб кириш мустаҳабдир. Аллоҳ таоло Нур сурасининг 61-оятида: «Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни «Ассалому алайкум» денглар)», деб буюради.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй ўғилчам, уйингга кирсанг, салом бериб кир. Бу ишинг ўзингга ва аҳли аёлингга барака келтиради», дедилар».
Имом Термизий ривояти.

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кираётганида:

اَللَّهُمَّ  إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلَجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ، بِاسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِاسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا

«Аллоҳумма инний ас`алука хойрал мавлажи ва хойрал махражи, бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа ва ъалаллоҳи роббинаа таваккалнаа» деб айтиб, сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар.

Маъноси: Эй Роббим, Сендан киришнинг ҳам, чиқишнинг ҳам яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг исми билан кирдик. Аллоҳнинг исми билан чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккал қилдик.
Абу Довуд ривояти.

@HIKOYANEW
ОСМОНЎПАР ИНШООТ!

Меъморлардан бири осмонўпар бино атрофини айланиб юрган эди. Ўша ерда учта ишчининг бир тошни синдираётганини кўриб қолди. Уларнинг биринчисидан сўради:

-- Нега тошни синдираяпсизлар?
-- Бошлиқ шуни талаб қилгани учун синдиряпмиз!
Сўнгра иккинчисидан сўради:

-- Нима қилаяпсан?
-- Тошга чиройли шакл бераяпман!

Учинчисидан сўради:
-- Нима қилаяпсан?

Учинчиси жавоб берди:
-- Мен осмонўпар иншоот қураяпман!

Ўзимизга бўлган қарашимиз ҳаётдаги йўлимизни белгилаб беради. Биз ўзимиздан қул ясашимиз ҳам мумкин. Биз ўзимиздан ҳур инсон ҳам ясашимиз мумкин. Биз қўлларимизни кишанлашимиз ҳам мумкин. Биз кишанларни синдиришимиз ҳам мумкин!

Агар ўзингиз эгилмасангиз, ҳеч ким орқангизга миниб олмайди. Инсонларни битта вазият ва муомаладан билиб олса бўлади. Уларнинг фикрлаши уларни фош қилади.

Араблар муртад бўлган закот масаласида, мулойим ва меҳрибон бўлган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу улар билан жанг қилмоқчи бўлди.

Асли қаттиққўл бўлган Умар розияллоҳу анҳу шошмай туришни маслаҳат берган эди. Улар қоннинг олдида тўхтайдиган, агар қон тўкмоқчи бўлишса, мингта сабаб топадиган қавм эдилар. Ўшанда Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳунинг кийимидан тортиб шундай деган эди:

«Эй, Хаттобнинг ўғли! Жоҳилиятдаги золимлар Исломда заиф бўладими?! Мен тирик бўла туриб, Исломга нуқсон етадими?!»

Бу жумла ҳимматни олий қилиш лозимлиги ҳақида айтилган энг буюк жумладир. Абу Бакр розияллоҳу анҳу фақат Исломга мансуб деб эмас, балки Исломдан масъул ҳам деб билар эди. Инсон- лар унга итоат қилишни изҳор қилиб, сўнг истаганларича Исломни ўйин қилишларига рухсат бермас эди. У Ислом байроғини комил суратда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан қабул қилиб ол- ганидек, ўзидан кейинги халифага комил суратда топширмоқчи эди!

Ўзимизга бўлган қарашимиз ҳаётдаги йўлимизни белгилаб беради. Кўп ишларда ўзимизни кичкина инсон деб ўйлаб, оқим билан бирга оқиши- миз билан кичик инсон бўлсак-да, ўзимизни катта инсон деб ўйлаб, ўша оқимни биз пайдо қилишимиз ўртасида катта фарқ бор.

Давоми бор

@HIKOYANEW