Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қараса, уни кўргани ота-онаси келибди. Қизининг йиғидан қизарган кўзларини кўрган ота-она табиийки, хавотирга тушди.
— Тинчликми, қизим? Нега бунча йиғладинг?
Қизи мунгли юзини ним табассумга айлатириб, шундай деди:
— Айтсам ишонмайсизлар, сизларни жуда соғингандим, кўргим келганидан ичим гумириб йиғлаб ўтиргандим. Не ажабки, эшик қоқиб келиб ўтрибсизлар!
Бу гапни нарги хонадаги эр эшитиб турганди. Хотинининг матонати, оила сирини дидиё қилмаганидан унга ҳурмати ошди, ўз қилмишидан эса хижолат торти.
Оила ҳикмат, сабр-тоқат ва матонат билан қўриқланади.
#Мулоҳаза
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼

Аёлларнинг авратларини беркитиб юришга даъват қилаётган шайхга бир аёл эътироз билдирди:
— Шунинг ўрнига эркаклар кўзларини тийиб олсалар бўлмайдими?!
— Ўйлаб кўринг, бир бети очиқ идишда тўла асалингиз бор, унга келаётган пашшаларни кетказиш учун нима қилган бўлар эдингиз? Хамма пашшаларни кузини ёпармидингиз?
— Идишнинг бетини ёпиб қўярдим.
— Ҳудди шундай, тушунганингизга ташаккур!
#Мулоҳаза
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
— Шунинг ўрнига эркаклар кўзларини тийиб олсалар бўлмайдими?!
— Ўйлаб кўринг, бир бети очиқ идишда тўла асалингиз бор, унга келаётган пашшаларни кетказиш учун нима қилган бўлар эдингиз? Хамма пашшаларни кузини ёпармидингиз?
— Идишнинг бетини ёпиб қўярдим.
— Ҳудди шундай, тушунганингизга ташаккур!
#Мулоҳаза
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
Mенделеев даврий жадвалига янги элемент қўшилибди.
Элемент номи: Аёл.
Коди: Fm.
Оғирлиги: яшашдан умидингиз бўлса, сўрамаганингиз маъқул!
Физик хоссаси: кутилмаган пайт қайнаб кетади, ўйламаган вақтингизда музлаши мумкин. Юқори даражада портлаш хусусиятига ҳам эга.
Кимёвий хоссаси: пул, олтин, кумуш, платина ва ҳакозолар билан ёлғиз қолдириб бўлмайди. Тез реакцияга киришиб кетади.
Камчилиги: жуда ишонувчан.
Кўп учрайдиган жойлар: кўзгуни олдида, телефонни олдида ва бозорда.
Қўшимча маълумот: очилмаган қирралари кўп.
Яшаш муддати: қўрқманг, эркакларникидан кўп.

Бир таниш айтиб қолди:
-Эрталаб бомдоддан олдин аэропортда араб меҳмонларни кутиб олдим...
Аэропортдан машинада меҳмонхона тараф йўл олдик... Араб шайх тўсатдан йўлакларни супураётган аёлларни кўриб, "Булар кимлар..?" деб савол бериб қолди...
Мен аҳамият бермасдан "Ҳа шу кўча супурувчилари...", дедим...
Шайх "Улар мусулмонми..?" деди...
Мен "Ҳа алҳамдулиллаҳ..." десам, Шайх ҳўнграб йиғлаб юборди, "Наҳот биз мусулмонлар оналаримизни шу ҳолатга солиб қўйган бўлсак..?! Ўз оналарини кўча супурувчилари қилиб қўйган қавм қайдан нажот топсин..?!"
Уни йиғлаганини кўриб мен терлаб кетдим, шунча вақт ўша аёлларга аҳамият бермаган эканман, дейди.

Ўлим фариштаси шифохонада оғир аҳволда ётган бир мўъмин бандани қошига келди. Унинг рухини уйғотди.
- Эй банда, сен умрингда зарра гунох қилмадинг. Бас юр, сенга жаннат эшиклари очиқ. Мен томон тўрт қадам ташласанг кифоя. Рух танадан қўзғалди.....
У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган, ўз танасига бир зум термулиб қолди. Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади.
Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди.
- Бу кимнинг йиғиси? - фариштадан сўради рух! Фаришта деди:
- Бу сенинг энг яқин дўстинг. У сенинг ўлимингдан уч кун шундай йиғлайди. Рух Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади
Шунда унинг ортидан аввалгидан кучлироқ бошқа бир йиғи овози эшитилди.
- Бу кимни йиғиси? - фариштадан сўради рух.
- Бу сенинг аёлинг. У ўлимингдан 40 кун шундай йиғлайди.
Рух Аллоҳдан аёлига сабру саодат тилади ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шу маҳалда унга жаннат эшиклари зоҳир бўлди. Рух жаннат гўзаликларидан лол қолиб бир зум тўхтаб қолди.
Шунда унинг ортидан олдингиларидан ўн чандон дардли йиғи эшитилди
- Бу кимнинг йиғиси? - фариштадан сўради рух.
- Бу сенинг онанг. У ўлимингдан умрини сўнгигача шундай йиғлайди.
Рух бир ортга қаради, бир жаннат томон қаради. Сўнг фариштадан сўради:
- Мен сен билан кетишни хоҳламасам-чи? Фаришта деди:
- У ҳолда сенга жаннатга кириш имкони берилмаслиги мумкин.
Рух ортидан эшитилаётган юракни ўртовчи ғамгин йиғига бир муддат қулоқ тутди ва деди:
- Агар ортга кайтмасам қиёмат кунигача онамнинг йиғиси қулоқларим остида бўлади. Ахир қандай қилиб онамни бу ҳолида ташлаб кетаман.
- Мен кетяпман!
Рух ортига уч қадам ташлади. Фаришта ғойиб бўлди. Рух танага қайтиб кирди. Юрак ура бошлади..
Гулни баргидан қилсанг ҳам жудо.
Онани болам деб йиғлатма Худо.

БУНДАН КЕЙИН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ҚИЛМАЙМАН
У қиз айтади:
“Тўй бўлишимга бир ҳафта қолганида бувим бетоб бўлиб қолдилар. У кишини шифохонага ётқизишди. Мен у кишини кўргани бордим. Борсам бувам жонлантириш хонасининг эшиги олдида эканлар. Йиғлаб ўтирибдилар. Бунақа аҳволни биринчи марта кўришим эди.
Шунинг учун бувамга: “Буважон йиғлаяпсизми?!”, дедим.
Бувам кўз ёшларини артиб туриб дедилар: “Бувинг жуда қийналаяпти, у менинг қалбимнинг бир парчасига айланган!”.
Мен бувамнинг гапларидан ажабландим. Билишимча бувам олдинлари жуда жиддий, мусибатларга тоғдай туриб бера оладиган кучли эдилар. Бугун эса бу қадар романтик!
Мен яна сўрадим: “Неча марта жанжал қилгансизлар? Бир-бирингизни қандай яхши кўрасизлар?”.
Бувам дедилар: “Кўп марталаб жанжал қилганмиз. Аммо бир-биримизга бўлган эҳтиромимизни ҳаётда бу камайтирмаган”.
Шунда мен ҳар нарсада мени айблайдиган, ҳатто кўринишимни гапирадиган ва бунинг натижасида унга бўлган эҳтиромимни камайтириб юборган мен фотиҳа қилинган куёвни эсладим.
Шунда бирдан хонадан шифокор чиқиб келди.
Бувам ўрниларидан туриб ҳаяжон ила сўрадилар: “Доктор! Унинг аҳволи қандай?”.
Шифокор деди: “Алҳамдулиллаҳ яхши. Кириб кўришингиз мумкин”.
Шунда бувам онасини кўришга ошиққан гўдак каби энтикиб хонага кирдилар. Мен у кишининг орқаларидан кирдим. Бундан ҳам гўзали бувимнинг бувамга бўлган муҳаббатли қарашлари бўлди. Мен бунақа қарашни ҳеч қаерда кўрмаганман.
Бувам бувимнинг қўлларидан ушлаб туриб дедилар: “Эй қалбимнинг бўлаги! Бемор бўлиб мени ёлғиз ташлаб кетаверасанми?!”.
Бувим кулдилар ва бувамнинг қўлларини қисиб дедилар: “Сиз ҳам олдинроқ амалиёт қилинганингизда мени ташлаб кетгандингиз! Энди сизни ташлаб кетмайман!”.
Узоқ вақт ажабланиб юрдим. Қандай қилиб шунақанги қийин шароитларга қарамасдан бунақанги алоқа бувам ва бувим ўрталарида эллик тўрт йил давом этди экан?!
Шу пайт куёв телефон қилиб қолди. У киши эрталабдан бери жавоб қилмаганимдан жуда ғазабланган эди. Телефонни кўтардим.
Нариги томондан баланд овозда: “Қаерда эдинг пасткаш!”-деган овоз эшитилди.
Бунақанги ҳолларда мен одатда керакли гаплар билан жавоб қайтарар эдим. Аммо бувамнинг гапларини эсладим: “Эр-хотиннинг ўртасидаги эҳтиром ҳаётдаги энг муҳим нарсадир!”. Мен унга дедим: “Менинг ҳаққимда хато қилманг!”.
У деди: “Қачондан бери ҳурматга сазовор бўлиб қолдинг?!”.
Мен қаттиқ ғазабланиб телефонни ўчириб қўйдим. Ўн дақиқа орасида ундан 100 дан ортиқ ҳақорат ва сўкишлар ёзилган хабар келди. Шу орада бувамга қараб қўйдим. У киши бувимнинг қўлларидан тутиб бир қўллари билан бошларини силар эдилар. Уларнинг олдидан кўзларимдан ёшлар оққан ҳолда чиқдим.
Ўзимдан сўрадим: “Муҳаббат нима ўзи? У менга унуштирилган йигитнинг муҳаббатими? Аммо унинг қиладиган ишлари муҳаббатга ҳеч ҳам далолат қилмас эди. Ёки муҳаббат деганлари бувамнинг бувимга қарашларими?! У кишидан ташвишланишларими? Улар қандай қилиб эҳтиромла ҳаёт ўтказишди?!”.
Эрталаб туриб оиламдагиларга мен у йигитга турмушга чиқмаслигимни айтдим. Ҳамманинг ҳуши бошидан учди. Улар менга қарши чиқишди. Аммо мен аҳдимдан қайтмадим. Фотиҳа бекор қилинди. Ҳаётимда илк бор тўғри қарор чиқарганимдан хурсанд эдим.
Мана бугун турмуш ўртоғимнинг ҳузурида ўтирибман.
Қизчам келиб менга: “Ойижон ! Мен сизни яхши кўраман”, деди.
Мен дедим: “Мен ҳам сени яхши кўраман. Нега бундай деяпсан?!”.
Қизчам деди: “Дадажоним ҳар доим сизни яхши кўришларини менга айтадилар. Шунинг учун сиз ҳам у кишини яхши кўрар экансиз. Мен ҳам мени яхши кўришингиз учун сизни яхши кўраман!”.
Эр-хотин ўрасида муҳаббат, эҳтиром нега кераклигини яна бир бор англадим. Катталарнинг гапларини эсладим:
“Фарзандларингга ҳар ишда ўрнак бўладиган, қалбингни жароҳатлаб қўйишдан қўрқадиган, болаларинг олдида сени беҳурмат қилмайдиган киши ила турмуш қургин!”.
Доктор Ҳассон Шамсий Пошо

Арқонни маҳкам ушланг.
Тасаввур қилинг, сиз денгизда кучли тўлқинлар ичида чўкаяпсиз. Тўсатдан сизга нажот топишингиз учун арқон ташланди. Сиз уни жонингиз борича маҳкам ушлайсиз, а?! Қаттиқ тутганингиздан қўлингиз оғриб кетса-да, чидайсиз. Қанча осилиб турсангиз ҳам майли, муҳими чўкмай, эсон-омон қирғоққа чиқиб олсангиз бўлгани...
Дунё ҳам шунга ўхшайди... Атрофимизда фитналар тўлқиндек тўлиб-тошмоқда... Қуръон – Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир. Фитналар сизни ўз домига тортиб, ғарқ қилмасдан бу арқонни маҳкам ушланг, албатта нажот топасиз!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳнинг Китоби – Самодан Ерга туширилган Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир».
"Саҳиҳул жомеъ", 4473.

ҲАСАДГЎЙ “ДЎСТ”ЛАР
Пошшо саройидаги ҳамма аъёнлар Афандини ёмон кўрардилар. Улар пошшога Афандининг устидан ғийбат қилишар, унинг ҳақида турли-туман уйдирмалар тарқатишар эди. Бироқ Афанди билан учрашганларида ҳамиша ўзлари шарманда бўлишарди.
Бир куни улар тўпланишиб пошшонинг олдига кирдилар-да, Афандининг оғзи сассиқлигига уни ишонтирмоқчи бўлишди. Иғво устига тасодифан Афанди келиб қолди. Аъёнларнинг ранги-қути ўчиб, дамлари ичига тушиб кетди.
Пошшо ҳақиқатни билмоқчи бўлиб Афандидан сўради;
— Қани, яқинроқ ўтирчи, аъёнлар сенга қаттиқ касаллик йўлиққан дейдилар, ростми?
— Шоҳим, уларнинг ҳаммаси менинг қадрдон дўстларим, улар ёлғон гапиришмайди, эшитайчи, улар нималар дейишдийкин?
— Буларнинг айтишларича, сенинг оғзинг ёмон сасиб кетган эмиш.
— Уларнинг гаплари жуда тўғри, шоҳим,— деди Афанди,— ҳозиргача мен уларнинг хиёнати, аҳмоқона қилиқларини бировга айтмай ичимга юта берганимдан, ўша иллатлар ичимда сасиб, оғзимдан чиқмоқда.

ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ
Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бориб уни текшириб кўрди ва хасталигига асабий толиқиш сабаб бўлганини англади. Бу шундай касаллик тури эдики, унга фақат кўлвор илоннинг заҳригина шифо бўлиши мумкин эди.
Ҳаким илон қидириб, тўқайга борди. Қидирган илонини топиб, қопига жойламоқчи эди, жонзод унга нола қилди:
−Менда нима қасдинг бор, эй Луқмон?
−Сенда қасдим йўқ, Аллоҳнинг махлуқоти, − жавоб берди ҳаким. – Фалон қишлоқда, фалон киши оғир хаста ётибди, заҳрингдан унга дори тайёрламоқчиман.
Илон айтди:
−Унда мени тинч қўйганинг яхши. Ахир, ўша инсоннинг хасталигига хотинининг ўжар феъли ва заққум сўзлари сабаб бўлган. Сендай улуғ зот наҳотки инсон тилидаги оғуни кесишга илоннинг заҳри ожиз эканини тушунмаса?

Иш топиш учун дипломингга ёпишасан.
Қиз топиш учун ҳаммани оёққа турғизасан.
Намозга келганда “вақтим йўқ”, дейсан. Хўжайиндан уяласан, аёлингдан уяласан, қариндошдан уяласан, лекин фаришталардан уялмайсан. Кейин яна:
- “Нега менинг муаммоларим кўп?”
- “Нега ишим юришмайди?”
- “Нега пулим ҳеч нарсага етмайди?”
- “Нега руҳиятим чўккан?”
- “Нега дуоларим қабул бўлмайди?”
- “Нега фақат менинг бошимга мусибатлар ёғилаверади?” дейсан.
Чунки сенинг “намозинг йўқ”!
Коинотдаги энг катта бало эшик қоқиб турса ҳам сен керакциз, бефойда нарсаларни муҳокама қиласан. Яна устига-устак “вақтим йўқ”, дейсан.
Унутма! Сен Аллоҳга вақт ажратмаганинг учун, Аллоҳ сенга вақт бермаяпти!