Haqida
1.2K subscribers
1.01K photos
1.41K videos
24 files
1.31K links
Dunyo va O'zbekistonda bo'layotgan voqea hodisalar haqida eng so'nggi xabarlar🔥

Ish vaqti: 24/7

Obuna bo'lib qo'ying @Haqida 👈
Download Telegram
#Бизнес_солиқ
Таъсисчига улушини қай тарзда берилса, ҚҚС ҳисобланмайди?

Тадбиркорлик фаолиятида таъсисчилар ўртасидаги ҳисоб-китоблар муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, таъсисчи жамият таркибидан чиққанда унга улушини қандай шаклда қайтарилиши ва бу операция солиққа тортилиш-тортилмаслиги кўпчилик учун тушунарсиз ҳолат бўлиши мумкин. Қуйида бу масалага аниқлик киритамиз.

Юридик шахс таркибидан таъсисчи чиққанда, унга тегишли улуши товар шаклида қайтарилса, бу ҳолат Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)га тортилади. Бу амалиёт — товарни реализация қилиш, яъни товар айланмаси сифатида баҳоланади. Шунинг учун у 239-моддага асосан ҚҚСга солинади.

Бироқ, агар таъсисчига улуши пул кўринишида берилаётган бўлса, бу операция Солиқ кодексининг 238-моддаси 2-қисмига кўра ҚҚСга солинмайди. Чунки миллий ёки чет эл валютасидаги тўловлар ҚҚС солиш объекти ҳисобланмайди.

Масалан, агар жамият таъсисчиси 20 фоиз улуш билан чиқса ва унга бу улушнинг қийматига мос равишда ноутбук, кондиционер ва бошқа техника воситалари берилса — бу товар айланмаси бўлгани учун ҚҚСга тортилади. Агар унга шунча қийматдаги пул ўтказилса, ҚҚС солинмайди.

Саволингизни: гa қолдиринг

👉 👈


👉 @Haqida
Юқоридаги постдан кейин бир неста обунчимиз ҚҚС қандай солиқ тури экани ҳақида сўраб мурожаат қилишмоқда келинг содда тилда тушунтириб бераман.

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) — тижорат айланмасидаги босқичма-босқич ҳаракат қиладиган ва якуний ҳисобда истеъмолчи томонидан қопланадиган солиқ тури ҳисобланади. Бу солиқ тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита тарзда амалга оширилади.

ҚҚСнинг моҳияти шундаки, тадбиркор сотган товар ёки хизматлари учун белгиланган ставкада ҚҚС ҳисоблайди. Бу — чиқувчи операциялар бўйича ҚҚС ҳисобланади. Шу билан бирга, бизнес юритиш учун олган маҳсулотлар, хизматлар ва хомашёлар учун тўланган ҚҚСни ҳам ҳисобга олиши мумкин. Бу эса кирувчи ҚҚС деб аталади.

Агар чиқувчи ҚҚС суммаси кирувчи ҚҚСдан кўп бўлса, тадбиркор шу фарқни давлат бюджетига тўлайди. Агар кирувчи ҚҚС ортиқча бўлса, яъни тадбиркор тижорат айланмасида талаб қилинганидан кўра кўпроқ ҚҚС тўлаган бўлса, ушбу ортиқча суммани давлат унга қоплаб беради.

Масалан, Тадбиркор 10 миллион сўмлик хомашё сотиб олиб, 12 фоиз ҚҚС тўлади (1.2 млн сўм). Кейин шу хомашё асосида маҳсулот тайёрлаб, уни 20 миллион сўмга сотди ва ушбу суммадан 12 фоиз ҚҚС ҳисоблади (2.4 млн сўм). Натижада:– Чиқувчи ҚҚС: 2.4 млн сўм – Кирувчи ҚҚС: 1.2 млн сўм – Бюджетга тўланадиган ҚҚС: 1.2 млн сўм

Агар ҳолат тескари бўлиб, кирувчи ҚҚС чиқувчи ҚҚСдан кўп бўлса, масалан:

– Чиқувчи ҚҚС: 800 минг сўм – Кирувчи ҚҚС: 1.2 млн сўм Бунда тадбиркор 400 минг сўмни давлатдан қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

ҚҚС механизми ҳар бир босқичдаги қиймат қўшимчасидан давлат улушини таъминлайди ва солиқ юки охирги харидорнинг танловига таъсир қилмаслиги учун адолатли ҳисоб-китобни шакллантиради.

Саволингизни: гa қолдиринг

👉 👈


👉 @Haqida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатий бўлган одам дўстини ҳам ўзи билан бирга жаннатга олиб киради...

Шундай дўстингиз борми? Видеона ўша дўстингизга юбориб кўйинг...

👉 @Haqida
💠 Ko‘chmas mulk bilan bog‘liq nizolarni endi onlayn hal qilish mumkin

📄 “Ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish to‘g‘risida”gi Qonunning 9-bobida ko‘chmas mulkka oid nizolarni sudgacha hal etish mexanizmi belgilangan.

📖 Shunga muvofiq, Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-avgustdagi 426-son qarori bilan hududiy komissiyalar hamda apellyatsiya komissiyalari faoliyatini tartibga soluvchi nizom tasdiqlangan.

📌 Ushbu qaror ijrosini ta’minlash maqsadida Kadastr agentligi tomonidan E-apellyatsiya axborot tizimi (apellatsiya.kadastr.uz) ishga tushirildi.

➡️ Mazkur tizim, murojaatlarni ochiq va shaffof ko‘rib chiqish, belgilangan muddat va tartibga qat’iy amal qilish hamda murojaatchilarning huquq va manfaatlarini ishonchli himoya qilish imkonini beradi.


➡️ Muhim yangilik: 2025-yil 21-avgustdan boshlab hududiy komissiyaga hamda hududiy komissiya qaroridan norozi bo‘lgan shaxslarning apellyatsiya komissiyasiga an’anaviy (qog‘oz shakldagi) murojaatlarini qabul qilish to‘xtatildi.

Endilikda jismoniy va yuridik shaxslarga kadastr idoralariga borib, yozma ariza topshirish shart emas. Shunchaki, apellatsiya.kadastr.uz saytiga kirib, onlayn murojaat qoldirishning o‘zi kifoya.

Саволингизни: гa қолдиринг

👉 👈


👉 @Haqida
20 10.02.2006.pdf
349 KB
#Кадровик
Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга олиш тартиби бирон ҳужжатда белгиланганми?

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган "Олий таълим муассасаларига педагог ходимларини ишга қабул қилиш тартиби тўғриси"да алоҳида низом бор. Ишга олиш шу низом билан тартибга солинади. Юқорида пдф шаклда қолдирдим.

Саволингизни: гa қолдиринг

👉 👈


👉 @Haqida
🚀 Farzandingiz kelajagi IT sohasida bosh­lansin!

MARS IT – Toshkentdagi 9–17 yoshli bolalar uchun eng yirik IT maktabi 🚀

👨‍🎓 3 000 o‘quvchi, 5 000+ bitiruvchi
📍 7 ta filial shahar bo‘ylab
💻 Bepul kovorking va Wi-Fi
🌐 Space platformasi – onlayn materiallar
👩‍🏫 Ikkinchi o‘qituvchi tizimi

Farzandingiz uchun bepul kasbga yo‘naltirish testidan o‘ting va unga eng mos IT yo‘nalishni tanlang! 🎯

Ro‘yxatdan o‘tish uchun havola orqali o‘ting👇

👉 @Haqida
⚡️Педагоглар тиббий кўрикдан ўтиши шарт, акс ҳолда улар таълим бериши мумкин эмас

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига асосан педагоглар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши шарт. Тиббий кўрикдан ўтмаган педагог бундай фаолият билан шуғулланиши, болаларга таълим бериши мумкин эмас.

👉 👈


👉 @Haqida
#Кадровик
❗️Мустақиллик кунида неча кун дам оламиз

“1 сентябрь — Мустақиллик куни” байрами муносабати билан:

👉 5 иш куни ишловчилар 3 кун 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари;

👉 6 иш кунида ишловчилар 2 кун 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади.

👉 👈

👉 @Haqida
⚡️Одил судлов академияси ташкил этилади, судьяликка тайинлаш муддатлари қайта кўриб чиқилади

Таҳлилларга кўра, фуқаролик ва иқтисодий судларда кўриладиган даъволарнинг катта қисми низосиз ишларга тўғри келмоқда. Шу боис бундай масалаларни маъмурий органлар ваколатига ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари муаммоларининг қисқа муддатда ҳал этилишини таъминлайди.

Яна бир қулайлик – маъмурий ва иқтисодий суд ишларини экстерриториал тарзда кўриш тартибини жорий этиш. Бугунги рақамли технологиялар асрида бунинг имкони бор.

Адолат ва ишончни таъминлашда судьялик лавозимининг барқарорлиги муҳим. Шу мақсадда судьяликка тайинлаш муддатларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Барча йўналишдаги судлар бўйича минтақавий тафтиш судларини ташкил этиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлардаги тафтиш инстанцияларини тугатиш таклифи билдирилди. Бунда вилоят ва унга тенглаштирилган судларда фақатгина апелляция ва кассация инстанцияси бўлиши, тафтиш инстанцияси эса 5 та минтақавий судда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Судьялар олий мактабини ислоҳ этиб, унинг негизида Одил судлов академиясини ташкил этиш концепцияси тақдимот қилинди.

❗️ Президент билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли фармонларни имзолади.

Саволингизни: гa қолдиринг

👉 👈


👉 @Haqida
⚡️Энди судларда 5 та ҳудудни бирлаштирган тафтиш судлари бўлиши кутилмоқда.

Бугун Президентга қилинган тақдимотга кўра, барча йўналишдаги судлар бўйича минтақавий тафтиш судларини ташкил этиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлардаги тафтиш инстанцияларини тугатиш таклифи билдирилди. Бунда вилоят ва унга тенглаштирилган судларда фақатгина апелляция ва кассация инстанцияси бўлиши, тафтиш инстанцияси эса 5 та минтақавий судда ташкил этилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Саволингизни: гa қолдиринг

👉 👈


👉 @Haqida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Реновацияда мулкдорга бозор қийматининг 12 фоизи миқдорида бир марталик пул берилади

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/EA_nG3Ja55w

Саволингизни: ga қолдиринг

👉 👈


👉 @Haqida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ношукурлик ҳақида ибратли ҳикоя

Албатта манфаатли бўлади...

👉 @Haqida
-7692964.pdf
2.3 MB
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган спорт мактаблари тўғрисида Низом тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.08.2025 йилдаги 524-сон

#Янги_ҳужжат

👉 @Haqida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзганинг танқиди сизни тушкунликка солмасин...

Бировлар сизни мақтаса ғурурланманг, ҳақорат қилса озорланманг, кимдир сизни иймонли деб билса кимдир гуноҳкор деб биладику, кимдир сизни яхши инсон деб билса, кимдир аблаҳ деб билади, ўзингизни, аслияйингизни фақатгина озингиз яхшироқ биласиз.

👉 @Haqida
Рақамли суд концепцияси ҳақида бу қандай ўзгаришлар олиб келади?

Янги фармон таҳлили:

Юртбошимиз томонидан суд тизимида сунъий интеллектни жорий қилиш ва моддий-техник базани мустаҳкамлашга қаратилган фармон имзоланди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, мамлакатимизда босқичма-босқич “Рақамли суд” концепцияси амалиётга киритилади. Бу янгиликлар одил судловга эришиш даражасини ошириши ва фуқаролар ҳамда тадбиркорлар учун қатор қулайликлар яратиши кутилмоқда.

Аввало, 2025 йил охирига қадар Тошкент шаҳрида барча рақамли имкониятлар билан жиҳозланган суд заллари тажриба тариқасида ишга туширилади. Кейинги йилларда бу тажриба босқичма-босқич бутун республика миқёсида кенгайтирилади.

Шу билан бирга, эндиликда мурожаатлар судларга фақат электрон шаклда қабул қилинади. Суд ишлари ҳам қоғозсиз, тўлиқ электрон форматда юритилади. Илгариги каби суд девонхонасига бориб қоғоз ариза топшириш шарт эмас, бу эса вақт ва харажатларни сезиларли тежайди.

Яна бир янгилик — суд жараёнларида иштирокчилар эндиликда суд биноларига бормай туриб, масофадан иштирок этиши мумкин бўлади. Олдинлари бунинг учун судя рухсати талаб этиларди.

Суд харажатлари ҳам электрон ҳисобланади ва онлайн тарзда тўланади. Бу жараён инсон омилини қисқартириб, тизимда шаффофлик ва коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Энг қизиқ жиҳат — ариза берувчи шахс сунъий интеллект орқали суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва эҳтимолий харажатлари ҳақида олдиндан маълумот олиш имкониятига эга бўлади. Масалан, даъво аризасини юборишдан олдин унинг қай даражада қаноатланиши мумкинлиги ва қанча харажат талаб этилиши ҳақида тахминий ҳисобни кўриш мумкин бўлади.

Саволингизни: ga қолдиринг

👉 👈


👉 @Haqida
7694451.pdf
1.5 MB
❗️"Камбағал оилалар реестри"га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзоларининг касб ва хорижий тилларга ўқиш харажатларини қоплаб берилади.

"Касб
ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.08.2025 йилдаги 527-сон

#Янги_ҳужжат

👉 @Haqida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ

Aссалому алайкум. Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир! Жума тонги муборак бўлсин
.

Бошланган янги кун барчага баракали келсин!

👉 @Haqida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
20 та фарзанд кўрган ҳожи она!

Шунча фарзанд ўстирган, ўзи учун яшамаганда шу оналар...

👉 @Haqida
☝️Diqqat! Endi @UzOpenOvozBot boti orqali ovoz bermasdan ham pul topishingiz mumkin!

🤔 Qanday deysizmi? Shunchaki @UzOpenOvozBot botiga tashrif buyuring hamda "referal" bo'limidan o'z havolangizni oling. Keyin esa o'sha havola orqali taklif qilgan har bir do'stingiz uchun 5 000 so'm oling!

🤓 Bu hali hammasi emas! Bot orqali hatto ovoz berib ham qo'shimcha pul ishlashingiz mumkin. Har bir ovoz uchun kafolatlangan 20 000 so'm bir soniyadayoq to'lab beriladi, chunki bot avtomat tartibda ishlaydi. To'lovlar isboti — @OpenBudgetIsboti.
Дунёдаги энг қимматбаҳо совғалар аслида бепул: меҳр-мурувват, эътибор, ғамхўрлик, ҳамдардлик, қўллаб-қувватлаш, муҳаббат…
Фақат улар махсус қопламага ўралган бўлиши лозим — самимиятга!


👉 @Haqida