HAMKORBANK
24.8K subscribers
1.75K photos
183 videos
1 file
1.7K links
Официальный канал
АКБ "HAMKORBANK".

Hamkor: onelink.to/hamkorapp

Мы в социальных сетях:
Fb.com/HamkorBank.uz
Instagram.com/hamkorbank.uz

Наш бот: @official_hamkorbank_bot

Обратная связь: ☎️ 1256

Онлайн консультант: @ConsultHamkorbankBot
Download Telegram
​​Пулларни қандай тўғри сарфлаш мумкин? 💸

😉 «Global Money Week» тадбирига қўшилинг ва бу саволга жавоб оласиз.

«Global Money Week» — бу, асосий мақсади ёш авлоднинг молиявий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган глобал кампания.

Кампания пул ва молия мавзусидаги қизиқарли викториналар, танловлар ва кўнгилочар тадбирларни ўз ичига олади.

Дастурга қўшилинг, молиявий билимларингизни оширинг ва Hamkorbank совғаларини ютиб олинг!

Hamkorbank — 30 йил Сиз билан бирга!

—————————

Как правильно тратить деньги? 💸

😉 Присоединяйтесь к движению «Global Money Week» и вы получите ответ на данный вопрос.

«Global Money Week» — это глобальная кампания, главная цель которой — улучшение финансовых знаний и навыков у молодого поколения.

Кампания включает в себя интересные викторины, конкурсы и развлекательные мероприятия на тему денег и финансов.

Подключайтесь к программе, учитесь финансовой грамоте и выигрывайте призы от Hamkorbank!

Hamkorbank — 30 лет вместе с Вами!

#GlobalMoneyWeek2021 #UzbekistanGMW2021 #GMWUzbekistan
#GlobalMoneyWeekUzbekistan #LearnSaveEarn
#financialliteracy

Telegram | Facebook | Instagram
​​Пулни ишлатиш барчага ёқади. Лекин уни иқтисод қилишни фарзандларимиз биладими?

💰 Global money week — умумжаҳон пул ҳафталиги доирасида ўтказилувчи тадбирлар ҳар бир ўғил-қизнинг молиявий саводхонлигини ошириш учун айни муддао.

Пул ҳафталиги доирасида Hamkorbank 17 ёшгача бўлган ёшлар учун «Дастлабки миллионимни қандай ишлаб топаман ва уни нималарга сарфлайман» мавзусида қизиқарли танлов эълон қилади.

Танлов шартлари билан танишинг:
Иштирокчилар кўрсатилган мавзуда 2 дақиқалик видеоролик тайёрлашлари зарур;
Роликларни Telegram-месенжеридаги @ConsultHamkorbankBot ботимизга юбориш лозим;
Ролик «Global Money Week танлови» ёзуви билан жўнатилиши керак.

🏆 Ўз фикрини равон ифода этган креатив ғоя эгалари ғолиб сифатида эътироф этилади. Уларга Hamkorbank'нинг махсус қимматбаҳо эсталик совғалари топширилади.

Танлов жорий йилнинг 20 апрелига қадар давом этади.

Hamkorbank – 30 йил Сиз билан бирга!

————

Всем нравится тратить деньги. Но знают ли наши дети, как их экономить?

💰 Global Money Week — мероприятие, проводимое в рамках глобальной денежной недели, которое призвано повысить финансовую грамотность детей.

В рамках денежной недели Hamkorbank объявляет интересный конкурс для юных участников до 17 лет, на тему — «Как я заработаю свой первый миллион и на что его потрачу?»

Ознакомьтесь с условиями:
Нужно снять 2-х минутный видеоролик по указанной теме;
Отправить видео в наш Telegram-бот @ConsultHamkorbankBot;
Добавить примечание к видео «Конкурс Global Money Week».

🏆 Победителями станут те, чьи идеи будут самыми креативными и чётко сформулированными. Им будут вручены памятные подарки от Hamkorbank.

Конкурс продлится до 20 апреля текущего года.

Hamkorbank — 30 лет вместе с Вами!

#GlobalMoneyWeek2021 #UzbekistanGMW2021 #GMWUzbekistan
#GlobalMoneyWeekUzbekistan #LearnSaveEarn
#financialliteracy

Telegram | Facebook | Instagram
​​📣 Дастлабки миллионини ишлаб топишга ким энг кўп интилмоқда?

😉 Биз «Дастлабки миллионимни қандай ишлаб топаман ва уни нималарга сарфлайман?» танловининг ғолибларини эълон қилишга тайёрмиз!

Болалар ўз ғояларини тақдим этдилар ва Hamkorbank томонидан муносиб тақдирланадилар:

🏆 Адель ва Далер Хикматовлар;
🏆 Смагина Алиана;
🏆 Нурматов Умар.

Барчага танловда иштирок этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Бундан кейин ҳам қизиқарли танлов ва акциялар билан сизларни хурсанд қилишда давом этамиз!

Hamkorbank — 30 йил Сиз билан бирга!

—————

📣 Кто же больше всех старается заработать свой первый миллион?

😉 Мы готовы объявить победителей конкурса «Как я заработаю свой первый миллион и на что его потрачу?»!

Ребята поделились своими идеями и заслуженно получат подарки от Hamkorbank:

🏆 Хикматовы Адель и Далер;
🏆 Смагина Алиана;
🏆 Нурматов Умар.

Благодарим всех за участие. Обещаем, что мы продолжим радовать вас интересными конкурсами и акциями!

Hamkorbank — 30 лет вместе с Вами!

#GlobalMoneyWeek2021 #UzbekistanGMW2021 #GMWUzbekistan
#GlobalMoneyWeekUzbekistan #LearnSaveEarn
#financialliteracy

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Андижонда «Global money week» — Умумжаҳон пул ҳафталиги доирасида тадбирлар бошланди

🔹 «Global money week» — Умумжаҳон пул ҳафталиги муносабати билан «Hamkorbank» АТБ умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида молиявий саводхонликни оширишга қаратилган очиқ дарсларни ўтказиш юзасидан ўқитувчилар учун танлов эълон қилди.

Тадбирнинг бош мақсади — эртамиз эгаларини кичик ёшдан пул билан муомалада бўлишга ўргатиш, пулни тежаш, ундан мақсадли фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш.

👉🏼 Танловда информатика, математика, хорижий тиллар, меҳнат, иқтисодиёт фани ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин. Очиқ дарслар 5-11 синфларда ўтказилиши белгиланган. «Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган ўқитувчи ва мактаб жорий йилнинг 20 май куни эълон қилинади. Маҳоратли педагог ва мактабга «Hamkorbank» АТБнинг махсус совғалари тақдим этилади.

▪️ Куни-кеча Андижон шаҳридаги 30 умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир «Мен пул жамғаришни биламан» шиори остида бўлиб ўтди. Информатика фани ўқитувчиси Севара Отабоева томонидан 5 синфда ташкил этилган очиқ дарсда болаларга пулдан мақсадли фойдаланиш, уни тўғри сарфлаш, шунингдек, банк хизматлари: омонат, кредит ҳақида батафсил тушунча берилди.

🧮 Ўқувчилар томонидан қайси касб ёки ҳунар танланмасин, математика, информатика, хорижий тилларни мукаммал эгаллаш зарурлиги таъкидланди. Мавзуга доир тайёрланган саҳна кўринишлари дарсни пухта ўзлаштириш имконини берди. Тадбирда фаол иштирок этганларга Hamkorbank'нинг эсдалик совғалари топширилди.

📚 Мактабда таълим олаётган барча ўқувчиларга «Global money week» — Умумжаҳон пул ҳафталиги муносабати билан тайёрланган тарқатма материаллар тақдим этилди.

Зиё масканларида молиявий саводхонлик тадбирлари давом этмоқда.

Hamkorbank – 30 йил Сиз билан бирга!

— — —

В Андижане начались мероприятия в рамках Глобальной денежной недели — «Global money week»

🔹 В рамках Глобальной денежной недели АКБ «Hamkorbank» объявил конкурс по проведению открытых уроков, направленных на повышение финансовой грамотности среди учеников общеобразовательных школ.

Основная цель мероприятия — научить представителей нашего будущего с малых лет правильно обращаться с деньгами, экономить и развивать навыки их использования.

👉🏼 В конкурсе могут принять участие учителя информатики, математики, иностранных языков, труда, экономики. Запланировано проведение открытых уроков для 5-11 классов. Учитель и школа, победившие в номинации «Лучший урок по финансовой грамотности», будут объявлены 20-го мая текущего года. Талантливый педагог и школа получат особые подарки от Hamkorbank.

▪️ Мероприятие, которое на днях прошло в 30-й общеобразовательной школе Андижана, проходило под девизом «Я умею копить деньги». На открытом уроке, организованном учителем информатики Севарой Отабоевой в 5 классе, детям дали детальное понимание целевого и правильного использования денег, а также информацию про банковские услуги: вклады и кредиты.

🧮 Ученикам ещё раз напомнили о важности таких предметов как математика, информатика и уроков иностранного языка, независимо от того, какую профессию они выберут. Театрализованные постановки по теме урока позволили детям с лёгкостью освоить тему занятий. Тем, кто активно участвовал в мероприятии, были вручены памятные подарки от Hamkorbank.

📚 Раздаточные материалы, подготовленные по случаю Глобальной денежной недели, были распределены между всеми учениками школы.

Мероприятия по повышению финансовой грамотности продолжаются.

Hamkorbank — 30 лет вместе с вами!

#GlobalMoneyWeek2021 #UzbekistanGMW2021 #GMWUzbekistan
#GlobalMoneyWeekUzbekistan #LearnSaveEarn
#financialliteracy

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Hamkorbank фарзандларимизнинг молиявий
жиҳатдан ҳам саводхон бўлишини истайди. 💰

«Global Money Week» пул ҳафталиги доирасида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда «Hamkorbank» АТБ томонидан умумтаълим мактаблари ўртасида ўтказилаётган Молиявий саводхонликни оширишга қаратилган тадбирларнинг навбатдагиси Андижон шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Информатика фани ўқитувчиси Гулпари Шарипова ўз дарсини ноанъанавий тарзда олиб борди. У банк ходими сифатида 9-синф ўқувчиларига молиявий саводхонлик ўзи нима, банк, унинг асосий мақсади, банк хизматларидан фойдаланишнинг муҳим жиҳатлари хусусида маълумот берди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган дарсда ўқувчилар пулдан мақсадли фойдаланиш борасида нечоғли билим ва кўникмаларга эга эканликларини намойиш этдилар. Турмуш тарзини яхшилаш, ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилувчи, турли мақсадларга тақдим этилаётган кредитларнинг аҳамияти, ундан мақсадли фойдаланишнинг зарурати муҳокамаларнинг бош мавзуси бўлди.

35-давлат ихтисослаштирилган мактабида Молиявий саводхонлик дарси ноанаънавий тарзда ташкил этилганлиги билан эътиборни тортди. Ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда мавзуни пухта ўзлаштиришга ҳаракат қилдилар. Математика фани ўқитувчиси Муаттар Нишонова ақлни чархловчи мисоллар ёрдамида 9-синф ўқувчиларининг келгуси ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи пулни жамғариш, ундан оқилона фойдаланишнинг асосий жиҳатларини таҳлил қилиб берди. Тадбир иштирокчилари томонидан тайёрланган ижодий ишлар, уларнинг тақдимоти дарснинг янада қизиқарли ва эсда қоларли бўлишини таъминлади.

«Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс» номинацияси бўйича ғолибликни ким қўлга киритади? Ушбу саволга жорий йилнинг 20 май куни жавоб берилади.

Эслатиб ўтамиз, танловда ғолиб бўлганларга Hamkorbank'нинг махсус совғалари тақдим этилади.

Умумтаълим мактабларида молиявий саводхонликни оширишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Hamkorbank – 30 йил Сиз билан бирга!

— — —

Hamkorbank продолжает проводить мероприятия по повышению финансовой грамотности детей. 💰

Следующее мероприятие, организованное Центральным Банком РУз и АКБ «Hamkorbank» в рамках кампании «Global Money Week», которое было направлено на полышение финансовой грамотности, прошло в средней школе № 5 города Андижан.

Учитель информатики Гулпари Шарипова провела урок в качестве банковского сотрудника и проинформировала учеников 9-го класса о финансовой грамотности, предназначении банков и важных аспектах использования банковских услуг.

На уроке, организованном в форме открытого общения, ученики продемонстрировали, насколько они обладают знаниями и навыками в области целевого использования денег. Основной темой стали кредиты, предоставляемые на различные цели, которые служат для улучшения домашнего быта и удовлетворения потребностей.

Специализированная школа №35 привлекла внимание нестандартной организацией открытого урока. Муаттар Нишонова, учитель математики, проанализировала важные аспекты накопления денег и разумного их использования, что важно для будущей жизни девятиклассников. Творческая работа, подготовленная учениками, и их презентация сделали урок ещё более интересным и запоминающимся.

Кто же победит в номинации «Лучший урок финансовой грамотности»? На этот вопрос мы получим ответ 20-го мая текущего года.

Напоминаем, победителям конкурса будут вручены специальные подарки от Hamkorbank.

Мероприятия, направленные на повышение финансовой грамотности продолжаются.

Hamkorbank — 30 лет вместе с Вами!

#GlobalMoneyWeek2021 #UzbekistanGMW2021 #GMWUzbekistan
#GlobalMoneyWeekUzbekistan #LearnSaveEarn
#financialliteracy

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
«Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс» танловининг ғолиби аниқланди! 🏆

«Global Money Week» пул ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Hamkorbank билан биргаликда Андижонда эртамиз эгалари учун қизиқарли ва манфаатли бўлган молиявий саводхонликни оширишга қаратилган қатор танловларни ўтказди.

🏫 Тадбир доирасида умумтаълим мактабларида 5-11 синф ўқувчилари иштирокида махсус очиқ дарслар ташкил қилинди. Ўқитувчилар кун тартибидаги мавзуни математика, информатика фанларига уйғунлаштирган ҳолда, қизиқарли мисол ва масалалар, ибратли ҳикоялар, саҳна кўринишлари ёрдамида таҳлил қилиб бердилар.

Қизиқарли баҳс, мунозаралар тарзида ўтказилган дарслардан тайёрланган видеороликлар Hamkorbank'нинг нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. «Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс» танловининг шартларини муваффақиятли бажарган 35-давлат ихтисослаштирилган мактабининг математика фани ўқитувчиси Муаттар Нишонова 1 ўринга сазовор деб топилди. Тақдирлаш маросими Hamkorbank бош офисида ўтказилди.

Ёш бўлсада, ўз ишига садоқат билан ёндашаётган, ўғил-қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириб бораётган ўқитувчига қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди. Очиқ дарсда фаол иштирок этган ўқувчиларга — банк соҳасида ишлашни ният қилган эртамиз эгалари учун молия оламига саёҳат уюштирилди. 30 йилдан буён самарали фаолият юритиб келаётган Hamkorbank'нинг ишлаш тамойиллари, мижозларга хизмат кўрсатишнинг савияси болаларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан ўтказилган очиқ мулоқот ўғил-қизларнинг ўз мақсади сари янада дадил бўлишларига ундади.

▪️ «Global Money Week» ҳафталигининг завқли онларини Hamkorbank билан ўтказган барча мактабларга миннатдорчилик билдирамиз!

Hamkorbank – 30 йил Сиз билан бирга!

— — —

Мы готовы объявить победителя конкурса «Лучший урок по финансовой грамотности»! 🏆

👉🏼 Для повышения финансовой грамотности молодежи в школах Андижана АКБ «Hamkorbank» совместно с Центральным Банком Республики Узбекистан были проведены конкурсы в рамках международной кампании «Global Money Week».

Открытые уроки проходили в 5-11 классах. Педагоги подготавливали методику для легкой подачи материала. А ученики с интересом изучали заданные темы.

Видеоролики с уроков оценивало компетентное жюри Hamkorbank и 1-е место завоевала учитель математики специализированной школы №35 Муаттар Нишонова. Церемония награждения прошла в Головном офисе Банка.

🎁 Ценные памятные подарки были вручены учителю, который, несмотря на свою молодость, предан своему делу и стремился повысить финансовую грамотность своих учеников. Для отличившихся школьников, которые в будущем намереваются работать в банковской отрасли, была организована экскурсия в филиал Банка. Принципы работы Hamkorbank, эффективность которых зарекомендована клиентами уже на протяжении 30 лет, вызвали большой интерес у детей. Открытый диалог с банковскими сотрудниками — профессионалами своего дела побудил юных посетителей смелее добиваться поставленных ими целей.

▪️ Мы благодарим все школы за активное участие! Hamkorbank и в дальнейшем продолжит вносить свой вклад в повышение финансовой грамотности подрастающего поколения.

Hamkorbank — 30 лет вместе с Вами!

#GlobalMoneyWeek2021 #UzbekistanGMW2021 #GMWUzbekistan
#GlobalMoneyWeekUzbekistan #LearnSaveEarn
#financialliteracy

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🎉 "Hamkorbank" ATB mutaxassislari "Global Money Week" loyihasi doirasida Andijon davlat chet tillari instituti talabalari bilan seminar o‘tkazdilar

Joriy yilning 13-mart sanasida "Hamkorbank" ATB korporativ o‘quv markazi rahbari tomonidan "Global Money Week" loyihasi doirasida "Raqamli etiket" mavzusida Andijon davlat chet tillari instituti talabalari ishtirokidagi seminar bo‘lib o‘tdi. Seminarda tinglovchilar e'tiboriga raqamli etiket hamda raqamli biznes etika qoidalari bo‘yicha interaktiv ma'ruza taqdim etildi.

📱Bizning vazifamiz — Bugungi rivojlanib borayotgan davrda internet tarmog‘idan foydalanishni qulay hamda xavfsiz qiluvchi qoida va maslahatlarni yoshlar bilan bo‘lishishdan iborat. Shu sababdan bankimiz fuqarolarimiz moliyaviy savodxonligini oshirish va raqamli texnologiyalardan foydalanishda mijozlariga ko‘maklashishga hamisha tayyor.

@finlituzb

#GlobalMoneyWeek2024
#GMW2024
#GMW2024Uzbekistan
#finlituz
#moliyaviysavodxonlik
#ProtectYourMoney
#SecureYourFuture
#LearnSaveEarn
_____________

🎉 Специалисты АКБ "Hamkorbank" провели семинар студентам Андижанского государственного института иностранных языков в рамках проекта "Global Money Week"

13 марта текущего года руководителем центра корпоративного обучения АКБ "Hamkorbank" в рамках проекта "Global Money Week" был организован семинар студентам Андижанского государственного института иностранных языков на тему "Цифровой этикет". На семинаре студентам была проведена интерактивная лекция по цифровому этикету и этике цифрового бизнеса.

📱 Наша важная задача — делиться с молодежью правилами и рекомендациями, которые делают использование интернета удобным и безопасным. Поэтому, наш банк всегда готов помочь гражданам нашей страны в повышении финансовой грамотности и использовании цифровых технологий.

@finlituzb_ru

#GlobalMoneyWeek2024
#GMW2024
#GMW2024Uzbekistan
#finlituz
#moliyaviysavodxonlik
#ProtectYourMoney
#SecureYourFuture
#LearnSaveEarn
🏦 "Global Money Week" loyihasi doirasida Andijon qishloq xo‘jaligi va agrotexnologiyalar institutida "Hamkorbank" ATB mutaxassislari tomonidan seminar o‘tkazildi

2024-yilning 18-aprel sanasida "Hamkorbank" ATB korporativ o‘quv markazi treneri tomonidan "Global Money Week" loyihasi doirasida "Raqamli moliyaviy savodxonlik" mavzusida Andijon qishloq xo‘jaligi va agrotexnologiyalar instituti talabalari ishtirokidagi seminar bo‘lib o‘tdi. Interaktiv seminarda talabalar raqamli moliyaviy savodxonlik qoidalari bo‘yicha o‘zlarini qiziqtirgan ma'lumotlarni oldilar.

📱Bizning ustuvor maqsadimiz — Bugungi rivojlanib borayotgan raqamli davrda internet tarmog‘idan foydalanishni qulay va xavfsiz qiluvchi qoida, maslahatlarni yoshlar bilan bo‘lishishdan iborat. Shu sababdan bankimiz fuqarolarimiz raqamli moliyaviy savodxonligini oshirish va ilg‘or texnologiyalardan foydalanishda mijozlariga ko‘makdosh bo‘lishga hamisha tayyor.

@finlituzb

#GlobalMoneyWeek2024
#GMW2024
#GMW2024Uzbekistan
#finlituz
#moliyaviysavodxonlik
#ProtectYourMoney
#SecureYourFuture
#LearnSaveEarn
_____________

🏦 В рамках проекта "Global Money Week"специалисты АКБ "Hamkorbank" провели семинар студентам Андижанского института сельского хозяйства и агротехнологий

18 апреля 2024 года тренером центра корпоративного обучения АКБ "Hamkorbank" в рамках проекта "Global Money Week" был организован семинар студентам Андижанского государственного института сельского хозяйства и агротехнологий на тему "Цифровой финансовый этикет". На интерактивном семинаре студенты получили интересующую информацию о правилах цифрового финансового этикета.

📱 Наша основная задача — делиться с молодежью правилами и рекомендациями, которые делают использование интернета удобным и безопасным. Поэтому, наш банк всегда готов помочь гражданам нашей страны в повышении цифровой финансовой грамотности и использовании передовых технологий.

@finlituzb_ru

#GlobalMoneyWeek2024
#GMW2024
#GMW2024Uzbekistan
#finlituz
#moliyaviysavodxonlik
#ProtectYourMoney
#SecureYourFuture
#LearnSaveEarn