"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
1.8K subscribers
5.72K photos
1.14K videos
3 files
2.4K links
"HUDUDGAZ POYTAXT" газ таъминоти филиалининг расмий каналига ҳуш келибсиз!
Download Telegram
Audio
📎📎📎 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, ҳудудда табиий газ истеъмолчилари хонадонларига “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари жадаллаштирилди.

📻"Yoshlar" радиосининг "Davr” информацион дастурида Тошкент шаҳрида бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

✍️"Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
📌📌📌 ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ СЕРГЕЛИ ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

❗️2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Мададкор” маҳалласидаги ўрта босим ГТПни бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишлари “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 30 июнь куни амалга ошириш режалаштирилган.
Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 30 июнь куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

✍️“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати