Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29.5K subscribers
3.12K photos
3.75K videos
18 files
4.56K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
​​#Насиҳат
📝ОТА

Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
Ота бор уйда бош қотиришга ва бировга маслаҳат солишга зарурат бўлмайди.
Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
Ота уйда бўлмаган маҳалда истеъмол қилинган нарсалардан унинг учун алоҳида олиб қўйилиши фазилатдир.
Мансабли шахс бўлсангиз ҳам отангиз чақирганда отингиздан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошилинг! Мансабингиз ишингга алоқадор, отангизга эмас!
Отангизнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўллинг, агар отангиз вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингизни узманг!

📝ОНА

Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.
Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сиз ва ака-укаларингиз, опа-сингилларингиз сабабли эканлигини билинг!
Сизга берган оқ сутини меҳру хурсандлик билан берган, аммо сизнинг унга берган таомингиз баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқмангиз меҳрли бўлиши учун камтарин бўлинг!
Унга сиз ҳар куни кўриниш беринг, чунки онангизнинг сизни кўриши хум-хум тилло туҳфа қилганингиздан ортиқроқдир.
Тириклигида бор имкониятингиз ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўлинг, шунда онангизни йўқотганингизда армонда қолмайсиз.
Ҳайит кунлари онангизни бағрингизга босинг! У сизни ҳар куни қучиб, ҳидларингиздан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингиздан чиқарманг!

СИЗНИНГ ОТАНГИЗ ВА ОНАНГИЗ ҲАЁТЛАРМИ?!
УЛАРНИНГ ДУОЛАРИГА МУЯССАР БЎЛЯПСИЗМИ, ДЕМАК СИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ИНСОНСИЗ @HIKOYANEW
#насиҳат

"Ҳаёт қисқа. Уни кишиларга ўзингни оқлашга уриниб беҳуда ўтказма. Сени яхши кўрадиганлар сенда доимо яхшиликни кўришади. Сени ёмон кўрадиганларни эса ҳеч қачон рози қила олмайсан!".

Жуброн Халил Жуброн.
@HIKOYANEW
#насиҳат

«Анави ерда бахт-саодат сотадиган дўкон бор экан» дейишса, одамлар ўша томонга ёпирилиб, уни энг қиммат баҳога ҳам сотиб олишга тайёр. Билишмайдики, чинакам бахт-саодат Аллоҳнинг ҳузуридаги текин саждадир.

@HIKOYANEW
#НАСИҲАТ
Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.
Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку❤️🍃
@HIKOYANEW
#Насиҳат

Бир куни бир одам шоҳ ҳузурига кириб, ўзининг бир иш устида беш йил тинимсиз ишлаганини, агар оломонни йиғиб берса, ўшани ҳаммага намойиш этишини маълум қилибди. Шоҳ оломонни йиғишга буюрибди.

Оломон йиғилгач ҳалиги одам бир игнани девоpга санчиб, бир чақирим масофадан ип отиб, тешигидан ўтказибди. Оломон ҳайратга тушиб, олқишлабди. Шоҳ эса, унинг қўлларини чопишни буюрибди. Ҳамма шоҳнинг бу қарорга келганидан ҳайратга тушибди.

Бунга жавобан шоҳ шундай жавоб қилибди: - “Авваламбор бу шунча йил ҳеч кимга фойдаси тегмайдиган иш билан умрини бекор ўтказибди. Умри бекор ўтгани етмаганидек шунча одамнинг вақтини олди!”

Ps: Умримизни фойдасиз ишларга сарфламайлик!


@HikoyaNew
​​​​​​​​​#НАСИҲАТ

🧕🏻МУСЛИМА АЁЛЛАРИМИЗ албатта ўқинг

🌺 Азиза, муниса  муслима опам ~ синглим.!
Оила бекаси хам сиз...  хонадонда рўзадорларга ўзингиз рўзадор бўлишингизга қарамастан югуриб елиб хизмат қилувчи муъмина хам СИЗ.🌼
Биламан сизга ушбу рамазон ойида оилада янада масъулият юкланди..

🌺Тонг сахар барчадан аввал уйғониб, сахарлик дастурхонини тайёрлайсиз..
Толиқ, ишингизга қарамастан ифторликка хар хил тансиқ таомлар хозирлайсиз..

🌺🧕🏻 Мўъмина муслимам.!!..
Ушбу хизматларингиз ажри савоби беқиёсдир.. Аллохим Ёлғиз Ўзи билгувчи Зотдир ~ сизни қилган хизматларингиз эвазига  нима мукофотлар  хозирлаганини..

🌹  Факат сиздан илтимос.!..
Аллох тайёрлаган мукофотларига муносиб хизматда бўлинг..  Рамазон ойида аввалгиданда сабрли,  аввалгиданда оқила бўлинг.!

🌺 Сиз айтмасангиз хам қалбингизни дардли сўзларини биламан..

🌺 Хожангиз (эр) рамазонда ишдан чарчаб келиб аламини сизга сочишини  биламан..

🌺 Таомингиз ёки қайнок чойингиз бир сабаб билан (газ, чирок, ёш бола)  ифторлик дастурхонига кечикса  кайнота ёки кайнонангиздан  қовок, уюшлар ёки аламли гаплар бу'лишини хам биламан..

🌺 Хонадон сохиблари гохида  очликдан нафс су'зига  берилиб, аламини сиздан олиб сизни хафа к,илишларини хам биламан..

🌺 Қайнона ёки овсинингиз  қўшниларга сизни мехнатингизни оёқ ости қилиб, шивирлаб сиз хақингизда ёмон сўзлар сўзлашаётганда сизни қулоғингизга чалиниб қолишини, шу вақт тамоғингизга аччиқ заққум туриб қолишини хам биламан..

🌺 Ўзимни муъмина, мехрибон муслимам.!
Сиз САБРЛИ бўлинг.. Биз қандай буюк, сабрли  сахобий оналар  қизларимиз..
Ана ўшалардан ўрганайлик САБРНИ..

🌺 Сиз ундай холларда ўзингизни қўлга олинг.. Сизни САБРИНГИЗ эвазига тайёрланаётган жаннат калитини қўлдан бой берманг..

🌺Сиз табассум қилинг. Табассум😊 муслимани энг кучли қуролидир..  Хожангизга хам, хонадон сохибу,сохибаларига хам фақат табассум улашинг..

🌺 Қалбингиз оғриган вақт Аллохга хамдлар ва истиғфор айтинг..

🌴 ШУКРЛИ БЎЛИНГ..

   Сиз ўтирган хонадон қанча муслимани орзуси эканини унутманг..

🌺 САБРни  уруғидан гохида алам, аччиқ бир заққум тамоғингизга тиқилади.... уни юта билинг..  Ўшандагина ўша сабр уруғи келажакда икки дунёлик мева (хосил) беради..

🌺   Дунёдаги мақтовга энг лойиқ аёл..
САБРЛИ АЁЛДИР...  ОИЛАСИНИ БАХТЛИ ҚИЛА ОЛГАН АЁЛДИР.!..

🌺🧕🏻 Азиза муслималарим.!  Аллох доимо сиз биландур, сабаби:..
АЛЛОХ САБР ҚИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР..


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#НАСИҲАТ:
‼️ ҲАДИС АЙТИШДА АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГ

Бундан бир неча ой илгари бир отинойининг маърузасида келган, пайғамбар алайҳиссаломга нисбат берилган ҳадисларнинг тўғри-тўғри эмаслиги сўралиб, кейин отинойи ва бошқаларга бу ҳақда
насиҳат этиш илтимос қилинган эди.

Ўша пайтда ёзишга фурсат бўлмаган эди, кейин хотирдан кўтарилипти. Яқинда бир муносабат туфайли шу савол яна эсга тушди.

Саволни юборган синглимизга эҳтиёткорлиги учун раҳмат айтган ва бошқаларни ҳам пайғамбар алайҳиссаломга ҳадис нисбат беришда шундай эҳтиёткор бўлишга чақирган ҳолда жавобни бошлайман.

Аввало, отинойи маърузасида келган "ҳадис"ларни келтириб ўтаман:

"Қайси умматимнинг уйида ўчоқ боши ва ҳожатининг оқаваси алоҳида кетса, ўша хонадоннинг бадавлат бўлишига кафилман"

"Қайси уйда одамдан қолган овқат ейилмаса, у уйдан барака кетади".

"Зарда билан, жаҳл билан пширилган овқат умматимнинг ичига заҳар бўлиб киради".

"Яҳудийлардагидек остона тутманглар. Яҳудийлар уйига зеб беради, остонаси похол бўлиб ётади".

"Қайси одам тонгда туриб остонасини супурса, барака олиб келган фаришталар биринчи бўлиб супуриқли остонага баракани қўйиб кетади".

"Ошни ахлатга солманг, гадолик келади. Кулни ахлатга солманг, фаромушлик келади. Чойнинг қолдиғи - шамасини ахлатга ташламанг".

"Намозшомда қозон қайнатган хотин қозон қопқоғини ёпиб қайнатсин. Бу пайт шайтон ёғилиб, қўлига 99 боласини ўтқазиб олади. Кўзи тушган мусулмон қозонига битталан бола ташлаб кетади. Ҳалиги бола бир юмалаб чиқиб қозон лабида овқатга пешоб қилиб кетади".

"Уйингизни ўргимчак исига макон қилманг. Ўргимчак исининг тагидан қараган одамнинг ақли орқага кетади".

"(Лаби) учган идиш уйда турса, фақирликни чақириб туради".

Маърузада келган нақллар шулардан иборат.
Булар ичида келган бир нақлдан бошқа ҳаммаси пайғамбар алайҳиссалом ҳақларига тап тортмай, журъат билан тўқилган тўқима ҳадислардир.

Яҳудийлар ҳақида айтилган ҳадис бир нечта ҳадис манбаларида келган бўлиб, бошқачароқ жумла билан, аксар санадлари заиф бўлган ҳолда ривоят этилади. Кўпроқ ривоят этилган ибораси қуйидагичадир:
"Ҳовлингизни тоза тутинг, яҳудларга ўхшаманг".

Маълумки, Ислом мусулмонларни покизаликка, таомларни исроф қилмасликка чақиради. Бу ҳақда келган оятлар, саҳиҳ ҳадислар етарли.

Лекин, шу маънони қўллаб-қувватлайман деб пайғамбар алайҳиссалом ҳақларига у зот айтмаган гапларни тўқиш бениҳоя катта гуноҳдир. Киши яхшилик қиляпман, одамларни эзгуликка чақиряпман деб ўзи билмаган ҳолда жаҳаннамга йўл олиши ҳеч гап эмас. Негаки, Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақига ёлғон сўз айтиш, айтмаганни айтди дейиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланади.

Эй сиз, одамларга Ислом таълимотини етказаётган зотлар! Гапираётган ҳар бир гапингизга диққат этинг, динда бор ва Исломда келган нарсаларни одамларга етказинг. Пайғамбар алайҳиссаломдан бирор ҳадис айтмоқчи бўлсангиз, аввало, шу ҳадисни айтган-айтмаганликларини ўрганинг. Бунинг учун эса, дастлаб илм олиш, ўрганиш лозим бўлади. Ҳали ҳеч нарсани билмасдан туриб, Исломни тузук ўрганмаган ҳолда, пайғамбар ҳадисларидан етарли китобларни ўқиб чиқмаган ҳолда ўзингизни бундай хатарли ўринга қўйманг. Расулуллоҳ алайҳиссаломга билмасдан ёлғон гапни нисбат этиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг.
Бу борада пайғамбар издошлари бўлмиш саҳобалардан ибрат олинг.

Қуйида ул муборак зотларнинг айримларидан ҳадис айтиш борасида келган нақлларни келтириб ўтаман:

Амр ибн Маймун Авдий ҳикоя қилади:
"Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга ҳар пайшанба келар эдим. "Расулуллоҳ айтдилар" деган пайтда бўйин томирлари бўртиб қалтирар, кейин: шунга яқин айтдилар, дер эди".

Муҳаммад ибн Сирин айтади:
"Анас ибн Молик Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ҳадис кам айтар, айтганда ҳам айтиб бўлгач:
... ёки пайғамбар алайҳиссалом айтгандек" деб қўяр эди
"Ибн Умар розияллоҳу анҳумо пайғамбар алайҳиссаломдан ҳадис айтса, кам ҳам қилмас, қўшиб ҳам айтмас, эшитган нарсасидан бошқасига ўтмас эди".

Абдураҳмон ибн Абу Лайло айтади:
Биз Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳуга дедик:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айтиб беринг.
- Қаридик, унутдик, - деди у. - Расулуллоҳдан ҳадис нақл этиш оғир.


@HIKOYANEW
#насиҳат #рашк
Эркаклар, рашкингизни аёлингизга билдириб туринг. Бу ҳам муҳаббат изҳор қилишнинг бир туридир. Зотан, севган одам рашк қилади. Рашкни билдириш учун уйдан чиқармаслик ёки уриб-сўкиш шарт эмас. Аёлингизга: "Азизам, кўйлагинг торроқ эмасми?"," Товонинг очилиб қолмаяптими" каби сўзлар билан уни қизғанишингизни билдирсангиз ҳам бўлади. Ёки унга қўнғироқ бўлганда: "Ким экан?" десангиз ҳам аёл буни англайди. Рашк ишончсизлик сабаб эмас, қизғаниш сабабдандир. Албатта, муҳтарама аёлларимиз шубҳага, ишончсизликка сабаб бўладиган иш қилмайдилар.
Heyalim


@HIKOYANEW