HADISLAR TOPLAMI
28.8K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_2📕

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва саллам дедилар: «Аллоҳ илм излаб чиққан кишининг жаннат сари йўлини енгил қилади».
( Имом Муслим ривояти: 2699)


@Hadislar_toplamiii
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

#Ҳадис_2📓


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта қадлик бир зот эдилар. На узун ва на паст бўйли эдилар. Жисмлари чиройли, келишган, сочлари на буралган ва на ёзилган эди. Чеҳралари буғдойранг, қачон юрсалар, олдиларига мойил бўлиброқ юрар эдилар.

(Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий
"ШАМОИЛИ МУҲАММАДИЙЯ")


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_2📔


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўътадил қоматли эдилар: (бўйлари) узун ҳам, калта ҳам эмасди. Таналари чиройли эди. Сочлари жингалак ҳам, силлиқ ҳам бўлмаган. У зот буғдойранг эдилар. Олдинга сал мойил бўлиб юрардилар”.

Шарҳ.
Юқоридаги ривоятдан билдикки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйлари ўртача, сочлари ўта жингалак ҳам, силлиқ ҳам эмас эди. Аллоҳ таоло у зотга мўътадил қомат берганди. Муборак таналари кўркам, гавдалари келишган, аъзолари бир-бирига мутаносиб, ранглари чиройли эди. Бу ерда Ҳабибимиз ранглари буғдойранг бўлгани айтилган. Аввалги ривоятда “ўта оппоқ ҳам, буғдойранг ҳам эмасди”, дейилганди. Буни қандай тушунамиз?
Баъзи аҳли илмлар бу лафз собит (мустаҳкам, ишончли) эмаслигини айтишган. Уларга кўра, “буғдойранг” ўрнига “ранги тиниқ/нур сочиб турувчи” бўлади. Бошқа уламолар айтишича, ривоятдаги “буғдойранг”дан мурод бир оз қизил аралашган оқ рангдир. Чунки, араблар оқ-қизғиш танани “буғдойранг” (асмар) дейишади. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам юришлари ҳам ўзига хос эди: худди қияликдан тушиб келаётгандек олдинга мойилроқ бўлиб, салобат билан юрардилар, катта-катта қадам ташлардилар. Бундай юриш бадан қувватидан дарак беради.

(Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий)
"Шамоили Муҳаммадийя"📕

@HADISLAR_TOPLAMIII📚