HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1167📘

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил», дедилар».

(Имом Термизий ривояти)

📝Шарҳ:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида учта улкан ишни лозим тутишни насиҳат қилмоқдалар;

📌«Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил». Банда қай маконда бўлса ҳам, қандоқ ҳолда бўлса ҳам, доимо Аллоҳга тақво қилишни тарк этмаслиги лозим.

📌«Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради». Банда билмасдан бирор ѐмонликни қилиб қўйса, дарҳол ўша ѐмонликнинг кетидан яхшилик қилиб, мазкур ѐмонликни ўчириб юбориши зарур.

📌«Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил». Мўмин-мусулмон банда барча одамлар билан ҳусни хулқ ила муомалада бўлмоғи керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1167📘

КИБР ВА ҲАВОЛАНИШ


Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга аҳли жаннатнинг хабарини берайми? Ҳар бир заифҳол ва заифҳол саналгандир.
Аммо Аллоҳга қасам ичса, У Зот унинг қасамини юзага чиқаради. Сизларга аҳли дўзахнинг хабарини берайми? Ҳар бир қўпол, саркаш ва мутакаббирдир», дедилар».


(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифда кибрнинг тескариси бўлган заифлик ва заифҳоллик кишининг жаннати бўлиши омилларидан бири эканлиги таъкидланмоқда.
📌Заифҳоллик деганда моддий камчилиги туфайли одамлар уни назар-писанд қилмайдиган киши кўзда тутилади.
📌Заиф ва заифҳол кишилар одамлар олдида унча эътиборга сазовор бўлмасалар ҳам, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида уларнинг қадр-қиймати бор.
📌Агар улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бирор қасам ичсалар, У Зот уларнинг қасамларини Ўзи юзага чиқаради Аксинча, бу дунѐда қўпол, саркаш ва мутакаббир бўлганларнинг охиратда аҳволларига вой бўлади.
Улар аҳли дўзахдан бўладилар.

Шунинг учун мўмин-мусулмон банда бу разил сифатга зинҳор яқинлашмаслиги керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚