HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1166 📘

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди. Аммо уни бир тутганда у қочиб қутула олмайди», дедилар».

(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).

📝 Шарҳ:

Бошқа бир ривоятда бу ҳадиси шарифнинг давомига «Bа «Роббинг золим шаҳарларни ушлаганида, ана шундай ушлайди. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир»ни қироат қилдилар», ҳам зиёда қилинган.

Аллоҳ таолонинг азобидан ҳазир бўлмаслик золим бўлишга ва золимликни давом эттиришга олиб боради.
Аммо вақтинчалик азоб келмаслиги Аллоҳ таолонинг азобидан ҳазир бўлмаса бўлаверар экан, фалончи шунча зулм қилса ҳам ҳеч нарса бўлмади-ку, деган фикрга зинҳор бормаслик керак.

📌 Аллоҳ таоло муҳлат беради ва жазосиз қўймайди.

@HADISLAR_TOPLAMIII 📚
#Ҳадис_1166📔

БАХИЛЛИК ВА БАДХУЛҚЛИК.

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатга бузғунчи ҳам, миннатчи ҳам, бахил ҳам кирмайди», дедилар».


📝Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифда зикри келган учта ѐмон хулқдан узоқда бўлиш зарур.

Манба:Хадис ва Хаёт 34📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚