#Ҳадис_1164 📘
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қиёмат қачон, эй Аллоҳнинг Расули!» деб сўради. «Сен унга нима тайёрладинг?» дедилар. «Мен унга кўп намоз, рўза ва садақа тайёрлаганим йўқ. Лекин Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббат қиламан», деди.
«Сен ўзинг муҳаббат қилганлар билан биргасан», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Биз ҳам шундоқми?» дедик.
«Ҳа», дедилар. Ўша куни қаттиқ хурсанд бўлдик»ни зиёда қилган».
✍ (Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
📝 Шарҳ:
📌 Демак, Аллоҳ таолога ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат улуғ нарса.
📌 Бу муҳаббат бу дунёда Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишга ва у дунёда жаннатга етаклайди.
✅ Жаннатда бўлганида ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлади.
@HADISLAR_TOPLAMIII 📚

#Ҳадис_1164📘
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир қавмга муҳаббат қилган ва уларга етиша олмаган одам ҳақида нима дейсиз?» деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўзи муҳаббат қилганлари билан биргадир», дедилар».
✍(Тўртовлари ривоят қилишган).
Шарҳ
📌Бу ҳадиси шарифдаги «уларга етиша олмаган»ни икки хил тушуниш мумкин.
📌Бири, уларга бориб қўшила олмаган, иккинчиси, улар қилган яхши амалларча амал қила олмаган бўлиши мумкин.
📌Аммо ҳар иккисида ҳам ўша қавмга бўлган муҳаббат ўз эгасини ўзи муҳаббат қилган қавмларга бориб қўшилишига сабаб бўлар экан.
📌Ким яхшиларга муҳаббат қилса, уларга қўшиб қайта тирилтирилар экан.
📌Ким ѐмонларга муҳаббат қилса, улар Билан бўлади экан.
✅Шунинг учун доимо мўмин-мусулмон ва тақводорларга муҳаббат қўймоқ зарур.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚