HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1162📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Албатта, Аллоҳ сизлардан жоҳилиятнинг кибрини ва ота-боболар ила фахрланишини кетказгандир. Тақводор мўмин ѐки бадбахт фожир бўлиши мумкин. Сизлар Одам болаларисиз. Одам эса, тупроқдандир. Кишилар қавмлар билан фахрланишларини қўйсинлар. Улар жаҳаннам кўмиридан бир кўмир бўлишдан ўзга эмаслар. Бўлмаса, улар Аллоҳ учун тумшуғи ила гўнг титадиган сассиқ қўнғиздан ҳам пастроқ бўлурлар», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Ота-боболар билан фахрланиш тавозуъга тўғри келмайдиган ишдир.
📌Исломда кишини баҳолаш учун икки мезон бор.

Биринчиси - тақводор мўмин.


Иккинчиси - бадбахт фожир.

Отаси у эди, бобоси бу эди, деган гаплар йўқ.
📌Одамлар фахрланиб нима қиладилар?!
📌Агар Аллоҳ таоло истаса, уларни сассиқ қўнғиздан ҳам паст қилиб қўйиши мумкин.

Шунинг учун бандалар тавозуъни ўзларига лозим тутсинлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1162📘

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаламнинг:
Ким Аллоҳни розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради, деганларини эшитганман.
Бошқа бир ривоятда:
{{Жаннатда бир уй}} дийилган.


(Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган).

Шарҳ:

📌Демак, бу дунёда масжид бино қилиш уҳcун уринилган ҳар бир кишининг қилган иши беҳуда кетмайди, У оҳиратда Аллоҳ таоло тамонидан муносиб тақдирланади.

📌Шунинг уcун жаннатда алоҳида мухташам уйга эга бўлишни истаган одам бу дунёда масжид қуриши ёки бу ишда қурби етганича иштирок этиши лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚