#Ҳадис_1144📘
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир ѐш қарияни ѐши учун икром қилса,
албатта, Аллоҳ унга ҳам қарилик чоғида ѐши учун икром қиладиган шахсни муҳайѐ қилади», дедилар».
✍ (Иккисини Термизий ривоят килган )
📝Шарҳ:
🔹 Кекса ѐшдаги кишиларни эҳтиром қилиш мусулмонларнинг ҳаммага маълум одатига айланиб
қолганини кўпчилик яхши билади.
🔸Ана ўша ҳаммага маълум одатлар Ислом таълимотлари асосида шаклланганини ҳам билиб қўймоқ лозим. Ким ўзи қариган чоғида ўзгалар унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишини истаса, ѐшлик чоғида қарияларга ҳурмат- эҳтиром кўрсатмоғи шарт.
🔹Аксинча, ким ѐшлик чоғида кексаларни икром қилмаса, қарилик чоғида ўзи ҳам ҳеч кимдан икром кўрмайди.
✅Қарияларга икром кўрсатиш, уларни эҳтиром қилиш, улуғлаш каби ишлар уларга раҳм қилишдан иборатдир.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки хислат ѐки одат бор. Мўмин банда уларни муҳофаза қилса, албатта, жаннатга киради.
Иккиси осондир ва уларга амал қиладиган оздир. Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади.
Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта.
Тарозуда бир минг беш юзта. Қачон ѐтар жойини олса, ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтади.
Булар тилда юзта, тарозуда мингта. Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларни қўллари билан санаѐтганларини кўрдим.
Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Уларнинг оз бўлгани ва уларга амал қиладиган оз бўлиши қандоқ?» дейишди.
«Шайтон бирингизга уйқусида келади ва уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди. Намозида келиб, уни айтишидан олдинги ҳожатини эсига солади», дедилар».
✍(Сунан эгалари ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Ҳадиси шарифдаги «Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта» дейилганда беш вақт намоз кўзда тутилган. Бу ерда намоздан кейин ва ухлашдан олдин тасбеҳ, ҳамд ва такбир айтишнинг яна бир услуби ҳақида сўз кетмоқда. Уйқуга кетишдан олдин ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтиб ѐтишга амал қилиб борилса, катта хайр, баракага эга бўлинади. Аммо намоздан кейин айтиладиган тасбеҳ, ҳамд ва такбирда бошқа ҳадиси шарифга амал қилиниб келинмоқда.
Имом Муслим ва Термизий Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ѐки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбеҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар».
Ушбу ҳадисда зикр қилинган ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамду лиллаҳ», ўттиз тўрт марта
«Аллоҳу акбар»ни зикр қилиш, кейинги ривоятларда келадиган зикрлар ила уйғунлашиб татбиққа кирган.
Имом Муслимнинг ривоятида:
«Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлиши:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби кўп бўлса ҳам мағфират қилинур», дейилган.
Имом Муслимнинг ривоятига аввал ѐки охирида «Оятал Курсий»ни қўшиб ўқишни сўфийлар жорий қилганлар. Буни сўфийлар хатми, деб номланади.
📌Бу нур устига нур дейилади, чунки «Оятал Курсий Куръони Каримдаги энг улуғ оятдир.
✅Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаѐтган нарсадир.