HADISLAR TOPLAMI
28.8K subscribers
50 photos
270 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_604📓

#Фойдаси_йўқ_нарсани_тарк_этиш.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саҳобалардан бир киши вафот этди. Бас, бир одам: «Жаннатнинг башоратини олавер», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен қаердан биласан? Эҳтимол, у ўзи учун бефойда
нарсани гапиргандир ѐки ўзига нуқсон етказмайдиган нарсада бахиллик қилгандир», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ:

Бундан бефойда сўзларни гапириш ва ўзига нуқсон етказмайдиган
нарсаларда бахиллик қилиш жаннатга киришга халал берадиган нарсалардан эканлигини билиб оламиз. Шунинг учун бу ишлардан мутлақо четда бўлишга ҳаракат қилмоғимиз лозим бўлади.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 36📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚