HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_594📗

#Қасам_ичиш.

Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ислом миллатидан бошқа нарса ила қасам ичса, у ўзи айтганидекдир. Ким бир нарса билан ўзини ўзи ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади. Мўминни лаънатлаш, худди уни қатл этган кабидир. Ким мўмин кишини кофирга чиқарса, худди уни қатл этган билан баробардир», дедилар».

(Бешовлари ривоят қилишган).

Шарҳ:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадиси шарифларида тўртта муҳим ва ҳар бир мўмин-мусулмон жуда эҳтиёт бўлиши лозим масалани зикр қилмоқдалар:
1.«Ким Ислом миллатидан бошқа нарса ила қасам ичса, у ўзи айтганидекдир». Бошқа ривоятларда баён қилинишича, ким, агар фалон ишни қилсам, яҳудий бўлай, деса, яҳудий бўлади. Ёки агар фалон ишни қилмасам, насроний бўлай, деса, насроний бўлади. Мазкур мункар ишни қилган одамнинг бу тасарруфи куфрдан иборатдир. Шунинг учун ҳам, ҳеч бир мусулмон банда юқоридагига ўхшаш гапларни зинҳор ва зинҳор тилга олмаслиги керак.
2.«Ким бир нарса билан ўзини ўзи ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади». Бу масалага тегишли ҳукмларни «Ҳаддлар китоби»да муфассал ўрганиб чиқамиз. Ким ўз жонига қасд қилса, худди ўзганинг жонига қасд қилгандек гуноҳкор бўлади. Чунки, жонни унга Аллоҳ таоло берган, шунинг учун ҳам жон банданинг эмас, Аллоҳ таолонинг мулки ҳисобланади. Ўзини ўзи ўлдирган одам Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиққан нобакор сифатида охиратда қаттиқ азобларга гирифтор бўлади. Жумладан, у ўзини бу дунёда нима билан, қандоқ қилиб ўлдирган бўлса, жаҳаннамда ҳам ўзини худди ўша нарса билан, худди ўшандоқ қилиб қайта-қайта ўлдириб туради.
3.«Мўминни лаънатлаш худди уни қатл этган кабидир». Зотан, лаънатнинг луғавий маъноси Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишдир. Демак, ким бировга лаънат айтса, унинг Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлишини тилаган бўлади. Мўминлик эса, Аллоҳ таолодан бандага берилган энг улуғ неъматдир, раҳматдир. Шунга биноан, ким мўмин инсонни лаънатлаган бўлса, унинг Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлишини, иймонидан ажрашини тилаган бўлади. Бу эса, мўминни қатл этгандан бадтардир.
4.«Ким мўмин кишини кофирга чиқарса, худди уни қатл этган билан баробардир». Кофирлик ҳар бир мўмин одам учун дунёдаги энг катта бадбахтликдир. Иймон ҳаловатини татиб кўрган инсон учун кофирликка қайтиш ўлимдан ҳам оғир мусийбатдир. Шунинг учун ҳам мўмин инсонни кофирга чиқарган, фалончи кофир, пистончи куфр кетди, каби гапларни айтган одам худди ўша мўминни ўлдирган каби иш қилган бўлади. Чунки, аввал айтиб ўтганимиздек, кофирлик мўмин киши учун ўлимдан бадтардир. Лекин, минг афсуслар бўлсинким, ичимизда дардиҳасрати, қиладиган машғулоти мўмин-мусулмонларни кофирга чиқариш бўлиб қолганларимиз ҳам бор. Улар ўзларига одамларнинг кофир-мўминлигини ажратувчи тафтишчи сифатини бериб олганлар. Диндорлик ғурурига кетган мазкур кимсалар бўлган-бўлмаган нарсага, фалончи кофир, пистончи мушрик, писмадончи мунофиқ, деб фатво чиқариш билан оворалар. Ана ўша кишилар мўмин-мусулмонлар орасида турли гаплар чиқишига, ҳар хил фитна-фасод қўзғалишига, орага совуқчилик тушишига ва бошқа кўпгина муаммоларга сабаб бўладилар. Ана ўшандоқ «фатвочи» биродарлар ўзларининг бу қилаётган ишлари динимиз таълимотларига мутлақо зид эканини тушуниб етмоқлари ва мазкур қабиҳ одатларини ташламоқлари лозим.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 14📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_595📓


#Улома_Соч

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам ва вашм қилувчи аёлни ҳам, вашм қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин», дедилар».

(Бешовлари ривоят қилган).


Шарҳ:

«Улама қилувчи аёл» аёлларга улама соч қилиб, улаб қўядиган аёл.
«Улама қилдирувчи аёл» ўзидаги бор табиий сочга қаноат қилмай ясама соч улатиб олишга интилган аёл. Ушбу ҳадиси шарифнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилишига ўша пайтда бўлиб ўтган бир ҳодиса сабаб бўлган экан. Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг келин бўлаётган қизим бор. Қизамиқдан айниб сочи титилиб кетган, улама қилсам бўладими?» деб сўраган. Ана ўшанда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифни айтганлар. Ўша пайтда жоҳилият аёллари ҳар доимдагидек ўзларига сохта жамол орттириш учун турли ҳийланайрангларни ишлатар эдилар. Сочларини ўта чиройли қилиб кўрсатиб, кўпчиликнинг эътиборини тортиш учун улама сочлар қилишар эди. Бу ишни баъзи аёллар ўзларига касб қилиб олган эдилар. Аёлларнинг сочларига улама қилиб даромад топар эдилар. Сочига улама қилдирмоқчи бўлган аёллар уларнинг олдига келиб, мақсадларини айтсалар, улар соч улаш ишини амалга оширар эдилар. Шундоқ қилиб, сохта гўзалликка эришилар эди. Бу ишни қилган аёл ўзини ҳам, ўзгани ҳам алдар эди. Айниқса, ушбу ҳадиси шарифнинг айтилишига сабаб бўлган ҳодисадагига ўхшаб, келин тараф куёв тарафни алдаши кўпроқ бўлган бўлса ажаб эмас.
Шунингдек, «вашм»–ясама хол кўйиш ҳам авж олган эди. Аёллар сохта чирой иштиёқида ўзларининг соғ баданларини игна ила тештириб қон чиқариб жароҳат ўрнига сурма ёки шунга ўхшаш бирорта модда сепиб ясама хол ёки турли белгилар қилар эдилар. Аввалги ишдагидек буни ҳам амалга оширадиган уста аёллар бор эди. Ким сохта хол қўйдирмоқчи бўлса, ўшаларга мурожаат қиларди. Ушбу ҳадиси шариф ила Ислом бундоқ номаъқул ишларни ҳаром қилди.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 17📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_34📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари


Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч тарашдан қайтарганлар. Магар гоҳ-гоҳида (тарашга рухсат берганлар)”.

Шарҳ

. Бу борада ҳам ўртача йўл тутган маъқул. Сочига бепарво бўлиб, уни тўзғитиб, кишилар кўзига хунук кўриниш ҳам, соч парваришига ҳаддан зиёд кўп вақт ва пул кетказиш ҳам дуруст эмас. Эҳтиёж бўлса-бўлмаса, соатлаб ойна олдида ўтирадиган, соч турмаклашга, тараш ёки пардозлашга ортиқча вақт, кўп маблағ сарфлайдиганлар бу ривоятдан тегишли хулоса чиқаришларидан умидвормиз.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_6


Фарғоний


Амир [1], Олим.

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Ахмад ибн Жафар ибн Ҳузён Туркий Фарғоний.

Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг "Тарих" ларига ҳошия ёзган муаррихлардан.

Дамашқда Ибн Жарир (ат Табарий), Али ибн Хасан ибн Сулаймон ва бошқалардан хадис ривоят қилганлар.

Бу кишидан Абул Фатҳ ибн Масрур, Абу Сулаймон ибн Забр, Дорақутний, Абдуғани ва Таммом Розийлар хадис ривоят қилганлар.

Ибн Масрур бу кишини: "Сиқа" деганлар.

Яҳё ибн Тоҳҳон айтадилар: "Фарғоний 362 йил жумодул аввал ойида вафот этганлар" .

"Сияру Аъламин Нубало"

[1] Амир: Фармон берувчи, Бошлиқ, Хукумдор, Пешво, Раис, Бек.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_596📕


#Саломдаги_Макруҳ_амаллар


Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биздан бошқага ўхшашга уринган – биздан эмас. Яҳудий ва насороларга ўхшаманглар. Яҳудийларнинг саломлашиши панжа ила ишора қилиш ила бўлади. Насороларнинг саломлашиши кафт ила ишора қилиш ила бўлади», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ:

Ҳам оғиз билан, ҳам ишора билан саломлашса, бўлаверар экан. Аммо фақат ишора билан саломлашиш дуруст эмас. Шунингдек, бошқа миллатларнинг ибораларини ишлатиб саломлашиш ҳам жоиз эмас.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_597📔

#Исми_Азам_Дуоси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бнлан масжидда ўтирган эдик. Бир киши намоз ўқирди. Сўнгра у: «Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун Сендан сўрайман. Эй Ҳайй, эй Қайюм!» деб дуо қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса ижобат қиладиган, сўраса берадиган Исми Аъзами ила дуо қилди», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифда ҳам Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари зикр қилинган бўлса ҳам, улардан қай бири Исми Аъзам эканини билиб бўлмайди. Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардаги дуоларнинг арабча матнини ѐддаб олиб, дуо қилиб юрса, ижобат бўлиши умид қилинади. Барча уламолар Аллоҳ таолонинг Исми Аъзами ила дуо қилинса, қабул бўлишига ҳеч қандай шубҳа қилмаганлар. Аммо Исми Аъзам ҳақида келган ривоятлар ҳар хил бўлгани учун Аллоҳ таолонинг исмларидан қайси бири Исми Аъзам экани ҳақида ихтилоф қилганлар. Хулоса қилиб айтиладиган бўлса, қуиидаги исмлардан бири
Исми Аъзам бўлади:
1. Аллоҳ.
2. Аллоҳ, ар-Роҳман ар-Роҳийм.
3. ар-Роҳман ар-Роҳийм, ал-Ҳайй ал-Қайюм.
4. ал-Ҳайй ал-Қайюм.
5. ал-Ҳаннон алманнон, Бадийъус самаавати вал-Арзи, Зул Жалали вал-Икром.
6. Бадийъус самаавати вал-Арзи, Зул Жалали валИкром.
7. Зул Жалали вал-Икром.
8. Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳу, ал-Аҳад ас-Сомад аллаззии лам ялид ва лам ювлад ва лам якун лаҳу куфуван аҳад.
Ибн Ҳажар: «Исми Аъзам ҳақида келган ривоятлар ичида энг кучлиси шу», деганлар.
9. Робб. Робб.
10. Моликул мулк.
11. Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака иннии кунту миназзолимийн.
12. Калимату тавҳид.
13. Ҳуваллоҳуллазии лаа илаҳа илла ҳува Роббул аршил азийм.
14. Асмааул ҳусна — гўзал исмлар ичига беркитилган.
15. Банда чин дилдан, Аллоҳ таолодан бошқани хаѐлига келтирмай ихлос билан дуо қилса, Парвардигорнинг ҳамма исми ҳам Исми Аъзам бўлади.
16. Аллоҳумма.
17. Алиф лаам мийим. Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардаги дуоларнинг арабча матнини ѐдлаб олиб, дуо қилиб юрса, ижобат бўлиши умид қилинади.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_35📓

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бўлган бир киши айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларини аҳён-аҳёнда тарардилар”.

Шарҳ.

Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом сочни доимий парваришламас, лекин бутунлай ташлаб ҳам қўймас эдилар. Мусулмон киши қачон сочни тарашга, ювишга зарурат бўлса, ўшанда сочини парваришлайди. Унча лозим бўлмаганда вақтини, пулини беҳуда кетказмайди.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_7

АБДУЛЛОҲ ИБН УБАЙ ХОРАЗМИЙ



Хоразм қозиси, Муҳаддис[1], Хофиз

Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмий.

Илм талабида юрт кезганлар.

Аҳмад ибн Юнус Ярбувъий, Саъиж ибн Мансур, Сулаймон иьн Абдурроҳман, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Қутайба ибн Саъмд ва буларнинг табақасидагилардан хадис эшитганлар.

Бу кишидан имом Бухорий, Муҳаммад ибн Али Соний Хассоний Хоразмий, Абул Аббос ибн Хамдон Хирий хадис ривоят қилганлар. Кейинги икковлари Барқонийнинг устозларидан.

"Сияру Аъламин Нубало"

[1] Муҳаддис: Хадис ривоят қилувчи, хадис ровийларига берилган хос номлардан бири бўлиб, хадисларни тўплаш, саралаш ва шарҳлаш билан шуғулланган олим.


Давоми бор.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_598📘

#Ёш_болаларга_салом_бериш.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга етиб келдилар. Мен ёш болалар ичида турган бир бола эдим. Бас, у зот бизга салом бердилар. Сўнгра менинг қўлимдан ёки қулоғимдан ушлаб туриб бир иш билан юбордилар. Узлари эса, мен ҳузурларига қайтиб келгунимча девор соясида ёки деворга суяниб ўтириб турдилар».

(Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган).

Шарҳ:

Ушбу ривоятдаги иккала «ёки» ровийнинг шаки борлиги учун келган.
Бу ҳадиси шариф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шоншараф келтирадиган тавозуънинг бир кўриниши сифатида келмоқда. У зот алайҳиссаломнинг ёш болаларга салом беришлари ва ёш болани кутиб деворнинг соясида ўтиришлари мисли кўрилмаган камтарликдир.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_599📙

#Силаи_раҳм

Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилган)



Шарҳ:

Қариндошлик алоқасини узишни ҳалол санаган киши жаннатга кирмас экан. Ёки бу ишни қилган одам жаннатга кечикиб кирар экан. Бу ҳадиси шарифда қариндошлик алоқасини узишга нисбатан зажр бордир. Бас, шундоқ экан, қариндошлик алоқаларини мустаҳкам ва бардавом қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 34📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_35📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Қатодадан ривоят қилинади: “Мен Анас ибн Моликдан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (соч-соқолларини) бўяганмилар?” деб сўрадим. Шунда у: “(Соч-соқол бўяшга) етмагандилар. Фақат икки чаккаларида озроқ (оқ туклар) бор эди”, деб жавоб берди. Лекин Абу Бакр ҳина ва катам билан бўярди.


Шарҳ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч-соқолларида оқ туклар камлигидан бўяшгача бормаган. У зотнинг икки чаккаларида озгина оқ толалар бор эди. Бошқа ривоятларда айтилишича, Расули акрам алайҳиссаломнинг учта жойларида: пастки лаблари билан ияклари ўртасида ўсадиган майда тукларида, икки чаккаларида ва бошларида озроқ оқ туклари бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг яқин дўстлари, содиқ саҳобалари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу соч-соқолини ҳина ва катам билан бўярди.
Ҳина билан катам – соч-соқол бўяшда ишлатиладиган ўсимлик. Ҳина оқ тукни қизилга, катам эса қорага ўзгартиради. Агар иккаласи қўшиб бўялса, мўй қора-қизғиш рангга киради. Шунда тўқ қизил ҳам, тим қора ҳам бўлиб қолмайди. Бу ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч-соқолларини бўямаганларини айтмоқда. Мазкур саҳоба ўзи билган нарсани ривоят қилган. Бошқа саҳобалар томонидан бунинг акси бўлган ривоятлар нақл қилинган. Уларни келаси бобда ўрганамиз, иншааллоҳ!
Савол: Ривоятда нега айнан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг соч-соқол бўяши зикр этилган?
Жавоб: Чунки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қалин дўст бўлган, ёши ҳам Пайғамбаримиз ёшларига яқинроқ эди.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_7

АБДУЛЛОҲ ИБН УБАЙ ХОРАЗМИЙ
(Давоми)

Бухорий хадисларни санад билан ҳам, Таълиқ[1] холатда ҳам Ибн Убай Хоразмийдан "Аз - Зуъафо" китобларида ривоят қилганлар. Чунки имом Бухорий Хоразмга борганларида мана шу кишиникига тушиб, меҳмон бўлганлар. Ўзларининг "Ас Саҳиҳ" ларида: "Бизга Абдуллоҳ у кишига Сулаймон ибн Абдурроҳмон..... ҳадис айтилар" деб ҳадисни зикр қилганлар. Абдуллохдан мурод - Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмий Омулий.

Шунингдек, имом Буҳорий айтадилар: "Бизга Абдуллоҳ, у кишига Яҳё ибн Маъин, у кишига Исмоил ибн Мужолид ровий Баёндан, у киши Вабрадан, у киши Ҳаммомдан Амморнинг: "Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрдим. У зот билан беш қул, икки аёл ва Абу Бакрларгина иймон келтиришганди: деганларини айтиб бердилар.

Баъзилар Абдуллоҳдан мурод - Абдуллоҳ ибн Хаммод Омулий дейишган. Амио менинг ( имом аз Заҳабий) назаримда, у киши аниқ Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмийдир.

Ибн Убай Хоразмий 90 ёшдан ошиқроқ умр кўрганлар. 290 йилларнинг бошларида хаёт бўлганлар. Валлоҳу аълам

"Сияру Аъламин Нубало"

[1] Таълиқ: Санадининг аввалида битта ёки ундан кўп ровий кетма - кет тушиб қолдирилган.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_600📙


#Зикрлар.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: َ «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» демоғим мен учун устидан қуѐш чиқадиган барча нарсадан муҳбубдир», дедилар».

(Имом Муслим ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Устидан қуѐш чиқадиган барча нарса» деганларида дунѐдаги ҳамма нарсани назарда тутганлар. Демак, зикр нияти ила «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» дейиш уларни айтувчи киши учун дунѐдаги барча нарсаларга эга бўлишдан кўра яхшироқ экан. Бу баракотли сўзларни ѐддаб олиб, зикр қилиб юришга одатланишимиз керак. Демак, зокир ушбу ривоятда келган зикрларни айтиш билан бутун дунѐдаги молу мулкнинг савобидан кўпроқ савобга эришар экан. Бу ердаги «маҳбуб»лик дунѐнинг ўзига бўлган муҳаббат эмас. Балки ўша дунѐни сарфлаганда ҳосил бўладиган савобдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон дунѐнинг ўзига муҳаббат қўймаганлар. У зот дунѐни сарфлаш орқали келадиган савобга муҳаббат қўйганлар.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_601📓

#Салам_Бериш_ва_алик_олиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мусулмон зиммасига ўз биродари учун беш нарса вожиб бўлади: саломга алик олиш, акса ургангга соғлик тилаш, даъватга ижобат қилиш, беморни кўриш ва жанозага эргашиш», дедилар».

(Бешовлари ривоят қилишган).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган нарсалардан ҳозир биз учун кераги саломга алик олишдир. Қолганлари ўз ўрнида келган.Бир мусулмон салом берса, унинг саломига алик олиш иккинчи мусулмонга вожиб бўлар экан. Саломга алик олмаган киши вожиб амални тарк қилган шахс сифатида гуноҳкор бўлади.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_36📗

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч-соқолларида ўн тўрт донагина оқ тук санаганман”.

Шарҳ.

Бу ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак бошларида бор-йўғи ўн тўрт дона оқ тук бўлгани айтилмоқда. Бошқа ривоятга кўра, йигирматага ҳам етмасди. Бундан чиқди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч-соқолларида оқ туклар жуда кам бўлган. Саҳобалар Пайғамбаримиз алайҳиссалом оқ тукларини турли ададда санашган. Кимдир 14 та, кимдир 17-18 та, яна кимдир 20 тага яқин, деган. Чунки ҳар ким ҳар хил вақтда санаган. Қолаверса, соч-соқолда оқ туклар сони бир хил чиқиши амримаҳол.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_8

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК


Имом, Шайхулислом [1], Замоналарнинг олими, Тақводорлар пешвоси, ҳофиз, Ғозий [2]

Кўзга кўринган буюклардан Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Муборак ибн Возиҳ Ҳанзалий.

Мавлолар Туркий
Оналари Хоразмлик (бошқа манбаларда оталарининг ҳам Хоразм турклардан эканликларини айтиб ўтилган).

118 йилда таваллуд топганлар.

Йигирма ёшларидан бошлаб илм талабига киришганлар.

Илк устозлар Робиъ ибн Анас Хуросоний. Хуросоний зиндонда бўлганларида иложини топиб, у кишининг олдиларига кириб, қирқтача ҳадис эшитишга муясар бўлганлар.

(Давоми бор)

"Сияру Аъламин Нубало"

[1] Шайҳулислом: Муайян мамлакатда Ислом ташкилотлар бошлиғи олий диний унвон.

[2] Ғозий: Жангчи, Аскар, Ҳарбий юриш иштирокчиси.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_602📕

#Тасбеҳни_қўл_билан_санаш


Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (аѐлларни) такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни бармоқ учи ила санашга амр қилдилар. Албатта, улардан сўралур ва нутқ қилиш талаб қилинур».

(Сунан эгалари ривоят қилган)

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифни ривоят қилаѐтган Юсайра розияллоҳу анҳо ансорийя саҳобиялардан бўлганлар.
Такбир — «Аллоҳу акбар» дейишдир.
Тақдис — «Субҳанал маликил қуддус» дейишдир.
Таҳлил — «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дейишдир.
Шу калималарни зикр қилганда уларни бармоқ билан санаш керак экан. Бу айтилаѐтган зикрнинг сонини билиш учун керак. Қиѐмат куни бармоқлардан бу ҳакда сўралар ва нутқ қилиш талаб қилинар экан. Албатта, бундай санаш бармоқ билан санаса бўладиган сондаги зикрларга боғлиқ.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_603📘


#Қоҳинлик


Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг баҳосидан, зинонинг маҳридан ва коҳиннинг ажридан наҳий қилдилар».

(Бухорий ва Термизий ривоят қилган).

Шарҳ:

Ит ҳаром нарса, шариат истисно тариқасида изн берган ҳолатлардан бошқа ҳолатда унинг баҳоси ҳам ҳаром. Коҳинлик қилиб пул топиш ҳам итнинг баҳосини емоқ билан тенг экан. Зино энг ифлос нарса, танфурушлик қилиб пул топиш ўтакетган ҳаром иш. Коҳинлик қилиб пул топиш ҳам зинокорликнинг баҳосини емоқ билан тенг экан. Шунинг учун бу нарсага яқинлашишни хаѐлга ҳам келтирмаслик керак.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 18📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Саволча?

Коҳинлик нима дегани?