HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
206 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1144📘

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки хислат ѐки одат бор. Мўмин банда уларни муҳофаза қилса, албатта, жаннатга киради.
Иккиси осондир ва уларга амал қиладиган оздир. Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади.
Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта.
Тарозуда бир минг беш юзта. Қачон ѐтар жойини олса, ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтади.
Булар тилда юзта, тарозуда мингта. Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларни қўллари билан санаѐтганларини кўрдим.
Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Уларнинг оз бўлгани ва уларга амал қиладиган оз бўлиши қандоқ?» дейишди.
«Шайтон бирингизга уйқусида келади ва уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди. Намозида келиб, уни айтишидан олдинги ҳожатини эсига солади», дедилар».

(Сунан эгалари ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Ҳадиси шарифдаги «Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта» дейилганда беш вақт намоз кўзда тутилган. Бу ерда намоздан кейин ва ухлашдан олдин тасбеҳ, ҳамд ва такбир айтишнинг яна бир услуби ҳақида сўз кетмоқда. Уйқуга кетишдан олдин ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтиб ѐтишга амал қилиб борилса, катта хайр, баракага эга бўлинади. Аммо намоздан кейин айтиладиган тасбеҳ, ҳамд ва такбирда бошқа ҳадиси шарифга амал қилиниб келинмоқда.

Имом Муслим ва Термизий Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ѐки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбеҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар».

Ушбу ҳадисда зикр қилинган ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамду лиллаҳ», ўттиз тўрт марта
«Аллоҳу акбар»ни зикр қилиш, кейинги ривоятларда келадиган зикрлар ила уйғунлашиб татбиққа кирган.

Имом Муслимнинг ривоятида:
«Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлиши:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби кўп бўлса ҳам мағфират қилинур», дейилган.


Имом Муслимнинг ривоятига аввал ѐки охирида «Оятал Курсий»ни қўшиб ўқишни сўфийлар жорий қилганлар. Буни сўфийлар хатми, деб номланади.
📌Бу нур устига нур дейилади, чунки «Оятал Курсий Куръони Каримдаги энг улуғ оятдир.
Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаѐтган нарсадир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_92

عن عمر بن الخطاب رضي اللّه عنه قال‏:‏ قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏«‏إذَا قالَ المُؤَذّنُ‏:‏ اللَّهُ أكْبَرُ اللَّهُ أكْبَرُ، فَقالَ أحَدُكُمْ‏:‏ اللَّهُ أكْبَرُ اللَّهُ أكْبَرُ، ثُمَّ قالَ‏:‏ أشْهَدُ أنْ لا إِلهَ إِلاَّ اللَّهُ، قَالَ‏:‏ أشْهَدُ أنْ لا إِلهَ إِلاَّ اللَّهُ، ثُمَّ قالَ‏:‏ أشْهَدُ أنَّ مُحَمَّداً رَسُولُ اللَّهِ، قالَ‏:‏ أشْهَدُ أنَّ مُحَمَّداً رَسُولُ اللَّهِ؛ ثُمَّ قالَ‏:‏ حَيَّ عَلى الصَّلاةِ، قالَ‏:‏ لا حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ باللّه؛ ثُمَّ قالَ‏:‏ حَيَّ عَلى الفَلاح، قالَ‏:‏ لا حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ باللَّهِ؛ ثُمَّ قَالَ‏:‏ اللَّهُ أكْبَرُ اللَّهُ أكْبَرُ، قالَ‏:‏ اللَّهُ أكْبَرُ اللَّهُ أكْبرُ؛ ثمَّ قالَ‏:‏ لا إلهَ إِلاَّ اللَّهُ، قالَ‏:‏ لا إلهَ إِلاَّ اللّه مِنْ قَلْبه دَخَلَ الجنَّة‏»‌‏

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Муаззин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деганида, эшитувчи ҳам:
«Аллоҳу акбар,
Аллоҳу акбар», деса,
«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ», деганида,
«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ», деб такрорласа,
«Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деганида, у ҳам
«Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ»ни айтса,
«Ҳаййа ъалас солаҳ», деганида,
«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деса,
«Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганида ҳам,
«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айтса,
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деганида,
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деса,
«Ла илаҳа иллаллоҳ», деганида,
«Ла илаҳа иллаллоҳ», деб қалбдан айтса, жаннатга киради».

(Муслим, Абу Довуд, ан Насойи "Амал ал йавм вал лейля" да ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1445📙

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"Дарҳақиқат, энг катта гуноҳлардан бири бу ҳақсиз мусулмоннинг шаънига таъна қилишга уринишдир. Шунингдек, катта гуноҳлар қаторидан - битта сўкишга иккита сўкиш."


(Aбу Довуд ривояти)

📝Шарҳ

Шайх Шамсул-Ҳаққ Aзим Ободий раҳимаҳуллоҳ айтган:

📌Битта сўкиш учун иккита сўкиш - деган сўзлар остида, биз сизни бир марта ҳақорат қилганга жавобан икки карра кўп ҳақорат қилиш.
Масалан, бир киши бошқасига: "Эй ёмон!", деди ва у бунга жавобан: "Эй ёмон, эй лаънатланган!"

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_93


وعن سعد بن أبي وقاص رضي اللّه عنه عن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال‏:‏ ‏»‏مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ المُؤَذّنَ‏:‏ أشْهَدُ أنْ لا إله إلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، وَأنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، رَضِيتُ باللَّهِ رَبّاً، وبِمُحَمَّدٍ صلى اللّه عليه وسلم رَسُولاً، وبالإِسْلامِ دِيناً، غُفِرَ لَهُ ذَنْبُهُ‏»‌‏.‏

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

«Ким муаззинни эшитган пайтда:

أشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, розийту биллаҳи роббан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам росулан ва бил-Ислами дийна», деса, унинг гуноҳлари кечирилади».

Бошқа ривоятда:
وَأَنَا أَشْهَدُ

«Ва ана ашҳаду», деса, дейилган.

(Муслим, Абу Довуд, ат Термизий, ан Насойи "Амал ал йавм вал лейля" да ибн Можа ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1146📗

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ходим сўради. Шунда у зот унга:
«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг
Роббиси ва улуғ аршнинг Роббиси!
Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Роббиси!
Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи!
Эй донни ва данакни ѐрувчи!
Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман.
Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ!
Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ!
Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ!
Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ! Менинг қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин, дедилар».


( Муслим ва Термизий ривоят қилишган).


📝Шарҳ:

Қарзи бор ва фақирликка учраган одамларга ушбу дуони ўқиб юриш тавсия қилинади.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_94

عن عائشة رضي اللّه عنها بإسناد صحيح‏:‏ أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم كان إذا سمع المؤذّن يتشهد، قال‏:‏ ‏«‏وأنا وأنا‏»‌‏.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деб айтган овозини эшитсалар, «Мен ҳам, мен ҳам», деб айтар эдилар».

(Абу Довуд ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
maruza
@Qiroatlartv🎧
Otani o'g'liga qilgan nasihati

@Qiroatlartv🎧
#Ҳадис_1147📔

Сулаймон ибн Сурд розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади:
«Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб қолди. Иккисидан бирининг кўзлари қизариб, томирлари бўртиб чиқа бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен агар у айтса, ундаги бу нарса кетадиган калимани биламан.
Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм», дедилар.
Бас, у: «Менда жиннилик бор деб ўйлайсанми?» деди».

(Тўртовлари ривоят қилишган.)

📝 Шарҳ:

Ғазаби чиқишининг олдини олиш ниятида бўлган одам «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни айтиб турмоғи лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_95

عن جابر بن عبد اللّه رضي اللّه عنهما‏:‏ أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال‏:‏ ‏»‏مَنْ قال حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ‏:‏ اللَّهُمَّ رَبِّ هَذهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاةِ القائِمةِ، آتِ مُحَمَّداً الوَسِيلَةَ والفَضِيلَةَ، وابْعَثْهُ مَقاماً محموداً الذي وَعَدْتَهُ‏.‏ حَلَّتْ لَهُ شَفاعَتِي يَوْمَ القِيامَةِ‏»‏ رواه البخاري في صحيحه‏.‏

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким азон эшитганида, «Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата валфазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деса, унга шафоатим ҳосил бўлади», дедилар.

(Бухорий, Абу Довуд, ат Термизий, ан Насойи, ибн Можа ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Assalomu alaykum rahmatullohi va barokotuh.
Aziz dindoshlar hozirgi kunda bo'layotgan Falastindagi voqealardan hammamizni habarimiz bor.Kuni kecha najas yahudiylar yana misli ko'rilmagan qirg'inliklar uyishdi shu sababdan ko'pgina Falastin birodarlarimiz shahid bo'lishdi.
Alloh yahudiylar va uni ko'makchisi bo'lgan kofirlarni misli ko'rilmagan jazo bilan halok qilsin

Falastinliklar birodarlarimizga nusrat ado etsin
Iltimos sizlardan Solih duolarilarda Falastindagi birodarlarimiz haqqida ham duo qilib turilar.
#Ҳадис_1148📙

БИРОН ИШДАН ТАШВИШЛАНСА УКИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят  қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «кимни бирор иш ташвишга солса:
«Йаа залжалали вал икром»ни кўпроқ айтинглар», дердилар».


(Имом Термизий ривояти)

📝Шарҳ:

📌Бунда ҳам Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бирини зикр қилиб, улуғлаш бор.
Зул Жалол вал Икром — Шараф ва камол эгаси. Карам ва икром эгаси.

Манба:Хадис ва Хаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_96

عن معاوية‏:‏ كان رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم إذا سمع المؤذّن يقول‏:‏ حيّ على الفلاح، قال‏:‏ ‏»‏اللَّهُمَّ اجْعَلْنا مُفْلِحِين‏»

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг «Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганини эшитсалар:
اللهُمَّ اجْعَلْنَا مُفْلِحِينَ

«Аллоҳуммажъална муфлиҳийн», дер эдилар».

(Маъноси: Эй Аллоҳим, бизларни нажот топганлардан қил.)

(ТЎҚИМА ХАДИС Ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Ибн Хожар рохимахуллох:
"Бу Хадис ғариб ва иснодида ёлғончи айибланган ровий бор" деганлар.
«ал Футухат ар Роббаниййя» 2/130.

Хадис тўқималигига сабаб
Хадисда Абдуллох ибн Воқийд исимлик ровий бор бу ровийни жуда заиф дейишган ва хамда Наср ибн Ториф исимлик ровий бор бу ровийни хадис тўқишда айибланган.
"Вжаляту ар рағъиб ал мутаманни” 1/143-144.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1149📘

Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким янги кийим кийганда: «Авратимни беркитадиган нарсамни ва ҳаётимда ясанадиган нарсамни менга кийгизган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деса, сўнгра эскиртган кийимини садақа қилса, тирик чоғида ҳам, ўлик чоғида ҳам Аллоҳнинг ҳимоясида, Аллоҳнинг муҳофазасида ва Аллоҳнинг сатрида бўлгай», деганларини эшитдим».

(Имом Термизий ривоят қилган)

Шарҳ

📌Бу ривоятда янги кийим кийган банда айтадиган ҳамду санонинг бошқача бир сийғаси билан бирга, янги кийимни кийган одам эскисини муҳтожларга садақа қилиши тавсия қилинмоқда.
📌Бу ҳам исломий таълимотлардаги инсонпарварлик, ҳожатмандларга нисбатан эътиборли бўлиш руҳининг бир кўринишидир.
📌 Шу билан бирга, янги кийим кийганда Аллоҳга ҳамд айтган, эски кийимини муҳтож одамга садақа қилган банда учун Аллоҳ томонидан икки дунёда катта мукофотлар бўлиши ҳам таъкидланмоқда.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_97

عن رجل، عن شَهْر بن حَوْشَب، عن أبي أمامة ـ أو عن بعض أصحاب النبيّ صلى اللّه عليه وسلم أنَّ بلالاً أخذ في الإقامة، فلما قال‏:‏ قد قامت الصلاة، قال النبيّ صلى اللّه عليه وسلم‏:‌‏«‏أقامَها اللَّهُ وأدَامَها‏»‏، وقال في سائر ألفاظ الإِقامة كنحو حديث عمر في الأذان‏.‏


Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобаларидан ривоят қилинади:

Билол розияллоҳу анҳу иқоматда «қод қоматис солаҳ»га етганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا

«Ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа» (Аллоҳ уни қоим қилиб ва доим қилсин), дер эдилар. Иқоматнинг бошқа лафзларида азонники каби қайтарар эдилар».

(ЖУДАЯМ ЗАИФ ХАДИС Абу Довуд ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)


бу хадисда учта камчилиги бор биринчиси Мухаммад ибн Собит заиф ровий хисобланади икинчиси унинг шайхи кимлиги номаълум учиничиси Шахр ибн Хавшаб заиф ровий мана шунга хадис жуда заифдир
"Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкор" 1/114.

Ибн Хожар асқолоний рохимахуллоҳ "ат Талхлис" 3/254 Хадисни Заиф деганлар, ал Байхақий рохматуллоҳ Заифлигини кўрсатганлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Forwarded from QiroatlarTv🎧 (Abdurahmon)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muhammad Alining qizlariga qilgan nasihati.

@Qiroatlartv🎧
#Ҳадис_1150📘

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят килинади.
«Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар» ояти нозил бўлганидан кейин ансорийларнинг аёллари қора рангли кийим ёпиниб, худди бошларида қарға ўтиргандек сокинлик билан чиқдилар».

(Абу Довуд ривоят қилган).

Шарҳ

📌Ушбу ривоят илк исломий даврнинг шонли аёллари, инсоният тарихи саҳифаларига ўз исмларини олтин ҳарфлар билан ёзишга мушарраф бўлган, Ислом умматининг шону шарафи бўлган, ер юзини Ислом нурига тўлдирган, биринчи исломий давлатни барпо қилишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўз ҳиссаларини қўшган буюк момоларимизнинг кўплаб қаҳрамонлик намуналаридан бирини васф қилмоқда.
📌Ушбу ривоятда шарафланаётган аёллар кечагина ўзларининг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган очиқсочиқлик, турли беодобликларини қилиб юрган эдилар.

Бугун эса, улар виқорли бўлдилар.
📌Ҳижобли бўлдилар.
📌 Ўз қадрларини билдилар.
📌Ўзларини турли беҳаё ва шилқимларга мўлжал бўлишдек шармсизликдан ҳимоя қилишни ўргандилар.
📌Уларни бунчалик олий даражага кўтарган нарса уларнинг иймонлари эди.
📌 Аллоҳга бўлган иймонлари уларга пасткашлик қилишга изн бермас эди.
📌Улар энди барча ишни Аллоҳ таолонинг кўрсатмаси ила қилишга ўтган эдилар.
📌 Буни эса ўзларига чексиз шараф деб билардилар.
📌 Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг каломи шарифида биргина оятнинг нозил бўлиши уларнинг кийиниш борасидаги дунёқарашлари, ўзларини тутишлари ва юриш-туришларини тамоман ўзгартириб юборди.
📌Худди мана шу руҳ ўша момоларимизнинг номларини инсоният тарихида олтин ҳарфлар билан ёзилишига сабаб бўлди.
📌Уларни инсоният тарихидаги энг бахтли авлодни туғиб-тарбиялаш бахтига муяссар қилди.
Шунингдек, бошқа кўплаб ғалабаларга, муваффақиятларга сабаб бўлди.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_98

عن أبي هريرة‏:‏ أنه كان إذا سمع المؤذّن يُقيم يقول‏:‏ اللهمّ ربَّ هذه الدعوة التامة، والصلاة القائمة، صلِّ على محمَّد وآته سؤلَه يومَ القيامة‏.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши муаззин иқомат айтаётганини эшитсалар:

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآتِهِ سُؤْلَهُ يَوْمَ القِيَامَةِ

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, солли ъала Муҳаммадин ва атиҳи суълаҳу йавмал қийамаҳ», деб айтар эдилар.

(ЗАИФ ХАДИС Ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да, ат Табораний "ал авсот" ва "ад дуо" да келтиришган ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Азон ёки иқоматни намозда турганида эшитган киши унга жавоб қайтармайди. Аммо намозини тугатганидан сўнг қайтариб олади. Ҳожатхонада эшитиб қолса ҳам, муаззинга ўша пайтда жавоб қайтармайди, балки чиққанидан кейин жавоб беради. Лекин Қуръон ёки ҳадис ўқиётган, тасбиҳ айтаётган ва бошқа ишлар билан шуғулланаётган бўлса, дарҳол тўхтаб, муаззинга жавоб беради. Сўнгра яна машғулотида давом этади. Чунки муаззинга жавоб бериш фурсати тезда ўтиб кетади. Бошқа ишларни кейин ҳам давом эттириш мумкин.

Ибн Хожар рохимахуллох
"Бу хадис Ғарибдир ва бир қанча Заиф ровийлар бор" деганлар.
"ал Футухат" 2/131

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1151📘

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Биз учун мўйлабни қайчилаш, тирноқларни қисқартириш, қўлтиқни юлиш ва қовуқни қиришни қирқ кечадан кўпга қолдирмаслигимизга вақт белгиланган эди».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Шарҳ

Албатта, бу ривоятда зикр қилинган вақт ўтиб кетиши мумкин бўлмаган вақтдир.
📌 Ундан олдин мазкур ишлар бажарилса, яхши бўлаверади.
📌 Айниқса, тирноқ олиш ва мўйлабни текислаш ҳар ҳафта қилиниши одат бўлиб қолган нарсалар.
Ўтиб кетса, бўлмайди ҳам.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚