HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_61📙


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

Аллоҳни зикри бўлмаган ҳар қандай нарса беҳудалик, нотўғри иш ёки ҳой-у ҳавасдир.
Тўрт нарса бундан мустасно:

1) эркак киши ўқ отишни машқ қилиши;
2) от минишни машқ қилиш;
3) аёли билан ўйин-кулги;
4) сузишни ўрганиш.

(Насоий "Ишратун ниса" 2/74, Табароний "ал-Кабир" 1/89.
Ҳадис саҳиҳ). (Албоний, "Силсила ас-саҳиҳа", №315)


@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_61📕

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Муҳаммад ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Биз Абу Ҳурайра ҳузурида эдик. Унинг эгнида зиғирпоядан тўқилган, қизил рангга бўялган икки либос бор эди. У кийимларининг бирига бурнини қоқди ва: “Офарин! Балли! Абу Ҳурайра зиғирпоя(дан тўқилган либос)га бурун қоқади! Албатта, мен ўзимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарлари билан Оиша ҳужраси орасида ҳушимдан кетган ҳолда кўрганман. Шунда биттаси келиб, оёғини бўйнимга босиб туради. Менда жиннилик бор, деб қаралади. Ваҳоланки, менда жиннилик йўқ, балки у очликдан ўзга нарса эмас”, деди”.


📝 Шарҳ.


Бу ривоят машҳур тобеин Ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинган. Унинг айтишича, бир куни улар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу олдига боришган. Ўшанда у эгнига зиғирпоядан тўқилган, қизилга бўялган либос кийиб олганди. Абу Ҳурайра кийимига бурнини қоқиб, “Офарин, балли! Абу Ҳурайра зиғирпоядан тўқилган кийимга бурнини қоқади!” деди. Кейин аввалги ҳолини эслади. Унга кўра, мазкур саҳоба қаттиқ очликка йўлиққан, ейишга ҳеч вақо топа олмаган. Очлик ва оғриқ зўридан Масжиди набавийда, минбар билан Оиша розияллоҳу анҳо онамиз уйлари орасида қадди букилиб қолган. Кейин ҳушидан кетган. Кўрган одам унинг ёнига келади-да, одатларига кўра, ўзига келгунича беҳуш ётган одам бўйнини оёғи билан босиб туради ва: “Унда жиннилик-тутқаноқ касалик бор шекил. Шунинг учун қадди букилиб қолди”, деб ўйлайди. Ваҳоланки, бу очлик шиддатидан келиб чиққанди. Бу ривоятда Асри саодатнинг маълум даврида саҳобалар қаттиқ очлик билан синалганлари айтилмоқда. Ўша кезларда асҳоби киром қоринларига тош боғлаб юришар, очликдан ҳарна қутулиш учун дарахт баргларини чайнашар экан. Улар ана шундай оғир дамларни бошдан кечиришган. Муаллиф юқоридаги ривоятни бу ерда бежиз келтирмаган. Чунки, бундай ҳолат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламда ҳам бўлган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир куни у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам очлик сабабидан букилиб қолганларини кўрган экан. Ўшанда у зот қорин тўйдириш учун сифати паст хурмо ҳам топа олмаган эканлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қўли очиқ, сахий эканларини, бир нарса сўраб келган одамни қуруқ қайтармаганларини инобатга олиб, у зот ҳам шундай аҳволга тушганлар, десак хато бўлмайди. Агар ўзларида бирон егулик бўлганида Абу Ҳурайра очликдан ҳушидан кетиш даражасига бормасди, унга нимадир берган бўлардилар. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламда сабрли камбағал ва шукрли бой мақомини жамлаган. У зот аввал сабрли камбағал, кейин шукрли бой бўлганлар. Расули акрам сабрли камбағаллар, шукрли бойлар саййиди эдилар. Сабр қилинадиган ўринларда энг собир, шукр қилинадиган вақтларда энг шокир зот саналганлар. Чунончи, бу ривоятда камбағалликни бойликдан афзал деб биладиганлар учун ҳужжат йўқ.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚