HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_59📒

Рифаъаҳ ибн Рофиъ розияллоҳу анҳу айтдилар:

Абу Бакр розияллоҳу анҳу минбарга чиқиб, йиғлаган ҳолда дедилар:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб келган йиллари минбарга чиқдилар, сўнг йиғлаб «Аллоҳдан гуноҳларингизни афв қилишини ва офият сўранглар. Чунки бандага берилган яхшиликларнинг энг яхшиси комил иймондан кейин офиятдир», деб айтган эдилар.

Табароний "Сунан" 3558 (ҳасан
ҳадис)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_59📔

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни эрталаб (уйларидан) чиқдилар. Эгниларида жундан тўқилган қора чопон (ёки қора жундан тўқилган чопон) бор эди”.

Шарҳ.


Ривоятда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни эрта тонгда устларига қора чопон кийиб уйларидан чиққанлар. Биз “чопон” деб ифодалаган сўз арабча матнда “мирт” шаклида келган. Мирт узун, кенг либос бўлиб, устга ташлаб олинади, танани тўлиқ ёпиб туради. У ипак, жун ёки зиғирпоядан тўқилади.
“Саҳиҳайн”да ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир либослари бўларди. Уни киярдилар ва: “Мен бир қулман.
Қул қандай кийинса, шундай кийинаман”, деб айтардилар.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚