HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_661📓

#Исмлар_ҳақида.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сизлар қиёмат куни исмларингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсизлар. Бас, исмларингизни гўзал қилинг», дедилар».

(Абу Довуд ривоят қилган).

----------------------------------------------

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Албатта, Аллоҳ қиёмат куни ўз бандаларини сатр қилиш учун одамларни оналарининг исми ила чақирур», деди».

(Тобароний ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Баъзи бир тоифа одамларни айбини беркитиш учун онасининг исми билан чақирилиши ҳам мумкин экан. Шунинг учун оналарнинг
исмлари ҳам гўзал бўлиши яхшидир.

------------------------------------------

Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».

(Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚