HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_593📔

#Таомланиш_одоби.


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирингиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».


(Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган).


Шарҳ:


Демак, чап қўли билан еб-ичган одам Роҳманнинг амридан юз ўгириб, шайтонга эргашган ва унинг ишини қилган бўлади. Шунинг учун бу масалага катта эътибор билан қарамоғимиз, болаларимизга ҳам ўргатмоғимиз лозим.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_619📗

#Таомланиш_одоби

Ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки
таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан», деди».

(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар).

Шарҳ:

Ҳаром нарса тановул қилинаётган дастурхонда мусулмон одамнинг ўтириши мутлақо мумкин эмас. Чунки, у ерда ўтиришнинг ўзи, агар ўзи тановул қилмаса ҳам, ўша ҳаром ишга розилик аломати ҳисобланади. Ёмон ишга рози бўлишнинг ўзи ёмондир. Мусулмон киши ундоқ ерда рози бўлиб ўтириши эмас, унга қарши бўлиши матлубдир. Юзтубан ётиб олиб таом тановул қилиш эса, ўтакетган беодобликдир. Шу билан бирга, у соғлик учун ҳам зарарлидир.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_621📙

#Таомланиш_одоби

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз таом еса, лаганнинг уст томонидан емасин. Лекин паст томонидан есин. Чунки барака унинг уст томонидан нозил бўлур», дедилар».


(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган)

ва Термизийнинг лафзида: «Барака таомнинг ўртасидан нозил бўлади. Бас, уни атрофидан енг. Ўртасидан еманг», дейилган.

Шарҳ:

Албатта, палов ёки шунга ўхшаш кўпчилик ўртасига лаганда қўйиладиган таомни ҳар ким ўз олдидан, бир чеккадан егани
одобга ҳам, дидга ҳам ва умуман, динга ҳам мувофиқдир. Ўшандоқ таомнинг устидан, кўринган еридан пала-партиш олавериш баракасини қочириши турган гап.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_639📕

#Таомланиш_одоби

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гўштни пичоқ билан кесманглар. Чунки бу ажамларнинг қилмишидир. Уни тишлаб енглар. Ана ўша ош бўлувчироқ», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).


📝Шарҳ:


Аввалги ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари пичоқ билан гўшт кесиб еганларини ҳисобга олсак, бу ҳадисда кофирларга ўхшаб, такаббурлик ила гўштни пичоқ билан кесиб емоқ ҳақида сўз кетаётганига ҳеч қандай шубҳа қолмайди.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_653📒


#Таомланиш_Одоби.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бирингизнинг ҳар бир ишида ҳозир бўлади; таомига ҳам ҳозир бўлади. Қачон бирингиздан луқма тушса, ундаги нолойиқ нарсани кетказиб, кейин есин. Уни шайтонга тарк қилмасин. Агар фориғ бўлса, бармоқларини яласин. Чунки, у таомининг қаерида барака бўлишини билмас», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «У зот лаганни бармоқларимиз ила сидириб ялашга амр қилдилар ва: «Албатта, сизлар таомингизнинг қаерида барака бўлишини билмассиз, дедилар», дейилган».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).


📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифдан динимиз таомга нисбатан қанчалар эътиборли бўлганини ва тежамкор бўлишимизни талаб қилганини билиб оламиз. Ажойиб бир ҳикмат. Таомнинг баракаси қаерда эканини билиб бўлмайди. Унинг асосий тўпидами, энг марказидами, ёки ерга тушган бирор луқма, томчи, увоқдами? Ёхуд таомнинг лаганга, идишга ёпишиб қолган қисмидами? Шунинг учун баракадан умидвор бўлган ҳар бир инсон бирор томчи ёки бирор увоқ таомни исроф қилмасин. Ҳаттоки, қўлини ва идишини ҳам ялаб қўйсин. Агар шундоқ қилмаса, ўз таомидан баракали жойини шайтони лаъинга берган бўлади. Ушбу ҳадисни ўрганар эканмиз, беихтиёр бугунги кундаги таом борасидаги исрофлар ёдимизга тушади. Орадан файзу бараканинг кўтарилгани эсга тушади. Ўзимиз қилар ишни қилиб қўйиб, нимага барака қолмади экан, деб юришимиз эсга тушади. Аллоҳнинг динига амал қилмаслик шундоқ бўлади. Ҳар бир нарсада салбий натижаларга олиб келади.

Ёшликдан болаларга шу
одобни ўргатиб бориш керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_806📘

#ТАОМЛАНИШ_ОДОБИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар. Шунда: «Ейиш-чи?» дейилди. «У яна ҳам ашаддийроқ», дедилар».

(Термизий ва Муслим ривоят қилганлар).

Муслимнинг лафзида: «У яна ҳам ёмонроқ ёки чиркинроқ», дейилган.

📝Шарҳ:

Демак, тик туриб таом ёки ичимлик тановул қилиш жоиз эмас. Чунки, тик турганда одам тўлиқ роҳат ҳолида бўлмайди. Шунинг учун егани ва ичгани ҳам яхшироқ фойда бермайди. Бунинг устига тик туриб ебичганда овқатлар тўкилиши, исроф бўлиши ҳам бор. Агар мутахассислар бу ҳолатни яхшилаб ўргансалар, албатта, бошқа зарарлари ҳам чиқиши турган гап. Умуман, Ислом маданиятида ўзини билган одам тик туриб на таом ейди, на ичимлик тановул қилади.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_814📕

#ТАОМЛАНИШ ОДОБИ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки
таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан», деди».

(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар).

📝Шарҳ:

Ҳаром нарса тановул қилинаётган дастурхонда мусулмон одамнинг ўтириши мутлақо мумкин эмас. Чунки, у ерда ўтиришнинг ўзи, агар ўзи тановул қилмаса ҳам, ўша ҳаром ишга розилик аломати ҳисобланади. Ёмон ишга рози бўлишнинг ўзи ёмондир. Мусулмон киши ундоқ ерда рози бўлиб ўтириши эмас, унга қарши бўлиши матлубдир. Юзтубан ётиб олиб таом тановул қилиш эса, ўтакетган беодобликдир. Шу билан бирга, у соғлик учун ҳам зарарлидир.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚