HADISLAR TOPLAMI
28.8K subscribers
50 photos
270 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_614📕

#Мусибатларга_сабр_қилиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Дунѐ аҳлидан кўнгил қўйган одамини қабз қилганимда савоб умидида
сабр қилган мўмин бандамга Менинг ҳузуримда жаннатдан ўзга мукофот йўқ», дейди», дедилар».

(Имом Бухорий ривоят қилган).

Шарҳ:

Мусулмон инсон яқин кишиси вафот этиб, мусибат етганда
сабр қилади, Аллоҳга дуо-фотиҳалар қилади, Аллоҳ таолонинг қазои қадарига рози бўлади. Мусибатга чидамай, бақириб йиғлаш, бидъат-хурофотга берилиб, сочини олдириб ташлаш ѐки кийимларини йиртиш эса, мушрик ва кофирларнинг ишидир. Мўминмуслимлар эса ўз Пайғамбарлари кўрсатган йўлдан бориб, мазкур ишларни мутлақо қилмасликлари лозим. Аллоҳ жалла шаънуҳу мўминлар ҳақида: «Улар қачон ўзларига мусибат етса, «Биз Аллоҳникидирмиз ва биз Аллоҳга қайтувчилармиз», дейдилар. Ана ўшаларга ўз Роббиларидан саловотлар ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир», деган. Умар розияллоҳу анҳу ушбу оят ҳақида: «Қандай яхши икки идл ва илова», деганлар. сабр Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло ўзига мусибат етганда қиладиган, рози бўладиган, «Биз Аллоҳникимиз, Ўзи нимани хоҳласа, шуни қилади, охиратда ҳам фақат Ўзигагина қайтиб борамиз», дейдиган кишиларни мадҳ этмоқда ва уларга бериладиган мукофотларни зикр қилмоқда. Мазкур кишиларга бериладиган мукофотлар иккита асосий ва битта илова мукофотдан иборат экан. Иккита асосий мукофот — Аллоҳ таолодан бўладиган саловотлар ва раҳмат. Битта илова мукофот уларнинг ҳидоят топганлардан бўлишидир.
Ушбу ояти кариманинг маъносини чуқур англаб етган ҳазрати
Умар розияллоҳу анҳу: «Қандай яхши икки идл ва илова», деган эканлар. Арабларда «идл» деб, уловнинг икки биқинига ортилган юкка айтилади.
«Илова» эса, икки биқинидаги юкка илова (кўшимча) равишда эгар устига юкланган юкдир. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу мусибат етганда
сабр қилиб, «Биз Аллоҳ учунмиз ва биз Аллоҳга қайтувчилармиз» дегувчи кишиларга ваъда қилинган саловот ва раҳматни уловнинг икки биқинига ортилган икки юкка, ҳидоят топганлардан бўлишини эса, эгар устига ортилган қўшимча юкка ўхшатмоқдалар. Мусибатнинг энг катталаридан бири яқин кишиларнинг ўлимидир.
Ким ана шундоқ мусибатга учраса,
сабр қилиб, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун»ни айтса, мазкур даражага эришар экан.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 36📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_648📓

#Мусибатларга_сабр_қилиш.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиѐмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунѐда жилдлари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).


📝 Шарҳ:

Бу дунѐда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан билиб, уларга
сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунѐда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Бу ҳадиси шарифда бу дунѐда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ѐки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚