HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_608📘

#Қадр_кечаси

Зирр ибн ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Убай ибн Каъбдан: «Биродаринг Ибн Масъуд, ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади», дейдими?» деб сўрадим. «Унга Аллоҳ раҳм қилсин. Одамлар суяниб қолмасин демоқчи бўлгандир. Аслида у батаҳқиқ у(кеча)нинг Рамазонда эканини, охирги ўн кунликда эканини ва йигирма еттинчи кечада эканини билган», деди. Сўнгра, иншааллоҳ, демасдан қасам ичиб, у йигирма еттинчи кеча эканини айтди. «Буни нимага асосланиб айтмоқдасан, эй Абу Мунзир?» дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хабар берган аломат асосида, ўша куни қуёш ёғду сочмай чиқадир», деди».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Абу Довуднинг лафзида: «Аломати нима?» дедим. «Ўша кечанинг тонгида қуёш тоғарага ўхшаб ёғду сочмай чиқади, деди», дейилган.

Шарҳ:

Аввало, ҳадиснинг ровийи Зирр ибн ҳубайш розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: Зирр ибн ҳубайш ибн ҳабаша ибн Авс ал-Асадий. Улуғ тобеинлардан бўлиб, жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам яшадилар, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмадилар. Қуръон олими ва фозил зотлардан эдилар. ҳатто Ибн Масъуд ҳам араб тили ҳақида шу зотдан сўрар эдилар. У киши Куфада истиқомат қилдилар, 120 йил умр кўрдилар. У зот ҳижратнинг 83-йили Жаможим воқеасида вафот этдилар. У зот ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абу Зарр, Ибн Масъуд, Абдурраҳмон ибн Авф, Аббос, Убай ибн Каъб, Сафвон ибн Ассол, Оиша онамизлардан ривоят қилдилар. Одатда қасам ичганда, «иншааллоҳ»ни қўшиб қўйиш орқали бироз енгиллик яратиш, мабодо гап нотўғри бўлиб қолса, гуноҳкор бўлмаслик кўзда тутилади. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг Қадр кечаси Рамазоннинг йигирма еттинчи кечасида эканига «иншааллоҳ»ни қўшмай қасам ичишлари эса, бунга қаттиқ жазмлари борлиги, масалани аниқ билишларига далолат қилади. Абу Мунзир Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг кунялари.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Абдуллоҳ ибн Масъуд одамларга Қадр кечасини йил давомида излаш керак, деб айтар эканлар. Ушбу фикрни бошқа кишилар ҳам айтганлар.
2.Бу фикрни айтишдан мақсад кишилар маълум бир кеча ёки кечаларга эътимод қилиб, ўшаларнигина бедор ўтказиб, йилнинг бошқа кечаларини ибодатсиз, бепарво бўлиб ўтказмасин, деганлари экан.
3. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Қадр кечаси Рамазони шарифнинг йигирма еттинчи кечаси эканига жазм қилганлар. Бутун Ислом уммати ичида ҳам ушбу фикр машҳур. Бу фаслнинг номи ҳам шунга далолат қилмоқда.
4.Аниқ билиб, жазм қилган нарсага, иншааллоҳ, демай қасам ичса ҳам бўлавериши.
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қадр кечасининг аломати борлиги ҳақида хабар берганлари.
6. Лайлатул Қадр бўладиган кечанинг тонгида қуёш тоғарага ўхшаб, атрофга ёғду сочмай чиқиши. Чунки ўша пайтда фаришталар кўплаб чиқиб-тушиб турганлари учун, қуёшнинг ёғдусини тўсиб қўяр эканлар. Демак, Рамазони шарифнинг барча кечаларида бедор бўлиб, ибодат қилишга уриниш билан бирга йигирма еттинчи кечага алоҳида эътибор бериш керак.

Манба:
Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚