HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_611📘

#Таваккул


Ийсо ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Меъбад ал-Жуҳанийнинг олдига уни кўргани кирдим. Унга қизил нарса тошган экан. «Бирор нарса осиб олмайсанми?» дедим. «Ундан кўра ўлган яхшироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким бир нарса осиб олса, ўшанга суянур, деганлар», деди у».

(Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ:

Яъни, тумор осган одам мана шу осган туморим менга шифо беради ѐки бало-офатлардан сақлайди, деган эътиқодга бориб қолади. Шунинг учун шариат рухсат берган чегарадан чиқмаслик лозим. Аллоҳ таолога
таваккул қилиб, шариатимиз амр қилган тиб ва дам солишни қўллаш керак.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 18📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚