HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_39📘

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “(Одамлар): “Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сочингизга оқ тушганини кўряпмиз?!” дейишди. Шунда у зот: “Сочимни Ҳуд ва унга ўхшаш (суралар) оқартирди”, дедилар”.


Шарҳ.

“Ҳуд ва унга ўхшаш суралар”, деганда қиёмат қўрқинчлари, қийинчиликлари васф этилган суралар, жумладан, Қамар, Воқеа, Ҳоққа, Маориж, Мурсалот,
Набаъ, Таквир, Ғошия, Қориа суралари кўзда тутилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур суралар орқали ўтган қавмлар бошига тушган мусибатлардан воқиф бўлиб, ўз умматлари ҳақида кўп қайғурганлар. Натижада у зотда қарилик белгиси намоён бўлган. Бошқа ривоятга кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ҳуд ва унга ўхшаш суралар, аввалги умматлар бошига тушган кўргиликлар сочимни оқартирди”, деганлар. Абу Али Шаббувийдан ривоят қилинади: Мен (тушимда) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: – Ё Расулуллоҳ, айтишларича, сиз: “Сочимни Ҳуд сураси оқартирди”, дебсиз. Бунга сабаб нима: ундаги пайғамбарлар қиссаси, умматлар ҳалокатими?
– деб сўрадим.
Шунда у зот:
– Йўқ, балки “Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг!” оятидир102, – дедилар.
Савол: Нима учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом сочларига оқ тушишига сабаб дея биринчи навбатда Ҳуд сураси тилга олинган?
Жавоб: Чунки мазкур сурада ҳақ йўлда собитқадам бўлишга буюрилган. Агар Аллоҳ тавфиқ бермаса, бандалар бунинг уддасидан чиқа олишмайди.

Савол: Шўро сурасида ҳам собитқадамликка амр қилинган-ку. Нега Шўро эмас, айнан Ҳуд сураси у зот соч-соқолларига оқ тушишига сабаб дея айтилмоқда?
Жавоб: Биринчидан, Расули акрам Аллоҳнинг собитқадамлик ҳақидаги буйруғини биринчи марта Ҳуд сурасида эшитганлар. Қолаверса, Шўро сурасида фақат у зотнинг ўзлари динда бардавом бўлишга буюрилганлар. Ҳуд сурасида эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бирга у зотга эргашганлар ҳақ йўлда собитқадам бўлишган амр этилган. Умматлари бундай вазифани бажаришга қодир эмасликларини билгач, уларни ўйлаб ғам чекканлар, мўминлар оқибати ҳақида мулоҳаза қилганлар

Умматим деб сочларига оқ тушган
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни меросларини Аллоҳ қодир қилганча ўзгаларга ҳам улашинг.
Аллоҳ сизни яҳшиликлар билан мукофатласин.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_58📙

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Оқ (либос) кийинглар. Чунки у энг тоза ва энг покдир. У билан маййитларингизни кафанланглар”.


📝Шарҳ.


Демак, оқ либос энг тоза, энг яхши, ёқимли либос экан. Оппоқ кийим озгина кир бўлса ҳам билинади. Бошқа кийимларнинг кир бўлгани тезда билинмайди. Чунки, қора, кўк ва ҳоказо либослар кир рангига ўхшагани учун пайқаш қийин. Оқ рангдаги либос эса кирни яққол кўрсатади. Шу ўринда шифокорлар нима учун оқ кийим кийишлари сабабини англагандек бўламиз. Зеро, улар озодаликка бошқаларга нисбатан кўпроқ эътибор беришлари лозим. Ривоят давомида маййитларни оқ кафан билан кафанлашга чақирилмоқда. Шунинг учун аксар мусулмон диёрларда, жумладан, бизнинг юртда ўликни оқ кафанга ўралади. “Маййит нега айнан оқ мато билан кафанланади”, деган саволга “Чунки, у фаришталар билан юзма-юз келади”, деб жавоб берилган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_59📔

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни эрталаб (уйларидан) чиқдилар. Эгниларида жундан тўқилган қора чопон (ёки қора жундан тўқилган чопон) бор эди”.

Шарҳ.


Ривоятда айтилишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни эрта тонгда устларига қора чопон кийиб уйларидан чиққанлар. Биз “чопон” деб ифодалаган сўз арабча матнда “мирт” шаклида келган. Мирт узун, кенг либос бўлиб, устга ташлаб олинади, танани тўлиқ ёпиб туради. У ипак, жун ёки зиғирпоядан тўқилади.
“Саҳиҳайн”да ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир либослари бўларди. Уни киярдилар ва: “Мен бир қулман.
Қул қандай кийинса, шундай кийинаман”, деб айтардилар.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_60📕

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Урва ибн Муғийра ибн Шуъба отасидан ривоят қилишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам енглари тор бир румий жубба кийганлар.


📝Шарҳ.

Жубба – кўйлак устидан кийиладиган, енги узун ва кенг, олди очиқ кийим; чопон, тўн. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган жубба румий (яъни, Шомда яшовчи румликлар ишлаган), енглари тор бўлган экан. У зот румий жуббани сафарда киярдилар. Айтилишича, ривоятдаги ҳолат Табук ғазотида бўлган. Бундан чиқди, муқимликда эмас, айнан сафарда кийиладиган кийимлар енги тор бўлгани афзал.

Бобга хулоса ўрнида қуйидагиларни айтиб ўтамиз:
1. Кийинишда танлаш имкони кўп. Либослар асли пок. Агар бирон кийимда шариат қайтарган белгилар топилса, шундагина уни кийишдан қайтарилади.
2. Оқ ва яшил рангдаги либослар кийиш афзал.
3. Либос кийишда исрофдан, кибрдан сақланиш: кийим-кечакка ҳаддан зиёд кўп пул сарфлаб юборишдан, зарурат бўлмаса-да, либос турларини кўпайтиришдан, кийган кийими билан мақтанишдан тийилиш зарур.
4. Кийинишда эътиқоди, урф-одати биз учун бегона миллатларга тақлид қилинмайди. Агар ғайридинлар ишлаб чиқарган кийимлар фақат уларнинг ўзигагина хос бўлмаса, мусулмон одам бундай либосларни кийиши мумкин.
5. Эркаклар учун ипакдан тикилган, аёлларга мўлжаллаб чиқарилган либосларни кийиш жоиз эмас. Зеро, либос эркакни аёлга, аёлни эркакка ўхшатиб қўймаслиги лозим.

Либослари ҳақидаги боб тугади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_61📕

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Муҳаммад ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Биз Абу Ҳурайра ҳузурида эдик. Унинг эгнида зиғирпоядан тўқилган, қизил рангга бўялган икки либос бор эди. У кийимларининг бирига бурнини қоқди ва: “Офарин! Балли! Абу Ҳурайра зиғирпоя(дан тўқилган либос)га бурун қоқади! Албатта, мен ўзимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарлари билан Оиша ҳужраси орасида ҳушимдан кетган ҳолда кўрганман. Шунда биттаси келиб, оёғини бўйнимга босиб туради. Менда жиннилик бор, деб қаралади. Ваҳоланки, менда жиннилик йўқ, балки у очликдан ўзга нарса эмас”, деди”.


📝 Шарҳ.


Бу ривоят машҳур тобеин Ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинган. Унинг айтишича, бир куни улар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу олдига боришган. Ўшанда у эгнига зиғирпоядан тўқилган, қизилга бўялган либос кийиб олганди. Абу Ҳурайра кийимига бурнини қоқиб, “Офарин, балли! Абу Ҳурайра зиғирпоядан тўқилган кийимга бурнини қоқади!” деди. Кейин аввалги ҳолини эслади. Унга кўра, мазкур саҳоба қаттиқ очликка йўлиққан, ейишга ҳеч вақо топа олмаган. Очлик ва оғриқ зўридан Масжиди набавийда, минбар билан Оиша розияллоҳу анҳо онамиз уйлари орасида қадди букилиб қолган. Кейин ҳушидан кетган. Кўрган одам унинг ёнига келади-да, одатларига кўра, ўзига келгунича беҳуш ётган одам бўйнини оёғи билан босиб туради ва: “Унда жиннилик-тутқаноқ касалик бор шекил. Шунинг учун қадди букилиб қолди”, деб ўйлайди. Ваҳоланки, бу очлик шиддатидан келиб чиққанди. Бу ривоятда Асри саодатнинг маълум даврида саҳобалар қаттиқ очлик билан синалганлари айтилмоқда. Ўша кезларда асҳоби киром қоринларига тош боғлаб юришар, очликдан ҳарна қутулиш учун дарахт баргларини чайнашар экан. Улар ана шундай оғир дамларни бошдан кечиришган. Муаллиф юқоридаги ривоятни бу ерда бежиз келтирмаган. Чунки, бундай ҳолат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламда ҳам бўлган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир куни у киши
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам очлик сабабидан букилиб қолганларини кўрган экан. Ўшанда у зот қорин тўйдириш учун сифати паст хурмо ҳам топа олмаган эканлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қўли очиқ, сахий эканларини, бир нарса сўраб келган одамни қуруқ қайтармаганларини инобатга олиб, у зот ҳам шундай аҳволга тушганлар, десак хато бўлмайди. Агар ўзларида бирон егулик бўлганида Абу Ҳурайра очликдан ҳушидан кетиш даражасига бормасди, унга нимадир берган бўлардилар. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламда сабрли камбағал ва шукрли бой мақомини жамлаган. У зот аввал сабрли камбағал, кейин шукрли бой бўлганлар. Расули акрам сабрли камбағаллар, шукрли бойлар саййиди эдилар. Сабр қилинадиган ўринларда энг собир, шукр қилинадиган вақтларда энг шокир зот саналганлар. Чунончи, бу ривоятда камбағалликни бойликдан афзал деб биладиганлар учун ҳужжат йўқ.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_62📘


#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нон ва гўштга зинҳор тўймаганлар. Магар танглик-тиқилинч ҳолда (тўйганлар)”. Молик айтади: “Мен саҳролик бир кишидан (чунки, улар тилни яхшироқ билишади): “Танглик-тиқилинч ҳол нима (дегани)?” деб сўрадим. Шунда у: “Одамлар билан бирга таомланиш”, деб жавоб берди”.

📝Шарҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юмшоқ нонга, гўштга қоринлари тўймаган, у зот ва оила аъзоларининг асосий егулиги хурмо билан сув бўлган. Ривоят қилинишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир қавм олдидан ўтди. Уларнинг дастурхонида қовурилган қўй бор эди. Қавм аъзолари Абу Ҳурайрани (таомга) таклиф қилишди.
Абу Ҳурайра рад этди ва: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қоринлари арпа (унидан қилинган) нонга тўймаган ҳолда бу дунёдан ўтганлар”, деди
(Бухорий ривояти).
Ҳа, ҳолат шундай эди. Магар бирон жойда зиёфат бўлса, меҳмонга чақирилсалар ёки ўзлари меҳмон кутсалар, кўпчилик билан тансиқ таомлардан ердилар. Кўпчилик дегани таомдан кўра унга узатилувчи қўллар кўплигидир. Ана шундай вазиятда гўшт ва бошқа неъматлардан тановул қилардилар.
“Таҳорат китоби”да келтирилган қуйидаги ривоятлар орқали.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овқатланишлари ҳақида қўшимча маълумотга эга бўламиз:
1.Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қўйнинг қўлини едилар. Кейин (ўрниларидан) туриб намоз ўқидилар, лекин (қайта) таҳорат олмадилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ривояти).
2.Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нон ва гўшт тайёрладим.У зот таомни еб бўлгандан кейин таҳорат суви олиб келишимни буюрдилар ва таҳорат олиб пешин намозини ўқидилар. Шундан сўнг ортиб қолган таомни сўраб, ундан едилар. Кейин яна намозга турдилар. Аммо таҳорат қилмадилар”
(Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
3.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўйнинг қўлини еб, кейин мазмаза қилганлар, икки кафтларини ювиб намоз ўқиганлар
(Ибн Можа ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
4. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир ансория аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қўй гўштига таклиф қилди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан ўша гўштдан едилар. Намоз вақти бўлганда у зот таҳорат қилдилар. Кейин таомнинг қолганини ейишди. Аср вақти кирганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олмадилар”
(Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да, Байҳақий “Ас-Сунанул кубро”да ривоят қилган. Ривоят санади қавий-кучли).
Имом Аҳмад бундай деган: “Агар таомда тўрт (нарса) жамланса: (Овқатланишдан) аввал Аллоҳнинг исми зикр этилса, охирида Аллоҳга ҳамд айтилса, таомга узатиладиган қўллар кўп ва таом ҳалолдан бўлса, комил саналади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_63📓

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Бу бобда
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни маҳсилари ҳақида сўз юритилади.
(2 та ҳадис бор)


Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Нажоший Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иккита қора рангли, одми маҳси ҳадя қилганида у зот ҳалиги маҳсини ўша заҳоти кийганлар. Сўнг таҳорат қилганлар ва унга масҳ тортганлар.


📝Шарҳ.


“Нажоший” Ҳабашистон подшоҳлари номи бўлиб, ривоятда кўзда тутилган Нажошийнинг исми Асҳама ибн Баҳр Нажошийдир. Нажоший аввал насроний динида бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида Исломни қабул қилган бўлса ҳам, у зот ҳузурларига келмаган. Нажоший Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошчилигида Ҳабашистонга ҳижрат қилиб борган бир гуруҳ мусулмонларга ёрдам кўрсатган: уларни қўллаб-қувватлаган, ҳимоясига олган, бошпана берган. Нажоший вафот этганида
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан унга ғойибона жаноза намози ўқиганлар. Ҳабашистон ҳукмдори Нажоший Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир жуфт оддий, қора рангли, устида туки, нақшлари, безаклари йўқ маҳси совға қилганида у зот мамнуният билан қабул қилиб, уни кийиб юрганлар, таҳорат қилаётганда унга масҳ тортганлар. Шу ўринда бир масалани айтиб ўтамиз: Маҳсига масҳ тортиш ҳақидаги ҳадислар мутавотир даражасига етган. Чунки бу ҳақида саксон нафар саҳобадан ҳадис ривоят қилинган. Ҳанафий мазҳабининг айрим уламолари: “Маҳсига масҳ тортишни инкор этиш куфр бўлиб қолишидан қўрқаман”, деб айтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул қилиб олишлари билан уни кийганлари хурсанд бўлганларини билдиради, шунингдек, совға берган одам қалбига сурур бағишлайди. Ибн Арабий ва Зайниддин Ироқий таъкидлашича, Нажоший ўша маҳсини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ислом динига кирмасдан олдин тортиқ этган. Бундан чиқди, аҳли китоблардан совға олиш жоиз.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_64📗

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.


Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу бундай деган: “Диҳя
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир жуфт маҳси совға қилганида у зот ҳалиги маҳсини – Исроил Жобирдан, у Омирдан ривоят қилиб айтади: “(Диҳя розияллоҳу анҳу маҳсига қўшиб) битта жубба ҳам (ҳадя қилган.) У зот иккисини – йиртилгунича кийганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ўша маҳси) ҳалол сўйилган жонивор терисидан (тикилган)ми ёки бошқасиданми, билмасдилар”. Абу Исо деди: “Бу (ердаги) Абу Исҳоқ Абу Исҳоқ Шайбонийдир.
Исми – Сулаймон”.

📝Шарҳ.

Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иккита маҳси совға қилган. У зот уни йиртилгунича кийганлар. Бундан Пайғамбаримиз алайҳиссалом нақадар камтар бўлганлари англашилади. Мусулмон инсон кийимни эскиргунича кияди, бир-икки марта кийиб, ташлаб қўйиш, кийимни тез-тез бошқасига алмаштириш, янги русумдаги либосларга ўчлик имон заифлиги белгиси, айни вақтда исрофгарчиликдир. Бундай қилиш Аллоҳга хуш келмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Диҳя розияллоҳу анҳу совға қилган маҳси ҳалол сўйилган ҳайвон терисидан тайёрланганми ёки ўлимтик терисиданми, билмасдилар. Бундан чиқди, асли номаълум нарсалар пок саналади. Муборакфурий бундай деган Бу ривоятга кўра, тери ошланса, гарчи ўлимтикники бўлса ҳам, покланади”.

Маҳси ҳақидаги ҳадисни оҳири.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_70📕

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Агар биронтангиз пойабзал кийса, ўнгдан бошласин. Агар ечса, чапдан бошласин. Ўнг томон аввал кийиладигани, охири ечиладигани бўлсин.

📝Шарҳ.

Ўнг томон чап томондан кавуш кийиб-ечишда ҳам афзал саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пойафзал кийишни ўнгдан бошлар, ечишда бунинг аксини қилардилар. Яъни, аввал чап оёқ, кейин ўнг оёқ ечилади. Поклик ва зийнат саналадиган ишларни ўнг томондан бошлаш маҳбубдир.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_133📗

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни шамоиллари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга (қўй) гўшти келтирилиб, қўли у зотга узатилди.
– (Чунки, Расулуллоҳга) ўша жойи ёқарди.
– Шунда у зот гўштдан тишлаб едилар”.

📝Шарҳ.

Бир куни
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун қўй гўшти келтирилиб, қўли у зотга узатилди. Сабаби қўл гўштини хуш кўрардилар. Қўйнинг қўли узатилганида Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни тишлаб еганлар. Айтилишича, гўштни шу тарзда ейиш тишлар соғлом ва бақувват бўлиши учун муҳимдир. “Гўштдан тишлаб едилар” деган гапдан у зот гўштнинг ҳаммасини эмас, бир қисмини еганлари англашилади.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега айнан қўйнинг қўлини яхши кўрганлар?
Жавоб: Чунки, у қўйнинг олд қисмида жойлашган, таъми ширин, юмшоқ пишади, фойдаси кўпроқ бўлади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_135📘

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни шамоиллари.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Оишанинг (бошқа) аёллардан афзаллиги сариднинг қолган таомлардан афзаллигига ўхшайди”.

📝Шарҳ.

Сарид – сувига нон тўғралиб, устига гўшти тахлаб сузиладиган шўрва. Саридда баъзан гўшт бўлмаслиги ҳам мумкин. Фойдаси кўплиги, енгил тановул қилиниши, мазали экани учун сарид араблар наздида бошқа таомлардан афзалдир. Худди шунга ўхшаб мўминлар онаси, буюк саҳобия, олима, фақиҳа аёл – Оиша розияллоҳу анҳо ўз замонидаги бошқа аёллардан афзалдирлар.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚