HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Машхурлар_сийрати_8

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК


Имом, Шайхулислом [1], Замоналарнинг олими, Тақводорлар пешвоси, ҳофиз, Ғозий [2]

Кўзга кўринган буюклардан Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Муборак ибн Возиҳ Ҳанзалий.

Мавлолар Туркий
Оналари Хоразмлик (бошқа манбаларда оталарининг ҳам Хоразм турклардан эканликларини айтиб ўтилган).

118 йилда таваллуд топганлар.

Йигирма ёшларидан бошлаб илм талабига киришганлар.

Илк устозлар Робиъ ибн Анас Хуросоний. Хуросоний зиндонда бўлганларида иложини топиб, у кишининг олдиларига кириб, қирқтача ҳадис эшитишга муясар бўлганлар.

(Давоми бор)

"Сияру Аъламин Нубало"

[1] Шайҳулислом: Муайян мамлакатда Ислом ташкилотлар бошлиғи олий диний унвон.

[2] Ғозий: Жангчи, Аскар, Ҳарбий юриш иштирокчиси.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_8

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (давоми)


141 йил илм сафарига чиққанлар. Тобеъинлардан дарс олганлар. Анча юртда бўлганлар. Вафотларигача илм ўрганлар. Ғазотда иштирок этганлар, савдо - сотиқ билан шуғуланганлар, биродарларига Аллоҳ йўлида эҳсон берганлар, уларни ўз ҳисобларидан хажга олиб борганлар.

Сулаймон Таймий, Осим Ахвал, Хумайд Тавил, Хишом ибн Урва, Журайрий, Исмоил ибн Абу Холид, Аъмаш, Бурайд ибн Абдуллоҳ ибн Абу Бурда, Холид Хаззо, Яҳё ибн Саъид Ансорий, Абдуллоҳ ибн Авн, Мусо ибн Уқба, Ажлаҳ Киндий, Хусайин Муаллим, Ханзала Садусий, Ҳайва ибн Шурайҳ Мисрий, Кахмас, Авзоъий, Абу Ханифа, Ибн Журайж, Маъмар, Саврий, Шуъба, Ибн Абу Зииб, Юнус Айлий, Хаммод ибн Зайд, Хаммод ибн Абу Сулаймон, Молик, Лайс, Ибн Лаҳийъа, Хушайм, Исмоил ибн Айёш, Ибн Уяйна, Бақиййа ибн Валид ва бошқа кўплардан хадис эшитганлар.

(Давоми бор)

"Сияру Аъламин Нубало"


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_8

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (давоми)


Фойдали китоблар тасниф этганлар.
У кишидан Маъмар, Саврий, Абу Исҳоқ Фазорий, Бақиййа, Ибн Ваҳб, Ибн Маҳдий, Абу Довуд, Абдураззоқ ибн Хаммом, Қаттон, Аффон, Ибн Маъийн, Ҳиббон ибн Мусо, Абу Бакр ибн Абу Шайба, Яҳе иьн Одам, Абу Усома, Абу Салама Минқарий, Муслим ибн Иброҳим, Абдон, Ҳасан ибн Рабиъ Бувроний, Аҳмад ибн Манеъ, Али ибн Хужр, Ҳасан ибн Исо ибн Мосаржис, Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий, Ҳасан ибн Арафа, Иброҳим ибн Мужашшир, Яъқуб Даврақий, айрим устозлари, тенгдошлари ва яна шу қадар кўп киши ҳадис ривоят қилишганки, уларни китобга тушириш анча машаққатлидир.

Аҳли ҳадис ижмоъси билан у кишининг ҳадислари хужжат, бутунлигича олинади.

Ривоятлари барча мўътабар ҳадис китобларида мавжуд.

Олий санад билан ривоят қилган ҳадислари бизга етиб келди.

У киши билан менинг (имом аз Заҳабий) орамда олтита ровий бор.

(Давоми бор)

"Сияру Аъламин Нубало"


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_8

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (давоми)


Абу Маъшар Хамдавайҳ ибн Хаттоб Бухорий айтадилар: Наср ибн Муғийра Бухорийдан эшитим. У киши Иброхим ибн Шаммоснинг: "Одамлар фақихроғи - Ибн Муборак, Тақводорроғи - Фузайл, Ҳофизроғи - Вақиъ ибн Жарроҳ" деганларини эшитган эканлар.


Жаъфар ибн Абу Усмон айтадилар: Ибн Маъийндан Агар Қаттон ва Вақиънинг фикри икки хил чиқса нима қиламиз? деб сўраганимда Яҳё Қаттоннинг сўзлари олинади дедилар. Мен шунда Абдурроҳман ва Яҳёнинг фикирлари икки ҳил бўлсачи деганимда. Уларнинг ораларига ҳакам лозим бўлади дедилар. Мен шунда Ашжаъий - чи? дедим. У киши Ашжаъий вафот этганлар. Ўзлари билан бирга Хадислари ҳам кетган дедилар. Ибн Муборак - чи? дедим. У киши хадисда мўминлар амиридир дедилар.

Иброҳим Харбийдан Маъмарнинг шогирдларининг фикрлари ихтилофли чиқса, кимни фикрини оламиз? деб сўрашганда, У киши Сўз Ибн Муборакники бўлади деб жавоб бердилар.

Ахмад ибн Абдуллоҳ Ижлийга оталари қўйдагиларни айтиб берганлар: Абдуллоҳ ибн Муборакнинг вафотлари яқинлашганда, бир киши Лаа Илааҳа иллаллоҳ ни айтишларини кўп маротаба таъкидлаган эканлар.

Хорун Рошидга Абдуллох ибн Муборакнинг вафотлари хақида хабар етганда, у киши Бугун Олимлар саййиди вафот этибдилар - да деган эканлар.

Абдон ибн Усмон: Абдуллоҳ ибн Муборак 181 йил Рамазон ойида Ҳит шаҳрида вафот қилдилар деганлар.

Хасан ибн Робеъ: Абдуллоҳ ибн Муборак вафотларидан олдин менга олтмиш уч ёшга кирганларини айтган эдилар деганлар.


"Сияру Аъламин Нубало" китобидан Қисқартирилган холда келтирилди.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚