HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_56📘

Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади:

Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам:

"Аллоҳдан қўрқинглар ва қариндошлик алоқаларни сақланглар", дедилар.
(Саҳиҳ, 869).

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_56📓


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Авн ибн Абу Жуҳайфа отасидан ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Эгниларида қизил сарпо бор эди. Гўё мен у зотнинг икки болдирлари ялтираётганини кўриб тургандекман”. Суфён: “Уни ҳибара, деб ўйлайман”, деган.


📝Шарҳ.

Таржимада “сарпо” деб ифодаланган сўз арабча матнда “ҳулла” тарзида келган. Мазкур калима “янги кийим”, “бир хил матодан устма-уст кийилган кийим”, “кўйлак-иштон”, “чопон”, “кўйлак-иштон ва салладан иборат либос” маъноларини англатади. Саҳоба Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ҳажжатул вадоъда, Макка водийсида кўрганида устларида қора-қизғиш йўлли яманий бурда (чопон) бўлган экан. Уламолар айтишича, ўша кийимнинг ранги тўқ қизил бўлмаган, балки қора аралашган қизил чизиқлари бўлгани учун “қизил сарпо” дейилган. Болдирлари ялтираб туриши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таналари гўзал, нурли бўлганини билдиради. Қолаверса, у зот кийган изорнинг этаги тўпиқларидан юқори, муборак болдирлари ярмигача эди. Шунинг учун ҳам саҳоба у зот болдирларини аниқ-равшан кўрган.
Ҳадис ровийларидан бири Суфён Саврийга кўра, ўша либос ҳибарадир.
Ҳибара қандай кийимлигини юқорида кўриб ўтдик. Шу ерда бир нарсани эслатиб ўтиш лозим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўқ қизил рангли кийим киймаганлар, балки бу ишдан қайтарганлар. У зот қизил рангли либос кийганлари ҳақида ривоятлар “Тўқ қизил эмас ёки қизил чизиқлари бор эди”, деб изоҳланади. “Қизилдан қайтариб, ўзлари қизил либос кийишлари ўша иш жоизлигини билдириш учун бўлган”, деб айтганлар ҳам бор.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_56📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Қайла бинти Махрама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Устиларида заъфаронга бўялган, унда изи қолмаган иккита эски-уринган либос бор эди”. Бу
ҳадис ҳақида узун қисса бор.


📝 Шарҳ.


Қайла бинти Махрама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрганида устларига заъфарон билан бўялган иккита эски либос кийиб олгандилар. Либос эскирганидан ундаги заъфарон изи деярли ўчиб кетган, жуда оз миқдорда қолган эди.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларни заъфарон теккан кийимдан қайтарганлари маълум. Бу ривоятда у зот ўзлари шундай либос кийганлари айтилмоқда. Буни қандай тушунамиз?

Жавоб: Агар заъфарон либосда очиқ кўриниб турса, уни кийиш мумкин эмас. Агар либосдаги из билинар-билинмас қолган бўлса, кийса бўлади. Бу ишдан қайтарилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган икки либосда аввал заъфарон бўлган. Кейинчалик эскириб, ранги ўчиб кетган. Юқоридаги
ҳадис ҳақида узун қисса бор. Уни айрим муҳаддислар, жумладан,
Табароний “Ал-Мўъжамул кабир” китобида батафсил келтирган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚