HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_55📙

Abdulloh ibn Amr roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi:
"Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar:
"Rahmlilarga Rahmon ham rahm qiladi! Yerdagilarga rahm qilinglar, osmondagi Zot sizlarga rahm qiladi!"

(Abu Dovud, Termiziy rivoyat qilishgan)


@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_55📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам янги либос киймоқчи бўлсалар, уни ўз номи билан номлардилар. Кейин: “Аллоҳумма лакал ҳамду камаа касавтанийҳ, асъалука хойроҳув ва хойро маа суни-ъа лаҳ, ва аувзу бика мин шарриҳий ва шарри маа суни-ъалаҳ”, деб дуо қилардилар”.

📝Шарҳ.

Ривоятда келган дуо маъноси: “Эй Аллоҳ! (Бу либосни) кийдирганинг учун Сенга ҳамд айтаман. Сендан (ушбу либос) яхшилигини, нима учун қилинган бўлса, ундаги яхшиликни сўрайман. Унинг ёмонлигидан, нима учун қилинган бўлса, ундаги ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман”. Кийимдаги яхшилик – аврат ёпилиши, у билан зийнатланиш, совуқдан сақланиш, ўша либосда тоат-ибодат қилиш ва ҳоказо. Кийимдаги ёмонлик – либосни шон-шуҳрат учун кийиш, либос очиқ ёки торлиги сабаб аврат кўриниб қолиши, унда шариат ман қилган суратлар, ёзувлар бўлиши ва ҳоказо. Демак, либоснинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам бўлиши мумкин. Мусулмон киши янги либос кийганида неъмат берувчи Аллоҳга ҳамду санолар айтади, ҳар қандай ҳолатда, ҳатто либос кийишда ҳам У Зот раҳматига, иноятига муҳтожлигини изҳор қилади. Чунки Аллоҳ раҳм қилмаса, банда ҳоли танг бўлиб қолади. Аллоҳ сақламаса, инсон ёлғиз ўзи ёмонликлардан ҳимоялана олмайди. Ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам янги либос кийсалар, уни салла ёки кўйлак ёки ридо деб ўз исми билан номлардилар.
Яъни, “Эй Аллоҳ, менга бу саллани ёки кўйлакни ёки ридони кийдирганинг учун Сенга ҳамд айтаман”, дердилар. Инсон либос кийиши, у билан авратини ёпиши, зийнатланиши Аллоҳ таолонинг улуғ неъматидир. Шунинг учун янги кийим кийганда Аллоҳга мақтов йўлланади. Кўпчилик янги кийим сотиб олса ёки тиктирса, одатда, “Қўли гул экан. Барака топсин. Яхши чиқибди”, деб тикувчини ёки тўқувчини мақтайди. Мақтовга энг муносиб Зот эса ёддан кўтарилади. Тўғри, либос тайёр ҳолга келишида одамлар меҳнати сингади. Бироқ ҳамдга энг лойиқ Зот Аллоҳ таоло эканини, кийимни, умуман ҳар бир неъматни Аллоҳ беришини унутмасак, мақсадга мувофиқ бўлади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚