#Ҳадис_54📓
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Аёлларга яхши (муомалада) бўлишга васият қиламан. Чунки аёл эгри қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи юқорисидир. Агар ўша эгри ерини тўғрилайман десангиз, синдириб қўясиз. Агар шу ҳолида қўйсангиз, эгрилигича қолади. Шундай экан, аёлларга яхши (муомалада) бўлишга васият қиламан.
✍(Бухорий ва Муслим ривояти).
@Hadislar_toplamiii

#Ҳадис_54📙
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун киядиган либослари ичида энг севимлиси ҳибара эди”.
📝 Шарҳ.
Ҳибара – пахтадан ёки зиғирпоядан тайёрланадиган йўл-йўл устки кийим. Чизиқлари ранги, одатда, қизил, кўк ёки яшил бўлади.
Имом Қуртубийга кўра, безатилгани учун бу либос “ҳибара” деб аталган.
Довудий айтади: “Ҳибаранинг ранги яшил. Чунки у жаннат аҳли либосидир”. Ҳибара яманликлар наздида энг шарафли либос саналган.
Муновий бундай деган: “Юмшоқлиги, чиройли тўқилгани, пишиқ ишлангани, муборак таналарига мувофиқлиги сабаб ҳибара у зот учун энг севимли либос ҳисобланган. Чунки ҳибара ниҳоятда майин бўлган. Дағал (либос) у зотга азият етказган.
Савол:
Боб аввалида келган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун энг севимли либос кўйлак экани айтилганди. Бу ерда эса у зот ҳибарани яхши кўрганлари зикр этилмоқда. Буни қандай тушуниш керак?
Жавоб:
Ушбу ҳадислар орасидаги зоҳирий қарама-қаршилик сабабини уламолар қуйидагича тушунтиришган:
1. Кўйлак тикилиш (сифат) жиҳатидан, ҳибара эса ранг жиҳатидан севимли бўлган.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари орасида бўлганларида кўйлак, саҳобалари орасида эса ҳибара у зот учун маҳбуб либос эди.
✍(Имом Термизий ривояти)
Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚